Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?

Авторизация қилиш Рўйхатдан ўтиш

×
 ×
Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги Халқ таълимини ривожлантириш жамғармаси ва бюджетдан ташқари Республика мақсадли китоб жамғармаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида

1-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги Халқ таълимини ривожлантириш жамғармасининг Бошқарув кенгаши ТАРКИБИ

1а-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги Халқ таълимини ривожлантириш жамғармаси Ижро этувчи дирекциясининг ТУЗИЛМАСИ

2-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги Халқ таълимини ривожлантириш жамғармаси тўғрисида НИЗОМ

1-боб. Умумий қоидалар

2-боб. Жамғарманинг асосий вазифалари

3-боб. Жамғарманинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари

4-боб. Жамғармани бошқариш

5-боб. Жамғарманинг келгуси йил учун даромад ва харажатларини тайёрлаш, кўриб чиқиш ва тасдиқлаш

6-боб. Жамғарма маблағларини шакллантириш, жамлаш ва улардан фойдаланиш

7-боб. Жамғарма маблағларидан фойдаланишни ҳисобга олиш, ҳисобот ва назорат қилиш

8-боб. Якуний қоида

ИЛОВА
Жамғарманинг даромад ва харажатларини тайёрлаш, кўриб чиқиш ва тасдиқлаш СХЕМАСИ

3-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Республика мақсадли китоб жамғармаси Васийлик кенгаши ТАРКИБИ

3а-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Республика мақсадли китоб жамғармаси Ижро этувчи дирекциясининг ТУЗИЛМАСИ

4-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Республика мақсадли китоб жамғармаси тўғрисида НИЗОМ

1-боб. Умумий қоидалар

2-боб. Жамғарманинг асосий вазифалари

3-боб. Жамғарманинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари

4-боб. Жамғармани бошқариш

5-боб. Жамғарманинг келгуси йил учун даромад ва харажатларини тайёрлаш, кўриб чиқиш ва тасдиқлаш

6-боб. Жамғарма маблағларини шакллантириш, жамлаш ва улардан фойдаланиш

7-боб. Дарсликлар ва ўқув-методик мажмуалар бўйича ҳисоб ва ҳисобот ҳамда Жамғармага ижара тўловлари тушумларининг назорати

8-боб. Жамғарманинг мол-мулки ва молиявий маблағлари, ҳисоб ва ҳисобот ҳамда назорат қилиш

9-боб. Якунловчи қоидалар

ИЛОВА
Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Республика мақсадли китоб жамғармасининг даромад ва харажатларини тайёрлаш, кўриб чиқиш ва тасдиқлаш СХЕМАСИ

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Халқ таълими тизимига бошқарувнинг янги тамойилларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 5 сентябрдаги ПҚ-3931-сон қарори ижросини таъминлаш, шунингдек, замонавий талаблар ва халқаро стандартларни ҳисобга олган ҳолда республика умумтаълим муассасаларининг моддий-техника базасини тизимли асосда ривожлантириш ва мустаҳкамлаш, уларни энг илғор ўқув, ахборот-компьютер техникаси, дарсликлар ва ўқув-методик қўлланмалари билан жиҳозлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
умумий ўрта ва ўрта махсус таълим муассасаларининг айрим тоифадаги, яъни биринчи синф ўқувчиларини, «Меҳрибонлик» уйлари тарбияланувчилари, жисмоний ёки психик ривожланишида нуқсони бўлган болалар учун ихтисослаштирилган мактаблар ва мактаб-интернатларнинг ўқувчиларини, ижтимоий ёрдамга муҳтож бўлган оилалардаги ўқувчиларни ҳамда ўқитувчиларни дарсликлар, шунингдек ижара асосида дарсликлар билан бирламчи таъминлашга ҳамда Ўзбекистон Республикасининг ривожланиш давлат дастурларига ёки Инвестиция дастурларига киритилган лойиҳаларни молиялаштиришга Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети параметрларида назарда тутилган маблағлар ҳар ойда Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Республика мақсадли китоб жамғармаси ва Халқ таълимини ривожлантириш жамғармасига уларнинг асосланган буюртманомасига кўра ўтказиб берилади.
2. Жамғарма ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга, шунингдек, ушбу Низомга амал қилади.
15. Дирекция Ўзбекистон Республикаси Бюджет кодексида белгиланган тартибда Жамғарма даромадлари ва харажатлари прогнози бўйича бюджет сўровини Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига тақдим этади.

Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар

Бажариш муддатлари

1-босқич

Халқ таълими вазирлиги

Кейинги йил учун Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳамда туман (шаҳар)лар бўйича умумтаълим муассасаларини қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш манзилли ҳар йилги дастурини, харажатлар прогнози ҳажмларини ва бюджет сўровини Жамғарма ижро этувчи дирекциясига тақдим этади

келгуси йил учун жорий йилнинг

15 июнигача

2-босқич

Халқ таълими вазирлиги,

Ижро этувчи дирекция

Ривожланиш давлат дастурларига киритилган лойиҳаларни шакллантириш учун уч йиллик даврга маблағлар ажратиш прогноз ҳажмлари Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси ва Молия вазирлигига тақдим этади

ҳар йили

1 августга қадар

3-босқич

Ижро этувчи дирекция

Ўзбекистон Республикаси Бюджет кодексида белгиланган тартибда Жамғарма даромадлари ва харажатлари прогнози бўйича бюджет сўровномасини Молия вазирлигига тақдим этилади

Бюджет кодексида белгиланган муддатларда

4-босқич

Жамғарма Бошқарув Кенгаши

Ижро этувчи дирекция ва Халқ таълими вазирлиги таклифига кўра кейинги йил учун Жамғарма даромадлари ва харажатлари параметрларини, шу жумладан, Жамғарма Ижро этувчи дирекцияси сақлаш харажатлари прогнозини тасдиқлайди

Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети параметрлари тасдиқланган кейин 15 кун муддатда

5-босқич

Жамғарма Ижро этувчи дирекцияси

Жамғарма маблағларини тегишли олувчиларга улар учун белгиланган харажатлар прогнози ҳажмларини юборади;

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, Тошкент шаҳар ҳокимликларига тегишли бюджетлардан Жамғармага ажратиладиган маблағлар миқдорини маълум қилади

Жамғарма Бошқарув Кенгаши томонидан Жамғарма параметрлари тасдиқлангандан кейин 10 кун муддатда

6-босқич

Жамғарма Ижро этувчи дирекцияси

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан биргаликда Жамғарма харажатларини молиялаштириш учун ушбу мақсадга Давлат бюджети параметрлари доирасида ўтказиладиган маблағлар бўйича режа-жадвалини ишлаб чиқади ва тасдиқлайди;

ҳар йили

15 январга қадар

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда тегишли бюджетлардан Жамғармага маблағлар ўтказиш жадвалларини ишлаб чиқади ва тасдиқлайди.

ҳар йили

30 январга қадар

1.

Ш. Шерматов

халқ таълими вазири, Васийлик кенгаши раиси

2.

Б. Ашрафханов

молия вазири ўринбосари, Васийлик кенгаши раиси ўринбосари

3.

Б. Усмонов

иқтисодиёт ва саноат вазири ўринбосари

4.

У. Бегимкулов

олий ва ўрта махсус таълими вазири ўринбосари

5.

Д. Каттаханова

Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи раиси ўринбосари

6.

Г. Маруфова

Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси раиси ўринбосари

7.

Д. Ташмуҳамедова

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги «Оила» илмий-амалий тадқиқот маркази директори

8.

Ш. Жавлонов

«Маҳалла» хайрия жамоат фонди республика бошқаруви раиси

9.

А. Аяпов

Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазири

10.

В. Ражапов

Наманган вилояти халқ таълими бошқармаси бошлиғи

11.

С. Иногамова

Тошкент шаҳар 50-сон умумтаълим мактаби директори

12.

Х. Асроров

Халқ таълими вазирлигининг юридик бўлим бошлиғи

13.

Лавозим бўйича

Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Республика мақсадли китоб жамғармаси Ижро этувчи дирекцияси директори, Кенгаш котиби

2. Жамғарма ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга, Жамғарма Васийлик кенгаши қарорларига, шунингдек ушбу Низомга амал қилади.

Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар

Бажариш муддатлари

1-босқич

Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

Умумтаълим фанларидан зарур дарсликлар ва ўқув-методик мажмуалар билан таъминланганлиги бўйича умумий ўрта ва ўрта махсус таълим муассасалари кутубхона жамғармаларини инвентаризациядан ўтказади

келгуси йил учун жорий йилнинг

15 июнигача

2-босқич

Халқ таълими вазирлиги

Инвентаризация натижаларини таҳлил қилган ҳолда кейинги календарь йили учун умумтаълим фанларидан дарсликлар ва ўқув-методик мажмуаларга бўлган эҳтиёжнинг прогноз кўрсаткичларини чакана савдо тармоғи орқали, кутубхона жамғармаси ҳисобидан бепул ва ижара асосида таъминланиш кесимида Дирекцияга тақдим этади.

ҳар йили

20 июнга қадар

3-босқич

Дирекция

Жамғарма даромадлари ва харажатларининг истиқбол параметрларини ишлаб чиқади, Васийлик кенгаши билан келишади ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига кўриб чиқиш учун тақдим этади.

ҳар йили 1 июлга қадар кейинги календарь йил учун

4-босқич

Васийлик кенгаши

Жамғарма даромадлари ва харажатларининг прогноз параметрлари кейинги йил учун тасдиқланади.

Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети параметрлари тасдиқлангандан сўнг бир ой муддатда


Ҳужжатда хато топганингизда, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги "Адолат" ҳуқуқий ахборот маркази