01.02.2019 йилдаги ПҚ-4147-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Халқаро ислом савдо-молия корпорацияси ҳамда Инвестициялар ва экспорт кредитларини суғурталаш ислом корпорациясига аъзолиги тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Халқаро молия институтлари билан ҳамкорликни янада кенгайтириш, ташқи молиялаштириш манбаларини диверсификациялаш, мамлакатнинг экспорт салоҳиятини ривожлантиришда илғор халқаро тажрибани татбиқ этиш мақсадида, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг Ислом тараққиёт банкига аъзолигини инобатга олган ҳолда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Халқаро ислом савдо-молия корпорацияси ҳамда Инвестициялар ва экспорт кредитларини суғурталаш ислом корпорацияси раҳбарияти томонидан Ўзбекистон Республикасининг Халқаро ислом савдо-молия корпорацияси (кейинги ўринларда — ХИСМК) ҳамда Инвестициялар ва экспорт кредитларини суғурталаш ислом корпорацияси (кейинги ўринларда — ИЭКСИК) аъзолигига кириши тўғрисидаги қарори маъқуллангани маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Қуйидагилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Халқаро ислом савдо-молия корпорациясини таъсис этиш тўғрисида 2006 йил 30 майдаги Битим (кейинги ўринларда — Битим);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Инвестициялар ва экспорт кредитларини суғурталаш ислом корпорациясини таъсис этиш тўғрисида 1992 йил 19 февралдаги Битим қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Қуйидаги функциялар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мазкур қарорнинг 2-бандида қайд этилган битимлар билан боғлиқ масалалар бўйича ХИСМК ва ИЭКСИК билан ўзаро ҳамкорлик қилувчи ваколатли орган — Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигига;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ХИСМК ва ИЭКСИК ўз авуарларини сақлаши мумкин бўлган депозитарий — Ўзбекистон Республикаси Марказий банкига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Э.М. Ғаниев Ўзбекистон Республикаси номидан Ислом тараққиёт банки гуруҳи бошқарувчиси этиб тайинлансин ва унга қуйидагилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ислом тараққиёт банки гуруҳи Бошқарувчилар кенгашининг йиллик йиғилишларида, жумладан ХИСМК ва ИЭКСИКнинг Бош ассамблеяларида Ўзбекистон Республикаси номидан иштирок этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Халқаро ислом савдо-молия корпорациясини таъсис этиш тўғрисидаги Битим ҳамда Инвестициялар ва экспорт кредитларини суғурталаш ислом корпорациясини таъсис этиш тўғрисидаги Битим Ўзбекистон Республикаси томонидан қабул қилингани ҳақида Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати номидан ХИСМК ва ИЭКСИКга билдиришнома йўллаш ваколатлари берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Халқаро ислом савдо-молия корпорацияси ҳамда Инвестициялар ва экспорт кредитларини суғурталаш ислом корпорацияси устав капиталига Ўзбекистон Республикаси бадалларини тўлаш жадвали иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ИЭКСИКнинг 347 500 АҚШ доллари эквивалентидаги (умумий қиймати 250 000 ислом динорига тенг) 250 та акциясига ҳамда ХИСМКнинг 695 000 АҚШ доллари эквивалентидаги (умумий қиймати 500 000 ислом динорига тенг) 50 дона акциясига ўрнатилган тартибда обуна бўлишни таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Молия вазирлиги иловага мувофиқ тасдиқланган тўловлар жадвалига асосан Ўзбекистон Республикасининг республика бюджети қўшимча манбалари ҳисобидан ИЭКСИК акцияларининг 50 фоизига обуна ҳақини тўлаш учун 125 000 ислом динори эквиваленти ҳамда ХИСМК акцияларига обуна ҳақини тўлаш учун 500 000 ислом динори эквиваленти миқдоридаги маблағларни Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигига ажратсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари З.Ш. Низомиддинов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2019 йил 1 февраль,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПҚ-4147-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 1 февралдаги ПҚ-4147-сон қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Халқаро ислом савдо-молия корпорацияси ҳамда Инвестициялар ва экспорт кредитларини суғурталаш ислом корпорацияси устав капиталига Ўзбекистон Республикаси бадалларини тўлаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЖАДВАЛИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Т/р

Йиллар

ИЭКСИК акциялари бўйича бадаллар тўлови

ХИСМК акциялари бўйича бадаллар тўлови

Йиллар бўйича жами тўловлар АҚШ долларида

Акциялар сони*

Акциялар нархи

Акциялар сони

Акциялар нархи**

Ислом динорида

АҚШ долларида

Ислом динорида

АҚШ долларида

1.

2019 й.

62

62 000,0

86 180,0

16

160 000,0

222 400,0

308 580,0

2.

2020 й.

63

63 000,0

87 570,0

17

170 000,0

236 300,0

323 870,0

3.

2021 й.

-

-

-

17

170 000,0

236 300,0

236 300,0

ЖАМИ:

125*

125 000,0

173 750,0

50

500 000,0

695 000,0

868 750,0

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* ИЭКСИК 1 дона акциясининг баланс нархи акциянинг 2018 йил учун белгиланган баланс нархидан келиб чиқиб, 1 000 ислом динори миқдорида олинган. Акциянинг баланс нархи ҳар йили ИЭКСИКнинг молиявий ҳисоботлари якунларига кўра белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу сон обуна бўлиш кўзда тутилган ИЭКСИК жами акцияларнинг 50 фоизини ташкил қилади, қолган 50 фоиз акциялар учун тўлов ИЭКСИК талабномаси бўлган тақдирда амалга оширилади. ИЭКСИК акцияларига тўлов АҚШ долларида тўлов санасидаги курс бўйича амалга оширилади. Ислом динорининг 2019 йил 1 февралдаги курси — 1 ИД = 1,39 АҚШ доллари.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
** ХИСМК 1 дона акциясининг баланс нархи акциянинг 2018 йил учун белгиланган баланс нархидан келиб чиқиб, 10 000 ислом динори миқдорида олинган. Акциянинг баланс нархи ҳар йили ХИСМКнинг молиявий ҳисоботлари якунларига кўра белгиланади.