Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?

Авторизация қилиш Рўйхатдан ўтиш

×
 ×
Ўзбекистон Республикасининг фуқаролик қонунчилигини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида

1-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикасининг фуқаролик қонунчилигини такомиллаштириш концепцияси

I. Фуқаролик қонунчилиги нормаларини унификация қилиш ва тизимлаштириш

II. Асосий фуқаролик-ҳуқуқий институтларни такомиллаштириш

III. Бозор иқтисодиётини янада ривожлантириш ва хорижий инвестицияларни жалб этишнинг мустаҳкам ҳуқуқий асосларини шакллантириш

IV. Замонавий шароитларда талаб юқори бўлган фуқаролик-ҳуқуқий муносабатларни тартибга солишнинг инновацион шакллари ва таомилларини жорий этиш

V. Концепциянинг амалга оширилишидан кутилаётган натижалар

2-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикасининг фуқаролик қонунчилигини такомиллаштириш бўйича Идоралараро комиссия ТАРКИБИ

1995-1996 йилларда қабул қилинган Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси «ўтиш даври»нинг кенг кўламли ўзгаришларини фуқаролик-ҳуқуқий тартибга солишда муҳим роль ўйнади ва мамлакатда бозор иқтисодиётини ривожлантириш учун мустаҳкам ҳуқуқий замин яратишга имкон берди.
Иқтисодий ислоҳотларнинг амалга оширилиши бўйича ўтказилган таҳлил Фуқаролик кодексида, авваламбор, бозор ислоҳотларини янада чуқурлаштириш, қулай инвестиция ва ишбилармонлик муҳитини шакллантириш, халқаро рейтингларда мамлакат ўрнини яхшилашга салбий таъсир кўрсатувчи жиддий камчилик ва бўшлиқларни аниқлашга имкон берди.
2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида иқтисодиётни либераллаштириш, иқтисодий муносабатларни тартибга солишда давлат иштирокини камайтириш, хусусий мулк кафолатлари ҳимоясини кучайтириш, тадбиркорлик ривожини рағбатлантириш ва хорижий инвестицияларни фаол жалб этиш бўйича биринчи даражали мақсад ва вазифалар белгиланган.
Кодификация қилинган қонун ҳисобланадиган ва фуқаролик-ҳуқуқий тартибга солишнинг энг муҳим қоидаларини белгиловчи Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (кейинги ўринларда Фуқаролик кодекси деб юритилади) фуқаролик қонунчилиги ҳужжатлари тизимида марказий ўринни эгаллайди.
1995-1996 йилларда қабул қилинган Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси «ўтиш даври»нинг кенг кўламли ўзгаришларини фуқаролик-ҳуқуқий тартибга солишда муҳим роль ўйнади ва мамлакатда бозор иқтисодиётини ривожлантириш учун мустаҳкам ҳуқуқий замин яратишга имкон берди.
биринчидан, Фуқаролик кодексида эскирган ҳуқуқий институтлар, шунингдек бозор иқтисодиётига асосланган ривожланган давлатлар ҳуқуқий тизимида мавжуд бўлмаган юридик шахсларнинг ташкилий-ҳуқуқий шакли сақланиб қолган;
тўртинчидан, Фуқаролик кодексида кўп миқдордаги ҳаволаки нормаларнинг (80 га яқин) мавжудлиги кодекснинг тўғридан-тўғри амал қилувчи ҳужжатга айланишига тўсқинлик қилмоқда ва унинг фуқаролик- ҳуқуқий муносабатларни тартибга солиш борасидаги мақомини пасайтирмоқда;
олтинчидан, Фуқаролик кодексида фуқаролик ҳуқуқи институтларига тааллуқли бўлмаган оммавий ҳуқуқ нормалари, хусусий мулк ва шартномавий муносабатларига оид асосланмаган миқдордаги чекловлар мавжуд;
еттинчидан, Фуқаролик кодексида фуқаролик-ҳуқуқий муносабатларда ахборот-коммуникацион технологиялардан фойдаланиш масалаларини тартибга солувчи қоидалар деярли мавжуд эмас.
2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида кўрсатилган мақсад ва вазифаларга эришиш, шунингдек фуқаролик қонунчилигини бозор иқтисодиёти ва халқаро стандартлар талабларига мувофиқлаштириш мақсадида, қуйидаги асосий йўналишларни назарда тутувчи Ўзбекистон Республикаси фуқаролик қонунчилигини такомиллаштириш Концепцияси ишлаб чиқилди:
2. Фуқаролик кодекси ва бошқа фуқаролик қонун ҳужжатларидаги атама ва тушунчаларнинг ҳуқуқий маъноларини уларни аниқ таърифлаш ва бир хилда қўллаш орқали такомиллаштириш.
4. Фуқаролик кодекси ва бошқа фуқаролик қонун ҳужжатларининг тўғридан-тўғри амал қилиши учун улардаги ҳаволаки нормаларни қисқартириш.

1.

Р.К. Давлетов

Ўзбекистон Республикаси адлия вазири, Идоралараро комиссия раҳбари

2.

М.Х. Рахманкулов

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти директорининг биринчи ўринбосари, Идоралараро комиссия раҳбарининг ўринбосари

3.

Ш.Ф. Озодзода

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг масъул ходими

4.

А.Х. Саидов

Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази директори

5.

Н.Д. Тойчиев

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчисининг ўринбосари

6.

Н.С. Жўраев

Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги директори

7.

Е.С. Каньязов

Ўзбекистон Республикаси адлия вазири ўринбосари — Тошкент давлат юридик университети ректори

8.

Х.И. Исоқов

Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши ҳузуридаги Судьялар олий мактаби директори

9.

Р.Р. Хакимов

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институти директори

10.

У.Ш. Холов

Фуқаролик ишлари бўйича Тошкент шаҳар суди раиси

11.

О. Окюлов

Тошкент давлат юридик университетининг профессори

12.

Ш.М. Асьянов

Ҳуқуқий муаммолар тадқиқоти маркази директори

13.

Р. Книппер

Германиянинг Бремен университети профессори


Ҳужжатда хато топганингизда, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги "Адолат" ҳуқуқий ахборот маркази