Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?

Авторизация қилиш Рўйхатдан ўтиш

×
 ×
Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва ҳимоя қилиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида

1-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхоналари фаолиятини ташкил этиш ва мувофиқлаштириш котибиятининг тузилмаси

2-ИЛОВА
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхоналарининг намунавий тузилмаси

3-ИЛОВА
Туманлар ва шаҳарлардаги Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхоналарининг намунавий тузилмаси

4-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхоналари ишини ташкил этиш СХЕМАСИ

5-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхоналари фаолиятини ташкил этиш ва мувофиқлаштириш котибияти, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳамда туманлар ва шаҳарлардаги Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхоналари ходимларининг ШТАТ БИРЛИКЛАРИ

6-ИЛОВА
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхоналари ходимларининг меҳнатига Ягона тариф сеткаси бўйича ҳақ тўлаш РАЗРЯДЛАРИ

6а-ИЛОВА
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги ҳамда туманлар ва шаҳарлардаги Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхоналари ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлаш фонди ТАРКИБИ

Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар

Муддатлари

1-босқич

Тадбиркорлик субъекти, чет эллик инвестор

Туманлар ва шаҳарлардаги Тадбиркорларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхоналарига (кейинги ўринларда — Қабулхоналар) мурожаат қилиш.

Зарурат бўлганда

2-босқич

3-босқич

Туманлар ва шаҳарлардагиҚабулхоналар

–––––––––––––––––––

Ваколатли органлар

1. Тадбиркорлик субъекти ва чет эллик инвесторни ҳокимлик ҳамда Савдо-саноат палатасининг тадбиркорликка кўмаклашиш марказлари, инвестициялар ва савдо, адлия, солиқ инспекцияси, қурилиш, давлат кадастри органлари, банк ва бошқа ташкилотлар вакиллари иштирокида қабул қилиш.

Ҳар куни, жадвал бўйича

2. Тадбиркор ва чет эллик инвесторнинг мурожаати тўғрисидаги маълумотларни «business.gov.uz» ахборот тизимига киритиш.

Мурожаат қилинган кунда

3. Тадбиркорлик субъекти ва чет эллик инвесторнинг мурожаатларини кўриб чиқиш ва масалани ҳал қилиш.

Қабул давомида

4. Мурожаатларни жойида ҳал қилиш имконияти бўлмаганда — уларни ваколатли органларга юбориш.

Қабулдан кейин 2 кун муддатда

5. Ваколатли органларнинг биринчи раҳбарлари Қабулхона топшириғини кўриб чиқадилар ҳамда натижалари ва қабул қилинган қарорлар тўғрисида Қабулхонага ёзма равишда ахборот берадилар.

7 кун муддатда

4-босқич

Туманларва шаҳарлардаги Қабулхоналар

1. Мурожаатда кўрсатилган қонуний талаблар ва таклифларни туман ва шаҳар даражасида ҳал қилиш имконияти бўлмаганида, мурожаат юқори турувчи Қабулхонага юборилади.

Белгиланган муддатларда

2. Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги Қабулхоналарга амалга оширилган ишлар тўғрисида ҳисобот ва тадбиркорликнинг ривожланишига тўсқинлик қилаётган аниқланган тизимли камчиликлар хусусида ахборот киритиш.

Ҳар ойнинг 5-санасигача

3. Тегишли Халқ депутатлари Кенгашига ҳудудий ташкилотлар раҳбарларини ва фаолияти, уларнинг тадбиркорлар ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини таъминлашга доир ишлари ҳолати тўғрисида ахборот киритиш ҳамда масъул ташкилотлар раҳбарларининг ҳисоботларини эшитиш.

Ҳар чоракда

5-босқич

6-босқич

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги Қабулхоналар

–––––––––––––––––––

Ваколатли органлар

1. Тадбиркорлик субъектини ва чет эллик инвесторни Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакили, Инвестиция ва ташқи савдо вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси ва бошқа ваколатли органларининг вакиллари иштирокида қабул қилиш.

Ҳар куни, жадвал бўйича

2. Тадбиркорлик субъекти ва чет эллик инвесторнинг мурожаати тўғрисидаги маълумотларни «business.gov.uz» ахборот тизимига киритиш.

Қабул кунида

3. Тадбиркорлик субъекти ва чет эллик инвесторнинг мурожаатларини кўриб чиқишва масалани ҳал қилиш.

Қабул давомида

4. Мурожаатларни жойида ҳал қилиш имконияти бўлмаганда — уларни ваколатли органларга юбориш.

Қабулдан кейин 2 кун муддатда

5. Ваколатли органларнинг биринчи раҳбарлари Қабулхона топшириғини кўриб чиқадиларва натижалари ва қабул қилинган қарорлар тўғрисида Қабулхонага ёзма равишда ахборот берадилар.

7 кун муддатда

6. Мурожаатда кўрсатилган қонуний талабларва таклифларни Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри даражасида ҳал қилиш имконияти бўлмаганда — уларни Вазирлар Маҳкамаси Котибиятига юбориш.

Қабулдан кейин 2 кун муддатда

7 Қабулхоналар фаолиятини ташкил этиш ва мувофиқлаштириш Котибиятига (кейинги ўринларда — Котибият) амалга оширилган ишлар тўғрисида йиғма-таҳлилий ахборот ва тадбиркорликнинг ривожланишига тўсқинлик қилаётган тизимли камчиликларни бартараф этишга доир таклифлар киритиш.

Ҳар ойнинг 7-санасигача

7-босқич

8-босқич

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Котибияти

–––––––––––––––––––

Ваколатли органлар

1. Тадбиркорлик субъектлари ва чет эллик инвесторларнинг мурожаатлари тўғрисидаги, шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги Қабулхоналардан тушган маълумотларни «business.gov.uz» ахборот тизимига киритиш.

Мурожаат тушган кунда

2. Республика даражасида ҳал этиладиган мурожаатларни Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакили, Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Савдо-саноат палатаси ва бошқа ваколатли органларнинг вакиллари иштирокида кўриб чиқиш.

Ҳар куни, жадвал бўйича

3. Мурожаатларни жойида ҳал қилиш имконияти бўлмаганда — уларни ваколатли органларга юбориш.

Мурожаат тушгандан кейин 2 кун муддатда

4. Ваколатли органларнинг биринчи раҳбарлари Котибият топшириғини кўриб чиқадилар ҳамда натижалари ва қабул қилинган қарорлар тўғрисида Котибиятга ёзма равишда ахборот берадилар.

7 кун муддатда

5. Котибиятда ҳал этилмаган масалалар бўйича Ўзбекистон Республикаси Бош вазирига қарор қабул қилиш учун таклифлар киритиш.

3 кун муддатда

6. Мурожаатларда кўрсатилган масалаларни тартибга солувчи нормалар мавжуд бўлмаганда, қонун ҳужжатларини такомиллаштириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш ва кўриб чиқиш учун Ўзбекистон Республикаси Бош вазирига киритиш.

Белгиланган муддатларда

7. Тадбиркорлар, шу жумладан чет эллик инвесторлардан Қабулхонага келиб тушаётган мурожаатларнинг кўриб чиқилиши ҳолати тўғрисидаги ахборотни Ўзбекистон Республикаси Бош вазирига киритиш.

Ҳар ҳафтада

9-босқич

Ҳисоб палатаси,Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил

1. Тадбиркорлик субъекти ва чет эллик инвесторнинг мурожаатлари амалда ҳал этилишини ўрганиш ва мониторинг олиб бориш.

2. Ўрганиш ва мониторинг натижаларини Ўзбекистон Республикаси Бош вазирига киритиш.

Мунтазам равишда

10-босқич

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири

1. Қабулхоналар фаолияти натижаларини Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири раислигидаги алоҳида йиғилишларда, шу жумладан видеоконференцалоқа орқали кўриб чиқиш.

Ҳар чоракда

2. Ваколатли органлар томонидан мурожаатлари қаноатлантирилмаган тадбиркорлик субъектларива чет эллик инвесторларни шахсан қабул қилишни ташкил этиш.

Жадвал бўйича

3. Қабулхоналар ишларининг натижалари, тадбиркорлик субъектлари ва чет эллик инвесторларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президентига ахборот бериш.

Ҳар чоракда, 15-санагача

Т/р

Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхоналари бўлинмалари номи

Бошқарув ходимларининг умумий сони (нафар)

Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхоналарига штат бирликлари ўтказиладиган органлар номи

Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхоналарига ўтказиладиган штат бирликлари сони (нафар)

Бўлинмалар таъминотини молиялаштириш манбалари

1.

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхоналари фаолиятини ташкил этиш ва мувофиқлаштириш котибияти

5

Қўшимча ажратилади

5

Ўзбекистон Республикаси
Давлат бюджети

2.

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхоналари — 3 нафардан

42

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари Тадбиркорликни ва ишбилармонлик муҳитини ривожлантириш, экспортга кўмаклашиш ва қўллаб-қувватлаш гуруҳи

14

Қорақалпоғистон Республикаси Республика бюджети, вилоятлар вилоят бюджети ва Тошкент шаҳар бюджети

Давлат солиқ қўмитасининг ҳудудий бошқармалари

14

Ўзбекистон Республикаси
Давлат бюджети

Иқтисодиёт ва саноат вазирлигининг ҳудудий бошқармалари

14

Ўзбекистон Республикаси
Давлат бюджети

3.

Туманлар ва шаҳарларидаги Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхоналари — 2 нафардан

400

Туманлар ва шаҳарлар
солиқ инспекциялари

200

Ўзбекистон Республикаси
Давлат бюджети

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлигининг туман ва шаҳар Давлат хизматлари марказлари

200

Ўзбекистон Республикаси
Давлат бюджети

Жами

447

447


Ҳужжатда хато топганингизда, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги "Адолат" ҳуқуқий ахборот маркази