Босқичлар | Субъектлар | Тадбирлар | Ижро муддати | |||
1-босқич | Давлат божхона хизмати органлари | Солиқ тўловчиларнинг экспорт-импорт операциялари ҳамда товарлар ҳаракати тўғрисида маълумотларни Давлат солиқ қўмитасига; Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш, сертификатлаштириш ва метрология тизимларини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 12 декабрдаги ПҚ-4059-сон қарорига асосан соддалаштирилган тартибда расмийлаштирилган импорт операциялари тўғрисидаги маълумотларни «Ўзстандарт» агентлигига тақдим этиш. | Божхона расмийлаштирувидан кейин | |||
2-босқич | Давлат солиқ хизмати органлари | Ҳар бир импорт қилувчи кесимида назорат карточкаларини юритиш ҳамда махсус дастурий маҳсулот орқали маълумотларни таҳлил қилиш ва солиққа оид ҳуқуқбузарлик содир этиш хавфи даражаси аниқлаш. | Дастурий маҳсулот орқали автоматик тарзда | |||
3-босқич | Давлат солиқ хизмати органлари | Солиққа оид ҳуқуқбузарлик содир этиш хавфи юқори ва ўртача бўлган импорт қилувчилар фаолиятини камерал солиқ текширувидан ўтказиш ва солиқ ҳисоботларида аниқланган тафовутларни бартараф этиш юзасидан солиқ тўловчига Солиқ кодекснинг 138-моддасида белгиланган тартибда талабномалар юбориш. | 2 кун муддатда | |||
4-босқич | Давлат солиқ хизмати органлари | Агар солиқ тўловчи аниқлаштирилган солиқ ҳисоботини тақдим этмаса (шу жумладан аниқлаштирилган талабномадан кейин), ёхуд аниқланган тафовутлар бўйича асосномаларни тақдим этмаса, ёки у тақдим этган асосномалар етарли эмас деб топилса, солиқ тўловчида сайёр солиқ текширувини тайинлаш чораларини кўради. | 30 иш куни | |||
5-босқич | Давлат солиқ хизмати органлари | Назорат тадбирлари натижасида жиноят аломатлари мавжуд деб топилган ҳолларда, материалларни қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга; божхона тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари бузилиши ҳолатлари бўйича давлат божхона хизмати органларига; метрология ва сертификатлаштириш тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари бузилиши ҳолатлари бўйича «Ўзстандарт» агентлигига ва бошқа қонун бузилишлар тўғрисида тегишли вазирликлар ва идораларга маълумот тақдим этиш. | 3 иш кунидан кечиктирмай | |||
6-босқич | Давлат божхона хизмати органлари | Божхона тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари бузилганлиги тўғрисида келиб тушган маълумотларни хавфни бошқариш тизими доирасида назорат қилиш. | Доимий | |||
7-босқич | «Ўзстандарт» агентлиги | Тадбиркорлик субъектлари томонидан ўз ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун олиб кирилган ўлчаш воситаларини қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда мувофиқлик сертификатини олинишини назорат қилиш. | Божхона расмийлаштирувидан кейин |
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 16.05.2019 йилдаги 410-сон
Кучга кириш санаси
17.05.2019
Рус
Ўзб
O’zb
Ўзб|Рус
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш, сертификатлаштириш ва метрология тизимларини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 12 декабрдаги ПҚ-4059-сон қарори ижросини таъминлаш ҳамда импорт қилинган товарлар ҳаракатини мониторинг қилиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Импорт қилинган товарлар ҳаракатини мониторинг қилиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — молия вазири Ж.А. Қўчқоров, Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси раиси Б.А. Мусаев, Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси раиси М.Б. Азимов ва «Ўзстандарт» агентлиги бош директори Д.Н. Саттаров зиммасига юклансин.
2. Низомнинг амал қилиши Ўзбекистон Республикаси ҳудудига товарларни импорт қилувчи хўжалик юритувчи субъектларга (кейинги ўринларда импорт қилувчилар деб аталади) татбиқ этилади.
3. Импорт қилинган товарлар ҳаракатини назорат қилиш ҳамда солиқлар ва божхона тўловлари бўйича ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш тартиби ушбу Низомга иловага мувофиқ схема бўйича амалга оширилади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси давлат солиқ хизмати идоралари ахборот-коммуникация тизими фаолияти самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2012 йил 30 октябрдаги ПҚ-1843-сон қарорига асосан солиқ тўловчиларнинг экспорт-импорт операциялари ҳамда товарлар ҳаракати тўғрисидаги маълумотларни Давлат солиқ қўмитасига;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш, сертификатлаштириш ва метрология тизимларини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 12 декабрдаги ПҚ-4059-сон қарорга асосан соддалаштирилган тартибда расмийлаштирилган импорт операциялари тўғрисидаги маълумотларни божхона ҳужжатлари расмийлаштирилгандан сўнг уч кун муддатда Давлат солиқ қўмитаси ва «Ўзстандарт» агентлигига тақдим этади.
5. Давлат божхона қўмитасидан келиб тушган маълумотлар асосида давлат солиқ хизмати органларининг маълумотлар базасида ҳар бир импорт қилувчи бўйича назорат карточкалари юритилади.
6. Импорт қилувчилар фаолияти давлат солиқ хизмати органларининг «Таҳлика-таҳлил» дастурий маҳсулотидаги таҳлил йўналишларига асосан таҳлил қилинади ҳамда якуний натижалар балли тизим асосида солиққа оид ҳуқуқбузарлик хавфи даражасидан келиб чиқиб баҳоланади.
Баҳолаш натижаларига кўра, солиққа оид ҳуқуқбузарлик содир этиш хавфи қуйидаги учта даражага бўлинади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
8. Солиққа оид ҳуқуқбузарлик содир этиш хавфи юқори ва ўртача бўлган импорт қилувчиларнинг фаолияти улар тақдим этган молиявий ва солиқ ҳисоботлари ҳамда солиқ тўловчиларнинг мажбуриятлари пайдо бўлиши (тугатилиши) тўғрисида маълумот тақдим этадиган идора ва ташкилотлардан келиб тушган маълумотлар асосида давлат солиқ хизмати органлари томонидан камерал солиқ текшируви ўтказилади.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 12 майдаги 255-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.05.2022 й., 09/22/255/0412-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
9. Камерал солиқ текшируви натижасига кўра, солиқ ҳисоботларида тафовутлар мавжудлиги аниқланса, бу ҳақда солиқ тўловчига тегишли тузатишлар киритиш ҳамда камчиликларни бартараф этиш юзасидан Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 138-моддасида белгиланган тартибда солиқ тўловчига талабнома юборилиб, хатоликларни бартараф этиш чоралари кўрилади.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 12 майдаги 255-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.05.2022 й., 09/22/255/0412-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
10. Камерал солиқ текшируви натижалари бўйича солиқ тўловчи томонидан тақдим этилган ахборотнинг ишончлилигини ҳамда импорт қилувчининг ҳисоботларида акс эттирилган солиқ ва божхона имтиёзларини қўллашнинг қонунийлигини тасдиқлаш учун жойига чиққан ҳолда сайёр солиқ текширувлари амалга оширилади.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 12 майдаги 255-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.05.2022 й., 09/22/255/0412-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
импорт қилинган товарлар реализация қилинганлиги ҳужжат билан тасдиқланганда, товарларни реализация қилишдан тушган тушум суммасининг ҳисобга олиш регистрларида акс эттирилмаганлиги, товарлар реализация қилинганлигидан далолат берувчи ҳужжатлар алмаштирилганлиги, сохталаштирилганлиги ёки йўқ қилинганлиги, ҳисобда реализация қилинмаган деб кўрсатилган товарларнинг омборда ёки реализация қилиш жойида мавжуд эмаслиги аниқланган тақдирда, Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексида белгиланган тартибда солиқлар ва йиғимлар ҳисобланади;
солиқ ва божхона тўловлари бўйича имтиёзлар берилиши натижасида бўшаган маблағлардан мақсадли ва белгиланган муддатларда фойдаланилмаган ёки импорт қилинган товарларнинг имтиёзли давр тугашига қадар бошқаларга берилиши (сотилиши), шунингдек, ўз эҳтиёжи (ишлаб чиқариши) учун импорт қилинган товарлар реализация қилинганлиги аниқланганда, солиқларни қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ундириш чоралари кўрилади.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 12 майдаги 255-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.05.2022 й., 09/22/255/0412-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
12. Сайёр солиқ текширувлари натижасида солиқ тўловчилар фаолиятида жиноят аломатлари мавжуд деб топилган ҳолларда, давлат солиқ хизмати органлари материалларни қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборади.
(12-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 12 майдаги 255-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.05.2022 й., 09/22/255/0412-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
13. Давлат солиқ хизмати органлари томонидан солиқ тўловчи фаолиятида божхона тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларининг бузилиш ҳолатлари аниқланган тақдирда, давлат божхона хизмати органларига, метрология ва сертификатлаштириш тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари бузилиши ҳолатлари бўйича «Ўзстандарт» агентлигига ва бошқа қонун бузилишлари тўғрисида тегишли вазирликлар ва идораларга қонун бузилишлари ҳолати аниқланган кундан бошлаб уч иш кунидан кечиктирмай маълумот тақдим этилади.
(13-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
14. Божхона тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари бузилганлиги тўғрисида келиб тушган маълумотларни давлат божхона хизмати органлари хавфни бошқариш тизими доирасида ташқи иқтисодий фаолият қатнашчиларининг хавфлилик даражасидан келиб чиқиб назорат қилиб борадилар.
(14-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
15. «Ўзстандарт» агентлиги импорт қилувчилар томонидан мувофиқлик сертификатини тақдим этмаганда, ўз ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун республика ҳудудига олиб кирилган ўлчаш воситалари учун божхона ҳужжатлари расмийлаштирилган кундан бошлаб икки ой давомида қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда мувофиқлик сертификати олинишини назорат қилади.
(15-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
16. Ушбу низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
(16-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 12 майдаги 255-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.05.2022 й., 09/22/255/0412-сон)