Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?

Авторизация қилиш Рўйхатдан ўтиш

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 сентябрдаги ПФ-5538-сон «Халқ таълимини бошқариш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармонига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси ва Халқ таълими вазирлиги қарор қилади:

Т/р

Кўрсаткичлар номи

Балл

Кўрсаткичлар учун балларни ҳисоблаш методикаси

1.

Битирувчиларнинг умумтаълим фанлари бўйича тайёргарлиги ва таълим сифати даражаси*

35

Битирувчиларнинг умумтаълим фанлари бўйича тайёргарлиги ва таълим сифати даражаси кўрсаткичи қуйидаги формула орқали аниқланади:

бунда

— битирувчиларнинг умумтаълим фанлари бўйича тайёргарлик даражаси кўрсаткичи;

— битирувчиларнинг таълим сифати даражаси кўрсаткичи;

P1.1 — сўнгги ўқув йили якунида олий таълим муассасаларига ўқишга кириш


имтиҳонларида битирувчилар томонидан тўпланган баллар йиғиндиси;

P1.2 — сўнгги ўқув йили якунида олий таълим муассасаларига талабаликка қабул


қилинган битирувчилар сони;

P11 — умумтаълим муассасасидаги 11-синф битирувчиларининг умумий сони.

а) Битирувчиларнинг таълим тайёргарлик даражаси
(11-синф битирувчилари томонидан олий таълим муассасаларига киришда тўпланган баллар асосида)

20

б) Битирувчиларнинг таълим сифати даражаси
(11-синф битирувчилари орасидан олий таълим муассасаларига ўқишга кирганлар салмоғи асосида)

15

2.

Умумтаълим муассасаси 9-синф ўқувчиларининг билим даражаси кўрсаткичи**

(назорат ишлари асосида)

25

Умумтаълим муассасаси 9-синф ўқувчилари билим даражаси кўрсаткичи қуйидаги формула орқали аниқланади:

бунда,

P2 — назорат ишида иштирок этган 9-синф ўқувчиларининг умумий тўплаган балли;


P9 — назорат ишида иштирок этган 9-синф ўқувчиларининг умумий сони.

3.

Умумътаълим муассасасининг олий ва биринчи тоифали педагог ходимлари улуши***

(олий ва биринчи малака тоифали педагог ходимлар сонини аниқлаш асосида)

20

Умумтаълим муассасасининг олий ва биринчи тоифали педагог ходимлари улуши кўрсаткичи қуйидаги формула орқали аниқланади:

бунда,

P3 — умумтаълим муассасасидаги олий ва биринчи тоифали педагог ходимлар сони;


P — умумтаълим муассасасидаги педагог ходимларнинг умумий сони.

4.

Ижтимоий сўровнома натижалари***

20

Умумтаълим муассасасининг ўқувчилари ва педагогик жамоаси ўртасида ўтказилган сўровнома натижалари кўрсаткичи қуйидаги формула орқали аниқланади:

бунда,

— педагог ва раҳбар ходимлар фаолияти самарадорлиги кўрсаткичи;

— умумтаълим муассасасида педагог ходимлар учун яратилган шароитлар ва ўқитиш муҳитининг ҳолати кўрсаткичи;

P4.1 — ўқувчилар томонидан берилган ижобий жавоблар сони;


Pў — ижтимоий сўровномада иштирок этган ўқувчилар сони;


P4.2 — педагог ходимлар томонидан берилган ижобий жавоблар сони;


Pп— ижтимоий сўровномада иштирок этган педагог ходимлар сони.

а) Педагог ва раҳбар ходимлар фаолияти самарадорлиги
(ўқувчилар ўртасида ўтказиладиган ижтимоий сўровнома асосида)

10

б) Умумтаълим муассасасида педагог ходимлар учун яратилган шароитлар ва ўқитиш муҳити ҳолати
(педагогик жамоа орасида ўтказиладиган ижтимоий сўровнома асосида)

10

Умумий балл

100


Ҳужжатда хато топганингизда, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги "Адолат" ҳуқуқий ахборот маркази