Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
««Газлинефтгазқазибчиқариш» МЧЖнинг «Учқир» олтингугуртдан тозалаш қурилмасида пропан-бутан аралашмасини олиш қурилмасини қуриш» инвестиция лойиҳасининг техник-иқтисодий асосланишини тасдиқлаш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасининг 2019 йилга мўлжалланган Инвестиция дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 19 декабрдаги ПҚ-4067-сон қарорини ижро этиш юзасидан ва суюлтирилган газ ишлаб чиқаришни кўпайтиришни таъминлайдиган янги замонавий қувватларни ўз вақтида ишга тушириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2018-2019 йилларда инвестициявий ва инфратузилмавий лойихаларни амалга оширишни жадаллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2018 йил 19 июлдаги ПҚ-3874-сон қарорига мувофиқ «Ўзбекнефтгаз» АЖ томонидан 2019 йил декабрда ишга туширилиши назарда тутилган, умумий қиймати 49,4 млн АҚШ долларига тенг бўлган ««Газлинефтгазқазибчиқариш» МЧЖнинг «Учқир» олтингугуртдан тозалаш қурилмасида пропан-бутан аралашмасини олиш қурилмасини қуриш» инвестиция лойиҳасининг техник-иқтисодий асосланиши ишлаб чиқилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
2. ««Газлинефтгазқазибчиқариш» МЧЖнинг «Учқир» олтингугуртдан тозалаш қурилмасида пропан-бутан аралашмасини олиш қурилмасини қуриш» инвестиция лойиҳаси техник-иқтисодий асосланишининг асосий техник-иқтисодий параметрлари иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
*Илова рус тилидаги матнда берилган.
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси энергетика вазири А.С. Султанов ва «Ўзбекнефтгаз» АЖ бошқаруви раиси Б.Б. Сидиқов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2019 йил 11 март,
209-сон
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 12.03.2019 й., 09/19/209/2756-сон)