LexUZ шарҳи
Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2022 йил 8 июлдаги 33-сонли ««Харид қилиш тартиб-таомилларини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруқ, шунингдек унга ўзгартириш ва қўшимчаларни ўз кучини йўқотган деб топиш ҳақида»ги буйруғига (рўйхат рақами 3016-5, 25.07.2022 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 10 январдаги ПФ-5624-сон «Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги директорининг 2018 йил 15 майдаги 185-сон буйруғи (рўйхат рақами 3016, 2018 йил 26 май) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2018 й., 22-сон, 458-модда) билан тасдиқланган Харид қилиш тартиб-таомилларини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
«давлат харидлари соҳасидаги ваколатли орган (бундан буён матнда ваколатли орган деб юритилади) — Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги;».
4. 20-банд «ҳолда» деган сўздан кейин «офертани таклиф этган иштирокчига ҳамда» деган сўзлар билан тўлдирилсин.
6. 34-банднинг иккинчи хатбошисидаги «Буюртмачилар» деган сўз «Корпоратив буюртмачилар» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
8. 40-банд «вазирлигининг» деган сўздан кейин «давлат молиясини бошқариш ахборот тизими» деган сўзлар билан тўлдирилсин.
9. 47-банддаги «Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
10. 53 ва 132-бандлардаги «Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитасининг» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
12. 221-банднинг иккинчи хатбошиси «Марказга» деган сўздан кейин «ва ваколатли давлат органларига» деган сўзлар билан тўлдирилсин.
«2351. Махсус ахборот портали ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг давлат молиясини бошқариш ахборот тизими ўртасидаги маълумотлар базаси электрон ҳамкорлиги орқали давлат буюртмачилари билан тузилган шартномалар реестри бўйича кунлик маълумот алмашинуви амалга оширилади.».