Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?

Авторизация қилиш Рўйхатдан ўтиш

Т/р

Тадбирларнинг номланиши

Амалга ошириш механизми

Молиялаштириш манбаси

Ижро муддатлари

Масъул ижрочилар

I. Етим болалар ва ота-онасининг қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни ижтимоий ҳимоя қилишни кучайтириш бўйича норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш

1.

Етим болалар ва ота-онасининг қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни оилага ўтказиш, шунингдек қуйидагиларни назарда тутган потенциал ота-оналарни эрта аниқлаш тартибини такомиллаштириш:

мазкур тоифадаги болаларнинг ижтимоий мослашуви ва уларни касб-ҳунарга йўналтириш учун тегишли шароитлар яратиш;

тўлиқ давлат таъминотига олинадиган болаларнинг тоифаларини белгилаш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат

2019 йил

1 апрелга қадар

Халқ таълими вазирлиги (Ш. Шерматов), Адлия вазирлиги (Р. Давлетов), Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (И. Маджидов),

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А. Шадманов), Бош прокуратура (С. Саидкаримов), Олий суд (К.Камилов), Давлат солиқ қўмитаси (Б. Мусаев), Республика болалар ижтимоий мослашуви маркази (В. Алимова), манфаатдор вазирликлар ва идоралар

2.

Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг хорижда ота-онасининг қарамоғидан маҳрум бўлган, 3 ёшга тўлмаган болаларини Ўзбекистон Республикасига қайтариш орқали вояга етмаганларнинг ҳуқуқларини таъминлаш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат

2019 йил

1 октябрга қадар

Ички ишлар вазирлиги (П. Бобожонов), Ташқи ишлар вазирлиги (А. Камилов),

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А. Шадманов), Халқ таълими вазирлиги (Ш. Шерматов),

Адлия вазирлиги (Р. Давлетов),

Бош прокуратура (С. Саидкаримов)

3.

Етим болалар ва ота-онасининг қарамоғидан маҳрум бўлган болалар учун давлат тарбия муассасаларига ажратиладиган ҳомийлик маблағларидан фойдаланиш механизмларини ишлаб чиқиш.

Идоравий ҳужжат

2019 йил

1 сентябрга қадар

Халқ таълими вазирлиги (Ш. Шерматов),

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (И. Маджидов),

Молия вазирлиги (А. Хайдаров), Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А. Шадманов)

4.

«Меҳрибонлик» уйлари, болалар шаҳарчалари, «Мурувват» уйлари ва болалар уйлари ходимлари учун одоб-ахлоқ қоидаларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

Идоравий ҳужжат

2019 йил

1 августга қадар

Халқ таълими вазирлиги (Ш. Шерматов),
Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А. Шадманов)

5.

«Меҳрибонлик» уйлари ва болалар шаҳарчалари педагог ходимларини аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисида низомни ишлаб чиқиш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат

2019 йил

1 апрелга қадар

Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси (У. Ташкенбаев),

Халқ таълими вазирлиги (Ш. Шерматов),

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги (Ш. Кудбиев)

6.

Болалар уйларида бўлган болаларни тарбиялаш соҳасида давлат талабларини жорий этиш масаласини ўрганиш.

Таҳлилий маълумотнома

2019 йил

1 июнга қадар

Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси (У. Ташкенбаев),

Халқ таълими вазирлиги (Ш. Шерматов), Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А. Шадманов), Молия вазирлиги (А. Хайдаров)

7.

Тутинган ота-оналар, васийлар ва ҳомийлар томонидан уларга болаларни парвариш қилиш бўйича юкланган вазифаларнинг бажарилиши устидан назорат қилиш механизмини такомиллаштириш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат

2019 йил

1 июнга қадар

Халқ таълими вазирлиги (Ш. Шерматов),

Ички ишлар вазирлиги (П. Бобожонов), Адлия вазирлиги (Р. Давлетов), Бош прокуратура (С. Саидкаримов), Олий суд (К. Камилов), «Оила» маркази (Д. Ташмухамедова), Республика болалар ижтимоий мослашуви маркази (В. Алимова)

8.

Ижтимоий ходимларнинг мақоми, вазифалари, функциялари ва малакавий талабларини белгилаб берувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатни ишлаб чиқиш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат

2019 йил

1 августга қадар

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги (Ш. Кудбиев), Халқ таълими вазирлиги (Ш. Шерматов),

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А. Шадманов), Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (И. Маджидов), Молия вазирлиги (А. Хайдаров), «Оила» маркази (Д. Ташмухамедова), Республика болалар ижтимоий мослашуви маркази (В. Алимова)

II. Етим болалар ва ота-онасининг қарамоғидан маҳрум бўлган болалар учун болалар тарбия муассасаларида тарбия жараёнининг самарадорлигини ошириш

9.

Тарбияланувчиларнинг ижтимоий мослашуви ва касб-ҳунарни муваффақиятли танлаши, уларда ижтимоий ва ҳаётий кўникмаларни ҳосил қилиш мақсадида «Меҳрибонлик» уйларида, зарур моддий-техник база билан таъминлаган ҳолда, ўқув курсларини («Уй-рўзғор академияси») ташкил қилиш.

Ташкилий чора-тадбирлар

Маҳаллий бюджет маблағлари

2019 йил

давомида

Халқ т�ълими вазирлиги (Ш. Шерматов),

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар
ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

10.

А. Авлоний номидаги Халқ таълими тизими раҳбар ва мутахассис ходимларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти ўқув дастурларини такомиллаштириш орқали тарбия жараёни самарадорлигини ошириш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2019 йил

давомида

Халқ таълими вазирлиги (Ш. Шерматов)

11.

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг соҳага ихтисослаштирилган муассасаларида соғлиқни сақлаш тизими муассасалари педагог ходимларининг малакасини оширишни ташкил қилиш.

Ташкилий чора-тадбирлар

Доимий равишда

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А. Шадманов), Халқ таълими вазирлиги (Ш. Шерматов)

12.

Қуйидагилар:

тутинган ота-оналарни тайёрлаш;

ўқув-тарбиявий, маънавий-ахлоқий ишлар ҳамда тарбияланувчиларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш;

етим болалар ва ота-онасининг қарамоғидан маҳрум бўлган болалар учун муассасаларда комплекс диагностика, профилактика, коррекцион фаолият, ижтимоий педагогика ва психология йўналишида услубий қўлланмаларни ишлаб чиқиш.

Услубий қўлланмалар

2019 йил

1 августга қадар

Халқ таълими вазирлиги (Ш. Шерматов), «Оила» маркази (Д. Ташмухамедова), Республика Маънавият ва маърифат маркази (А. Кодиров), Республика болалар ижтимоий мослашуви маркази (В. Алимова)

13.

«Меҳрибонлик» уйлари ва болалар шаҳарчалари раҳбарлари ва педагог ходимларининг малакасини ошириш.

График асосида

Доимий равишда

Халқ таълими вазирлиги (Ш. Шерматов)

14.

«Меҳрибонлик» уйлари ва болалар шаҳарчалари раҳбарлари ва педагог ходимларини аттестациядан ўтказиш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2019 йил

31 декабрга қадар

Таълим сифатини назорат қилиш

давлат инспекцияси (У. Ташкенбаев),

Халқ таълими вазирлиги (Ш. Шерматов)

15.

«Меҳрибонлик» уйлари тарбияланувчилари учун соғломлаштириш оромгоҳлари ва шаҳар ташқарисидаги уйларнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш.

Ташкилий чора-тадбирлар

Давлат бюджети маблағлари

2020 — 2023 йиллар

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (С. Умурзаков), Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги (Б. Ходжаев), Молия вазирлиги (А. Хайдаров), Халқ таълими вазирлиги (Ш. Шерматов), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар
ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

III. Жамиятда ижтимоий етимликни профилактика қилиш ва олдини олиш

16.

Қуйидагиларни назарда тутган комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш:

болалари «Меҳрибонлик» уйлари ва болалар шаҳарчаларига вақтинча жойлаштирилган кам таъминланган, кўп болали оилалар, шунингдек ёлғиз ота-оналарни ижтимоий қўллаб-қувватлаш;

оғир ҳаётий вазиятга (хавф-хатар гуруҳига) тушиб қолган оилаларни аниқлаш, уларга ижтимоий-моддий, руҳий-педагогик, ахборот ва ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш, ишга жойлаштириш ҳамда имтиёзли кредитлар олишда ва бошқа муаммоларини ҳал этишда кўмаклашиш орқали ижтимоий етимликни профилактика қилиш ва олдини олиш бўйича чора-тадбирлар;

янги туғилган чақалоқдан воз кечиш, оилавий нотинчлик ва болаларни ота-оналаридан ажратишни профилактика қилиш, оилани лозим даражада ижтимоий-ҳуқуқий ва руҳий-педагогик қўллаб-қувватлашни таъминлаш ҳамда ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум этиш ҳолатлари сонини камайтириш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2019–2020 йиллар

давомида

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар
ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари,

Халқ таълими вазирлиги (Ш. Шерматов), Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги (Ш. Кудбиев), Ички ишлар вазирлиги (П. Бобожонов), Адлия вазирлиги (Р. Давлетов), «Маҳалла» жамғармаси (Ш. Жавлонов), Ўзбекистон ёшлар иттифоқи (К. Куранбаев), Хотин-қизлар қўмитаси (Т. Нарбаева), «Оила» маркази (Д. Ташмухамедова),

Республика болалар ижтимоий мослашуви маркази (В. Алимова), манфаатдор вазирлик ва идоралар

17.

Ўсиб келаётган ёш авлодни миллий анъаналар ва умуминсоний қадриятлар руҳида тарбиялашда оила, маҳалла ва таълим муассасалари ролини ошириш, ижтимоий рекламалар, роликлар, махсус телекўрсатувлар ва мақолаларни намойиш қилиш ва илгари суриш, шунингдек етим болалар ва ота-онасининг қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни тарбиялаш ва жойлаштириш, шу жумладан уларни оилага жойлаштириш механизмлари, давлат томонидан қўллаб-қувватлаш ҳамда халқимизнинг кўп асрлик оилавий қадриятлари тўғрисида тарғибот тадбирларини ўтказиш.

Ижтимоий реклама ва роликлар, теле- ва радио эшиттиришлар, мақолалар

Доимий равишда

Халқ таълими вазирлиги (Ш. Шерматов), МТРК (А. Ходжаев),

ЎзА (А. Кучимов), «Маҳалла» жамғармаси (Ш. Жавлонов),
Хотин-қизлар қўмитаси (Т. Нарбаева), «Оила» маркази (Д. Ташмухамедова), Республика Маънавият ва маърифат маркази (А. Кодиров)

IV. Бошқа йўналишлар

18.

Тарбия муассасаларини тамомлаган етим болалар ва ота-онасининг қарамоғидан маҳрум бўлган (уй-жойга муҳтож бўлганлар сифатида ҳисобда турганлар) болаларнинг уй-жой билан таъминланганлигини ўрганиш, уларни уй-жой билан таъминлаш чораларини кўриш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2019 йил

1 июлга қадар

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар
ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари,

Халқ таълими вазирлиги (Ш. Шерматов), Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (И. Маджидов)

19.

Тарбия муассасаларини тамомлаган етим болалар ва ота-онасининг қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни иш билан таъминлаш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2019 йил давомида

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги (Ш. Кудбиев), Халқ таълими вазирлиги (Ш. Шерматов),

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (И. Маджидов), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар
ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари,

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи (К. Куранбаев), Хотин-қизлар қўмитаси (Т. Нарбаева)

20.

Олий маълумотли ижтимоий ходимларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш даражасини, шу жумладан меҳнатига ҳақ тўлаш тариф разрядини қайта кўриб чиқиш орқали ошириш масаласини ўрганиш ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритиш.

Таҳлилий маълумотнома

2019 йил

1 апрелга қадар

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги (Ш. Кудбиев),
Молия вазирлиги (А. Хайдаров), Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А. Шадманов), Халқ таълими вазирлиги (Ш. Шерматов),
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (И. Маджидов)


Ҳужжатда хато топганингизда, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги "Адолат" ҳуқуқий ахборот маркази