05.02.2019 йилдаги 88-сон
Олдинги таҳрирга қаранг.
6. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига 2-иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.

Т/р

Чора-тадбирлар номи

Ижро этиш муддати

Молиялаштириш манбалари

Масъул ижрочилар

I. Ўзбекистон давлат филармонияси фаолиятига оид норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш

1.

Театр-концерт ташкилотлари артистлари ва бадиий ходимлари, театр ва мусиқа санъати ижодий кадрларини тайёрловчи ўқув муассасаларининг профессор-ўқитувчилари ва концертмейстерларини узоқ муддат хизмат қилганлиги учун лавозим маошига нисбатан ҳар ойлик рағбатлантириш тартибини қайта кўриб чиқиш ва тасдиқлаш.

2019 йил
февраль

-

Маданият вазирлиги,
Молия вазирлиги,
Меҳнат ва бандлик муносабатлари вазирлиги,
вазирликлар ва идоралар

2.

Ўзбекистон давлат филармонияси расмий веб-сайтини яратиш, мусиқа ва рақс санъатининг ривожланиши тарихи, унинг йўналишлари, афишалар, концерт дастурлари, мусиқа ва рақс жамоалари тўғрисидаги маълумотларни мунтазам равишда акс эттириб бориш. Шунингдек, веб-сайтдаги маълумотларни доимий янгилаб бориш, чипталарнинг онлайн буюртма бериш ва харид қилиш тизими ва чипталар ҳисобини юритишнинг электрон дастурини яратиш.

2019 йил
февраль

Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси маблағлари, бюджетдан ажратилган маблағлар доирасида, бюджетдан ташқари тушумлар, Ўзбекистон давлат филармониясининг ўз маблағлари

Маданият вазирлиги,
Ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлиги,
Ўзбекистон давлат филармонияси

3.

Ўзбекистон давлат филармонияси раҳбарлари ва ижодий ходимларининг малака тоифалари ва лавозим йўриқномаларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

2019 йил
февраль

-

Маданият вазирлиги,
Меҳнат ва бандлик муносабатлари вазирлиги,
Ўзбекистон давлат филармонияси, вазирликлар ва идоралар

4.

Ўзбекистон давлат филармониясининг Қорақалпоғистон Республикасидаги ва вилоятлардаги ҳудудий бўлинмаларининг намунавий штат жадвалларини қайта кўриб чиқиш ва тасдиқлаш.

2019 йил
февраль

-

Маданият вазирлиги,
Молия вазирлиги,
Меҳнат ва бандлик муносабатлари вазирлиги

5.

Ўзбекистон давлат филармонияси ва ҳудудий бўлинмаларнинг ижодий жамоаларни мусиқа чолғу асбоблари билан таъминлаш меъёрларини ва уларнинг давлат стандартларини ишлаб чиқиш.

2019 йил
II чорак

-

Маданият вазирлиги,
Иқтисодиёт вазирлиги,
Адлия вазирлиги,
«Ўзстандарт» агентлиги,
Ўзбекистон давлат филармонияси,
вазирликлар ва идоралар

II. Ўзбекистон давлат филармонияси ва унинг ҳудудий бўлинмаларининг моддий-техника базасини ривожлантириш ва мустаҳкамлаш

6.

Ўзбекистон давлат филармониясининг Қорақалпоғистон Республикасидаги ва вилоятлардаги ҳудудий бўлинмалари фаолиятини самарали ташкил этиш учун бўш турган биноларни ажратиш ва мукаммал таъмирлаш ишларини олиб бориш.

2019 йил

Қорақалпоғистон Республикаси бюджети ва вилоятлар маҳаллий бюджетларининг қўшимча манбалари, Ўзбекистон давлат филармониясининг ўз маблағлари

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари,
Маданият вазирлиги,
Ўзбекистон давлат филармонияси

7.

Ўзбекистон давлат филармонияси ва унинг ҳудудий бўлинмаларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ва жиҳозлаш (мусиқа асбоблари, товуш-чироқли аппаратура, саҳна кийим-кечаклари, мебель, компьютер техникаси ва бошқалар).

2019 йил
II чорак

Маданият вазирлигига ажратиладиган бюджет маблағлари, Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси маблағлари, маҳаллий бюджет маблағлари

Маданият вазирлиги,
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари

8.

«Туркистон» санъат саройига туташ ҳудудда замонавий техник воситаларидан кенг фойдаланилган ҳолда реклама лавҳалари, панно ва баннерлар ўрнатиш.

доимий

Бюджетдан ажратилган маблағлар доирасида, бюджетдан ташқари тушумлар, юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳомийлик хайриялари

Маданият вазирлиги,
Тошкент шаҳар ҳокимлиги,

Ўзбекистон давлат филармонияси

9.

Ўзбекистон давлат филармонияси томонидан ташкил этиладиган концерт томошаларига аҳолини жалб этиш мақсадида концерт дастурлари намойишини икки ҳафта олдин қуйидагилар орқали кенг ёритиш:

Интернет веб-сайтлари, ижтимоий тармоқлар орқали зарур маълумотларни (концерт томошаларининг режиссёри, хонандалари, репертуари, концерт томошаларга кириш нархлари ва бошқа маълумотларни) жойлаштириш;

Вилоят ва шаҳар (туман)ларнинг марказий кўчаларида реклама баннерларини жойлаштириш.

доимий

Бюджетдан ажратилган маблағлар доирасида, бюджетдан ташқари тушумлар, юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳомийлик хайриялари

Маданият вазирлиги,
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

10.

Ўзбекистон давлат филармонияси ва унинг ҳудудий бўлинмаларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш мақсадида «Дўстлик клуби»ни ташкил этиш, бунда ташкил этиладиган клуб доирасида беш йиллик аниқ чора-тадбирлар режасини тасдиқлаш.

2019 йил
II чорак

Юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳомийлик хайриялари

Маданият вазирлиги,
Ўзбекистон давлат филармонияси,
вазирлик ва идоралар,
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари

11.

Ўзбекистон давлат филармонияси таркибида саҳна либослари, машғулот либослари ва махсус анжомлар, жиҳозлар (аёллар тақинчоқлари, махсус рақс пойабзаллари) тайёрлайдиган цех фаолиятини йўлга қўйиш.

2019 йил
I чорак

Бюджетдан ажратилган маблағлар, бюджетдан ташқари тушумлар, Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси маблағлари, ҳомийлик хайриялари Ўзбекистон давлат филармониясининг ўз маблағлари

Маданият вазирлиги,
Молия вазирлиги,
Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги

III. Ўзбекистон давлат филармонияси таркибидаги ижодий жамоалар фаолиятини такомиллаштириш

12.

Ўзбек миллий мумтоз ва рақс санъатини ҳамда классик санъатни аҳоли ўртасида кенг тарғиб этиш мақсадида Ўзбекистон давлат филармонияси таркибида фаолият юритаётган жамоалар ҳар ойда
3 тадан 6 тагача ва унинг ҳудудий бўлинмалари 2 тадан 4 тагача туман (шаҳар)лардаги санъат саройларида, маданият ва аҳоли дам олиш марказларида, амфитеатрларда ва бошқа томоша залларида концерт дастурлари ва ижодий томошаларини ташкил этиш.

доимий

Бюджетдан ташқари тушумлар, юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳомийлик хайриялари

Маданият вазирлиги,
Ўзбекистон давлат филармонияси,
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари

13.

Ҳудудлардаги мусиқий аудиторияни мақсадли кенгайтириш ҳамда аҳолининг мусиқий эстетик талабини шакллантириш ва қондириш йўлида ҳар бир жамоа томонидан юқори бадиий савиядаги турли жанрлардаги йилига камида 4 та янги репертуарни яратиш.

Қўйилган мақсадга эришиш учун қуйидаги вазифаларни амалга ошириш:

жамоаларнинг кадрлар салоҳиятини мустаҳкамлаш ва ривожлантириш;

узоқ муддатли репертуар сиёсатини шакллантириш;

ижтимоий аҳамиятга эга лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва жорий этиш.

доимий

Бюджетдан ташқари тушумлар, юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳомийлик хайриялари

Маданият вазирлиги,
Ўзбекистон давлат филармонияси,
манфаатдор вазирликлар ва идоралар

14.

Ўзбекистон давлат филармонияси ва унинг ҳудудий бўлинмаларидаги бадиий жамоаларини янги мусиқа асарлари, жумладан, миллий мумтоз ва жаҳон классик санъатига доир асарлар билан таъминлаш.

доимий

Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси маблағлари, бюджетдан ташқари маблағлар, юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳомийлик хайриялари

Маданият вазирлиги,
Ўзбекистон давлат филармонияси

15.

Ўзбек миллий мумтоз ва рақс санъатини кенг тарғиб этиш мақсадида Ўзбекистон давлат филармонияси ва унинг ҳудудий бўлинмаларидаги бадиий жамоаларни хориж давлатларига гастроль сафарларига юбориш.

доимий, тасдиқланган режа асосида

Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси маблағлари,

бюджетдан ташқари тушумлар, юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳомийлик хайриялари

Маданият вазирлиги,
Ўзбекистон давлат филармонияси,
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари

16.

Республиканинг чекка ҳудудларида тасдиқланган режа асосида Ўзбекистон давлат филармонияси ва унинг ҳудудий бўлинмалари таркибидаги ансамблларнинг гастроль-концерт томошаларини ташкил этиш

доимий, тасдиқланган режа асосида

Бюджетдан ташқари тушумлар, юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳомийлик хайриялари

Маданият вазирлиги,
Ўзбекистон давлат филармонияси,
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари

17.

Устоз санъаткорлар хизматини қадрлаш, шоир, бастакор ва хонандаларнинг ёш ижрочи ва санъаткорлар билан ижодий ҳамкорлигини йўлга қўйиш орқали «Устоз-шогирд» мактабларини ташкил этиш ва шу асосда:

ёш истеъдодли санъаткорларни аниқлаш;

ёш ижрочи ва санъаткорлар томонидан яратилган янги ва энг яхши асарлар муаллифлари ҳамда санъаткор ижрочиларни моддий рағбатлантириш;

ёш истеъдодлар томонидан яратилган мусиқий асарларни оммавий ахборот воситаларида мунтазам ёритиб бориш;

ёш ижрочи ва санъаткорларнинг ижодий ютуқларини, эл юртимизга манзур бўладиган асарларини давлат мукофотларига тавсия этиш ишларини ташкил этиш.

2019 йил
II чоракдан бошлаб доимий

Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси маблағлари, бюджетдан ташқари маблағлар, юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳомийлик хайриялари

Маданият вазирлиги,
Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси,
Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси,
Ўзбекистон композиторлари ва бастакорлар уюшмаси

18.

Ўзбекистон давлат филармонияси таркибидаги бадиий жамоаларнинг ижодий ютуқларини оммавий ахборот воситаларида, телерадиоканалларда кенг ёритиш ва тарғибот қилиш.

доимий

Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси маблағлари, бюджетдан ташқари маблағлар, юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳомийлик хайриялари

Маданият вазирлиги,
Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси,
Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси,
Ўзбекистон композиторлари ва бастакорлар уюшмаси

19.

Бугунги глобаллашув жараёнида жамият ҳаётида ўзбек миллий мусиқа ва рақс, жаҳон классик санъатининг ўрни ва таъсирини кучайтириш мақсадида концерт томошаларга томошабинлар ташрифларини уюштириш бўйича режа ишлаб чиқиш.

доимий

-

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари,
Маданият вазирлиги,
манфаатдор вазирликлар ва идоралар,
Ўзбекистон давлат филармонияси

20.

Республика ҳудудларида машҳур ижрочилар иштирокида концерт-томоша тадбирлари ва ижодий кечаларни ташкил қилиш.

доимий

Концерт фаолиятидан тушумлар, Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси маблағлари юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳомийлик хайриялари

Ўзбекистон давлат филармонияси,
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари

21.

Оммавий ахборот воситаларида кенг ёритиш орқали «Баҳор нафаси» Халқаро санъат фестивалини ўтказиш.

ҳар йили

Маданият вазирлигига ушбу мақсадлар учун ажратиладиган бюджет маблағлари доирасида, маҳаллий бюджетларнинг қўшимча манбалари, Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси маблағлари, юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳомийлик хайриялари

Маданият вазирлиги,
Ўзбекистон давлат филармонияси,
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари

22.

Республикада фаолият юритаётган ижодий жамоалар (ходимлар) ўртасида турли йўналишларда мусиқа, ашула ва рақс танловларини ўтказиш

ҳар йили, тасдиқланган режа асосида

Маданият вазирлигига ушбу мақсадлар учун ажратиладиган бюджет маблағлари доирасида, маҳаллий бюджетларнинг қўшимча манбалари, Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси маблағлари, юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳомийлик хайриялари

Маданият вазирлиги,
Ўзбекистон давлат филармонияси,
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари

23.

Ўзбекистон давлат филармонияси ҳудудий бўлинмалари ҳамда унинг таркибида фаолият юритаётган ансамбллар фаолиятини мониторингини амалга ошириш ва Филармониянинг Бадиий кенгашида муҳокама этиш.

ҳар чоракда

-

Маданият вазирлиги,
Ўзбекистон давлат филармонияси

IV. Кадрлар тайёрлаш, малакасини ошириш, қайта тайёрлаш ва аттестациядан ўтказиш, уларнинг фаолиятини баҳолаш ҳамда рағбатлантириш тизимини янада такомиллаштириш, соҳада илмий изланишларни чуқурлаштириш

24

Ўзбекистон давлат филармонияси ва унинг ҳудудий бўлинмаларидаги раҳбар ходимлар ва мутахассислар малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш ишларини тизимли ташкил этиш.

2019 йил
II чорак

-

Маданият вазирлиги,
манфаатдор вазирликлар ва идоралар

25.

Ўзбекистон давлат филармонияси ва унинг ҳудудий бўлинмалари таркибидаги ижодий жамоалар раҳбар ва ходимларини Россия ва Европа давлатларида малака оширишларини ташкил этиш.

2019 йил
II чоракдан бошлаб режа асосида

Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси маблағлари, бюджетдан ажратилган маблағлар доирасида, бюджетдан ташқари тушумлар, юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳомийлик хайриялари

Маданият вазирлиги,
Ўзбекистон давлат филармонияси

26.

Филармония йўналишидаги хорижий тажрибадан жамоатчиликни хабардор қилиб бориш мақсадида:

бошқа мамлакатлардаги филармониялар билан ҳамкорликда маҳорат дарсларини ва «мастер класс»ларни ўтказиш;

хорижда тажриба алмашиш ва малака ошириш тизимини йўлга қўйиш, халқаро миқёсдаги турли танлов ва фестивалларда соҳанинг етук мутахассислари ва жамоаларини иштирокини таъминлаш.

2019 ― 2028 йиллар

Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси маблағлари, бюджетдан ажратилган маблағлар доирасида, бюджетдан ташқари тушумлар, юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳомийлик хайриялари

Маданият вазирлиги,
Ўзбекистон давлат филармонияси,
Ташқи ишлар вазирлиги

27.

Филармония ва унинг ҳудудий бўлинмаларини малакали мутахассис кадрлар билан таъминланганлик ҳолатни чуқур ўрганиш, шунингдек уларнинг истиқболли талаб-эҳтиёжидан келиб чиқиб тегишли олий таълим ва ўрта махсус таълим муассасаларида кадрлар тайёрлаш юзасидан таклиф киритиш.

2019/2020 ўқув йилидан бошлаб

-

Маданият вазирлиги,
Ўзбекистон давлат филармонияси,
Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги,
манфаатдор вазирликлар ва идоралар

а) «Қорақалпоғистон Республикаси» бўлимига «Ўзбекистон давлат филармонияси Қорақалпоғистон Республикаси бўлинмаси ва унинг таркибига кирувчи жамоалар» сўзлари қўшилсин;
в) «Андижон вилояти» бўлимига «Ўзбекистон давлат филармонияси Андижон вилояти бўлинмаси ва унинг таркибига кирувчи жамоалар» сўзлари қўшилсин;
г) «Бухоро вилояти» бўлимига «Ўзбекистон давлат филармонияси Бухоро вилояти бўлинмаси ва унинг таркибига кирувчи жамоалар» сўзлари қўшилсин;
д) «Жиззах вилояти» бўлимига «Ўзбекистон давлат филармонияси Жиззах вилояти бўлинмаси ва унинг таркибига кирувчи жамоалар» сўзлари қўшилсин;
е) «Қашқадарё вилояти» бўлимига «Ўзбекистон давлат филармонияси Қашқадарё вилояти бўлинмаси ва унинг таркибига кирувчи жамоалар» сўзлари қўшилсин;
ж) «Наманган вилояти» бўлимига «Ўзбекистон давлат филармонияси Наманган вилояти бўлинмаси ва унинг таркибига кирувчи жамоалар» сўзлари қўшилсин;
з) «Самарқанд вилояти» бўлимига «Ўзбекистон давлат филармонияси Самарқанд вилояти бўлинмаси ва унинг таркибига кирувчи жамоалар» сўзлари қўшилсин;
и) «Сирдарё вилояти» бўлимига «Ўзбекистон давлат филармонияси Сирдарё вилояти бўлинмаси ва унинг таркибига кирувчи жамоалар» сўзлари қўшилсин;
к) «Сурхондарё вилояти» бўлимига «Ўзбекистон давлат филармонияси Сурхондарё вилояти бўлинмаси ва унинг таркибига кирувчи жамоалар» сўзлари қўшилсин;
л) «Фарғона вилояти» бўлимига «Ўзбекистон давлат филармонияси Фарғона вилояти бўлинмаси ва унинг таркибига кирувчи жамоалар» сўзлари қўшилсин;
м) «Хоразм вилояти» бўлимига «Ўзбекистон давлат филармонияси Хоразм вилояти бўлинмаси ва унинг таркибига кирувчи жамоалар» сўзлари қўшилсин.
б) 4-илованинг «Примечание» матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
в) 6-илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Примечание» қисмидаги «Государственного музея искусств Узбекистана» сўзлари «Музеи жертв репрессии при Кабинете Министров, Государственного музея искусств Узбекистана» сўзлари билан алмаштирилсин;