29.03.2019 йилдаги 260-сон
Ҳужжат кучини йўқотган 04.06.2020
 LexUZ шарҳи
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг стратегик вазифалари амалга оширилиши самарадорлиги учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг масъулиятини оширишга доир биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида» 2019 йил 28 январдаги ПФ-5644-сон Фармони ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ишини ташкил этишнинг сифат жиҳатидан янги тизимини жорий этиш тўғрисида» 2019 йил 28 январдаги ПҚ-4136-сон қарори ижросини таъминлаш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
2. Бошқарма ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, шунингдек, ушбу Низомга амал қилади.
«Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ва Ўзбекистон Республикасининг Бюджет кодексига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси аппаратида бухгалтерия ва статистика ҳисобини ташкил этиш ҳамда юритиш, ҳисоботларни тузиш, молиявий-иқтисодий фаолиятни, шунингдек, идоравий мансуб ташкилотларда назорат-тафтиш фаолиятини амалга ошириш;
13. Бошқарманинг иши «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Регламентига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг аппарати тўғрисидаги низомга, ушбу Низомга, Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг топшириқларига, Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчисининг буйруқлари ва топшириқларига мувофиқ, шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг иш режалари, Бошқарманинг иш режаси, бўлимларнинг иш режалари ва мутахассисларнинг шахсий иш режалари асосида ташкил этилади.