Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?

Авторизация қилиш Рўйхатдан ўтиш

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Қашқадарё вилояти соғлиқни сақлаш муассасаларида махсус тиббий ёрдам кўрсатишни янада яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 1 майдаги ПҚ-2938-сон қарорига мувофиқ «Шўртан ГКК» МЧЖ томонидан Қашқадарё вилояти соғлиқни сақлаш муассасаларини (кейинги ўринларда соғлиқни сақлаш муассасалари деб аталади) қуриш, реконструкция қилиш, капитал таъмирлаш ва зарур асбоб-ускуналар билан жиҳозлаш ишлари якунланганлиги;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасида йилқичилик ва от спортини ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2017 йил 15 июндаги ПҚ-3057-сон қарорига мувофиқ «Шўртан ГКК» МЧЖ томонидан Қашқадарё вилоятининг Яккабоғ туманида «Қорабайир отчилик мажмуаси» УК базасида қорабайир зотли отларни кўпайтириш бўйича мажмуа фойдаланишга топширилганлиги;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасида йилқичилик ва от спортини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 18 февралдаги ПҚ-4194-сон қарорига мувофиқ «Қорабайир отчилик мажмуаси» қорабайир зотли отларни кўпайтириш бўйича мажмуани «Шўртан ГКК» МЧЖ тасарруфидан «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ тасарруфига ўтказиш назарда тутилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Қашқадарё вилоятининг 1-иловага мувофиқ рўйхат бўйича соғлиқни сақлаш муассасаларини Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг эксплуатация қилувчи тиббиёт ташкилотларига баланс қиймати бўйича бепул асосда бериш;
3. Белгилансинки, ушбу қарорнинг 2-бандида қайд этилган берилаётган соғлиқни сақлаш муассасалари ва қорабайир зотли отларни кўпайтириш бўйича мажмуанинг қиймати юридик шахслардан олинадиган фойда солиғини ва қўшилган қиймат солиғини ҳисоблашда томонларнинг солиқ солинадиган базасига киритилмайди.
5. «Шўртан ГКК» МЧЖнинг «Қурилиш-монтаж ва таъмирлаш бошқармаси» шўъба корхонаси ҳамда унинг субпудрат ташкилотлари — «Alrut Build» МЧЖ, «Porloq Taraqqiot Qurilish Servis» МЧЖ ва «Qashqadaryo Maxsus Qurilish Dizayn» шўъба корхонаси томонидан Қашқадарё вилояти соғлиқни сақлаш муассасаларини қуриш, реконструкция қилиш ва жиҳозлаш ишларини бажариш доирасида 2-иловага* мувофиқ рўйхат бўйича олиб келинган тиббиёт ускуналари ва бошқа асбоб-ускуналар, қурилиш материаллари, бутловчи буюмлар ва мебель (кейинги ўринларда товарлар деб аталади) божхона тўловларидан (божхона расмийлаштируви йиғимларидан ташқари) озод қилинсин.
* 2-илова рус тилидаги матнда берилган.

Т/р

Соғлиқни сақлаш муассасаларининг номи

Бажарилган ишлар

Ихтисослаштирилган тиббиёт муассасалари ва ташкил этилган ўрин фонди

1.

Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт маркази филиали

1 та янги бинони қуриш, мавжуд 3 та бинони капитал таъмирлаш ва реконструкция қилиш, тиббиёт асбоб-ускуналари билан жиҳозлаш.

Юрак-қон томир касалликларини даволаш.

Ўрин фонди — 120 та.

2.

Академик Ё.Х. Турақулов номидаги Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий-амалий тиббиёт маркази филиали

2 та янги бинони қуриш, мавжуд 6 та бинони капитал таъмирлаш ва реконструкция қилиш, тиббиёт асбоб-ускуналари билан жиҳозлаш.

Эндокринология касалликларни даволаш.

Ўрин фонди — 150 та.

3.

Қашқадарё вилояти юқумли касалликлар шифохонаси

3 та янги бинони қуриш, мавжуд 1 та бинони капитал таъмирлаш ва реконструкция қилиш, тиббиёт асбоб-ускуналари билан жиҳозлаш.

Юқумли касалликларни даволаш.

Ўрин фонди — 220 та.

4.

Ғузор тумани тиббиёт бирлашмасининг эндокринология бўлими

Туман поликлиникасини капитал таъмирлаш, эндокринология бўлимини ташкил этиш.

Эндокринология касалликларини даволаш.

Ўрин фонди — 20 та.

5.

Қамаши тумани тиббиёт бирлашмасининг эндокринология ва кардиология бўлими

Туман поликлиникасини капитал таъмирлаш, эндокринология ва кардиология бўлимларини ташкил этиш.

Эндокринология ва юрак-қон томир касалликларини даволаш.

Ўрин фонди — 40 та.

6.

Китоб тумани тиббиёт бирлашмасининг эндокринология ва кардиология бўлими

Икки қаватли янги бинони қуриш, эндокринология ва кардиология бўлимларини ташкил этиш.

Эндокринология ва юрак-қон томир касалликларини даволаш.

Ўрин фонди — 40 та.

7.

Косон тумани тиббиёт бирлашмасининг кардиология бўлими

Туман поликлиникасини капитал таъмирлаш, кардиология бўлимини ташкил этиш.

Юрак-қон томир касалликларини даволаш.

Ўрин фонди — 20 та.

8.

Нишон тумани тиббиёт бирлашмасининг кардиология бўлими

Туман поликлиникасини капитал таъмирлаш, кардиология бўлимини ташкил этиш.

Юрак-қон томир касалликларини даволаш.

Ўрин фонди — 20 та.

9.

Шаҳрисабз тумани тиббиёт бирлашмасининг эндокринология бўлими

Туман поликлиникасини капитал таъмирлаш, эндокринология бўлимини ташкил этиш

Эндокринология касалликларини даволаш.

Ўрин фонди — 20 та.

10.

Яккабоғ тумани тиббиёт бирлашмасининг кардиология бўлими

Икки қаватли янги бинони қуриш, кардиология бўлимини ташкил этиш.

Юрак-қон томир касалликларини даволаш.

Ўрин фонди — 20 та.


Ҳужжатда хато топганингизда, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги "Адолат" ҳуқуқий ахборот маркази