Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?

Авторизация қилиш Рўйхатдан ўтиш

Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 10 январдаги ПФ-5624-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.01.2019 й., 06/19/5624/2471-сон)
6. «Ўзметкомбинат» АЖ ва «Ўзиккиламчиранглиметалл» АЖ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 22 январдаги ПҚ-3487-сон қарори билан тасдиқланган Товарларни (ишлар, хизматларни) харид қилишнинг алоҳида тартиби белгиланадиган, стратегик аҳамиятга эга хўжалик жамиятлари ва корхоналарининг рўйхатига киритилсин ва мазкур корхоналарга нисбатан қабул қилинаётган қарорнинг 2-бандида назарда тутилган шартлар татбиқ этилсин.

Т/р

Тадбирлар номи

Амалга ошириш механизмлари

Ижро муддатлари

Масъул ижрочилар

1.

Қора металлар парчалари ва чиқиндиларини тайёрлаш балансини тузиш ва бажариш тартибини қайта кўриб чиқиш,
шу жумладан уларни тайёрлаш бўйича бир ойлик графикларни тасдиқлаш ҳамда балансни бажариш бўйича вазирликлар, идоралар ва ҳокимликлар томонидан ойлик ҳисоботлар тақдим этиш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат

2019 йил 1 февралга

қадар

Иқтисодиёт вазирлиги (Б. Ходжаев),
«Ўзметкомбинат» АЖ (Т. Азаматов)

2.

Қора металлар прокати сотиб олувчиларни биржада рўйхатдан ўтказиш тартибини соддалаштириш бўйича таклифлар киритиш.

Ташкилий

чора-тадбирлар

2019 йил 1 февралга

қадар

Иқтисодиёт вазирлиги (Б. Ходжаев),

Давлат рақобат қўмитаси (Н. Шарипов)

3.

Товарларнинг сони, ҳажми, нархи ва уларни сотиб олиш шартлари тўғрисидаги маълумотларни аввалдан (бир сутка олдин) тақдим этиш йўли орқали биржа савдоларида сотилаётган товарлар ҳақида харидорларни хабардор этиш механизмларини такомиллаштириш.

Ташкилий

чора-тадбирлар

2019 йил 1 февралга

қадар

Иқтисодиёт вазирлиги (Б. Ходжаев),

Давлат рақобат қўмитаси (Н. Шарипов),

ЎзРТХБ (Ф. Ибрагимов)

4.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 8 августдаги 634-сон «Тошкент вилоятида кичик саноат зоналарини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»гиқарорига«Олмалиқ КМК» АЖ Нодир металлар ва қаттиқ қотишмаларни ишлаб чиқариш бўйича илмий-ишлаб чиқариш бирлашмаси мулкининг ишлатилмайдиган давлат мулки объектларини Тошкент вилояти ҳокимлигига топшириладиганлар таркибидан чиқариб ташланишини назарда тутадиган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш.

Вазирлар Маҳкамасининг қарори

2019 йил 1 февралга

қадар

Давлат рақобат қўмитаси (Н. Шарипов),

Тошкент вилояти ҳокимлиги (Ғ. Ибрагимов)

5.

Қонун ҳужжатларига қуйидагиларни назарда тутадиган ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш:

ижро иши юритиш доирасида хатланган металл парчалари, қора ва рангли металлар чиқиндилари, таркибида рангли ва қора металлар бўлган табиий ва маънавий эскирган асбоб-ускуналарни «Ўзметкомбинат» АЖ ва «Ўзиккиламчиранглиметалл» АЖга тўғридан-тўғри шартномалар бўйича ва эркин (келишилган) нархда сотиш;

корхоналар ва ташкилотлар томонидан режалаштирилаётган таркибида рангли ва қора металлар бўлган табиий ва маънавий эскирган асбоб-ускуналарни ҳисобдан чиқариш (утилизация қилиниши) тўғрисидаги маълумотларни «Ўзметкомбинат» АЖ ва «Ўзиккиламчиранглиметалл» АЖга тақдим этиш, шунингдек мазкур мажбуриятларнинг бажарилишини назорат қилиш механизмларини жорий этиш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари

2019 йил 1 апрелга

қадар

Иқтисодиёт вазирлиги (Б. Ходжаев),

«Ўзметкомбинат» АЖ (Т. Азаматов),
«Ўзиккиламчиранглиметалл» АЖ(К. Акулов),

Бош прокуратура (С. Саидкаримов),
манфаатдор вазирлик
ва идоралар

6.

Мис-молибден рудаларини бойитиш бўйича технологик кўрсаткичларни ошириш ва замонавий технологик ечимларни фойдаланишга топширишни назарда тутувчи «ТОМС илмий-тадқиқот ва лойиҳа институти» МЧЖ (Россия) лойиҳаси асосида «Олмалиқ КМК» АЖ мис бойитиш фабрикаларини (МОФ ва МОФ-2) 2019 — 2021 йилларда реконструкция қилиш.

Ташкилий

чора-тадбирлар комплекси

2019 — 2021 йиллар

«Олмалиқ КМК» АЖ (А. Хурсанов),

Иқтисодиёт вазирлиги (Б. Ходжаев)

7.

«ТОМС илмий-тадқиқот ва лойиҳа институти» МЧЖ (Россия) томонидан:

фойдали қазилмалар ва товар маҳсулотлари (мис, молибден ва олтин) ишлаб чиқаришни ошириш схемасини оқилона амалга оширишни назарда тутувчи «Олмалиқ КМК» АЖ янги мис бойитиш фабрикасининг (МОФ-3) лойиҳасини;

товар маҳсулотлари (мис ва олтин) ишлаб чиқаришни оширишни назарда тутган ҳолда оксидланган руда, шлаклар
ва эски
сақлагичларда сақланиб ётган қолдиқларни қайта ишлаш лойиҳаларини ишлаб чиқиш.

Инвестиция лойиҳалари

2021 йил 1 декабрга

қадар

«Олмалиқ КМК» АЖ (А. Хурсанов),

Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси (С. Бекенов),

Иқтисодиёт вазирлиги (Б. Ходжаев)

8.

Ҳомийлик (хайрия) ёрдами кўрсатиш таомилларини тартибга солиш, инвестиция активлари ишончли бошқарувчиси орқали ўхшаш бўлмаган объектларни ташкил этиш ва молиялаштириш бўйича таклифлар киритиш.

Таҳлилий маълумот,
зарур ҳолларда, норматив-ҳуқуқий ҳужжат

2019 йил 1 майга қадар

Вазирлар Маҳкамаси (А. Султанов),

Давлат рақобат қўмитаси

(Н. Шарипов),
Адлия вазирлиги (Р. Давлетов),

«Олмалиқ КМК» АЖ (А. Хурсанов),

«Ўзметкомбинат» АЖ (Т. Азаматов),
«Ўзиккиламчиранглиметалл»АЖ(К. Акулов)

9.

Тўғридан-тўғри инвестицияларни жалб қилган ҳолда, шу жумладан давлат-хусусий шериклик шартларида кон-металлургия соҳаси корхоналари томонидан шахсий эҳтиёжлар ва маҳсулотларни ишлаб чиқаришда фойдаланиш учун олиб кириладиган хом ашёлар ва материалларни синов ва экспертизадан ўтказиш бўйича мустақил лабораторияларни ўрнатилган тартибда яратиш ва аккредитациядан ўтказиш.

Ташкилий-амалий чора-тадбирлар

2019 йил давомида

«Ўзстандарт» агентлиги (Д. Саттаров),
Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги (Д. Ли),
Иқтисодиёт вазирлиги (Б. Ходжаев),

Молия вазирлиги

(А. Хайдаров),
Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси (Ш. Вафаев)

10.

Аммоний сульфати, калий сульфати, NPK, олтингугурт асосида суюқ ва сувда эрувчан ўғитларни ишлаб чиқаришни ташкил этишни назарда тутувчи «Минерал ўғитларни ишлаб чиқаришда олтингугурт кислотасидан самарали фойдаланиш» инвестициявий лойиҳасининг паспортини ишлаб чиқиш.

Инвестициявий лойиҳа

паспорти

2019 йил 1 мартга қадар

Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси (С. Бекенов),
«Ўзкимёсаноат» АЖ (Д. Пак), Иқтисодиёт вазирлиги
(Б. Ходжаев),

Тошкент вилоят ҳокимлиги (Ғ.Ибрагимов)

11.

Қуйма-прокат комплексининг лозим даражада ишлаши учун «Ўзметкомбинат» АЖни 260 МВтдан кам бўлмаган қувватли ташқи электр билан таъминлаш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2021 йил 1 январга қадар

«Ўзбекэнерго» АЖ (У. Мустафоев),
Иқтисодиёт вазирлиги (Б. Ходжаев),
«Ўзметкомбинат» АЖ (Т. Азаматов)

12.

Олмалиқ шаҳрида «Олмалиқ КМК» АЖ маблағи ҳисобига қурилаётган кўп квартирали уйларни сотиш даврида «Ўзшаҳар қурилиш инвест» МЧЖни қўшилган қиймат солиғидан озод этиш бўйича таклифларни киритиш.

Норматив-ҳуқуқий

ҳужжат

2019 йил 15 январга қадар

Молия вазирлиги (А. Хайдаров), Иқтисодиёт вазирлиги (Б. Ходжаев),
Қурилиш вазирлиги (А. Тўхтаев),
Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси(С. Бекенов),
Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси (Ш. Вафаев)

13.

Рангли металлар, уларнинг парчалари ва чиқиндилари, шунингдек, қора металлар парчалари ва чиқиндиларини ноқонуний тайёрлаш, сотиб олиш, улардан фойдаланиш ва сотишни бартараф этиш бўйича ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат қилувчи органларнинг ўзаро ҳамкорлигини кучайтириш.

2019 йил учун қўшма ҳаракатлар режаси

2019 йил 10 январга қадар

Бош прокуратура (Э. Таджиев),
ИИВ (П. Бобожонов),
Давлат божхона қўмитаси (М. Азимов),
ДХХ,
«Ўзиккиламчиранглиметалл» АЖ (К. Акулов)

14.

Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш жамғармасининг маблағлари ҳисобидан «Ўзиккиламчиранглиметалл» АЖнинг ишлаб чиқариш цехлари ва канализациялари тизимини модернизация қилиш бўйича чора-тадбирларни молиялаштириш масаласини ўрганиш.

Таҳлилий маълумот

2019 йил 10 январга қадар

Давлат экология қўмитаси (Б. Қўчқоров),

Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси (Л. Кудратов),

«Ўзиккиламчиранглиметалл» АЖ (К. Акулов)

15.

Федерал давлат автоном олий таълим муассасаси Миллий технологик тадқиқотлар университети «МИСиС»нинг Олмалиқ шаҳридаги филиали ҳузурида:

«Рангли ва нодир металлар металлургияси», «Қора металлар металлургияси», «Қуйиш иши», «Металларни босим билан қайта ишлаш», «Очиқ тоғ-кон ишлари», «Ер ости тоғ-кон ишлари», «Фойдали қазилмаларни бойитиш», «Маркшейдерлик иши», «Технологик жараёнлар ва ишлаб чиқаришни автоматлаштириш ҳамда бошқариш», «Тоғ электромеханикаси» ва бошқа ихтисосликлар бўйича мутахассисларни тайёрлаш профессионал коллежини;

математика, физика, кимё, ахборот технологиялари, лингвистика ва иқтисодиёт фанлари чуқурлаштирилган ҳолда ўргатиладиган ихтисослаштирилган умумий ўрта таълим муассасасини очиш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2020 йил 1 августга қадар

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (И. Мажидов),

Халқ таълими вазирлиги (Ш. Шерматов),
«Олмалиқ КМК» АЖ (А. Хурсанов),

Тошкент вилоят ҳокимлиги (Ғ. Ибрагимов)

5-банддаги «1 января 2019 года» сўзлари «1 марта 2019 года» сўзлари билан алмаштирилсин;
3-илованинг номланишидаги «1 января 2019 года» сўзлари «1 марта 2019 года» сўзлари билан алмаштирилсин.
а) учинчи хатбоши чиқариб ташлансин;
б) тўртинчи ва бешинчи хатбошилар тегишинча учинчи ва тўртинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.

Ҳужжатда хато топганингизда, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги "Адолат" ҳуқуқий ахборот маркази