Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?

Авторизация қилиш Рўйхатдан ўтиш

×
 ×
Суд-экспертлик фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида

1-ИЛОВА
Нодавлат суд-экспертиза ташкилотлари томонидан ўтказилишига рухсат берилган суд экспертизалари турларининг РЎЙХАТИ

2-ИЛОВА
Нодавлат суд-экспертиза ташкилотларининг суд экспертлари учун қайта тайёрлаш ва малака ошириш курслари ташкил этиладиган давлат муассасаларининг РЎЙХАТИ

3-ИЛОВА
2019-2020 йилларда суд-экспертлик фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича «ЙЎЛ ХАРИТАСИ»

4-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Х. Сулаймонова номидаги Республика суд экспертизаси марказининг тегишли бўлим ва лабораторияларига бириктирилган Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси илмий-тадқиқот муассасалари ва олий таълим муассасаларининг РЎЙХАТИ

1. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг нодавлат суд-экспертиза ташкилотларини ташкил этишга рухсат бериш ва уларга 1-иловадаги рўйхатга мувофиқ суд экспертизаларининг айрим турларини ўтказиш ҳуқуқини бериш ҳақидаги таклифи маъқуллансин.

Т/р

Экспертиза турлари

1.

Суд-хатшунослик экспертизаси

2.

Ҳужжатларнинг суд-техникавий экспертизаси

3.

Суд-санъатшунослик экспертизаси

4.

Суд-портрет экспертизаси

5.

Суд-трасологик экспертизаси

6.

Толали материаллар ва улардан тайёрланган маҳсулотларнинг суд экспертизаси

7.

Полимер материаллар ва улардан тайёрланган маҳсулотларнинг суд экспертизаси

8.

Лок-бўёқ материаллари ва қопламаларининг суд экспертизаси

9.

Суд-тупроқшунослик экспертизаси

10.

Нефть маҳсулотлари ва ёқилғи-мойлаш материалларининг суд экспертизаси

11.

Табиий минераллар суд экспертизаси

12.

Шиша буюмлари ва силикатли қурилиш материалларининг суд экспертизаси

13.

Металл буюмлари ва қотишмаларининг суд экспертизаси

14.

Дори воситаларининг суд экспертизаси

15.

Табиати номаълум моддаларнинг суд экспертизаси

16.

Таркибида спирт бўлган суюқликлар ва уларнинг излари суд экспертизаси

17.

Махсус маркерлар (кўрсаткичлар) суд экспертизаси

18.

Озиқ-овқат маҳсулотларининг суд экспертизаси

19.

Суд-биологик экспертизаси

20.

Суд-ботаник экспертизаси

21.

Суд-зоологик экспертизаси

22.

Суд-орнитология экспертизаси

23.

Суд-ихтиологик экспертизаси

24.

Одам ДНКси суд-биологик экспертизаси

25.

Суд-транспорт-трасология экспертизаси

26.

Суд-транспорт-баҳолаш экспертизаси

27.

Суд-иқтисодий экспертизаси

28.

Суд-бухгалтерия экспертизаси

29.

Суд-молия-кредит экспертизаси

30.

Меҳнат иқтисодиёти суд экспертизаси

31.

Суд-режали-иқтисодиёт экспертизаси

32.

Суд-иқтисодий-статистик экспертизаси

33.

Ташқи савдо фаолиятининг суд-иқтисодий экспертизаси

34.

Суд-қурилиш-техникавий экспертизаси

35.

Суд-ер экспертизаси

36.

Суд-товаршунослик экспертизаси

37.

Суд-фонография экспертизаси

38.

Видеоматериалларнинг суд экспертизаси

39.

Суд-экологик экспертизаси

40.

Суд-сиёсатшунослик-лингвистик экспертизаси

41.

Суд-филологик экспертизаси

42.

Суд-компьютер-техникавий экспертизаси

43.

Суд-психологик экспертизаси

44.

Суд-электротехникавий экспертизаси

Т/р

Муассасалар

Экспертиза турлари

1.

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Х. Сулаймонова номидаги Республика суд экспертизаси маркази

Толали материаллар ва улардан тайёрланган маҳсулотларнинг суд экспертизаси

Полимер материаллар ва улардан тайёрланган маҳсулотларнинг суд экспертизаси

Лок-бўёқ материаллари ва қопламаларининг суд экспертизаси

Суд-тупроқшунослик экспертизаси

Нефть маҳсулотлари ва ёқилғи-мойлаш материалларининг суд экспертизаси

Табиий минераллар суд экспертизаси

Шиша буюмлари ва силикатли қурилиш материалларининг суд экспертизаси

Металл буюмлари ва қотишмаларининг суд экспертизаси

Дори воситаларининг суд экспертизаси

Табиати номаълум моддаларнинг суд экспертизаси

Таркибида спирт бўлган суюқликлар ва улар изларининг суд экспертизаси

Махсус маркерлар (кўрсаткичлар) суд экспертизаси

Озиқ-овқат маҳсулотларининг суд экспертизаси

Суд-биологик экспертизаси

Одам ДНКси суд-биологик экспертизаси

Суд-транспорт-трасология экспертизаси

Суд-транспорт-баҳолаш экспертизаси

Суд-иқтисодий экспертизаси

Суд-бухгалтерия экспертизаси

Суд-молия-кредит экспертизаси

Меҳнат иқтисодиёти суд экспертизаси

Суд-режали-иқтисодиёт экспертизаси

Суд-иқтисодий-статистик экспертизаси

Ташқи савдо фаолиятининг суд-иқтисодий экспертизаси

Суд-қурилиш-техникавий экспертизаси

Суд-ер экспертизаси

Суд-товаршунослик экспертизаси

Суд-фонография экспертизаси

Видеоматериалларнинг суд экспертизаси

Суд-экологик экспертизаси

Суд-сиёсатшунослик-лингвистик экспертизаси

Суд-филологик экспертизаси

Суд-компьютер-техникавий экспертизаси

Суд-психологик экспертизаси

Суд-электротехникавий экспертизаси

2.

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Х. Сулаймонова номидаги Республика суд экспертизаси маркази,

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Академияси

Суд-хатшунослик экспертизаси

Ҳужжатларнинг суд-техникавий экспертизаси

Суд-трасологик экспертизаси

3.

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Академияси

Суд-портрет экспертизаси

4.

Фанлар Академияси Ботаника институти

Суд-ботаник экспертизаси

5.

Фанлар Академияси Зоология институти

Суд-зоологик экспертизаси

Суд-орнитология экспертизаси

Суд-ихтиологик экспертизаси

6.

Ўзбекистон Бадиий академияси

Суд-санъатшунослик экспертизаси

Т/р

Тадбирлар номи

Амалга ошириш шакли

Ижро муддати

Масъул ижрочилар

I. Суд-экспертиза хизматлари фаолиятининг норматив-ҳуқуқий базасини такомиллаштириш

1.

Қуйидагиларни назарда тутувчи «Суд экспертизаси тўғрисида»ги Қонунга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш:

нодавлат суд-экспертиза ташкилотлари томонидан суд экспертизалари ва тадқиқотларини ўтказиш;

аффилланган шахс (мулкдор, таъсисчи, кузатув кенгаши, ижро органи аъзоси, кредитор, суғурталовчи, мулкий манфаатдор шахс ва бошқалар) бўлган нодавлат суд-экспертиза ташкилотлари, шунингдек, нодавлат суд-экспертиза ташкилотларининг қонунда белгиланган тартибда суд эксперти сертификатини олмаган суд эксперти томонидан суд экспертизалари ўтказилишини тақиқлаш.

қонун

лойиҳаси

2019 йил

май

Адлия вазирлиги, Олий суд,
Бош прокуратура, ИИВ, ДХХ,
Адвокатлар палатаси

2.

Ўзбекистон Республикасининг «Гувоҳлар, жабрланувчилар, экспертлар, мутахассислар, таржимонлар ва холисларнинг қилган харажатларини тўлаш тартиби ва миқдорлари тўғрисида»ги Қонуни ўз кучини йўқотганлиги тўғрисидаги қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш ва ушбу тартибни Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан тасдиқлаш.

норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар

2019 йил июнь

Адлия вазирлиги, Олий суд,
Бош прокуратура, ИИВ, ДХХ,
Адвокатлар палатаси

3.

Қуйидагилар тўғрисидаги низомлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш:

ихтисослаштирилган нодавлат суд-экспертиза ташкилотлари фаолиятини ташкил этиш тартиби;

суд экспертларини қайта тайёрлаш тартиби;

тегишли ихтисослик бўйича суд эксперти сифатида касбий лаёқатни тасдиқловчи сертификат олган шахсларнинг Ягона реестрини юритиш тартиби.

Вазирлар Маҳкамасининг қарори

2019 йил июль

Адлия вазирлиги, Олий суд,
Бош прокуратура, ИИВ, ДХХ,
Адвокатлар палатаси,
Молия вазирлиги

4.

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Х. Сулаймонова номидаги Республика суд экспертизаси марказининг (кейинги ўринларда — РСЭМ) ходимлар умумий чекланган сони 177 нафарни, шу жумладан бошқарув ходимларининг сони 49 нафарни ташкил этган янгиланган тузилмасини тасдиқлаш.

Вазирлар Маҳкамасининг қарори

2019 йил февраль

Вазирлар Маҳкамаси, Адлия вазирлиги

5.

Қонун ҳужжатларига мазкур қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида таклифларни киритиш.

норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари

2019 йил

май

Адлия вазирлиги,
РСЭМ

II. Суд-экспертлик амалиётига янги инновацион ишланмаларни жорий этиш, суд экспертизаларининг турларини кенгайтириш, уларнинг сифати ва ишончлилигини ошириш

6.

РСЭМ лабораторияларини «Тадқиқот ва калибровка лабораторияларининг ваколатлилига қўйиладиган умумий талаблар» ISO/IEC 17025 халқаро стандартига мувофиқ аккредитация қилиш.

чора-тадбирлар дастури

дастур асосида 2019-2020 йиллар

Адлия вазирлиги, «Ўзстандарт» агентлиги

7.

Марказда қуйидаги янги экспертиза тадқиқотлари турларини жорий қилиш:

суд-психологик экспертизаси;

суд-электротехника экспертизаси;

озиқ-овқат маҳсулотларининг суд экспертизаси.

чора-тадбирлар дастури

дастур асосида 2019-2020 йиллар

РСЭМ,
Фанлар Академияси

8.

Терговга қадар текширув, суриштирув ва дастлабки тергов органлари ҳамда суд ходимлари учун суд экспертизаларини ўтказишга зарур бўлган тадқиқот объектларини йиғиш, сақлаш ва тақдим этиш усуллари тўғрисида ҳудудий семинарларни ўтказиш.

чора-тадбирлар дастури

дастур асосида 2019-2020 йиллар

Адлия вазирлиги, Олий суд,
Бош прокуратура, ИИВ, ДХХ,
Адвокатлар палатаси

9.

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, судьялар, адвокатлар учун суд экспертизаси хулосасининг холислиги, илмий асосланганлиги ва қонунийлигини баҳолаш бўйича мисолларни киритган ҳолда турли соҳалардаги суд экспертизалари хулосалари намуналари акс этган ўқув қўлланмаларини тайёрлаш.

ўқув қўлланма

2019 йил сентябрь

РСЭМ,ТДЮУ,
ИИВ Академияси, Бош прокуратура Академияси, Адвокатлар палатаси

10.

Суд-экспертлик фаолиятининг энг долзарб муаммолари бўйича фундаментал, амалий ва инновацион тадқиқотлар, дастурлар ва лойиҳаларни, шу жумладан миллий, хорижий ва халқаро грантларни жалб қилган ҳолда амалга ошириш дастурини тасдиқлаш.

қўшма қарор

2019 йил июль

Адлия вазирлиги, Фанлар Академияси, Инновацион ривожланиш вазирлиги

11.

Суд-экспертлик фаолияти бўйича хорижий тажрибани ўрганиш учун зарур дастурий маҳсулотлар (маълумотлар базалари), хусусан «West Law», «Lexis Nexis» ва бошқа халқаро маълумот-ҳуқуқий тизимларини харид қилиш ва келгусида янгилаб бориш.

чора-тадбирлар дастури

дастур асосида 2019-2020 йиллар

Адлия вазирлиги

12.

Ахборот-ресурс маркази фондини ихтисослаштирилган ўқув, илмий ва бошқа адабиётлар билан янгилаш, шу жумладан суд экспертизаси соҳасидаги хорижий ахборот-таҳлилий даврий нашрларга мунтазам обуна бўлишни таъминлаш.

чора-тадбирлар дастури

дастур асосида 2019-2020 йиллар

Адлия вазирлиги

13.

РСЭМни «Электрон таълим» миллий тармоғи, Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонасининг электрон ахборот-кутубхона фонди ва етакчи хорижий ахборот-кутубхона ресурслари фондларига улаш.

чора-тадбирлар дастури

дастур асосида 2019-2020 йиллар

Адлия вазирилиги,

Ахборот технологиялари вазирлиги, Олий ва ўрта-махсус таълим вазирлиги, Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги, Ўзбекистон Миллий кутубхонаси

14.

Суд экспертларининг фаолиятини касбий лаёқатлилиги, иш стажи, ўтказилган суд экспертизаларининг сифати ва бошқа мезонлар асосида баҳолашнинг рейтинг тизимини жорий қилиш.

адлия вазирининг буйруғи

2019 йил июнь

Адлия вазирлиги

15.

Қуйидаги тадқиқотлар бўйича пуллик хизмат кўрсатишнинг янги турларини жорий этиш:

Y-хромосома бўйича популяцион келиб чиқишни аниқлаш;

одамнинг турли касалликларга генетик мойиллигини аниқлаш;

турли озиқ-овқат маҳсулотларининг кимёвий таркибини аниқлаш.

чора-тадбирлар дастури

дастур асосида 2019-2020 йиллар

Адлия вазирлиги

16.

Давлат суд экспертиза муассасалари ва тегишли давлат органлари эксперт бўлинмалари томонидан ўтказиладиган бир хилдаги суд экспертизаларини аниқлаш ва уларни ўтказиш бўйича ягона идоралараро услубиётни тасдиқлаш.

методик кўрсатмалар

2019 йил апрель

Адлия вазирлиги,

ИИВ,

манфаатдор идоралар

III. РСЭМнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, суд-экспертлик фаолиятига ахборот-коммуникация технологияларини жорий қилиш

17.

РСЭМнинг янги ихтисослашган биноси қурилишини техник топшириқ ва лойиҳа-смета ҳужжатларига мувофиқ «тайёр ҳолда топшириш» шартларида, шу жумладан қуйидагиларни таъминлаган ҳолда якунлаш:

электр таъминоти, газ таъминоти, алоқанинг ташқи тармоқлари ва бинонинг бошқа инфратузилмасини қуриш;

туташ ҳудудларни (маҳаллий бюджет ҳисобидан) ободонлаштириш.

қабул қилиш далолатномаси

2019 йил март

Адлия вазирлиги,
Тошкент шаҳар ҳокими аппарати

18.

РСЭМнинг юқори тезликдаги Интернет тармоғига уланишини таъминлаш.

чора-тадбирлар дастури

дастур асосида

2019-2020 йиллар

Ахборот технологиялари вазирлиги, Адлия вазирлиги

19.

РСЭМ расмий веб-сайтини модернизация қилиш ва турли ижтимоий тармоқларда, шу жумладан «Facebook»да РСЭМнинг расмий саҳифасини очиш.

чора-тадбирлар дастури

дастур асосида

2019 йил

РСЭМ

20.

Суд-экспертиза муассасаларида қуйидагиларни назарда тутувчи автоматлаштирилган ахборот-қидирув тизимлари ва компьютер дастурлари, электрон маълумотлар базаларини жорий этиш:

суд экспертларининг автоматлаштирилган иш ўринларини ташкил этиш;

эксперт хулосаларини рўйхатга олиш ва буюртмачиларга юбориш, шунингдек, суд экспертларининг қўшимча материаллар тақдим этилишини сўраб киритган илтимосномаларини юбориш ва уларни тақдим қилиш муддатларини қисқартириш мақсадида идоралараро электрон ҳужжат айланиши тизимини жорий этиш;

кўрилаётган иш натижасидан манфаатдор бўлган томонлардан бирининг ёки бошқа шахсларнинг фойдасига хулоса олиш учун суд экспертига таъсир кўрсатиш ҳолатлари, шунингдек, суд эксперти томонидан коррупция ҳолатларига йўл қўймаслик мақсадида тадқиқот объектларини шифрлаш (кодлаш) тизимини тўлиқ жорий этиш;

суд экспертизаларини ўтказиш кетма-кетлиги, шунингдек, уларнинг муддатини тўхтатиш ва узайтиришни назорат қилиш имконияти.

чора-тадбирлар дастури

дастур асосида

2019-2020 йиллар

Адлия вазирлиги, ИИВ, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Олий суд,
Бош прокуратура

21.

РСЭМни махсус мебель, суд экспертизалар ва криминалистик тадқиқотларни ўтказиш учун зарур замонавий ускуналар билан 2019-2020 йилларда ушбу мақсадлар учун ажратиладиган Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан таъминлаш.

чора-тадбирлар дастури

дастур асосида

2019-2020 йиллар

Адлия вазирлиги,

Молия вазирлиги

IV. Ихтисослаштирилган нодавлат суд экспертиза ташкилотларини ривожлантириш

22.

Ихтисослаштирилган нодавлат суд экспертиза ташкилотларини ташкил этиш, шунингдек, РСЭМни ривожлантириш учун хусусий капитал, шу жумладан хорижий инвестицияларни жалб қилиш масаласини ишлаб чиқиш.

чора-тадбирлар дастури

дастур асосида

2019-2020 йиллар

Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси, Инновацион ривожланиш вазирлиги,
Адлия вазирлиги

23.

ОАВ ва ижтимоий тармоқлардаги чиқишлар орқали замонавий суд экспертизасининг имкониятлари тўғрисида кенг реклама ва тарғибот кампанияларини ўтказиш.

чора-тадбирлар дастури

доимий асосда

Адлия вазирлиги, ИИВ, Соғлиқни сақлаш вазирлиги,
МТРК, ЭОАВМА

V. Суд-экспертлик фаолияти соҳасида халқаро ҳамкорликни ривожлантириш

24.

Бутунжаҳон суд экспертлари ассоциациясига (IAFS) аъзо бўлиш масаласини ишлаб чиқиш.

чора-тадбирлар дастури

дастур асосида

2019-2020 йиллар

Адлия вазирлиги, ИИВ, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги

25.

РСЭМнинг халқаро ҳамкорлигини ривожлантириш бўйича қуйидагиларни назарда тутувчи чора-тадбирлар дастурини амалга ошириш:

етакчи суд-экспертиза, илмий-тадқиқот ташкилотлари ва бошқа ташкилотлар билан меморандумлар, ўзаро ҳамкорлик битимлари тузиш, қўшма дастурларни амалга ошириш;

РСЭМ суд экспертларининг малакасини ошириш жараёнида етакчи хорижий мутахассисларнинг иштирокини таъминлаш мақсадида уларни жалб қилиш амалиётини жорий этиш;

РСЭМ суд экспертларини хорижий мамлакатларнинг суд-экспертиза муассасаларида стажировка ўташлари, шунингдек, суд-экспертлик фаолиятининг долзарб масалалари бўйича халқаро илмий-амалий форумларда мунтазам иштирок этишларини ташкил қилиш.

чора-тадбирлар дастури

дастур асосида

2019-2020 йиллар

Адлия вазирлиги,

Ташқи ишлар вазирлиги,
Молия вазирлиги

Т/р

Муассасалар

Экспертизалар турлари

Марказнинг бўлим ва лабораториялари

1.

Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти

Микрозарраларнинг суд экспертизаси

Материаллар, ашёлар ва буюмлар криминалистик экспертизаси лабораторияси

Толали материаллар ва улардан тайёрланган маҳсулотларнинг суд экспертизаси

2.

Тошкент давлат аграр университети

Суд-тупроқшунослик экспертизаси

3.

Ўзбекистон Фанлар академияси Полимерлар кимёси ва физикаси институти

Полимер материаллар ва улардан тайёрланган маҳсулотларнинг суд экспертизаси

4.

Тошкент кимё технологиялари институти

Лок-бўёқ материаллари
ва қопламаларининг суд экспертизаси

Нефть маҳсулотлари ва ёқилғи-мойлаш материалларининг суд экспертизаси

Таркибида спирт бўлган суюқликлар ва улар изларининг суд экспертизаси

Шиша буюмлари ва силикатли қурилиш материалларининг суд экспертизаси

Металл буюмлари ва қотишмаларининг суд экспертизаси

5.

Тошкент фармацевтика институти

Дори воситаларининг суд экспертизаси

6.

Ўзбекистон Фанлар академияси Умумий ва ноорганик кимё институти

Табиати номаълум моддаларнинг суд экспертизаси

7.

М. Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети

Заҳарли химикатлар ва оғир металлар тузларининг суд экспертизаси

Табиий минераллар суд экспертизаси

Махсус маркерлар (кўрсаткичлар) суд экспертизаси

Суд-биологик экспертизаси

Суд-экологик экспертизаси

8.

Ўзбекистон Фанлар академияси Микробиология институти

Озиқ-овқат маҳсулотларининг суд экспертизаси

9.

Ўзбекистон Фанлар академияси Геномика ва биоинформатика маркази

Одам ДНКси суд-биологик экспертизаси

Одам ДНКси суд-биологик экспертизаси лабораторияси

10.

Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институти

Суд-автотехникавий экспертизаси

Суд-автотехника экспертизаси лабораторияси

Суд-йўл-транспорт экспертизаси

Суд-транспорт-трасология экспертизаси

11.

Ўзбекистон Республикаси Корпоратив бошқарув илмий-таълим маркази

Суд-транспорт-баҳолаш экспертизаси

12.

Тошкент Давлат иқтисодиёт университети

Суд-иқтисодий экспертизаси

Суд-иқтисодий экспертизаси бўлими

Суд-бухгалтерия экспертизаси

Ташқи савдо фаолиятининг суд-иқтисодий экспертизаси

Меҳнат иқтисодиёти суд экспертизаси

Суд-режали-иқтисодиёт экспертизаси

Суд-иқтисодий-статистик экспертизаси

13.

Банк-молия академияси

Суд-молия-кредит экспертизаси

14.

Тошкент архитектура-қурилиш институти

Суд-қурилиш-техникавий экспертизаси

Суд-қурилиш-техник экспертизаси бўлими

Суд-ер экспертизаси

15.

Ички ишлар вазирлиги Ёнғин хавфсизлиги институти

Суд-ёнғин-техник экспертизаси

Ёнғин-техникавий экспертизаси лабораторияси

16.

Тошкент давлат техника университети

Суд-электротехникавий экспертизаси

17.

Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти

Суд-товаршунослик экспертизаси

Товаршунослик экспертизаси бўлими

18.

Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети

Суд-фонография экспертизаси

Суд-фонография экспертизаси лабораторияси

Видеоматериалларнинг суд экспертизаси

19.

М. Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети

Суд-сиёсатшунослик-лингвистик экспертизаси

Нутқшунослик ва психологик экспертизаси бўлими

Суд-психологик экспертизаси

20.

Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети

Суд-филологик экспертизаси

21.

Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети

Суд-компьютер-техникавий экспертизаси

Компьютер-техникавий экспертизаси лабораторияси

22.

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Академияси

Суд-хатшунослик экспертизаси

Ҳужжатлар криминалистик экспертизаси лабораторияси

Ҳужжатларнинг суд-техникавий экспертизаси

23.

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Академияси

Суд-трасологик экспертизаси

Суд-баллистика ва трасология экспертизаси лабораторияси

Суд-дактилоскопик экспертизаси

Суд-портрет экспертизаси


Ҳужжатда хато топганингизда, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги "Адолат" ҳуқуқий ахборот маркази