Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?

Авторизация қилиш Рўйхатдан ўтиш

×
 ×
Ўзбекистон давлат консерваторияси ҳузурида Мусиқа соҳаси педагогларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш маркази фаолиятини ташкил этиш тўғрисида

1-ИЛОВА
Ўзбекистон давлат консерваторияси ҳузуридаги Мусиқа соҳаси педагогларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш маркази ТУЗИЛМАСИ

2-ИЛОВА
Мусиқа соҳаси педагогларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тартиби тўғрисида НИЗОМ

1-боб. Умумий қоидалар

2-боб. Мусиқа соҳаси педагог ва мутахассисларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишнинг мақсади ва вазифалари

3-боб. Мусиқа соҳасидаги педагог ва мутахассисларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимида таълим жараёнининг мазмуни ва сифатига қўйиладиган малака талаблари

4-боб. Мусиқа соҳаси педагог ва мутахассисларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизими

5-боб. Қайта тайёрлаш ва малака оширишнинг турлари ва шакллари

6-боб. Қайта тайёрлаш ва малака оширишнинг давомийлиги, даврийлиги ва ўқув юкламасининг ҳажми

7-боб. Қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларини ташкил этиш ва ўтказиш

8-боб. Малака оширишнинг масофавий шаклини ташкил этиш ва ўтказиш

9-боб. Қайта тайёрлаш ва малака ошириш курслари тингловчиларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари

10-боб. Қайта тайёрлаш ва малака ошириш курслари тингловчиларининг битирув малакавий (курсни тугатиш) иши ҳимояси

11-боб. Якунловчи қоида

ИЛОВА
Мусиқа соҳаси педагогларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш СХЕМАСИ

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон давлат консерваторияси фаолиятини янада ривожлантириш ва такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 8 августдаги ПҚ-3178-сон қарори ижросини таъминлаш, шунингдек, мусиқа соҳасидаги педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
8. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 19 декабрдаги ПҚ-4067-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг 2019 йилга мўлжалланган Инвестиция дастурида Марказ қурилиши учун 10 млрд. сўм маблағ назарда тутилгани маълумот учун қабул қилинсин.
29. Асосий ишдан қисман ажралган ҳолда (уйғунлаштирилган услубда) малака ошириш курси умумий давомийлигининг 50 ёки 25 фоизи — Марказда аудитория машғулотларига ажратилади. Курснинг қолган қисми мусиқага ихтисослаштирилган маданият ва санъат мактаблари (мактаб-интернатлар), ўрта махсус ва мактабдан ташқари таълим муассасалари, хусусан, болалар мусиқа ва санъат мактаблари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг «Ўзбек миллий мақом санъати маркази», ансамбллар, оркестрлар базасида якка тартибдаги топшириқларни бажарган ҳолда амалий машғулотлар ўтказилишини назарда тутади. Амалий машғулотларни асосий иш жойида ўтказишга йўл қўйилади. Амалий машғулотлар ҳар бир ўзлаштирилган модули бўйича тест синовлари, реферат топшириш, амалиёт бўйича ҳисобот ва шу каби шакллардаги назорат турларини назарда тутади.

Босқичлар

Ижрочилар

Амалга ошириш механизми

Бажариш муддати


1-босқич

Буюртмачи

1. Кейинги календарь йили учун қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларига юбориладиган тингловчилар рўйхатини шакллантириш.

2. Тингловчилар рўйхатини Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигига тақдим этиш.

3. Қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларида ўқиш учун Марказ билан шартнома тузиш.

ҳар йили 15 ноябрга қадар


2-босқич

Марказ

1. Қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларидан ўтиш жадвалини ишлаб чиқиш ва Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги томонидан тасдиқлатиш.

2. Қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларидан ўтиш жадвалини буюртмачиларга етказиш.

ҳар йили 15 декабрга қадар


3-босқич

Марказ

Қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларини ташкил этиш:

қайта тайёрлаш курслари камида 16 ҳафта (576 соат);

малака ошириш курслари камида 4 ҳафта (144 соат);

олий маълумотга эга бўлмаган мутахассислар учун мақом санъати бўйича қайта тайёрлаш курслари камида 6 ой (720 соат).

режа асосида


4-босқич

Марказ

Курсларни тамомлаган тингловчиларга:

қайта тайёрлаш ҳақида давлат намунасидаги диплом;

малака ошириш ҳақида давлат намунасидаги сертификат бериш.

курслар якуни бўйича


Ҳужжатда хато топганингизда, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги "Адолат" ҳуқуқий ахборот маркази