26.12.2018 йилдаги 1050-сон
«Электр энергетикаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ ҳамда электр тармоғи хўжалиги объектларини муҳофаза қилиш, шунингдек, қизил линияларга туташган зоналарда ва объектларнинг муҳофаза зоналарида объектлар қурилишидаги мезонлар ва чеклашларни аниқлаш тартибини тартибга солувчи талабларни актуаллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
4. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
д) подстанциялар атрофи бўйлаб — подстанция тўсиғининг барча томонларидан периметри бўйлаб, подстанциянинг бирламчи кучланишига нисбатан қўлланилган ҳолда ушбу банднинг «а» кичик бандида кўрсатилган, масофада вертикал (баландлиги подстанциянинг энг баланд нуқтасига мос бўлган) текисликлар билан чекланган ер участкаси сатҳи ва ҳаво макони қисми кўринишида.
Мазкур Қоидаларнинг 12-бандида назарда тутилган ҳолатларда муҳофаза қилинадиган табиий ҳудудларда электр тармоғи хўжалиги объектларининг муҳофаза зоналари ўлчови ва уларнинг режими Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси билан келишилган ҳолда қармоғида электр тармоғи хўжалиги объектлари бўлган корхона томонидан белгиланади. Электр тармоғи хўжалиги объектларига хизмат кўрсатиш учун йўллар, кириш йўллари ва бошқа иншоотлар Давлат экологик экспертизасининг ижобий хулосасини олган лойиҳалар асосида амалга оширилади.
19. Мазкур Қоидаларнинг 17 ва 18-бандларида назарда тутилган ҳаракатларни амалга оширишга ёзма розилик олиш учун манфаатдор шахслар тегишли электр тармоғи хўжалиги объектларининг эксплуатацияси учун жавобгар бўлган, ихтиёрида электр тармоғи хўжалиги объектлари бўлган ташкилотга ёзма ариза билан мурожаат этади.
Мазкур Қоидаларнинг 17 ва 18-бандларида назарда тутилган ҳаракатларни амалга оширишга ёзма розилиги (рози эмаслиги) ариза берган шахсга тақдим этилади ёхуд унга почта орқали, тақдим этилганлиги тўғрисида хабар қилинган ҳолда юборилади. Аризачи, шунингдек, ихтиёрида электр тармоғи хўжалиги объектлари бўлган ташкилот томонидан факсимал ёки электрон алоқа воситалари орқали хабардор қилинади, агар аризада шундай хабардор қилиш сўралган бўлса.
Ихтиёрида электр тармоғи хўжалиги объектлари бўлган ташкилотларнинг мазкур Қоидаларнинг 17 ва 18-бандларида назарда тутилган ҳаракатларни амалга оширишга рози бўлмаслигига, тегишли ҳаракатлар билан норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган талаблар бузилса ва тегишли электр тармоғи хўжалиги объектларининг ишлаб туришига зарар етказиши мумкин бўлганда рухсат этилади. Тегишли ҳаракатларни амалга оширишга норозилик тўғрисидаги қарор асосланган бўлиши ва унда аризачи томонидан тегишли ишларнинг (ҳаракатларнинг) амалга оширилиши оқибатида норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг бузилишига изоҳлар мавжуд бўлиши керак.
30. Ҳудудий электр тармоқлари корхоналари ва бошқа шахслар томонидан мазкур Қоидаларнинг 15 ва 16-бандларида тақиқланган ёки ихтиёрида электр тармоғи хўжалиги объектлари бўлган корхонанинг ёзма рухсатисиз мазкур Қоидаларнинг 17 ва 18-бандларида назарда тутилган ҳаракатлар амалга оширилганлиги аниқланган тақдирда, ушбу шахслар бундай ҳолатлар мавжудлиги тўғрисида маҳаллий давлат ҳокимияти органига ариза юборадилар, шунингдек, қонунчиликка мувофиқ судга мурожаат этиш ҳуқуқига эга.

Электр тармоғи хўжалиги
объектларини муҳофаза қилиш қоидаларининг талаблари бузилганлиги тўғрисида
ДАЛОЛАТНОМА

____________________________________________________________________________ томонидан

(юридик шахснинг номи ёки жисмоний шахснинг Ф.И.О.)

__________________________________________________________________ бузилганлиги юзасидан
______________________ ш.20__ йил «___» ______________
Далолатнома тузилган вақт: соат ___________________ ____________________ дақиқа.
Биз, имзо қўйганлар:
_____________________________________________________________________________________

(ихтиёрида электр хўжалиги объектлари бўлган

_____________________________________________________________________________________,
ташкилот ваколатли шахсларининг лавозимлари ва Ф.И.О)
___________________________________________________________________________ иштирокида
(юридик шахс вакилининг лавозими ва Ф.И.О., ёки жисмоний шахснинг Ф.И.О.)
ушбу далолатномани қуйидагилар тўғрисида туздик:
20 ___ йил «____» ______________ _______________________________________________________

(мазкур Қоидалар талаблари бузилганлиги ҳолати)

____________________________________________________________________________________ .
Мазкур Қоидалар талабларининг бузилишига ________________________________________________
__________________________________________________________________________ сабаб бўлган.
Имзолар:
Ихтиёрида электр хўжалиги объектлари бўлган
ташкилотнинг ваколатли шахси

___________________________

___________________________

Ф.И.О.

(имзо)

Далолатнома билан танишдим:
юридик шахс ёки жисмоний шахс вакили

______________________

______________________

Ф.И.О.

(имзо)

Далолатнома тузилаётган шахс имзо чекишдан бош тортган ҳолатда, бу ҳақда қайд этилиб, далолатнома тузувчилар яна бир бор имзо чекмоқдалар _______________________________________

Имзо чекишдан бош тортди ______________________________________________________________
(юридик шахс вакилининг ёки жисмоний шахснинг Ф.И.О)
* Мазкур Далолатнома юзасидан суд тартибида шикоят қилиниши мумкин.