Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?

Авторизация қилиш Рўйхатдан ўтиш

×
 ×
Фарғона вилоятида чорвачилик ва наслчилик ишларини тубдан такомиллаштириш, тармоқ фаолиятини мувофиқлаштириш ва самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида

1-ИЛОВА
Фарғона вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги «Чорва насл хизмат» марказининг тузилмаси

2-ИЛОВА
Туман (шаҳар) «Чорва насл хизмат» ҳудудий марказларининг НАМУНАВИЙ ТУЗИЛМАСИ

3-ИЛОВА
2019 — 2021 йилларда Фарғона вилоятида гўшт йўналишидаги бўрдоқичилик комплексларини ташкил этишнинг ПРОГНОЗ КЎРСАТКИЧЛАРИ

4-ИЛОВА
Фарғона вилоятида чорвачилик ва наслчилик ишларини тубдан такомиллаштириш, тармоқ фаолиятини мувофиқлаштириш ва самарадорлигини янада ошириш бўйича «ЙЎЛ ХАРИТАСИ»

5-ИЛОВА
Фарғона вилояти ҳудудида аҳоли ва шахсий ёрдамчи деҳқон хўжаликлари қарамоғидаги сигирларни сунъий уруғлантиришни ташкил этиш учун талаб этиладиган бир марталик моддий-техника таъминоти маблағлари ҲИСОБ-КИТОБИ

6-ИЛОВА
Фарғона вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги «Чорва насл хизмат» маркази ва унинг туман (шаҳар) марказларининг фаолият юритиши учун талаб этиладиган бир марталик моддий-техника таъминоти маблағлари ҳисоб-китоби

5-иловага мувофиқ Дьюар идишлари ва бошқа зарур асбоб-ускуналар билан;
6-иловага мувофиқ мебель, компьютер, автотранспорт воситаси ва инвентарлар билан жиҳозлаш учун зарур бўлган маблағларни 2018-2019 йилларда маҳаллий бюджетларнинг қўшимча манбалари ҳисобидан ажратсин.

Т/р

Тадбирлар номи

Амалга ошириш механизми

Ижро муддати

Масъул ижрочилар

I. Чорвачиликда сунъий уруғлантириш ишларини янада ривожлантириш
ва давлат томонидан қўллаб-қувватлаш

1.

Мавжуд сунъий уруғлантириш шохобчаларини тўлиқ хатловдан ўтказиш ва қўшимча талаб этиладиганларининг жойлашишини белгилаш ҳамда вилоят бўйича жами 325 та шохобчалар ташкил этиш.

Чора-тадбирлар режаси

2018-2019 йиллар

Қишлоқ хўжалиги бошқармаси,

«Чорва насл хизмат» маркази, туманлар ҳокимликлари, Халқ банки ва тижорат банклари, Молия бошқармаси

2.

«Чорва насл хизмат» маркази буюртмасига биноан «Фарғонаазот» АЖ томонидан суюлтирилган азотни ҳудудларга бепул етказиб бериш.

Ташкилий чора-тадбирлар

Доимий

«Фарғонаазот» АЖ, «Чорва насл хизмат» маркази ва унинг туман (шаҳар) ҳудудий марказлари

3.

Сунъий уруғлантириш шохобчаларини зарур анжомлар, асбоб-ускуна ва бошқалар билан жиҳозлаш учун вилоят ва маҳаллий бюджетдан бир марталик маблағ ажратиш.

Маблағ ажратиш

2018 йил IV чорак

2019 йил I чорак

Фарғона вилояти ва туман (шаҳар) ҳокимликлари, Молия бош бошқармаси, «Чорва насл хизмат» маркази

4.

Аҳоли ва шахсий ёрдамчи хўжаликлардаги сигирларни сунъий уруғлантириш чора-тадбирлари режаси ишлаб чиқиш.

Чора-тадбирлар режаси

2019 — 2021 йиллар

Қишлоқ хўжалиги бошқармаси, «Чорва насл хизмат» маркази, туман ҳокимликлари

5.

«Чорва насл хизмат» марказининг туман (шаҳар) ҳудудий марказларини қишлоқ хўжалиги бўлимлари биноларига ижара тўловларисиз жойлаштириш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2018 йил IV чорак

Фарғона вилояти ва туман (шаҳар) ҳокимликлари

6.

Ҳудудларда ташкил этиладиган сунъий уруғлантириш шохобчаларига ер майдони ажратиш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2018 йил IV чорак

Фарғона вилояти ва туман (шаҳар) ҳокимликлари

7.

Сунъий уруғлантириш билан шуғулланувчи мутахассислар тайёрлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Жамоат ишлари жамғармаси маблағлари ҳисобидан «Қайқуббод чорва» МЧЖ негизида доимий фаолият олиб борувчи ўқув курсини ташкил этиш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2019 йил I чорак

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Республика «Насл хизмат» уюшмаси, Фарғона вилояти ҳокимлиги

II. Чорвачиликнинг озуқа базасини янада мустаҳкамлаш

8.

Озуқабоп экинлардан юқори ҳосил олиш мақсадида Уруғчиликни ривожлантириш маркази томонидан туман ҳокимликларининг буюртмаларига биноан озуқа экинларини (асосий, такрорий, оралиқ, яйлов озуқабоб экинлари) экиш учун талаб қилинадиган уруғларни навлар ва миқдори бўйича етказиб бериш.

Ташкилий чора-тадбирлар

Ҳар йили мавсум давомида

Вилоят уруғчилик маркази, туманлар ҳокимликлари, фермер хўжаликлари

9.

Ўзбекистон Республикаси Давлат ветеринария қўмитасининг Фарғона вилояти ветеринария бошқармаси тизимидаги мавжуд сунъий уруғлантириш шохобчаларидаги асбоб-анжомларни ҳамда Дьюар идишларини белгиланган тартибда Марказ ва унинг туман (шаҳар) ҳудудий марказларига бериш ҳамда «Фарғонаазот» АЖ томонидан вилоятдаги сунъий уруғлантириш шохобчаларига суюқ азотни бепул бериш.

Ташкилий чора-тадбирлар

«Фарғонаазот» АЖ, Фарғона вилояти ва туман (шаҳар) ҳокимликлари

III. Чорва моллари маҳсулдорлигини ошириш ва маҳсулот ишлаб чиқаришни кенгайтириш

10.

Ҳар бир туманда камида 2-3 тадан 200 — 500 бошга мўлжалланган гўшт йўналишидаги қорамолчилик бўрдоқичилик хўжалигини ташкил этиш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2019 — 2021 йиллар

Қишлоқ хўжалиги бошқармаси,туман (шаҳар) ҳокимликлари, «Чорва насл хизмат» маркази

11.

Истеъмол учун етказиб берилаётган сут ва сут маҳсулотларининг сифатини кафолатлаш ва уларнинг савдосидан тушадиган маблағларнинг банклар орқали айланишини таъминлаш мақсадида аҳоли ва кичик чорвачилик фермер хўжаликлари етиштирган сутни йиғиб олиш шохобчаларини ташкил этиш ва қайта ишлаш корхоналарига етказиб бериш тизимини жорий қилиш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2019 — 2021 йиллар

Туманлар ҳокимликлари тижорат банклари


Ҳужжатда хато топганингизда, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги "Адолат" ҳуқуқий ахборот маркази