04.01.2019 йилдаги 5-сон
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 11 июндаги 486-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 12.06.2019 й., 09/19/486/3278-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 8 апрелдаги ПФ-101-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.04.2022 й., 06/22/101/0288-сон)

Т/р

Чора-тадбирлар номи

Амалга ошириш механизми

Ижро муддатлари

Масъуллар

1.

Кўп квартирали уй-жой фондини бошқариш учун бошқарув компаниясини (кейинги ўринларда бошқарув компанияси деб аталади) аниқлаш учун танлов ўтказиш тартибини ишлаб чиқиш.

Кўп квартирали уйни сақлаш, ундан фойдаланиш ва таъмирлаш бўйича танлов ўтказиш ҳамда бошқарув компаниясини аниқлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш.

2019 йил 31 январгача

Тошкент шаҳар ҳокимлиги

2.

Бошқарув компанияси билан намунавий шартномани ишлаб чиқиш.

Кўп квартирали уйни таъмирлаш, фойдаланиш ва сақлаш учун бошқарув компанияси билан намунавий шартномани ишлаб чиқиш.

2019 йил 31 январгача

Тошкент шаҳар ҳокимлиги

3.

Кўп квартирали уйдаги турар-жойлар мулкдорлари томонидан тўланадиган мажбурий бадалларнинг энг кам миқдорини тасдиқлаш.

Юнусобод тумани халқ депутатлари Кенгашининг қарори.

2019 йил 31 январгача

Тошкент шаҳар ҳокимлиги

4.

Кўп квартирали уйни сақлаш ва ундан фойдаланиш талабларини ишлаб чиқиш.

Кўп квартирали уйни ва унинг олдидаги участкаларни сақлаш ҳамда улардан фойдаланиш талабларини ишлаб чиқиш ҳамда тасдиқлаш.

2019 йил 1 апрелгача

Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, Қурилиш вазирлиги, «Ўзстандарт» агентлиги, Тошкент шаҳар ҳокимлиги, лойиҳа институтлари

5.

Кўп квартирали уйга туташ бўлган ер участкаларининг ҳажмлари ва чегаралари нормативларини белгилаш.

1. Ёнғин хавфсизлиги, шаҳарсозлик ва санитария нормаларини таъминлаш шартларидан келиб чиққан ҳолда, кўп квартирали уйга туташ бўлган ер участкаларининг ҳажмлари ҳамда чегаралари нормативларини ишлаб чиқиш ҳамда тасдиқлаш.

2. Кўп квартирали уйга туташ бўлган ер участкасини кўрсатган ҳолда, ҳар бир кўп квартирали уйга кадастр ҳужжатларини бериш.

2019 йил 1 апрелгача





2019 йил мобайнида

Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Қурилиш вазирлиги, Давергеодезкадастр, Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, ИИВ, Соғлиқни сақлаш вазирлиги

6.

Хорижий тажриба асосида уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш соҳаси мутахассисларини тайёрлаш ва малакасини ошириш бўйича ўқув курсларини ташкил этиш.

1. Уй-жой коммунал соҳа мутахассисларини тайёрлаш бўйича хорижий тажрибани ўрганиш.

2. Ўқув дастурлари ва услубий қўлланмалар ишлаб чиқиш.

3. Уй-жой коммунал соҳа мутахассисларини тайёрлаш бўйича ўқув курсларини ташкил этиш.

2019 йил 20 январгача


2019 йил 1 февралгача


доимий

Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, Олий таълим вазирлиги, Касб-ҳунар таълим маркази

7.

Кўп квартирали уйларни бошқариш учун бошқарув компанияларини танлов асосида танлаш.

1. Танловга қўйиладиган кўп квартирали уй-жой фонди лотларининг рўйхатини аниқлаш.

2. Танлов шартларини очиқ ҳолда, шу жумладан Тошкент шаҳар ҳокимлигининг расмий веб-сайтида эълон қилиш.

3. Танлов ўтказиш ва бошқарув компанияларини танлаш.

2019 йил 31 январгача


2019 йил
31 январгача


2019 йил 15 февралгача

Тошкент шаҳар ҳокимлиги

8.

Кўп квартирали уйнинг умумий фойдаланишдаги мулкини сақлаш, ундан фойдаланиш ва таъмирлаш учун шартнома тузиш.

Бошқарув компанияси ва кўп квартирали уй-жой фондининг турар-жойлари мулкдорлари ёки уларнинг ишончли шахси билан кўп квартирали уйни сақлаш, ундан фойдаланиш
ва таъмирлаш учун шартнома тузиш.

2019 йил 1 мартгача

Тошкент шаҳар ҳокимлиги, бошқарув компаниялари

9.

Тузилган шартнома доирасида кўп квартирали уйни сақлаш, ундан фойдаланиш ва таъмирлаш ишларини ўз вақтида ва сифатли бажариш.

1. Амалдаги шаҳарсозлик қоидалари ва нормаларига қатъий мувофиқ ҳолда ишларни ташкил этиш.

2. Бажарилган иш тўғрисида турар-жойлар мулкдорларига мунтазам ҳисоботлар бериш.

2019 йил мобайнида

Юнусобод тумани ҳокимлиги, бошқарув компаниялари

10.

Бошқарув компанияларини бинолар ва ер участкалари билан таъминлаш.

Бошқарув компанияларининг асослантирилган буюртманомалари бўйича бинолар, иншоотлар ва ер участкалари ажратиш.

Бошқарув компанияларининг буюртманомалари бўйича

Тошкент шаҳар ҳокимлиги

11.

Тошкент шаҳрининг сув таъминоти, канализация, иссиқлик таъминоти, ободонлаштириш ва санитар тозалаш тизимини, зарур ҳолларда хорижий компанияларни жалб этган ҳолда, модернизация қилиш ҳамда бошқаришга доир лойиҳаларни давлат-хусусий шериклик шартлари асосида амалга ошириш.

1. Вазирлар Маҳкамасига коммунал объектларни давлат-хусусий шериклик шартларида топшириш, шунингдек, норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ва қонунчиликка ўзгартиришлар киритиш тўғрисида таклифлар киритиш.

2. Коммунал тизимнинг ҳар бир объектидан техник фойдаланиш шартларини аниқлаш.

2019 йил 1 апрелгача

Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Инвестициялар давлат қўмитаси, Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат-хусусий шериклик агентлиги, «Сувсоз» ДУК, «Тошиссиққуввати» ДУК, «Махсустранс» ДУК

12.

Коммунал хизматлар ягона биллинг тизимини яратиш ва истеъмолчининг унификация қилинган шахсий ҳисобрақамини жорий этиш.

1. Коммунал хизматлар ягона биллинг тизимини ишлаб чиқиш учун техник топшириқ ишлаб чиқиш.

2. Ягона биллинг тизимини яратиш учун молиялаштириш манбаларини аниқлаш.

2019 йил 1 апрелгача

Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникациялари вазирлиги

13.

Квартиралар ичига иссиқ ва ичимлик сувни ҳисобга олиш смарт-асбоблар ўрнатиш дастурини ишлаб чиқиш.

1. Коммунал хизматлар ягона биллинг тизимини ишлаб чиқиш учун техник талаблар ишлаб чиқиш ва топшириқ белгилаш.

2. 2020 — 2022 йилларда квартиралар ичига иссиқ ва ичимлик сувни ҳисобга олиш смарт-асбоблар ўрнатиш дастурини 2019 йил 1 августгача бўлган муддатда ишлаб чиқиш ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2019 йил 1 апрелгача

Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, Инвестициялар давлат қўмитаси, «Ўзбекэнерго» АЖ, «Ўзтрансгаз» АЖ.

14.

Уй-жой коммунал соҳага давлат-ҳуқуқий шериклик жорий қилиш тўғрисида аҳоли ва тадбиркорлар ўртасида соҳа мутахассислари ва экспертлари иштирокида кенг тушунтириш ишларини ўтказиш.

1. Бошқарув компанияларини ташкил қилиш ва уларнинг фаолияти тўғрисида тегишли мақолалар, теле, радиодастурлар, роликлар тайёрлаш.

2. Тошкент шаҳар ҳокимлигининг веб-сайтида бошқарув компаниялари фаолияти тўғрисида маълумот жойлаштириш.

2019 йил мобайнида

Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Тошкент шаҳар ҳокимлиги