Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?

Авторизация қилиш Рўйхатдан ўтиш

5. Белгилаб қўйилсинки, касб-ҳунар коллежларида ушбу қарорнинг 2-бандига мувофиқ ўрта бўғин мутахассисларни ва ишчи касблар бўйича кадрларни тайёрлаш қуйидагилар асосида ташкил этилади:

Абдухакимов А.А.

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари, Ишчи гуруҳ раҳбари

Маджидов И.У.

Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазири, Ишчи гуруҳ раҳбари ўринбосари

лавозими бўйича

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари, Ишчи гуруҳ раҳбари ўринбосари

Кудбиев Ш.Д.

Ўзбекистон Республикаси бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири

Ашрафханов Б.Б.

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг ўринбосари

Усмонов Б.Ш.

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирининг ўринбосари

Холжигитов Г.А.

Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш агентлиги директори — Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг ўринбосари

Хайдаров А.Я.

Ўзбекистон Республикаси давлат активларини бошқариш агентлиги директори

Холмухамедов М.М

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг биринчи ўринбосари — Касб-ҳунар таълими маркази директори, Ишчи гуруҳ котиби

Т/р

Тадбирлар номи

Амалга ошириш механизмлари

Муддатлар

Молиялаштириш манбалари

Масъул ижрочилар

I. «WorldSkills International» халқаро ассоциациясига Ўзбекистон Республикасининг қўшилиши бўйича ташкилий чора-тадбирлар

1.

«WorldskillsInternational» халқаро ассоциациясига Ўзбекистоннинг қўшилиши билан боғлиқ ташкилий тадбирлар ўтказиш.

1. «WorldSkills International» халқаро ассоциациясига қўшилиш учун расмий ариза юбориш.

2. «WorldSkills International» халқаро ассоциацияси билан музокаралар ташкил этиш.

3. «WorldSkills International» халқаро ассоциацияси расмий вакилларининг Ўзбекистонга ташрифини ташкил этиш.

2019 йил

май

Меҳнат вазирлиги (Кудбиев Ш.),

Олий таълим вазирлиги (Холмухамедов М.), ТИВ (Неъматов И.)

2.

«WorldSkills Uzbekistan» (кейинги ўринларда Ассоциация деб аталади) ассоциациясининг самарали фаолиятини ташкил этиш.

1. Ўзбекистонда ишчи касбларни ривожлантириш ва оммалаштириш, шу жумладан Ассоциацияни қўллаб-қувватлаш стратегиясини ишлаб чиқиш.

2019 йил май

Меҳнат вазирлиги (Кудбиев Ш.), Олий таълим вазирлиги (Холмухамедов М.), Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги (Гулямов Р.),

Адлия вазирлиги (Давлетов Р.), Касаба уюшмалари федерацияси (Рафиков К.), Қурилиш вазирлиги (Тухтаев А.),

«Уйжойкоммунхизмат» вазирлиги (Салиев М.), «Ўзбекнефтгаз» АЖ (Сидиков Б.), «Ўзбекистон темир йўллари»АЖ (Хасилов Х.), ССП (Икрамов А.)

2. Ассоциация уставини ишлаб чиқиш, таъсисчилар йиғилишини ўтказиш ва Ассоциация уставини тасдиқлаш, шунингдек Ассоциацияни давлат рўйхатидан ўтказиш.

«WorldSkills International» халқаро ассоциацияси билан музокаралар якунлангандан кейин

3.

Хорижий давлатларнинг «WorldSkills» миллий ҳаракатлари, шу жумладан «WorldSkills Russia» иттифоқи билан ҳамкорликни ривожлантириш.

1. Хорижий давлатларнинг «WorldSkills» миллий ҳаракатлари, шу жумладан «WorldSkills Russia» иттифоқи билан ҳамкорлик тўғрисида меморандум тузиш.

2. Малакани баҳолаш марказларини жиҳозлаш, ишчи касблари бўйича миллий чемпионатлар ўтказиш, экспертлар ва ишлаб чиқаришга ўқитиш усталари малакасини ошириш соҳасида чет давлатларнинг «WorldSkills» миллий ҳаракатлари, шу жумладан «WorldSkills Russia» иттифоқи билан ҳамкорлик қилиш.

2019 йил давомида

Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси

Меҳнат вазирлиги (Кудбиев Ш.)

II. Worldskills стандартларини Ўзбекистон Республикасида касб-ҳунарга ўқитиш ва малакани баҳолаш тизимига жорий этиш

4.

WorldSkills стандартларига мувофиқ касбга тайёрлаш таълим дастурларини ишлаб чиқиш ва жорий этиш.

1. WorldSkills стандартларига мувофиқ касбга тайёрлаш дастлабки таълим дастурларини ишлаб чиқиш бўйича ишчи гуруҳ ташкил этиш.

2019 йил май

Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси

Меҳнат вазирлиги (Кудбиев Ш.), Олий таълим вазирлиги (Холмухамедов М.), Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги (Гулямов Р.), вазирлик ва идоралар

2. Дастлабки таълим дастурларини ишлаб чиқиш (танланган малакалар бўйича).

2019 йил апрель-август

3. Меҳнат вазирлигининг касбга ўқитиш марказларида дастлабки дастурларни жорий этиш.

2019 йил август-декабрь

4. Дастлабки дастурларни жорий этишни ташкил этиш учун (устахоналар, лабораториялар, ўқув синфлари) Меҳнат вазирлигининг касбга ўқитиш марказларини реновациялаш (реконструкция қилиш ва таъмирлаш).

2019-2020 йиллар

5. Дастлабки дастурлар тажрибасини касб-ҳунар таълимининг бошқа муассасаларига татбиқ этиш.

2020 йил

5.

WorldSkills методология ва талабларига мувофиқ касбий малакани баҳолаш тизимини жорий этиш.

1. Тошкент шаҳри Яшнобод туманидаги банд бўлмаган аҳолига хизматлар кўрсатиш бўйича «Ишга марҳамат» мономаркази негизида «WorldSkills» стандартлари бўйича Малака ошириш маркази (МОМ) ташкил этиш.

2019 йил октябрь

Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси

Меҳнат вазирлиги (Кудбиев Ш.), йирик корхоналар — иш берувчилар

2. МОМни «WorldSkills» стандартлари бўйича назорат-ўлчов воситалари, қурилмалар, ускуналар, сарфлаш материаллари билан жиҳозлаш.

2019 йил ноябрь-декабрь

3. Ишлаб чиқариш тармоқлари ва бошқа муассасалар негизида, шу жумладан давлат-хусусий шериклик шартлари асосида МОМни ташкил этиш учун эталон моделини тиражлаш.

2020 йил

Корхоналар ва ҳомийлар маблағлари

6.

«WorldSkills Russia» академиясида ва «WorldSkills International»га аъзо мамлакатларнинг ўқув марказларида WorldSkills стандартлари бўйича касбга тайёрлаш тизими учун кадрлар тайёрлаш.

1. Экспертларни билим ва кўникмаларга ўқитиш.

2. Ишлаб чиқариш таълими усталарини ўқитиш.

3.Касб-ҳунар таълими муассасалари раҳбар ва кадрлар захирасини ўқитиш.

2019-2020 йиллар

Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси, вазирликлар ва идоралар, ташкилотлар — муассасалар, касбга ўқитиш муассасалари маблағлари

Меҳнат вазирлиги (Кудбиев Ш.), Олий таълим вазирлиги (Холмухамедов М.), вазирликлар, идоралар, йирик корхоналар — иш берувчилар

7.

Жамоатчилик, ёшлар, таълим муассасалари, ишлаб чиқариш корхоналари, экспертлар ҳамжамияти ўртасида WorldSkills ҳаракатини кенг оммалаштириш.

1. ОАВда ахборот кампанияси ўтказиш медиарежасини ишлаб чиқиш, тасдиқлаш ва амалга ошириш.

2. Касб-ҳунарга ўқитиш муассасаларида, олий ўқув юртларида, мактабларда ахборот тадбирлари (учрашувлар, мастер-класслар, очиқ дарслар) ўтказиш.

2019-2020 йиллар

Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси

Меҳнат вазирлиги (Кудбиев Ш.), МТРК (Хаджаев А.), Олий таълим вазирлиги (Холмухамедов М.), вазириклар, идоралар, йирик корхоналар — иш берувчилар

III. WorldSkills стандартлари бўйича ишчи касблар миллий ва минтақавий чемпионатларини ўтказиш

8.

Қозон шаҳрида (Россия) ишчи касблар бўйича 45-чемпионатда Ўзбекистон Республикаси делегациясининг иштирокини таъминлаш чораларини кўриш.

1. Қозон шаҳрида (Россия) 7-миллий чемпионат (2019 йил май) ва 45-жаҳон чемпионатида (2019 йил август) иштирок этиш учун таълим муассасалари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари вакиллари орасидан Ўзбекистон делегациясини шакллантириш.

2019 йил май, август

Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси

Меҳнат вазирлиги (Кудбиев Ш.), Олий таълим вазирлиги (Холмухамедов М.), вазирликлар, идоралар, йирик корхоналар — иш берувчилар

2. Иштирок якунлари бўйича ишчи касблари бўйича миллий чемпионат ўтказишда халқаро тажрибадан фойдаланишга доир аниқ таклифлар билан бирга ахборот киритиш.

иштирокдан кейин бир ҳафта давомида

9.

Ишчи касблари бўйича дастлабки миллий чемпионат ўтказиш.

1. Чемпионат ўтказиш учун ҳудудни аниқлаш.

2. Чемпионат ўтказиш бўйича эксперт гуруҳ ва ташкилий қўмита тузиш.

3. Чемпионат ўтказиш тартибини ишлаб чиқиш.

4. Чемпионат ўтказиладиган зона қурилишини ташкил этиш ва жиҳозлаш.

5. Чемпионат ўтказишнинг танлов ва конгресс-иш дастурини шакллантириш.

6. ОАВда, шу жумладан хорижий ОАВда реклама кампаниясини ташкил этиш.

2019 йил ноябрь-декабрь

Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси

Меҳнат вазирлиги (Кудбиев Ш.),
Олий таълим вазирлиги (Холмухамедов М.), вазирликлар, идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар
ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, йирик корхоналар — иш берувчилар

10.

2021 йилда Шанхай шаҳрида (ХХР) ишчи касблар бўйича 46-жаҳон чемпионатида миллий терма жамоа иштирокини таъминлаш бўйича чоралар кўриш.

1. Миллий терма иштироки учун 45-жаҳон чемпионатида иштирок якунлари бўйича муваффақиятли йўналишлар ва касбларни танлаб олиш.

2019 йил ноябрь-декабрь

Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси

Меҳнат вазирлиги (Кудбиев Ш.), Олий таълим вазирлиги (Холмухамедов М.), вазирликлар, идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, йирик корхоналар — иш берувчилар

2. 2020-2021 йилларда миллий чемпионатлар ўтказиш жадвалини тасдиқлаш.

2019 йил декабрь

3. 2020-2021 йилларда миллий чемпионатлар ўтказиш.

2020-2021 йиллар

4. 2019-2020 йилларда миллий чемпионатлар ўтказиш якунлари бўйича салоҳиятли миллий терма жамоани шакллантириш.

2020 йил

5. Шанхай шаҳрида (ХХР) ўтадиган 46-жаҳон чемпионатида миллий терма жамоа иштирокига тайёргарлик кўриш бўйича чора-тадбирлар дастурини тасдиқлаш.

2021 йил


Ҳужжатда хато топганингизда, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги "Адолат" ҳуқуқий ахборот маркази