Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?

Авторизация қилиш Рўйхатдан ўтиш

×
 ×
Қишлоқ хўжалигини механизациялаш соҳасида илмий-тадқиқот ишларини амалга ошириш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида

1-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат таъминоти илмий-ишлаб чиқариш марказининг Қишлоқ хўжалигини механизациялаш илмий-тадқиқот институти ТУЗИЛМАСИ

2-ИЛОВА
2019-2020 йилларда қишлоқ хўжалигини механизациялаш соҳасида фундаментал ва амалий тадқиқотлар ҳамда инновацион ишланмаларни ривожлантириш, бажариладиган илмий тадқиқотларнинг салоҳиятини ошириш ва Қишлоқ хўжалигини механизациялаш илмий-тадқиқот институтининг моддий-техника таъминотини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари ДАСТУРИ

3-ИЛОВА
Қишлоқ хўжалигини механизациялаш илмий-тадқиқот институтининг бўшаётган ва очиқ савдо орқали сотувга қўйилаётган бино ва иншоотлари рўйхати

4-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартиришлар

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтида олий маълумотли кадрлар тайёрлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 8 майдаги ПҚ-3702-сон ҳамда «Қишлоқ хўжалигини ўз вақтида қишлоқ хўжалиги техникаси билан таъминлаш механизмларини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 10 майдаги ПҚ-3712-сон қарорларига мувофиқ қишлоқ хўжалигини механизациялаш соҳасида фундаментал ва амалий тадқиқотлар ҳамда инновацион фаолиятни ривожлантириш, бажариладиган илмий тадқиқотларнинг салоҳиятини ошириш ва соҳанинг моддий-техника таъминотини мустаҳкамлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Давлат активларини бошқариш агентлиги 3-иловага мувофиқ Институтнинг бўш турган ва фойдаланилмаётган бино ва иншоотлари бозор нархида белгиланган тартибда оммавий савдоларга қўйилишини ташкил этсин.
ушбу қарорга 3-иловада кўрсатилган давлат мулки объектларини сотишдан тушадиган маблағлар, истисно тариқасида, Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги ихтиёрида қолдириладиган маблағлар, шунингдек, баҳоловчи ташкилот ва савдо ташкилотчиси хизматлари учун харажатларни чегирган ҳолда, Институтнинг махсус ҳисоб рақамига йўналтирилади;
12. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 4-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартиришлар киритилсин.

Т/р

Тадбирлар номи

Амалга ошириш шакли

Бажариш муддати

Масъул ижрочилар

I. Қишлоқ хўжалигини механизациялаш соҳасида фундаментал ва амалий тадқиқот ишларининг натижадордигини ошириш, илмий ишланмаларни ишлаб чиқаришга жорий этиш ва тижоратлаштиришни фаоллаштириш

1.

Қишлоқ хўжалигини механизациялаш соҳасида фундаментал ва амалий тадқиқот ишлари натижалари амалиётга жорий этилишини тизимли ташкил этиш.

Идоралараро тасдиқланган илмий тадқиқотларни бажариш концепцияси

2019 йил февраль

Фанлар академияси,
Инновацион ривожланиш вазирлиги, «Ўзагротехсаноатхолдинг» АЖ, қишлоқ хўжалиги машинасозлик корхоналари, қишлоқ хўжалик соҳасидаги илмий-тадқиқот ва олий таълим муассасалари

2.

Яратилаётган қишлоқ хўжалиги машиналарининг тажриба ва макет нусхаларини тайёрлаш учун замонавий конструкторлик бўлимига эга бўлган тажриба цехини ташкил этиш.

Келишилган таклиф

2019 йил апрель

Фанлар академияси,
Инновацион ривожланиш вазирлиги, Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси, Молия вазирлиги

3.

Ишлаб чиқаришга тайёр илмий ишланмалар рўйхатини шакллантириш.

Келишиб тасдиқланган рўйхат

2019 йил апрель

Фанлар академияси,
Инновацион ривожланиш вазирлиги,
«Ўзагротехсаноатхолдинг» АЖ

4.

Илмий ишланмаларни амалиётга жорий этиш ва тижоратлаштириш чораларини кўриш.

Ҳар бир ишланма бўйича келишиб тасдиқланган чора-тадбирлар

2019 йил

июль

Фанлар академияси, Инновацион ривожланиш вазирлиги,
«Ўзагротехсаноатхолдинг» АЖ

5.

Хорижий ишлаб чиқарувчиларнинг машина ва механизмлари намуналарини адаптацион синовларидан ўтказиш.

Чора-тадбирлар

2020 йил

январь

Фанлар академияси,
«Ўзагротехсаноатхолдинг» АЖ

II.Моддий-техник базани мустаҳкамлаш, замонавий лабораторияларни ташкил этиш, бутловчи қисмлар ва сарфлаш материаллари билан узлуксиз таъминлаш, ахборот-коммуникация технологияларини изчил жорий этиш

6.

Маъмурий бино ва лаборатория корпусларини реконструкция қилиш ва капитал таъмирлаш.

Лойиҳа таклифи

2019 йил февраль

Фанлар академияси,
Молия вазирлиги, Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси

7.

Замонавий лабораторияларни ташкил этиш, асбоб-ускуналар билан жиҳозлаш ва бутловчи қисм ҳамда сарфлаш материаллари билан таъминлаш.

Лойиҳа таклифи

2019 йил апрель

Фанлар академияси,
Молия вазирлиги

8.

Мавжуд ахборот-коммуникация воситалари тизимини янгилаш.

Келишиб тасдиқланган чора-тадбирлар графиги

2019 йил август

Фанлар академияси,
Молия вазирлиги

9.

Бино ва иншоотларини сақлаш, шунингдек, айрим тоифадаги ходимлар меҳнатига ҳақ тўлаш бўйича харажатларни базавий молиялаштиришга ўтказиш.

Вазирлар Маҳкамасининг қарори

2019 йил сентябрь

Фанлар академияси,
Молия вазирлиги, Инновацион ривожланиш вазирлиги

10.

Илмий-тадқиқот фаолиятида замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш.

Келишиб тасдиқланган чора-тадбирлар жадвали

тасдиқланган жадвал бўйича

Фанлар академияси,
Молия вазирлиги

III. Қишлоқ хўжалигини механизациялаш соҳасидаги ташкилот, корхона, илмий-тадқиқот ва олий таълим муассасалари билан ўзаро алоқаларни кучайтириш ва ҳамкорликнинг самарадорлигини ошириш

11.

Институт докторантурасида турдош илмий-тадқиқот ва олий таълим муассасалари учун илмий ва илмий-педагогик кадрларни мақсадли тайёрлаш.

Ташкилот кенгашининг қарори

2019 йил
май

Фанлар академияси, Инновацион ривожланиш вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

12.

Бажарилаётган илмий муаммоли мавзулар бўйича тузилган илмий-ижодий гуруҳ таркибида докторантлар улуши 10 фоиздан кам бўлмаслигини таъминлаш.

Ташкилотнинг буйруғи

ҳар йили январь ойида

Фанлар академияси, Инновацион ривожланиш вазирлиги

13.

Ишлаб чиқариш корхоналари билан илмий ишланмалар амалиётга жорий этилишини таъминловчи ҳамкорликни мустаҳкамлаш.

Истеъмолчиларга тақдим этиладиган лойиҳалар таклифи

2019 йил

март

Фанлар академияси, Инновацион ривожланиш вазирлиги, «Ўзагротехсаноатхолдинг» АЖ, қишлоқ хўжалиги машинасозлик корхоналари

IV. Хорижий илмий-тадқиқот ва олий таълим муассасалари билан алоқаларни ривожлантириш ва жаҳон бозорларида рақобатбардош қишлоқ хўжалик техникаси ишлаб чиқарилишини фаоллаштириш

14.

Хорижий стажировкаларни ташкил этиш учун ёш олимлар ва илмий ходимлар ҳамда етакчи хорижий илмий-тадқиқот ва олий таълим муассасалари рўйхатини шакллантириш.

Келишиб тасдиқланган жадвал

2019 йил февраль

Фанлар академияси, Инновацион ривожланиш вазирлиги

15.

Ёш олимлар ва илмий ходимлар хорижий илмий-тадқиқот ва олий таълим муассасаларида стажировкадан ўтишини таъминлаш.

Хорижий муассасалар билан тузиладиган шартномалар

тасдиқланган жадвалга мувофиқ

Фанлар академияси, Инновацион ривожланиш вазирлиги

16.

Илмий ходимлар учун семинар ва тренинглар ўтказиш учун хорижий мутахассис ва олимларни жалб этиш.

Чора-тадбирлар режаси

2019 йил

март

Фанлар академияси, Инновацион ривожланиш вазирлиги

17.

Халқаро ва хорижий ташкилотларнинг грантларини кенг жалб қилиш.

Чора-тадбирлар режаси

2019 йил апрель

Фанлар академияси, Инновацион ривожланиш вазирлиги

18.

Илмий-тадқиқот ишларини олиб бориш ва докторантларга маслаҳатчилик қилиш учун PhD илмий даражасига эга хорижий олимларни жалб қилиш.

Чора-тадбирлар режаси

2019 йил

август

Фанлар академияси, Инновацион ривожланиш вазирлиги


Ҳужжатда хато топганингизда, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги "Адолат" ҳуқуқий ахборот маркази