13.02.2019 йилдаги 119-сон

1.

А.А. Абдуҳакимов

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, Ишчи гуруҳ раҳбари

2.

Ф.У. Эрманов

Хоразм вилояти ҳокими, Ишчи гуруҳ раҳбарининг ўринбосари

3.

Э.Б. Искандаров

Қурилиш вазирининг ўринбосари

4.

Р.М. Мамутов

Сув хўжалиги вазирининг ўринбосари

5.

Д.С. Азимов

Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирининг биринчи ўринбосари

6.

У.З. Салимов

Иқтисодиёт ва саноат вазирининг ўринбосари

7.

С.Х. Бекенов

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг биринчи ўринбосари

8.

Т.М. Абдуллаев

Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари

9.

Ф.У. Давруков

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раисининг ўринбосари

10.

Ш.А. Туляганов

Хоразм вилояти ҳокимининг инвестициялар, инновациялар, хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш, эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналарини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари

11.

Т.И. Давлетов

Хоразм вилояти ҳокимининг туризмни ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари

12.

Ш.Ш. Абдуллаев

Урганч шаҳар ҳокими

13.

С.М. Жуманиёзов

Хива шаҳар ҳокими

14.

А.У. Полвонов

Хоразм вилояти туризмни ривожлантириш департаменти директори в.б., Ишчи гуруҳ котиби

Т/р

Тадбир номи

Амалга ошириш механизми

Ижро муддати

Молиялаштириш манбаси

Масъуллар

1.

Урганч шаҳрининг Шовот канали бўйидаги ҳимоя зонасини илғор хорижий тажрибадан келиб чиққан ҳолда оптималлаштириш юзасидан ўрганиш.

1. «Шовот» канал бўйидаги ҳимоя зонасини оптималлаштириш бўйича ишчи гуруҳ ташкил этиш.

2. «Шовот» канал бўйидаги ҳимоя зонасини оптималлаштириш бўйича ўрганиш ўтказиш.

3. Ўрганиш натижаларига кўра асосланган таклифлар ишлаб чиқиш ва Туризмни ривожлантириш бўйича мувофиқлаштирувчи кенгашга тақдим этиш.

2019 йил 10 март


2019 йил
20 март


2019 йил

10 апрель

Ижрочилар маблағлари

Сув хўжалиги вазирлиги,

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси,
Хоразм вилояти ҳокимлиги

2.

1. Туркиянинг «Idealist» компанияси билан Урганч шаҳридаги Шовот канали бўйида «Шовот» кичик туризм зонасини ривожлантириш бўйича ишлаб чиқиладиган лойиҳа юзасидан 2018 йил 5 сентябрда тузилган шартномада кўрсатилган сумманинг 15 фоизи миқдоридаги аванс тўловларини ҳамда шартнома шартлари бўйича мажбуриятлар тўлиқ бажарилгандан сўнг 15 кун муддатда якуний тўловларнинг белгиланган тартибда амалга оширилишини таъминлаш.

1. Туркиянинг «Idealist» компанияси билан тузилган шартномага асосан 15 фоиз миқдордаги тўловларни амалга ошириш.

2. Лойиҳа бўйича компания билан тармоқ жадвалини тасдиқлаш.

3. Шартнома шартлари бўйича мажбуриятлар тўлиқ бажарилгандан сўнг якуний тўловларни амалга ошириш.

4. Тасдиқланган тармоқ жадвали асосида амалга оширилган ишларни қабул қилиб олиш.

2019 йил 1 март



2019 йил 10 март


шартномага асосан

Маҳаллий бюджет маблағлари

Хоразм вилояти ҳокимлиги

3.

Туристлар ташриф буюрадиган объектлар, умумий овқатланиш объектлари ҳамда аҳоли гавжум жойлар, марказий кўчалар, йўл бўйи хизмат кўрсатиш шоҳобчалари ва истироҳат боғларида Урганч ва Хива шаҳарларининг тарихидан келиб чиққан ҳолда, туристларнинг вақтини мазмунли ўтказиш мақсадида ҳар хил ноёб ҳайкалтарошлик намуналарини, жумладан, тарихий далилларга асосланган жанг майдонлари ва стратегик объектлар ўрнида («Ичан қалъа» мажмуасидан ташқарида) тарихий шахслар тимсолларини гавдалантириш, жойлаштириш ва улар атрофида суратга олиш майдончалари ташкил этиш.

1. Туристлар кўп ташриф буюрадиган объектлар, умумий овқатланиш масканлари ҳамда аҳоли гавжум жойлар, марказий кўчалар, йўл бўйи хизмат кўрсатиш шоҳобчалари ва истироҳат боғларининг манзилли рўйхатларини шакллантириш.

2. Турли ноёб ҳайкалтарошлик намуналарини, жанг майдонлари ва тарихий шахслар тимсолларини гавдалантириш ва жойлаштириш манзилларини аниқлаш.

3. Жойлаштириш ишларини амалга ошириш ҳамда улар атрофида суратга олиш майдончаларини ташкил этиш.

2019 йил давомида

Маҳаллий бюджет маблағлари

Хоразм вилояти ҳокимлиги,

Ўзбекистон Бадиий академияси

4.

Хива темир йўл вокзалидан «Ичан-қалъа» мажмуасигача бўлган кўчадаги барпо этилаётган объектларда туристлар учун хизмат кўрсатувчи ҳудуднинг тарихий-маданий муҳитига уйғун ҳолда ҳар хил кўнгил очар масканлар ва савдо шоҳобчаларини жойлаштирилишини таъминлаш.

1. Кўнгил очар масканлар ва савдо шоҳобчалари жойлаштириладиган ҳудудлар манзилларининг рўйхатини шакллантириш.

2. Шакллантирилган манзиллар асосида ҳудуднинг тарихий-маданий муҳитига уйғун ҳолда ҳар хил кўнгил очар масканлар ва савдо шохобчаларининг жойлаштирилишини таъминлаш.

2019 йил давомида

Ташаббускорлар ва тадбиркорлик субъектлари маблағлари

Хоразм вилояти ҳокимлиги

5.

«Ичан-қалъа» мажмуасининг умумбашарий бемисл аҳамиятини, «тирик музей-шаҳар» мақомини сақлаб қолиш, унинг ҳудудида яшаётган туб аҳолининг турмуш тарзини яхшилаш, оилаларнинг ўзига хос ҳунармандчилик ва қадимий касб турлари билан шуғулланиши учун шароит яратиш мақсадида айрим оилаларни уларнинг таклифига асосан Хива шаҳри атрофида барпо этиладиган янги кўп қаватли уйларга босқичма-босқич кўчириш ишларининг Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги билан келишган ҳолда амалга оширилишини таъминлаш.

Аҳолини қонун ҳужжатлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасида инвестиция муҳитини тубдан яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 1 августдаги ПФ-5495-сон Фармони талабларига асосан белгиланган тартибда кўчириш.

2019 йил давомида

Маҳаллий бюджет маблағлари

Хоразм вилояти ҳокимлиги,

Маданият вазирлиги

6.

«Қадимий Хоразм тарихи», «Хоразмшоҳлар» ва «Хоразм давлати хонлари» музей экспозицияларини яратиш юзасидан концепция лойиҳасини ишлаб чиқиб, тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

Бунда музейларни ташкил этишнинг аниқ муддатларини белгилаш ҳамда «Қадимий Хоразм тарихи», «Хоразмшоҳлар» ва «Хоразм давлати хонлари» тарихини бир нечта даврларга бўлиб, муҳим даврлар ва воқеалар, шоҳлар ва хонлар ҳаётининг ўзига хос ноёб қизиқарли жиҳатларини кенг ёритиб берувчи тақдимот хоналарини (showroom), ойнаванд экспозицияларни ташкил этиш.

1. Тарихчи олимларни ва маҳаллий аҳолини жалб қилган ҳолда, уларнинг таклиф ва тавсиялари асосида маълумотларни саралаш ва жамлаш.

2. Сараланган маълумотлар асосида музей экспозицияларини яратиш юзасидан концепция лойиҳасини ишлаб чиқиш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2019 йил 10 март



2019 йил 20 март

Маҳаллий бюджет маблағлари

Маданият вазирлиги,

Фанлар академияси,
Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси,
Хоразм вилояти ҳокимлиги

7.

Хоразм вилоятига ташриф буюраётган туристлар вақтини мазмунли ўтказиш, уларни қадимда ўтган хонлар ва буюк саркардалар ҳаёти билан таништириш мақсадида турли хил томошаларни бир йил мобайнида намойиш этиш дастурини, шунингдек, 2019 йилнинг сентябрь ойига қадар бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан кинофильмлар, видеороликларни суратга олиш ва туристларга тақдим этиш.

1. Қадимда ўтган хонлар ва буюк саркардалар ҳаётини акс эттирувчи томошаларни тайёрлаш.

2. Йил мобайнида юқоридаги томошаларни ўтказиш дастурини тасдиқлаш ҳамда туристларга намойиш этиш.

3. Ҳудуднинг тарихда тутган ўрни, хонлар ва буюк саркардалар ҳаёти ҳамда бошқа қизиқарли воқеаларни ўз ичига олган кинофильмлар ҳамда видеороликларнинг бир нечта тилларда (ўзбек, рус, инглиз ва бошқа тиллар) тақдим этилишини таъминлаш.

2019 йил 10 март


2019-2020 йиллар

Бюджетдан ташқари маблағлар,

Ижрочилар маблағлари

«Ўзбеккино» Миллий агентлиги,
Маданият вазирлиги, Хоразм вилояти ҳокимлиги

8.

Европа тикланиш ва тараққиёт жамғармаси маблағлари ҳисобига Янгиариқ тумани «Оқ мачит» қишлоғидаги «Немис меннонит»лари яшаган ҳудудда немислар яшаган давр кўринишини яратиш, шу даврдаги бино ва иншоотларни қайта тиклаш ҳамда инфратузилмани яхшилаш бўйича лойиҳа таклифларини ишлаб чиқиш ҳамда Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

1. «Немис меннонит»лари яшаган ҳудуд тўғрисидаги аниқ маълумотларни саралаш ҳамда жамлаш.

2. Сараланган маълумотлар асосида ушбу ҳудудни туристик мажмуага айлантириш ва лойиҳа таклифларини ишлаб чиқиш ҳамда Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2019 йил
10 апрель

-

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси,
Хоразм вилояти ҳокимлиги

9.

Урганч туманида жойлашган «Улли ҳовли» ва Хива шаҳридаги «Нуруллабой» мажмуалари ҳамда Чимбой туманидаги ҳунармандлар томонидан ишлаб чиқарилаётган ҳунармандчилик маҳсулотларини тарғиб қилиш мақсадида 2019 йил туризм мавсумига қадар республикада туризм соҳасида фаолият юритаётган субъектлар ҳамда республика оммавий ахборот воситалари вакилларининг ахбороттурларини ташкил қилиш.

1. Ахборот турларининг йўналишини ишлаб чиқиш.

2. Туризм соҳаси субъектлари учун ахборот турларини ташкил этиш.

3. «Дунё бўйлаб» телеканали ва бошқа оммавий ахборот воситалари вакиллари учун ахборот турларини ташкил этиш.

2019 йил 20 март

2019 йил март-апрель

Туризм соҳасини қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси,

«Ҳунармандлар» уюшмаси,
Хоразм вилояти ҳокимлиги,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши

10.

«Plaza Нotel Group GMBН» (Германия) компанияси томонидан Урганч шаҳрида 14 млн. АҚШ доллари миқдоридаги тўғридан-тўғри инвестиция ҳисобига меҳмонхона комплексини барпо этиш.

Шу билан бирга, «Plaza Нotel Group GMBН»
(Германия) компаниясига Тошкент шаҳри марказида 350 хонали меҳмонхона комплексини қуриш учун зарур ер майдони ажратиш.

1. «Plaza Нotel Group GMBН» (Германия) компанияси томонидан меҳмонхоналар тармоғини барпо этиш тўғрисидаги лойиҳа учун тармоқ жадвалини ишлаб чиқиш.

1. Туристлар учун қулай бўлган ҳамда ташриф марказларига айланган объектларга яқин бўлган жойлардан Тошкент шаҳрида меҳмонхона қуриш учун тегишли ер майдони ажратилишини таъминлаш.

2019 йил 10 март




2019 йил
1 апрель

-

Хоразм вилояти ҳокимлиги




Тошкент шаҳар ҳокимлиги,

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси

11.

Хоразм вилоятининг туризм ва транспорт салоҳиятини ошириш мақсадида Самарқанд, Бухоро, Фарғона, Наманган шаҳарларидан маҳаллий, шунингдек, Франкфурт, Волгоград, Истанбул, Анқара, Измир, Деҳли ва Фуцзянь шаҳарларидан Урганч шаҳрига халқаро авиарейсларни йўлга қўйиш юзасидан асосланган таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

Бунда йўлга қўйилиши белгиланган авиарейсларни 3 ой олдин эълон қилиш ва Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси билан биргаликда кенг тарғибот ишларини амалга ошириш.

1. Маҳаллий ва халқаро авиарейслар қатновларини йўлга қўйиш юзасидан маркетинг тадқиқотларини амалга ошириш.

2. Маҳаллий ва халқаро авиарейсларни йўлга қўйиш юзасидан Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритиш.

3. Авиарейсларни йўлга қўйишдан олдин маҳаллий ва хорижий оммавий ахборот воситалари ҳамда Ўзбекистоннинг хорижий давлатлардаги дипломатик корпуслари орқали кенг тарғибот ишлари олиб борилишини таъминлаш.

2019 йил
10 апрель

-

Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси,
Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси,
Хоразм вилояти ҳокимлиги