Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?

Авторизация қилиш Рўйхатдан ўтиш

×
 ×
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Мутахассисларни хорижда тайёрлаш ва ватандошлар билан мулоқот қилиш бўйича «Эл-юрт умиди» жамғармасининг дастурлари бўйича кадрларни ўқитишни ташкил этишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида

1-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Мутахассисларни хорижда тайёрлаш ва ватандошлар билан мулоқот қилиш бўйича «Эл-юрт умиди» жамғармаси фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича 2019 йилга мўлжалланган ЧОРА-ТАДБИРЛАР ДАСТУРИ

2-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Мутахассисларни хорижда тайёрлаш ва ватандошлар билан мулоқот қилиш бўйича «Эл-юрт умиди» жамғармаси дастурларига мувофиқ кадрларни тайёрлаш, малакасини ошириш ва стажировкадан ўтказиш учун номзодларни танлов асосида саралаб олиш СХЕМАСИ

3-ИЛОВА
2019 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Мутахассисларни хорижда тайёрлаш ва ватандошлар билан мулоқот қилиш бўйича «Эл-юрт умиди» жамғармаси стипендиялари ҳисобидан кадрларни тайёрлаш, малакасини ошириш ва стажировкадан ўтказиш дастурлари бўйича ўқишга юбориладиган кадрларнинг ПРОГНОЗ МИҚДОРИ

3. 2019 — 2021 йилларда Жамғарма стипендиялари ҳисобидан кадрларни тайёрлаш, малакасини ошириш ва стажировкадан ўтказиш дастурлари бўйича ўқишга юбориладиган кадрларнинг прогноз миқдори 3-иловага мувофиқ 4 000 ўриндан кам бўлмаган миқдорда, Жамғарма стипендияларига ажратилган умумий ўринларнинг 20 фоизидан кам бўлмаган миқдорини магистратура ва докторантурада ўқиш учун ажратилиши маъқуллансин.
8. Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси маблағлари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 25 сентябрдаги ПФ-5545-сон Фармонида кўзда тутилган манбалар билан бир қаторда Жамғарманинг хорижда кадрларни тайёрлаш, малакасини ошириш ва стажировкадан ўтказиш қисми бўйича харажатларини молиялаштиришнинг қўшимча манбаси этиб белгилансин.

Т/р

Тадбирлар номи

Амалга ошириш
шакли

Ижро муддатлари

Масъул ижрочилар

I. Жамғарма стипендияларига номзодларни танлов асосида саралаб олишни ташкил этиш ва уни ўтказиш

1.

Ижтимоий соҳа, давлат бошқаруви ва иқтисодиётнинг истиқболли тармоқлари, шу жумладан мамлакат ҳудудларининг кадрларни хорижда ўқитишга бўлган эҳтиёжини ўрганиш ва буюртмалар портфелини шакллантириш.

Чора-тадбирлар режаси

2019 йил 1 февралга қадар

Жамғарма (А. Бекмуродов),
манфаатдор вазирликлар, идоралар ва ташкилотлар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

2.

Мутахассисликларни кўрсатган ҳолда Жамғарма стипендияларини ажратиш йўналишлари бўйича квоталарни тасдиқлаш ва саралаш танловига ҳужжатлар қабули бошланганлиги тўғрисида эълон бериш.

Чора-тадбирлар комплекси

2019 йил 15 февралга қадар

Жамғарманинг Васийлик кенгаши (А. Абдухакимов)

3.

Стипендиатларни хорижий тиллар, халқаро протокол ва этикет бўйича дастлабки тайёрлашни ташкил этиш.

Идоралараро ҳужжат

2019 йил 15 февралга қадар

Жамғарма (А. Бекмуродов),
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (И. Мажидов),
Фанлар академияси (Б. Юлдашев),
Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А. Шадманов),
Инновацион ривожланиш вазирлиги (И. Абдурахмонов),
Давлат бошқаруви академияси (Р. Қосимов)

4.

Стипендияларни ажратиш йўналишлари бўйича тасдиқланган ўринларни ҳисобга олган ҳолда Жамғарма стипендияларига номзодларни танлов асосида саралаб олишни ўтказиш.

Чора-тадбирлар режаси

2019 йил февраль-март

Жамғарма (А. Бекмуродов),
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (И. Мажидов),
Фанлар академияси (Б. Юлдашев),
Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А. Шадманов),
Инновацион ривожланиш вазирлиги (И. Абдурахмонов),
Давлат бошқаруви академияси (Р. Қосимов)

5.

Жамғарманинг стипендиялари ғолиблари ҳақидаги маълумотларни вазирликлар ва идоралар кесимида оммавий ахборот воситаларида эълон қилиш.

Чора-тадбирлар комплекси

2019 йил март

Жамғарма (А. Бекмуродов),
Миллий телерадиокомпания (А. Хаджаев),
Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги (А. Кўчимов),
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (К. Алламжонов)

6.

«Блокчейн» технологияси бўйича стипендияли дастурларнинг ҳамкор-иштирокчилари билан биргаликда Жамғарманинг инновацион интранетини (локал мулоқот тизими) ишлаб чиқиш ва жорий этиш.

Чора-тадбирлар комплекси

2019 йил 1 сентябрга

қадар

Жамғарма (А. Бекмуродов),
Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Ш. Содиқов),
Ташқи ишлар вазирлиги (А. Комилов),
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (И. Мажидов),
Фанлар академияси (Б. Юлдашев),
Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А. Шадманов),
Инновацион ривожланиш вазирлиги (И. Абдурахмонов)

7.

Хорижда таълим олган мутахассислар тўғрисидаги ахборотлардан очиқ фойдаланишни таъминлаш мақсадида Жамғарманинг стипендияли дастурлари битирувчиларининг электрон реестрини ишлаб чиқиш.

Электрон

реестр

2019 йил 1 октябрга қадар

Жамғарма (А. Бекмуродов),
Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Ш. Содиқов),
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (И. Мажидов),
Ташқи ишлар вазирлиги (А. Комилов)

8.

Электрон ва босма оммавий ахборот воситалари орқали Жамғарманинг мақсад ва вазифалари, Жамғарма ёрдамида хорижда таҳсил олишнинг имкониятлари ҳақида жамоатчилик ва ташкилотларга кенг тушунтиришлар бериш бўйича ишларни ташкил қилиш.

Чора-тадбирлар режаси

2019 йил 1 октябрга қадар

Жамғарма (А. Бекмуродов),
Ташқи ишлар вазирлиги (А. Комилов),
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (И. Мажидов),
Миллий телерадиокомпания (А. Хаджаев),
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (К. Алламжонов)

II. Хорижда яшайдиган катта тажриба ва илғор билимга эга бўлган ватандошлар билан доимий мулоқот ўрнатиш

9.

Етакчи хорижий экспертлар, шу жумладан, хорижда яшайдиган ватандошларни жалб қилиш мақсадида иқтисодиёт тармоқлари ва соҳалари кесимида мамлакатимизда катта эҳтиёж сезилаётган мутахассисликлар рўйхатини шакллантириш.

Чора-тадбирлар режаси

2019 йил 1 февралга қадар

Жамғарма (А. Бекмуродов),
манфаатдор вазирликлар, идоралар ва ташкилотлар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

10.

Хориждаги ватандошларимиз тўғрисида электрон каталог (реестрни) яратиш мақсадида Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасалари томонидан катта илмий ва амалий тажрибага эга бўлган ватандошлар, олимлар, экспертлар, тадбиркорлар, юқори малакали мутахассислар тўғрисида маълумотларни Жамғармага тақдим этиш.

Идоралараро
ишчи гуруҳи

2019 йил 1 мартга қадар

Ташқи ишлар вазирлиги (А. Комилов),
Жамғарма (А. Бекмуродов),
Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Ш. Содиқов)

11.

Халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф этилган тамойиллари ва нормаларига, ўзи истиқомат қилинаётган мамлакат қонунчилиги ва Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларига мувофиқ хориждаги ватандошларимизнинг ҳуқуқ ва эркинликларини амалга оширишда кўмаклашиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш.

Ташқи ишлар вазирининг буйруғи

2019 йил 1 майга қадар

Ташқи ишлар вазирлиги (А. Комилов),
Жамғарма (А. Бекмуродов),
Ёшлар иттифоқи (Қ. Қуронбоев),
манфаатдор вазирликлар ва идоралар

12.

Хорижда яшайдиган ватандошларга мамлакатда олиб борилаётган ислоҳотларнинг мазмун-моҳиятини етказиш, ватандошлар учун яратилаётган шароитлар ва имкониятлар ҳақида уларни хабардор қилиш мақсадида хорижда яшайдиган ватандошлар билан доимий мулоқот қилиш учун виртуал макон яратиш.

Чора-тадбирлар комплекси

2019 йил 1 июнга қадар

Жамғарма (А. Бекмуродов),
Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Ш. Содиқов),
Ташқи ишлар вазирлиги (А. Комилов)

13.

Хорижда яшайдиган ватандошлар билан биргаликда мамлакатни ривожлантириш ва модернизация қилишнинг долзарб мавзулар бўйича, шу жумладан масофадан туриб анжуманлар, семинарлар ва «давра суҳбатлари» ташкил қилиш.

Чора-тадбирлар режаси

Доимий асосда

Жамғарма (А. Бекмуродов),
Ташқи ишлар вазирлиги (А. Комилов),
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (И. Мажидов),
манфаатдор вазирликлар ва идоралар

14.

Ватандошларни, улар таркибидан бой тажриба ва ўзининг фаолияти соҳасида катта муваффақиятларга эришганларни таклиф қилиб, хорижда яшайдиган ватандошларнинг халқаро форумини ўтказиш.

Вазирлар Маҳкамасининг қарори

2019 йил 15 июнга қадар

Жамғарма (А. Бекмуродов),
Ташқи ишлар вазирлиги (А. Комилов),
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (И. Мажидов),
манфаатдор вазирликлар ва идоралар, Самарқанд вилояти ҳокимлиги (Э. Турдимов)

15.

Ўзбекистонга хорижий инвестициялар ва экспертларни жалб қилишни жадаллаштириш масалалари муҳокамасига бағишланган ватандошлар, хорижий тадбиркорлар ва эксперт-таҳлилчилар доиралари иштирокида халқаро конференция ўтказиш (Германия).

Вазирлар Маҳкамасининг

қарори

2019 йил 25 октябрга қадар

Жамғарма (А. Бекмуродов),
Ташқи ишлар вазирлиги (А. Комилов),
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (И. Мажидов),
манфаатдор вазирликлар ва идоралар

III. Жамғарманинг стипендияларини олиш учун кадрларни ўқитиш бўйича олий ўқув юртларига кўмаклашиш

16.

Жамғарманинг стипендияларига номзодларни хорижий тилларга ўқитиш бўйича махсус дастурларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

Идоралараро ҳужжат

2019 йил 1 мартга қадар

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (И. Мажидов),
Жамғарма (А. Бекмуродов),
Давлат бошқаруви академияси (Р. Қосимов)

17.

Жамғарманинг стипендияларига номзодларни хорижий тилларга (инглиз, немис, француз тиллари ва бошқалар) ўқитиш бўйича махсус дастурлар асосида мақсадли курсларни ташкил этиш.

Чора-тадбирлар комплекси

2019 йил 1 апрелдан бошлаб (доимий асосда)

Ташқи ишлар вазирлиги (А. Комилов)

18.

Республика ҳудудларидаги етакчи олий таълим муассасалари ҳузурида маълумотларни оммалаштириш, иқтидорли ёшларни излаш ва хорижий тилларга ўқитишга кўмаклашиш марказларини шакллантириш.

Чора-тадбирлар комплекси

2019 йил 15 апрелга қадар

Жамғарма (А. Бекмуродов),
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (И. Мажидов),
Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А. Шадманов),
Фанлар академияси (Б. Юлдашев),
Ёшлар иттифоқи (Қ. Қуронбоев)

19.

Олий таълим муассасаларига хорижий ҳамкорлар билан қўшма таълим ва илмий-тадқиқот лойиҳалари ва дастурларни шакллантиришда кўмаклашиш.

Чора-тадбирлар режаси

Доимий асосда

Жамғарма (А. Бекмуродов),
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (И. Мажидов),
Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А. Шадманов),
Фанлар академияси (Б. Юлдашев),
Ташқи ишлар вазирлиги (А. Комилов)

20.

Ўзбекистондаги ижтимоий-сиёсий, ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг бориши ҳақида маҳаллий ҳамда хорижий экспертларнинг, шу жумладан ватандошларнинг таҳлилий материаллари акс этган журнал нашр этиш.

Ташкилий
чора-тадбирлар

2019 йил 1 сентябрга қадар

Жамғарма (А. Бекмуродов),
«Тараққиёт стратегияси» маркази (А. Бурхонов),
Фанлар академияси (Б. Юлдашев),
Ташқи ишлар вазирлиги (А. Комилов),
Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги (А. Кўчимов),
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (К. Алламжонов),
манфаатдор вазирликлар ва идоралар

IV. Жамғарма фаолиятининг самарадорлигини ошириш

21.

Жамғарма олдига қўйилган вазифаларни профессионал даражада бажаришга қодир, назарий ва амалий кўникмаларга эга бўлган юқори малакали мутахассислар билан Жамғармани тўлдириш.

Ташкилий
чора-тадбирлар комплекси

2019 йил 1 мартга қадар

Жамғарма (А. Бекмуродов)

22.

Стипендиатлар, ватандошлар ва етакчи халқаро экспертлар иштирокида масофавий видеоконференциялар, интернет-форумлар ва телекўприкларни ўтказиш учун Жамғарманинг видеоконференция алоқаси студиясини ташкил этиш.

Чора-тадбирлар режаси

2019 йил 1 сентябрга қадар

Жамғарма (А. Бекмуродов),
Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Ш. Содиқов)

23.

Жамғарманинг фаолияти ҳамда унинг дастурлари бўйича хорижда таҳсил олиш имкониятлари ҳақидаги маълумотларни иқтидорли ва истиқболли ёшлар орасида, айниқса республика ҳудудларида кенг тарғиб қилиш чораларини кўриш, шунингдек, уларга саралаш танловларида иштирок этиш учун амалий ёрдам кўрсатиш.

Амалий
чора-тадбирлар режаси

2019 йил 1 мартдан бошлаб (доимий асосда)

Жамғарма (А. Бекмуродов),
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (И. Мажидов),
Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Ш. Содиқов),
Миллий телерадиокомпания (А. Хаджаев),
Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги (А. Кўчимов),
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (К. Алламжонов)

24.

Ватандошлар бўйича, етакчи университетлар, илмий марказлар ва бошқа муҳим маълумотлар юзасидан электрон маълумотлар базалари учун платформа яратиш орқали Жамғарманинг сайтини такомиллаштириш.

Ташкилий
чора-тадбирлар

2019 йил 1 мартга қадар

Жамғарма (А. Бекмуродов),
Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Ш. Содиқов),
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (И. Мажидов)

25.

Жамғарма стипендиясининг бир номзодга чегаравий ўлчами ва уни молиялаштириш тартибини белгилаш тўғрисидаги низомни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

Васийлик кенгашининг қарори

2019 йил 1 мартга қадар

Жамғарма (А. Бекмуродов),
Молия вазирлиги (А. Хайдаров),
манфаатдор вазирликлар ва идоралар


Ҳужжатда хато топганингизда, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги "Адолат" ҳуқуқий ахборот маркази