Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?

Авторизация қилиш Рўйхатдан ўтиш

Вазирлар Маҳкамасининг «Андижон вилоятининг Марҳамат туманида саноат, хизматлар соҳаси ва қишлоқ хўжалигини ривожлантириш орқали аҳоли бандлигини таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2018 йил 12 сентябрдаги 723-сон қарорига мувофиқ, шунингдек, халқимизнинг қадимий тарихи ва бой маданиятини тиклаш, Андижон вилояти Марҳамат туманидаги «Мингтепа» археология мероси объектини чуқур илмий ўрганиш, кенг тарғиб қилиш, муҳофаза қилиш ва тадқиқ этиш ҳамда ташриф буюрувчилар учун қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

Т/р

Чора-тадбирлар

Ижро муддати

Молиялаштириш манбаи

Ижро учун масъуллар

1.

«Мингтепа» археология объектида археологик тадқиқотлар ва консервация ишларини амалга ошириш.

2019-2020 йиллар, алоҳида режага мувофиқ

Маданий мерос объектларини асрашга доир ишларни амалга ошириш учун бюджет маблағлари доирасида, вилоят маҳаллий бюджетининг қўшимча даромадлари

Маданият вазирлиги,

Фанлар академияси,

Молия вазирлиги,

Андижон вилояти ҳокимлиги

2.

«Мингтепа» археология объектига тааллуқли бўлган тарихий-маданий, илмий ва оммабоп маълумотларни жамлаш, таҳрир қилиш ва тарғибот ишларида фойдаланиш учун Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасига тақдим этиш.

2019 йил
июнь

Ташаббускорлар маблағлари

Фанлар академияси,

Маданият вазирлиги,

Туризмни ривожлантириш

давлат қўмитаси

3.

«Мингтепа» археология объектига ташриф буюрувчилар учун автомобиль тўхташ жойи, савдо ва бошқа шохобчаларни ташкил этиш.

2019 йил
август

Ташаббускорлар маблағлари

Андижон вилояти ҳокимлиги, манфаатдор вазирликлар
ва идоралар

4.

«Мингтепа» археология объектини туристлар ташриф буюрадиган масканга айлантириш учун республикада фаолият юритувчи сайёҳлик ташкилотларига инфотурлар ташкил этиш.

Объект тайёр бўлганидан сўнг

Туризмни ривожлантириш

давлат қўмитаси,

Маданият вазирлиги,

Андижон вилояти ҳокимлиги

5.

«Жингиртепа» ва «Тоштепа» археология объектларига ташриф буюрувчилар учун автомобиль тўхташ жойи, савдо ва бошқа шохобчаларни ташкил этиш.

2019-2020 йиллар

Ташаббускорлар маблағлари

Андижон вилояти ҳокимлиги, манфаатдор вазирликлар
ва идоралар

6.

«Жингиртепа» ва «Тоштепа» археология объектларига олиб чиқувчи йўлни пиёдалар учун мослаштириш ҳамда хавфсизлик чораларини кўриш.

2019-2020 йиллар

Вилоят маҳаллий бюджетининг қўшимча даромадлари

Андижон вилояти ҳокимлиги, манфаатдор вазирликлар
ва идоралар

7.

«Жингиртепа» ва «Тоштепа» археология объектларида томоша қилиш нуқтасини барпо этиш ва унда соябон ҳамда атроф муҳитни кузатиш учун бинокль ўрнатилишини таъминлаш.

2019 йил август

Ташаббускорлар маблағлари

Андижон вилояти ҳокимлиги, манфаатдор вазирликлар
ва идоралар

8.

«Жингиртепа» ва «Тоштепа» археология объектларида ташриф буюрувчилар мароқли ҳордиқ чиқаришлари учун дам олиш масканларини ташкил этиш.

2019-2020 йиллар

Ташаббускорлар маблағлари

Андижон вилояти ҳокимлиги, манфаатдор вазирликлар
ва идоралар

9.

«Мингтепа», «Жингиртепа» ва «Тоштепа» археология объектларини маҳаллий ва хорижий туристлар ўртасида кенг тарғиб қилиш учун оммавий ахборот воситаларида кенг ёритиш, Интернет ва босма нашрларда мақолалар чоп этиш, ташкилотчилар томонидан тақдим этиладиган мавзуга оид видео материаллар Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг ҳамкори ҳисобланган «Дунё бўйлаб» телеканалида ва бошқа телеканалларда намойиш этилишини таъминлаш.

Объект фойдаланишга топширилгандан сўнг доимий равишда

Туризмни ривожлантириш

давлат қўмитаси,

ижрочилар маблағлари

Туризмни ривожлантириш

давлат қўмитаси,

Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси,

Ўзбекистон Миллий
ахборот агентлиги

10.

Андижон вилояти Марҳамат туманига ташриф буюрадиган маҳаллий ва хорижий туристлар учун қўшимча ташриф буюриш мумкин бўлган манзилларни аниқлаш ва туристлар ташрифи учун мослаштириш, жумладан:

тумандаги «Андижон самоси халқ дорбозлар гуруҳи» хонадонини этнотуризм йўналишида доимий туристлар ташриф буюриш масканига айлантириш чораларини кўриш;

ёшларда ватанпарварлик ҳиссини юксалтириш, тарихий маданият билан таништириш мақсадида тумандаги «Турон ўқувчи ёшлар ва ногиронлар ўқув ишлаб чиқариш маркази», «Маънавият боғи» ҳамда тумандаги Маҳдум Восилий номидаги маънавий мерос марказига таълим муассасалари ўқувчи ва талабалари саёҳатини ташкил этиш.

доимо

Андижон вилояти ҳокимлиги, манфаатдор вазирликлар
ва идоралар


Ҳужжатда хато топганингизда, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги "Адолат" ҳуқуқий ахборот маркази