Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?

Авторизация қилиш Рўйхатдан ўтиш

Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 9 январдаги ПФ-5296-сон «Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви қарор қилади:
1. 6-банднинг биринчи хатбошисидаги «Ўзбекистон Республикасида банклар томонидан пул муомаласига доир ишларни ташкил этиш тўғрисидаги йўриқномага (рўйхат рақами 1518, 2005 йил 26 октябрь)» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикасида банклар томонидан нақд пул муомаласига доир ишларни ташкил этиш тўғрисидаги йўриқномага (рўйхат рақами 3003, 2018 йил 1 май)» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
2. 8-банд «б» кичик бандининг иккинчи хатбошисидаги «Пул муомаласини тартибга солиш ва мониторинг бошқармаси бошлиғи, Эмиссия-касса амалиётлари бўлими (бошқармаси)» деган сўзлар «Нақд пул муомаласини ташкил этиш бошқармаси» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
3. 18-банднинг биринчи хатбошисидаги «Эмиссия-касса операциялари бўлими (бошқармаси)га» деган сўзлар «Нақд пул муомаласини ташкил этиш бошқармасига» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
4. 24 ва 27-бандлардаги «Пул муомаласини тартибга солиш ва мониторинг бошқармаси» деган сўзлар «Нақд пул муомаласини ташкил этиш бошқармаси» деган сўзлар билан алмаштирилсин.

Ҳужжатда хато топганингизда, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги "Адолат" ҳуқуқий ахборот маркази