Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?

Авторизация қилиш Рўйхатдан ўтиш

×
 ×
Республика ҳудудларида пахта-тўқимачилик ишлаб чиқаришлари ва кластерлари ташкилотчиларига берилган майдонларда уруғлик пахта хом ашёсини етиштиришни молиялаштириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида

ИЛОВА
Республика ҳудудларида пахта-тўқимачилик ишлаб чиқариши ва кластерларига берилган майдонларда уруғлик пахта хом ашёси етиштиришни молиялаштириш тартиби тўғрисида НИЗОМ

1-боб. Умумий қоидалар

2-боб. Пахта-тўқимачилик ишлаб чиқариши ва кластерларига берилган майдонларда уруғлик пахта хом ашёси етиштиришни молиялаштириш тартиби

3-боб. Тайёрланган уруғлик пахта хом ашёсига устамалар тўлаш тартиби

4-боб. Якунловчи қоида

ИЛОВА
Пахта-тўқимачилик ишлаб чиқариши ва кластерларига берилган майдонларда уруғлик пахта хом ашёсини етиштиришни молиялаштириш СХЕМАСИ


Босқичлар

Тадбирлар

Масъуллар

Муддатлар


Уруғлик пахта хом ашёсини етиштириш ҳажмини аниқлаш

1-босқич

Келгуси йил ҳосили учун пахта-тўқимачилик ишлаб чиқариши ва кластерларида етиштириладиган уруғлик пахта хом ашёси миқдорини аниқлаш ва
Вазирлар Маҳкамасига тақдим этиш

Инновацион ривожланиш вазирлиги,
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси, пахта-тўқимачилик ишлаб чиқариши
ва кластерлари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши
ва вилоятлар ҳокимликлари

1 октябргача

2-босқич



Пахта-тўқимачилик ишлаб чиқариши
ва кластерларида уруғлик пахта хом ашёси экиладиган майдон ҳажми, пахта етиштиришнинг прогноз ҳажмлари ва ғўзани навлар бўйича жойлаштириш масалаларини
Ҳукумат қарорида белгилаш.



Инновацион ривожланиш вазирлиги,
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси



1 ноябргача







Уруғлик пахта хом ашёси етиштиришни молиялаштириш

3-босқич

Уруғлик пахта етиштирувчи фермер хўжаликлари билан пахта-тўқимачилик
ишлаб чиқаришлари ўртасида уруғлик пахта хом ашёси етиштириш бўйича контрактация шартномаларини тузиш

Уруғчилик фермер хўжаликлари, пахта-тўқимачилик ишлаб чиқаришлари ва кластерлари ташкилотчилари

1 январгача

4-босқич

Пахта-тўқимачилик ишлаб чиқариши
ва кластерлари кредит олиш учун хизмат кўрсатувчи тижорат банкига ариза бериш

Пахта-тўқимачилик ишлаб чиқариши
ва кластерлари

10 январгача

5-босқич

Жамғарма билан тузилган Бош битимга
асосан тижорат банки пахта-тўқимачилик ишлаб чиқариши ва кластерларини ойма-ой кесимида молиялаштириш учун ресурслар ажратиш бўйича Жамғармага ариза бериш

Тижорат банклари

20 январгача

6-босқич

Жамғарма томонидан тижорат банкига
кредит ресурслари ажратиш

Жамғарма

ҳар ойнинг
5-кунигача

7-босқич

Тижорат банки томонидан пахта-тўқимачилик ишлаб чиқариши ва кластерларини молиялаштириш учун ресурслар ажратиш

Тижорат банклари

Агротехник тадбирларга асосан ойма-ой


Тайёрланган уруғлик пахта учун устама ажратиш

8-босқич

Етиштирилган уруғлик пахта учун
биринчи босқичда 50 фоиз устама маблағларни ажратиш

Пахта-тўқимачилик ишлаб чиқариши ва кластерлари

Уруғлик пахта топширилган вақтда

9-босқич

Етиштирилган уруғлик пахтадан
тайёрланган ва келгуси йилда экилган
уруғлик чигит учун иккинчи босқичда қолган 50 фоиз устама маблағларни ажратиш

Пахта-тўқимачилик ишлаб чиқариши ва кластерлари, Жамғарма

Келгуси йил ҳосили учун уруғлик чигит экилгандан (сотилгандан) кейин

10-босқич

Иккинчи босқичда ажратилган устама маблағларни тақсимлаш

Инновацион ривожланиш вазирлиги,
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги,
Фанлар академияси,
«Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси

Келгуси йил ҳосили учун уруғлик чигит экилгандан (сотилгандан) кейин


Ҳужжатда хато топганингизда, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги "Адолат" ҳуқуқий ахборот маркази