Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?

Авторизация қилиш Рўйхатдан ўтиш

×
 ×
Ўзбекистон Республикаси мактабгача таълим тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида

1-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси мактабгача таълим тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепцияси

1-боб. Умумий қоидалар

2-боб. Мактабгача таълим тизимининг жорий ҳолати ва уни ривожлантиришдаги мавжуд муаммолар

3-боб. Мактабгача таълим тизимини ривожлантиришнинг мақсадлари ва устувор йўналишлари

§1. Мактабгача таълим соҳасида меъёрий-ҳуқуқий базани янада такомиллаштириш

§2. Мактабгача ёшдаги болаларни интеллектуал, ахлоқий, эстетик ва жисмоний жиҳатдан ҳар томонлама ривожлантириш учун шароитлар яратиш

§3. Болаларни сифатли мактабгача таълим билан қамраб олиш кўламини ошириш, ундан тенг фойдаланиши имкониятларини таъминлаш, соҳада давлат-хусусий шерикчиликни ривожлантириш

§4. Мактабгача таълим тизимига илғор педагогика ва ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш

§5. Мактабгача таълимни бошқариш тизимини такомиллаштириш, мактабгача таълим муассасалари фаолиятини молиялаштиришнинг шаффофлиги ва самарадорлигини таъминлаш

§6. Мактабгача таълим тизимига ходимларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш, малакасини ошириш, танлаб олиш ва ривожлантиришга мутлақо янги ёндашувларни жорий этиш

§7. Мактабгача таълим муассасаларида болаларни соғлом ва баланслаштирилган озиқ-овқат, сифатли тиббий парвариш билан таъминлаш

4-боб. Концепцияни амалга оширишдан кутилаётган натижалар

5-боб. Концепциянинг амалга оширилишини мониторинг қилиш

ИЛОВА
Концепцияда назарда тутилган тадбирларни ўз вақтида, сифатли ва тўлақонли ижро этиш бўйича ваколатли органларнинг фаолиятини баҳолаш индикаторлари

2-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси мактабгача таълим тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепциясини 2019 йилда амалга ошириш бўйича «Йўл харитаси»

*3 ва 4-иловалар рус тилидаги матнда берилган.
2. Концепцияни амалга ошириш мониторинги иловага мувофиқ Концепцияда кўзда тутилган тадбирларни ўз вақтида, сифатли ва тўлақонли бажариш бўйича ваколатли органлар фаолиятини баҳолаш индикаторлари асосида амалга оширилади.

Т/р

Кўрсаткич

Ахборот манбалари

Кесими

Мактабгача таълим билан қамраб олинган 3 — 7 ёшдаги болалар

1.

Мактабгача таълим муассасалари (кейинги ўринларда — МТМ) сони

МТВ ва Давлат статистика қўмитаси маълумотлари

Вилоятлар, туманлар ва шаҳарлар бўйича

2.

Уларнинг умумий сонида нодавлат МТМ улуши

МТВ ва Давлат статистика қўмитаси маълумотлари

Вилоятлар, туманлар ва шаҳарлар бўйича

3.

Амалдаги оилавий МТМлар сони

МТВ маълумотлари

Вилоятлар, туманлар ва шаҳарлар бўйича

4.

МТМга қатнайдиган болалар сони

МТВ ва Давлат статистика қўмитаси маълумотлари

Вилоятлар, туманлар ва шаҳарлар бўйича

5.

Тарбияланувчилар умумий сонида нодавлат МТМга қатнайдиган болалар улуши

МТВ маълумотлари

Вилоятлар, туманлар ва шаҳарлар бўйича

6.

Оилавий нодавлат МТМга қатнайдиган болалар сони

МТВ маълумотлари

Вилоятлар ва туманлар бўйича

7.

Тарбияланувчилар умумий сонида оилавий нодавлат МТМга қатнайдиган болалар улуши

МТВ маълумотлари

Вилоятлар ва туманлар бўйича

8.

МТМдаги жойлар сони

3-4 ёш ва 5-6 ёшли болалар учун жойлар бўйича алоҳида ҳисобга олинадиган МТВ маълумотлари

Вилоятлар, туманлар ва шаҳарлар бўйича

9.

Уларнинг умумий сонида нодавлат МТМдаги жойларнинг улуши

3-4 ёш ва 5-6 ёшли болалар учун жойларни алоҳида ҳисобга олган ҳолда МТВ маълумотлари

Вилоятлар, туманлар ва шаҳарлар бўйича

10.

3-4 ёш ва 5-6 ёшдаги болаларнинг мактабгача таълим хизматлари билан қамраб олиниши (МТМга қатновчи болалар сонининг шу ёшдаги болаларнинг доимий аҳоли таркибидаги умумий сонига фоизли нисбати)

МТВ ва Давлат статистика қўмитаси маълумотлари
(демографик статистика)

Вилоятлар, туманлар ва шаҳарлар бўйича

Кадрлар салоҳияти кўрсаткичлари

11.

МТМ педагог ходимлари сони

МТВ маълумотлари

Вилоятлар, туманлар ва шаҳарлар бўйича

12.

Олий маълумотли педагог ходимлар улуши

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ва МТВ маълумотлари

МТМ, туманлар ва шаҳарлар бўйича

13.

Сўнгги 5 йил ичида малакасини оширган МТМ педагог ходимлари улуши

МТВ маълумотлари

МТМ, туманлар ва шаҳарлар бўйича

14.

Давлат МТМ педагог ходимлари ўртача иш ҳақининг мамлакат бўйича ўртача иш ҳақига нисбати

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ва МТВ маълумотлари

Вилоятлар бўйича

15.

5-6 ёшдаги тарбияланувчилар гуруҳлари билан ишлайдиган битта педагогга тўғри келадиган 5-6 ёшдаги тарбияланувчилар сони

МТВ маълумотлари

Вилоятлар, туманлар ва шаҳарлар бўйича

16.

Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги ҳудудий бўлинмалари ходимларининг сони

МТВ маълумотлари

Вилоятлар, туманлар ва шаҳарлар бўйича

17.

МТМдаги бўш иш ўринлари сони

МТМ маълумотлари

Туманлар ва шаҳарлар бўйича

Болаларнинг ривожланиши ва уларнинг умумий бошланғич таълимга тайёрлиги даражаси кўрсаткичлари

18.

МТМни битирган ҳамда Ўзбекистон Республикаси эрта ва мактабгача ёшдаги болаларнинг ривожланишига Давлат талабларида ҳамда «Илк қадам» Давлат ўқув дастурида назарда тутилган мактабга тайёрликнинг энг паст даражасидан ҳам паст ривожланиш кўрсаткичларига эга 6-7 ёшдаги болаларнинг улуши

Ҳар бир ўқув йили якунлари бўйича МТМ тарбияланувчилари ҳақида маълумотлар натижаларини тўплаш

Вилоятлар, туманлар ва шаҳарлар бўйича

19.

Биринчи йиллик аттестация якунларига кўра қониқарсиз баҳо олган умумий бошланғич таълим муассасалари ўқувчиларининг улуши

ХТВ ва МТВ маълумотлари

Вилоятлар, туманлар ва шаҳарлар бўйича

Болаларга тиббий хизмат кўрсатиш кўрсаткичлари

20.

Мактабга чиққанда ривожланишидаги оқсоқликлар ёки сурункали касалликлар биринчи марта аниқланган болалар сони

ССВ ва ХТВ маълумотлари

Вилоятлар, туманлар ва шаҳарлар бўйича

21.

Тиббий кўрсатмаларга кўра тиббий хизмат кўрсатилаётган ва парваришланаётган махсус эҳтиёжли МТМ тарбияланувчилари улуши

МТВ ва Тиббий-ижтимоий хизматлар агентлиги маълумотлари

Вилоятлар, туманлар ва шаҳарлар бўйича

22.

Ўқув йили давомида камида бир марта педиатрнинг профилактик кўригидан ўтган МТМ тарбияланувчилари сони

МТВ ва ССВ маълумотлари

Вилоятлар, туманлар ва шаҳарлар бўйича

23.

МТМда бўлган пайтда болаларнинг юқумли касалликларни юқтириши ҳоллари сони

ССВ маълумотлари

Вилоятлар, туманлар ва шаҳарлар бўйича

24.

МТМда бўлган пайтда болаларнинг овқатдан заҳарланиши ва жароҳат олиши ҳоллари сони

ССВ маълумотлари

Вилоятлар, туманлар ва шаҳарлар бўйича

Т/р

Тадбирнинг номи

Амалга ошириш механизми

Бажариш муддати

Масъул ижрочилар

1.

Мактабгача таълим муассасалари ҳолатини ва моддий-техник жиҳозланишини яхшилаш.

1. 2019 йилда мактабгача таълим муассасалари объектларини қуриш, реконструкция қилиш, капитал таъмирлаш ва жиҳозлаш бўйича манзилли дастурни амалга ошириш чораларини кўриш.

2. Амалдаги мактабгача таълим муассасалари объектлари ҳолатини ўрганиш ва уларни Ўзбекистон Республикасининг 2020 йилга мўлжаллаган Инвестиция дастурига киритиш бўйича таклифлар тайёрлаш.

2019 йил давомида



2019 йил
1 октябргача

МТВ (А. Шин),

Инвестициялар
ва ташқи савдо вазирлиги
(С. Умурзаков),

Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги
(Б. Ходжаев),

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

2.

Бўш турган давлат мулки объектлари ва собиқ мактабгача таълим муассасаларининг ишламаётган биноларини, улар негизида мактабгача таълим муассасалари фаолиятини ташкил қилиш мақсадида хатловдан ўтказиш.

1. Бўш турган давлат мулки объектлари ва собиқ мактабгача таълим муассасаларининг ишламаётган биноларини хатловдан ўтказиш учун ишчи гуруҳларини ташкил қилиш, уларнинг ҳолатини ва уларни реконструкция қилиш ва жиҳозлаш учун зарур маблағлар ҳажмини аниқлаш.

2. Бўш турган давлат мулки объектлари ва собиқ мактабгача таълим муассасаларининг ишламаётган биноларининг маълумотлар базасини ишлаб чиқиш.

2019 йил

1 июнгача



2019 йил
1 сентябргача

МТВ (А. Шин),

Давлат активларини бошқариш агентлиги (А. Ҳайдаров),

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

3.

Нодавлат мактабгача таълим муассасалари фаолиятини ташкил қилиш учун қулай шарт-шароитлар яратиш.

1. Оилавий нодавлат мактабгача таълим муассасаларини очишдан манфаатдор шахсларга ҳуқуқий ва услубий ёрдам кўрсатиш.

2. Хусусий тадбиркорлик субъектларини уларга зарур рухсат берувчи ҳужжатларни олишга кўмаклашиш ҳамда услубий ва амалий ёрдам бериш йўли билан мактабгача таълим тизимига кенг жалб қилиш.

3. Нодавлат мактабгача таълим муассасалари фаолиятини ташкил қилиш учун тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб қилиш.

2019 йил давомида

МТВ (А. Шин),

ДХШ ни ривожлантириш агентлиги (Ғ. Холжигитов),
ССП
(А. Икрамов),

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

4.

Аввал фаолият юритган мактабгача таълим муассасалари биноларини Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги юритувига бериш чораларини кўриш.

1. Давлат органлари ва идоралари томонидан бошқа мақсадларда фойдаланилаётган, аввал фаолият юритган мактабгача таълим муассасалари биноларини, шунингдек, илгари давлат мактабгача таълим муассасаларини ташкил этиш учун ажратилган бўш ер участкаларини хатловдан ўтказиш.

2. Аввал фаолият юритган мактабгача таълим муассасалари биноларини, шунингдек, бўш ер участкаларини Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги юритувига бериш бўйича таклифлар тайёрлаш ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2019 йил
1 июлгача


2019 йил
1 августгача

МТВ (А. Шин),

Давлат активларини бошқариш агентлиги (А. Ҳайдаров),

манфаатдор вазирликлар
ва идоралар

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

5.

Мактабгача таълим соҳасида давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш.

1. Давлат-хусусий шериклик шартлари асосида фаолият юритаётган мактабгача таълим муассасалари фаолияти самарадорлиги мониторингини ўтказиш.

2. Мониторинг натижаларини умумлаштириш ҳамда улар асосида давлат-хусусий шериклик доирасидаги лойиҳаларни янада самарали амалга ошириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш.

3. Мактабгача таълим соҳасига давлат-хусусий шерикликнинг янги моделларини амалиётда жорий этиш.

2019 йил
1 октябргача

2019 йил
1 ноябргача

2019 йил давомида

МТВ (А. Шин),

ДХШ ни ривожлантириш агентлиги (Ғ. Холжигитов),

ССП
(А. Икрамов),

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

6.

Жамоатчиликни мактабгача таълим муассасаларини бошқариш фаолиятига янада кенг жалб қилиш.

1. Жамоатчиликнинг мактабгача таълим муассасаларининг таълим ва бошқа фаолиятида иштирок этиши учун шароитлар яратиш.

2. Педагоглар, ота-оналар ва болалар ўртасида ўзаро ишонч муносабатларини шакллантириш чораларини кўриш.

3. Мактабгача таълим муассасаларининг кузатув кенгашлари тўғрисидаги ахборотни мактабгача таълимни бошқариш ахборот тизимига киритиш.

4. Ота-оналар, кузатув кенгашлари ва мактабгача таълим муассасалари ўртасидаги ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйиш учун мобиль иловалар (чат ботлар)ни ташкил этиш.

2019 йил давомида


2019 йил давомида


2019 йил 1 июнгача

2019 йил
1 декабргача

МТВ
(А. Шин),

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

(Ш. Содиқов)

7.

«Илк қадам» Давлат таълим дастурини кенг жорий этиш.

1. Мактабгача таълим муассасаларининг таълим-тарбия жараёнига халқаро мутахассисларни жалб қилган ҳолда «Илк қадам» Давлат таълим дастурини жорий этиш бўйича тренинглар ўтказиш йўли билан миллий мутахассис-мураббийларни тайёрлаш.

2. Республиканинг барча вилоятларида миллий мутахассис-мураббийлар томонидан «Илк қадам» Давлат таълим дастурини жорий этиш бўйича каскад тренингларни ўтказиш.

2019 йил
20 майгача


2019 йил
1 июлгача

МТВ
(А. Шин),

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

8.

Болаларни бадиий-эстетик ва мусиқий тарбия асосларига ўргатиш.

1. Мактабгача таълим муассасаларининг мусиқа ходимлари малакасини ошириш.

2. Мактабгача ёшдаги болаларни давлат талабларига мувофиқ мусиқий тарбиялаш ва таълим бериш дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш.

2019 йил давомида

МТВ
(А. Шин),

Маданият вазирлиги (Б. Сайфуллаев)

9.

Мактабгача таълим муассасаларини замонавий ўқув-методик ва дидактик материаллар ҳамда кўргазмали қуроллар билан таъминлаш.

1. Мактабгача таълим муассасалари учун ўқув-методик ва дидактик адабиётларни ишлаб чиқиш учун муаллифлар, рассомлар ва нашриётларга бўлган эҳтиёжни аниқлаш ва танлаб олиш.

2. Мактабгача ёшдаги болаларнинг ёш ва индивидуал хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда ўқув-методик, дидактик материаллар ва кўргазмали қуроллар макетларини ишлаб чиқиш.

3. Ўқув-методик, дидактик материаллар ва кўргазмали қуролларни кўпайтириш ва республиканинг мактабгача таълим муассасаларига етказиб бериш.

2019 йил
1 июнгача

2019 йил
1 августгача

2019 йил
1 декабргача

МТВ
(А. Шин),

Молия вазирлиги
(Ж.
Қўчқоров),

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги (К. Алламжонов)

10.

Қўшимча пуллик хизматлар кўрсатиш ҳисобига мактабгача таълим муассасаларининг моддий-техник базасини ва ходимларини моддий рағбатлантиришни яхшилаш.

1. Мактабгача таълим муассасалари томонидан кўрсатилаётган қўшимча пуллик хизматлар кўламини кенгайтириш.

2. Қўшимча пуллик хизматларни кўрсатиш сифати устидан доимий мониторингни амалга ошириш.

3. Қўшимча пуллик хизматлар кўрсатишдан тушган маблағлардан, жумладан, мактабгача таълим муассасаларининг моддий-техник базасини ва ходимларини моддий рағбатлантиришни яхшилаш учун самарали фойдаланилишини таъминлаш.

2019 йил давомида

МТВ
(А. Шин)

11.

Мактабгача таълим муассасаларининг педагог кадрларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимини такомиллаштириш.

1. Мактабгача таълим тизимига олий маълумотли педагог кадрларни жалб қилиш бўйича зарур чораларни кўриш.

2. Педагог бўлмаган олий маълумотли кадрларни олти ойлик қисқа муддатли қайта тайёрлаш курсларида қайта тайёрлаш.

3. Олий таълим муассасаларига «Мактабгача таълим» бакалавриат йўналиши бўйича махсус сиртқи ва кечки таълим йўналишларига қабул қилиш квоталарини ошириш.

2019 йил давомида

МТВ
(А. Шин),

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги
(И. Маджидов),

Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги (Б. Ходжаев)

12.

Давлат мактабгача таълим муассасалари тарбияланувчиларининг тўлақонли, оқилона, баланслаштирилган ва соғлом овқатланишини таъминлаш.

1. Тадбиркорлик субъектларини сифат талабларига ва санитария-гигиена нормаларига жавоб берадиган озиқ-овқат маҳсулотлари ҳамда тайёр таомларни тайёрлаш ва мактабгача таълим муассасаларига етказиб бериш тизимига янада кенг жалб қилиш имкониятларини ўрганиш.

2. Соғлом овқатланишни ташкил қилишга оид санитария қоидалари ва меъёрларини қайта кўриб чиқиш.

3. Мактабгача таълим муассасалари учун таомномаларнинг янги тахминий намуналарини ишлаб чиқиш.

4. Мактабгача таълим муассасалари озиқ-овқат блоклари моддий-техника базасини янгилаш.

5. Мактабгача таълим муассасаларига етказиб берилаётган озиқ-овқат маҳсулотлари сифатини назорат қилишни кучайтириш.

2019 йил
1 июнгача


2019 йил
1 августгача

2019 йил
1 сентябргача

2019 йил давомида


2019 йил давомида

МТВ
(А. Шин),

ССВ
(А. Шодмонов)
,

Молия вазирлиги (Ж. Қўчқоров)

13.

Мактабгача таълим муассасаларида болаларга тиббий хизмат кўрсатиш сифатини ошириш.

1. Мактабгача таълим муассасалари тиббиёт ходимларининг малакасини ошириш.

2. Мактабгача таълим муассасалари тиббиёт ходимларининг стандартлари ва компетенцияларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

3. Мактабгача таълим муассасаларининг тиббий хизматлари фаолиятини такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар комплексини амалга ошириш.

4. Мактабгача таълим муассасаларини сифатли дори воситалари ва тиббий мақсаддаги буюмлар билан таъминлаш.

2019 йил давомида


2019 йил

1 сентябргача


2019 йил давомида

ССВ
(А. Шодмонов),

МТВ
(А. Шин)


Ҳужжатда хато топганингизда, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги "Адолат" ҳуқуқий ахборот маркази