Ҳужжат кучини йўқотган 05.03.1999 03.02.1997 йилдаги 61-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 05.03.1999
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ ДОН МАҲСУЛОТЛАРИ ТИЗИМИДА БОШҚАРИШ ВА ИҚТИСОДИЙ ИСЛОҲОТЛАРНИ ЧУҚУРЛАШТИРИШ МАСАЛАЛАРИНИ МУВОФИҚЛАШТИРУВЧИ НАЗОРАТ КЕНГАШИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 5 мартдаги 101-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари билан ташкил этилган республика комиссиялари таркибига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида» қарори билан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бошқарув тизимини янада такомиллаштириш ва бозор муносабатлари принципларини амалга ошириш, дон тайёрлашда, фойдаланишда, уни ҳисобга олишда давлат тартибини ўрнатиш, ишлаб чиқаришдан тортиб тайёр маҳсулотни сотишгача бўлган барча участкаларда сувистеъмолчиликларнинг олдини олиш ва аҳолини дон маҳсулотлари билан таъминлашни яхшилаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Вазирлар Маҳкамасининг Дон маҳсулотлари тизимида бошқариш ва иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш масалаларини мувофиқлаштирувчи назорат кенгаши 1-иловага* мувофиқ таркибда ташкил этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
*1- илова берилмайди
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Қуйидагилар Назорат кенгашининг асосий вазифалари этиб белгилансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
дон тайёрлашдан тортиб тайёр маҳсулотни сотишгача бўлган технологик занжирнинг барча босқичларида корхоналарни бошқариш масалаларини мувофиқлаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бозор муносабатлари механизмларини рўёбга чиқариш, монополияга қарши қонунчилик талабларини бажариш ва дон маҳсулотлари тизимида иқтисодий ислоҳотларни янада чуқурлаштиришга йўналтирилган тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
дон ва дон маҳсулотлари ишлаб чиқариш ва улардан фойдаланиш баланслари лойиҳаларини тайёрлаш ва Вазирлар Маҳкамасига тақдим этиш, зарур бўлганда, донни импорт қилиш юзасидан таклифлар киритиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хўжаликлар томонидан сотиладиган бошоқли дон давлат хариди ҳажмлари бўйича ва доннинг харид нархлари юзасидан таклифлар тайёрлаш. Корхоналар билан хўжаликлар ўртасида шартномалар тузилишини таъминлаш, ўз вақтида аванс бериш ва дон маҳсулотлари тизими корхоналари билан дон етиштирувчи хўжаликлар ўртасида ўзаро ҳисоб-китобларни тўлиқ амалга оширишга оид комплекс чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бошоқли дон тайёрлашни назорат қилиш, уларнинг сақланишини таъминлаш ва талон-торож қилинишининг олдини олиш юзасидан аниқ чора-тадбирларни амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
корхоналар ва омборлардаги дон, ун ва бошқа маҳсулотлар ресурслари ҳисобга олинишини такомиллаштириш юзасидан таклифлар тайёрлаш, дондан оқилона фойдаланишни, ун сарфини, шу жумладан нон пишириш учун ун сарфини мунтазам текшириш ва назорат қилишни таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
корхоналарни ривожлантириш ва техник қайта жиҳозлаш, хорижий сармояларни, илғор технологияларни жалб қилиш ва шу асосда маҳсулот турининг кўпайтирилиши ҳамда сифати яхшиланишини таъминлаш бўйича тадбирлар ишлаб чиқиш ва уларни амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
дон маҳсулотлари тармоғи марказий аппарати, вилоят уюшмалари раҳбар ходимларининг ва корхоналари раҳбарларининг ўз лавозимларига лаёқатлилигини ва касб малакаси даражасини мунтазам ўрганиш, уларнинг бозор ислоҳотлари талабларига ва эгаллаб турган лавозимларига мувофиқликлари юзасидан таклифлар киритиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Вазирлар Маҳкамасининг Назорат кенгаши тўғрисидаги Низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Назорат кенгашига бир ой муддатда дон маҳсулотлари тизимида бошқариш ва иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш масалаларини такомиллаштиришга оид комплекс тадбирларни ишлаб чиқиш ва Вазирлар Маҳкамасига тақдим этиш топширилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазир — Назорат кенгашининг раиси Ў.Т. Султонов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1997 йил 3 февраль,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
61-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 3 февралдаги 61-сон қарорига
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Дон маҳсулотлари тизимида бошқариш ва иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш масалаларини мувофиқлаштирувчи назорат кенгаши тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Дон маҳсулотлари тизимида бошқариш ва иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш масалаларини мувофиқлаштирувчи назорат кенгаши (Дон маҳсулотлари бўйича назорат кенгаши) Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 3 февралдаги 61-сон қарори билан ташкил этилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Дон маҳсулотлари бўйича назорат кенгаши ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига, Ўзбекистон Республикаси қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, мазкур Низомга амал қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II. Вазифалари ва функциялари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Қуйидагилар Дон маҳсулотлари бўйича назорат кенгашининг асосий вазифалари ва функциялари ҳисобланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
дон етиштиришдан тортиб тайёр маҳсулотни сотишгача бўлган технологик занжирнинг барча босқичларида корхоналарни бошқариш масалаларини мувофиқлаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бозор муносабатлари механизмларини рўёбга чиқариш, монополияга қарши қонунчилик талабларини бажариш ва дон маҳсулотлари тизимида иқтисодий ўзгартиришларни янада чуқурлаштиришга йўналтирилган тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
дон ва дон маҳсулотлари ишлаб чиқариш ва улардан фойдаланиш баланслари лойиҳаларини тайёрлаш ва Вазирлар Маҳкамасига тақдим этиш, зарур бўлганда, донни импорт қилиш юзасидан таклифлар киритиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хўжаликлар томонидан сотиладиган бошоқли дон давлат хариди ҳажмлари бўйича ва доннинг харид нархлари юзасидан таклифлар тайёрлаш. Корхоналар ва хўжаликлар ўртасида шартномалар тузилишини таъминлаш, ўз вақтида аванс бериш ва дон маҳсулотлари тизими корхоналари билан дон етиштирувчи хўжаликлар ўртасида ўз вақтида ўзаро ҳисоб-китобларни тўлиқ амалга оширишга оид комплекс чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бошоқли дон тайёрлашни назорат қилиш, уларнинг сақланиши ҳамда талон-тарож қилинишининг олдини олиш юзасидан аниқ чора-тадбирларни амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
корхоналар ва омборларда дон, ун ва бошқа маҳсулотлар ресурсларини ҳисобга олишни такомиллаштириш юзасидан таклифлар тайёрлаш, дондан оқилона фойдаланишни, ун сарфини, шу жумладан нон пиширишга ун сарфини мунтазам текшириш ва назорат қилишни таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
корхоналарни ривожлантириш ва техник қайта жиҳозлаш, хорижий сармояларни, илғор технологияларни жалб қилиш ва шу асосда маҳсулот турининг кўпайтирилиши ва сифати яхшиланишини таъминлаш бўйича тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
дон маҳсулотлари тармоғи марказий аппарати, вилоят уюшмалари раҳбар ходимлари ва корхоналари раҳбарларининг ўз лавозимига лаёқатлилигини ҳамда касб малакаси даражасини мунтазам ўрганиш, уларнинг бозор ислоҳотлари талабларига ва эгаллаб турган лавозимларига мувофиқликлари юзасидан таклифлар киритиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, вазирликлар, идоралар, концернлар, уюшмалар, корпорациялар, шунингдек, мулкчилик шаклларидан қатъи назар, корхоналар ва ташкилотларнинг бошоқли дон етиштириш, уларни тайёрлаш (четдан олиб келиш), дон маҳсулотларини сақлаш, қайта ишлаш ҳамда сотиш билан боғлиқ масалалар бўйича фаолиятини мувофиқлаштиришни таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўздонмаҳсулот» давлат корпорацияси, давлат дон инспекцияси ва дон маҳсулотлари ишлаб чиқариш тизимининг бошқа ташкилотлари фаолиятини такомиллаштиришга ёрдам кўрсатиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III. Ҳуқуқлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Дон маҳсулотлари бўйича назорат кенгаши кўрсатиб ўтилган вазифалар ва функцияларни бажариш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат бошқаруви барча органлари, мулкчилик шаклларидан қатъи назар, корхоналар ва ташкилотлар томонидан дон ва уни қайта ишлаш маҳсулотларини тайёрлаш, уларнинг сифати, уларни сақлаш ва улардан оқилона фойдаланишни таъминлаш масалаларига доир амалдаги қонун ҳужжатлари ижро этилишини текшириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
вазирликлар, идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, мулкчилик шаклларидан қатъи назар, корхоналар ва ташкилотлар раҳбарларининг уларнинг ваколатига кирувчи масалалар бўйича ҳисоботларини тинглаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат органлари ва бошқа органлар, корхоналар, хўжаликлар, муассасалар ва ташкилотлардан, мансабдор шахслардан ўз фаолиятини амалга ошириш учун зарур бўлган ахборот ва маълумотнома материалларини сўраб олиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Назорат кенгаши мажлисларида кўриб чиқиш учун таклифлар ишлаб чиқиш, зарур ҳисоб-китоблар ва бошқа материалларни тайёрлаш бўйича гуруҳлар тузиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тегишли материалларни тайёрлаш учун мутахассислар, олимларни ҳамда давлат ва хўжалик органларининг вакилларини жалб этиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
IV. Ишни ташкил этиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Дон маҳсулотлари бўйича назорат кенгаши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан ташкил этилади, қайта ташкил этилади ва тугатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Дон маҳсулотлари бўйича назорат кенгашини Вазирлар Маҳкамаси томонидан тайинланадиган Раис бошқаради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Дон маҳсулотлари бўйича назорат кенгаши таркибига вазирликлар, идораларнинг раҳбарлари киради, улар Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Дон маҳсулотлари бўйича назорат кенгашининг иши режалар асосида амалга оширилади, мажлислар заруриятга қараб, бироқ икки ойда камида бир марта ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Дон маҳсулотлари бўйича назорат кенгаши қарорлари очиқ овоз бериш йўли билан қабул қилинади ва протоколлар тарзида расмийлаштирилади. Уларнинг давлат органлари, мулкчилик шаклларидан қатъи назар, корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар томонидан бажарилиши мажбурий ҳисобланади.