Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?

Авторизация қилиш Рўйхатдан ўтиш

×
 ×
Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш тизимини тубдан такомиллаштириш бўйича комплекс чора-тадбирлар тўғрисида

1-ИЛОВА
2019 — 2025 йилларда Ўзбекистон Республикасининг соғлиқни сақлаш тизимини ривожлантириш концепцияси

I. Ўзбекистон Республикасида соғлиқни сақлашнинг бугунги ҳолати

II. Ўзбекистон Республикасининг соғлиқни сақлаш тизимини янада ривожлантириш мақсадлари ва вазифалари

III. Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш тизимини янада ривожлантиришнинг асосий йўналишлари

IV. Концепцияни амалга оширишдан кутилаётган натижалар

ИЛОВА
2019 — 2025 йилларда Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш тизимини ривожлантириш Концепциясини амалга ошириш самарадорлигини аниқлаш индикаторлари

2-ИЛОВА
2019 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш тизимини ривожлантириш концепциясини амалга ошириш чора-тадбирлари дастури

3-ИЛОВА
2019 йил 1 апрелдан бошлаб «ҳар бир даволанган ҳолат» учун клиник-харажат гуруҳлари бўйича ва киши бошига молиялаштириш тизими жорий этиладиган республиканинг айрим туманлари рўйхати

4-ИЛОВА
Соғлиқни сақлаш тизимини тубдан такомиллаштиришга қаратилган чора-тадбирларни амалга ошириш бўйича ишчи комиссия таркиби

2019 йил 1 апрелдан бошлаб республиканинг 3-иловага мувофиқ айрим туманларида тиббиёт муассасаларини «ҳар бир даволанган ҳолат» учун клиник-харажат гуруҳлари бўйича ва киши бошига молиялаштириш тизимини (кейинги ўринларда — молиялаштиришнинг янги механизмлари) эксперимент тартибида жорий этиш;
Натижаларга эришиш даражаси ва уларнинг самарадорлиги Концепцияда назарда тутилган, индикаторлари иловада келтирилган чора-тадбирлар амалга оширилиши устидан мунтазам мониторинг олиб бориш асосида баҳоланади.

Т/р

Кўрсаткичлар

2018 йил

2025 йил

I. Кутилаётган умр кўриш давомийлигини ошириш

1.

Туғилишдан кутилаётган умр кўриш давомийлиги (иккала жинсда) (йилларда)

73,7
(2017 й.)

75,0

2.

Эркакларда туғилишдан кутилаётган умр кўриш давомийлиги (йилларда)

71,3
(2017 й.)

72,1

3.

Аёлларда туғилишдан кутилаётган умр кўриш давомийлиги (йилларда)

76,1
(2017 й.)

77,8

II. Соғлиқни сақлаш тизимини ташкил қилиш ва бошқаришни такомиллаштириш

1.

Жамоат секторини бошқариш, ишбилармонлик маъмуриятчилиги, соғлиқни сақлаш иқтисодиёти, давлат сиёсати, соғлиқни сақлаш тизимини ривожлантириш соҳасидаги Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва унинг ҳудудий органлари олий маълумотли ходимларининг улуши (%)

0

20,0

2.

Халқаро стандартларга мувофиқ аниқланадиган мавжуд халқаро саломатлик кўрсаткичлари фоизи

<50

75,0

3.

Халқаро стандартларга мувофиқ ўлим ҳақидаги гувоҳномаларни ўлим сабаби билан бирга электрон шаклда қайд этиш фоизи

<50

75,0

4.

Стационарларда ва кутилмаган ҳолатларда юқумли касалликка чалиниш ҳолатларини минимумга тушириш мақсадида 10 тадан кам бўлмаган «беморлар учун хавфсизлик пакетлари» татбиқ этилган шифохоналар фоизи

0

50,0

5.

Тиббиёт ходимларининг ўз фаолиятидан қониқиш фоизи

Маълумот мавжуд эмас

50,0

6.

Натижалари беморларнинг касаллик гуруҳига ёки ҳолатига қараб назорат қилиш ва уларни сифатини яхшилаш имконини берадиган клиник ахборот тизимларига эга бўлган амбулатория муассасалари фоизи

0

50,0

7.

Менежмент бўйича тайёрлашдан, қайта тайёрлашдан ва малака оширишдан ўтган соғлиқни сақлаш тизимининг барча бўғинларидаги маъмурий-бошқарув ходимлари (%)

70,0

100

8.

Болалик ёшидан касалликларни интеграциявий олиб боришни таъминлайдиган етказиб берувчи/бирламчи тиббий-санитария ёрдами поликлиникалари, туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмаларининг болалар бўлимлари улуши (%)

Мавжуд эмас

100

9.

МЛУ-ТБ даволаш муваффақияти кўрсаткичи (%)

57,0

65,0

10.

Тез тиббий ёрдамга жавоб бериш вақти, шаҳарларда чақириққа жавоб бериш ≤ 10 минутдан кам бўлган фоизи

Маълумот мавжуд эмас

50,0

11.

Тез тиббий ёрдамга жавоб бериш вақти, қишлоқ жойларда чақириққа жавоб бериш ≤ 30 минутдан кам бўлган фоизи

Маълумот мавжуд эмас

50,0

12.

Шошилинч вазиятларда операциядан кейинги ўлим ҳолати, фоизда

0,2

0,1

13.

Барча тиббиёт муассасаларида аҳолига ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатишда диагностика ва даволашнинг юқори технологияларини жорий этиш (%)

20,6

50,0

III. Соғлиқни сақлашни молиялаштириш тизимини такомиллаштириш

1.

Умумий давлат харажатларига нисбатан соғлиқни сақлаш бўйича давлат харажатлари фоизда

15,4

15,4

2.

ЯИМга нисбатан соғлиқни сақлашга давлат харажатлари фоизда

2,9

5,0

3.

Умумий соғлиқни сақлаш харажатларида дори воситалари ва тиббиёт буюмлари сотиб олиш учун харажатлар улуши (%)

9,6

12,0

4.

Ҳудудлардаги бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасаларида (амбулатор-поликлиника бўғини) аҳоли жонбошига молиялаштириш (%)

0

100

5.

Даволанганлик ҳолати бўйича стационар муассасаларни молиялаштириш (%)

4,5

100

6.

Мажбурий тиббий суғурта дастури бўйича республика фуқароларини қамраб олиш (%)

0

90,0

7.

Мажбурий тиббий суғурта дастури бўйича тиббий ёрдам кўрсатишда хусусий тиббиёт ташкилотларининг иштироки (%)

0

30,0

8.

Аҳолининг тўғридан-тўғри тўловлари даражасини камайтириш (%)

45,3

30,0

IV. Тиббий ёрдам сифатини ва имкониятини ошириш, соғлом турмуш тарзини қўллаб-қувватлаш, юқумли ва юқумли бўлмаган касалликларни профилактикаси ва улар билан курашиш

1.

Ичак инфекциялари билан касалланиш (100 минг аҳолига)

137,7
(2017 й.)

80,0

2.

Ўткир вирусли гепатит А билан касалланиш (100 минг аҳолига)

98,1

(2017 й.)

60,0

3.

Анемия билан касалланиш (100 минг аҳолига)

5439

4587,8

4.

Йод етишмаслиги билан боғлиқ касалланиш (100 минг аҳолига)

184,3

156,6

5.

Бўйи ўсиши кечикиши мавжуд беш ёшгача бўлган болалар улуши (%)

8,7
(2017 й.)

7

6.

Вазн оғирлиги етишмаслиги мавжуд беш ёшгача бўлган болалар улуши (%)

2,6
(2017 й.)

2,0

7.

Ортиқча вазн мавжуд беш ёшгача бўлган болалар улуши (%)

4,6
(2017 й.)

< 4

8.

Наркологик касалликлар билан касалланиш (100 минг аҳолига)

23,6

20,3

9.

Йўл-транспортда жароҳатланиш натижасида ўлим ҳолатлари (100 минг аҳолига)

7,6

(2017 й.)

7,0

10.

НХД бўйича 3 ёки ундан ортиқ хавф омиллари мавжуд (ҳар куни чекувчилар, мева ва сабзавотларни 5 фоиздан кам истеъмол қилиш, жисмоний фаолликнинг етарли эмаслиги, БМИ ≥ 25, юқори қон босими) 45 — 64 ёшдаги аҳолининг улуши (%)

44,6

(2016 й.)

40,0

11.

ОИВ инфекциясининг янгидан юқиши 100 минг аҳолига, жами, жинси, ёши бўйича

12,4

(2017 й.)

10,0

12.

100 минг аҳолига сил касаллиги билан касалланиш

44,7

(2017 й.)

37,0

13.

100 минг кишига В гепатити билан касалланиш

0,8

(2017 й.)

0,2

14.

Давлат томонидан тўланадиган, иммунизация миллий дастуридаги вакциналар улуши (%)

95,0

(2017 й.)

100

15.

9 — 12 ёшдаги ўсмир қизларни ҲПВга қарши вакцина билан қамраб олиниши (%)

0

100

16.

30 — 69 ёшдаги аҳоли орасида юрак-қон томир касаллиги туфайли ўлим кўрсаткичи (%)

40,9

34,5

17.

30 — 69 ёшдаги аҳоли орасида саратон касаллиги туфайли ўлим кўрсаткичи (%)

72,5

67,6

18.

30 — 69 ёшдаги аҳоли орасида қандли диабет туфайли ўлим кўрсаткичи (%)

73,2

58,5

19.

30 — 69 ёшдаги аҳоли орасида сурункали респиратор касалликлар туфайли ўлим кўрсаткичи (%)

45,4

20,2

20.

Юрак-қон томир касалликлари мавжуд 40 — 64 ёшдаги аҳоли ≥ 30% улуши (%)

20,0

(2014 й.)

12,0

21.

бугунги кунда даволанмаётган юқори қон босимига эга (Мап ≥ 140 ва / ёки ДБП ≥ 90) аҳолининг улуши (%)

22,0

(2014 й.)

15,0

V. Оналар ва болаларга тиббий ёрдам кўрсатиш тизимини такомиллаштириш

1.

Репродуктив ёшдаги (15 — 49 ёш) аёлларни замонавий контрацепция воситалари билан қамраб олиш (%)

47,4

(2017 й.)

55,0

2.

Ўсмир қизлар (15 — 19 ёш) орасида туғиш кўрсаткичи, ушбу ёш гуруҳидаги 1000 нафар аёлга

19,2

(2017 й.)

7,0

3.

100 минг нафар тирик туғилганларга нисбатан оналар ўлими коэффиценти

21,0

(2017 й.)

15

4.

1000 нафар тирик туғилганларга нисбатан неонатал ўлим коэффиценти

7,8

(2017 й.)

5,0

5.

1000 нафар тирик туғилганларга нисбатан чақалоқлар ўлими коэффиценти

11,5

(2017 й.)

7,5

6.

1000 нафар тирик туғилганларга нисбатан 5 ёшгача болалар ўлими коэффиценти

15,4

(2017 й.)

9,8

7.

Миллий дастурларга киритилган барча вакциналар иммунизацияси билан қамраб олинган болалар улуши (%)

>99,0

(2017 й.)

100

VI. Давлат-хусусий шериклиги ва тиббий туризмни ривожлантириш

1.

Давлат-хусусий шериклик асосида фаолият юритаётган хусусий сектор вакилларининг сони (%)

0

35,0

2.

Давлатнинг кафолатланган аҳолига бепул тиббий ёрдам кўрсатиш бўйича дастурини амалга оширишда хусусий тиббиёт ташкилотларининг улуши (%)

0

20,0

3.

Тиббий туризмдан олинадиган йиллик даромад ($ ХҚ)

Маълумот мавжуд эмас

0,6 млн

4.

Республика клиникаларида тиббий хизмат олган хорижий беморлар сони

>15000

100000

VII. Фармацевтика тармоғини янада ривожлантириш

1.

Маҳаллий ишлаб чиқарувчилар томонидан ишлаб чиқарилган дори воситалари ва тиббиёт буюмларини истеъмол қилиш улуши (%)

24,0

35,0

2.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг «Яхши ишлаб чиқариш амалиёти» стандартига мувофиқ сертификатланган маҳаллий дори воситалари ва тиббиёт буюмларини ишлаб чиқарувчилар улуши (%)

6,0

40,0

3.

Маҳаллий дори воситалари ва тиббиёт буюмлари экспорти улуши (%)

-

10,0

VIII. Ахборот-коммуникация технологиялари ва «электрон соғлиқни сақлаш»ни кенг жорий этиш

1.

Тиббиёт, тиббий-ижтимоий ва фармацевтика ташкилотларини компьютер ва офис ускуналари билан таъминлаш

20,0

100

2.

Локал тармоқ, Интернет тармоғининг мавжудлиги

15,0

100

3.

Тиббиёт ва фармацевтика ходимларининг компьютер саводхонлиги

38,0

100

4.

Электрон ҳужжат айланишини амалга оширувчи тиббиёт ва фармацевтика ташкилотлари сони (%)

10,0

100

5.

Беморларни рўйхатга олишнинг электрон тизими тўлиқ жорий этилган давлат тиббиёт муассасаларининг фоизи

10,0

100

IХ. Тиббиёт ва фармацевтика кадрларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш, шунингдек тиббиёт фанини ривожлантириш

1.

Халқаро стандартларга мувофиқ аккредитланган таълим дастурларининг фоизи

0

50,0

2.

Халқаро стандартлар инобатга олинган ҳолда ислоҳ қилинган Олий тиббий таълимнинг дипломолди дастурлари фоизи

50,0

90,0

3.

Халқаро стандартлар инобатга олинган ҳолда ислоҳ қилинган ихтисослаштирилган тиббий таълимнинг дипломдан кейинги дастурлари фоизи

50,0

90,0

4.

Тиббиёт ҳамширалари учун халқаро стандартларга мувофиқ янгиланган (ислоҳ қилинган) ўқув тиббиёт таълим муассасалари фоизи

50,0

90,0

5.

Фармацевтлар учун халқаро стандартларга мувофиқ янгиланган (ислоҳ қилинган) тиббиёт дастурлари фоизи

40,0

80,0

6.

Медицина ва фармацевтика фани ютуқларини амалий соғлиқни сақлашга жорий этиш фоизи

45,0

70,0

7.

Илмий-тадқиқотлар соҳасида халқаро ҳамкорликни ривожлантириш (қўшма грантлар сони)

4,0

15,0

8.

Тиббиёт ташкилотлари ходимларининг илмий салоҳияти фоизи

35,0

50

9.

Медицина ва фармацевтика соҳасида илмий тадқиқотлар олиб боришда иштирок этувчи клиника ва лабораторияларга эга Олий тиббиёт таълим муассасалари

72,0

100

Т/р

Тадбир номи

Амалга ошириш

механизми

Ижро

муддати

Масъул ижрочилар

I. Cоғлиқни сақлаш соҳасидаги қонунчиликни такомиллаштириш

1.

«Фуқароларнинг репродуктив саломатлигини муҳофаза қилиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳасини ишлаб чиқиш ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига киритиш, бунда қуйидагиларни назарда тутиш:

фуқароларнинг репродуктив саломатлигини муҳофаза қилиш соҳасида давлат кафолати, уларнинг асосий тушунча ва тамойиллари;

фуқароларнинг репродуктив саломатлигини муҳофаза қилиш соҳаси мутахассислари ва тиббиёт ташкилотларининг фаолиятида, давлат органлари ваколатлари;

ёрдамчи репродуктив технологияларни қўллаш тартиби;

фуқароларнинг репродуктив саломатлигини муҳофаза қилиш бўйича профилактик чора-тадбирлар.

Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси

2019 йил
1 март

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

(А. Шадманов),

Адлия вазирлиги

(Р. Давлетов),

Молия вазирлиги

(А. Хайдаров),

Иқтисодиёт вазирлиги

(Б. Ходжаев),

Миллий палата

(Р. Изамов),

манфаатдор вазирлик
ва идоралар

2.

«Эрта ёшдаги болалар ва гўдакларни овқатлантириш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳасини ишлаб чиқиш ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритиш, бунда қуйидагиларни назарда тутиш:

она сути билан озиқлантиришни тарғиб қилиш йўли билан эрта ёшдаги болаларни ва гўдакларни ҳимоя қилиш, хавфсиз ва сифатли овқатлантиришни таъминлашнинг ҳуқуқий асослари;

кўкрак сути ўрнини босувчилар маркетинги Кодекси талабларига мувофиқ кўкрак сути ўрнини босувчилар маркетингини бошқариш;

кўкрак сути билан озиқлантиришнинг афзаллиги тўғрисидаги маълумотларни, маҳсулотни қадоқлаш этикеткасида бўлиши шартлиги;

эрта ёшидаги болалар учун озиқ-овқат маҳсулотларини ёшига мувофиқлиги ва бехатарлиги асослари.

Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси

2019 йил
1 март

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

(А. Шадманов),

Адлия вазирлиги

(Р. Давлетов),
Миллий палата

(Р. Изамов),

ЮНИСЕФнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси

(келишув асосида),

Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги (Д. Ли)

3.

«Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қопланадиган, кафолатланган бепул тиббий хизмат ҳажми тўғрисида»ги ҳукумат қарор лойиҳасини ишлаб чиқиш ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритиш, шу жумладан қуйидагиларни Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қопланадиган тиббий хизмат ҳажмларини аниқлаш усуллари ва механизми, бюджет маблағлари амалиётини бошқариш ва режалаштириш структурасини белгилашни назарда тутиш.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси

2019 йил
1 июнь

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

(А. Шадманов),

Молия вазирлиги

(А. Хайдаров),

Иқтисодиёт вазирлиги

(Б. Ходжаев),

Миллий палата

(Р. Изамов)

Адлия вазирлиги

(Р. Давлетов),

манфаатдор вазирлик
ва идоралар

4.

«Мажбурий тиббий суғурта тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳасини ишлаб чиқиш ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритиш, шу жумладан қуйидаги мажбурий тиббий суғуртани татбиқ этишнинг механизмлари ва босқичларини ҳуқуқий асосларни назарда тутиш:

мажбурий тиббий суғурта бубъектларини, уларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини ва соҳада ҳуқуқий муносабатларни тартибга солувчи ваколатли органни белгилаш;

мажбурий тиббий суғурта дастурларини молиялаштириш манбалари шакллантириш.

Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси

2019 йил
1 июль

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

(А. Шадманов),

Молия вазирлиги

(А. Хайдаров),

Иқтисодиёт вазирлиги

(Б. Ходжаев),

ЛБМА (Д. Ли),

Миллий палата

(Р. Изамов),

Адлия вазирлиги

(Р. Давлетов),

манфаатдор вазирлик
ва идоралар

5.

Тиббий ходим ва бемор, тиббий ходим ва беморнинг қариндошлари ўртасидаги муносабатларни чегараловчи Тиббий ходимларнинг одоб-ахлоқ кодекси лойиҳасини ишлаб чиқиш.

Идоравий ҳужжат

2019 йил
1 август

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

(А. Шадманов),

Миллий палата

(Р. Изамов),

Хусусий амалиёт шифокорлари уюшмаси (А. Воисов)

6

«Тиббий фаолият ва тиббиёт ходимларининг касбий жавобгарлигини мажбурий суғурталаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳасини ишлаб чиқиш ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритиш, бунда қуйидагиларни назарда тутиш:

Тиббий ходимларнинг касбий фаолиятни амалга оширишда жавобгарлиги ва мажбурияти, шунингдек улар томонидан фуқароларга хизмат кўрсатилганлиги;

Тиббий ходимларнинг фуқаролар соғлиғига зарар етказгани учун касбий жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш ҳамда хизмат вазифаларини бажариш вақтида уларнинг ҳаёти ва соғлиғига етказилган зарарни қоплаш.

Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси

2019 йил
1 сентябрь

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

(А. Шадманов),

Миллий палата

(Р. Изамов),

Адлия вазирлиги

(Р. Давлетов),

Молия вазирлиги

(Р. Хайдаров),

ЛБМА (Д. Ли)

7.

Қуйидагиларни назарда тутувчи Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш кодекси лойиҳасини ишлаб чиқиш:

Соғлиқни сақлаш соҳасида амалдаги қонун нормаларини бирлаштириш;

соғлиқни сақлаш соҳасини аниқловчи асосий атамалар;

соғлиқни сақлаш тизими ва тиббий ёрдамни ташкил этиш;

тиббий ва фармацевтик фаолиятни белгилаш, кўрсатиладиган хизмат ҳажми ва турларини аниқлаш;

соғлиқни сақлаш соҳасини давлат томонидан тартибга солиш, бошқариш ва назорати, шунингдек, идоралараро ҳамкорлик қилиш;

соғлиқни сақлаш тизимини молиялаштириш;

санитария-эпидемиологик назоратни ташкил қилиш;

соғлиқни сақлаш соҳасида таълим ва илмий фаолиятни нормасини белгилаш;

соғлиқни сақлаш соҳасидаги ҳуқуқий муносабатларда томонларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари;

тиббий ва фармацевтик фаолиятларнинг айрим турларини ҳуқуқий тартибга солиш ва бошқалар.

Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси

2020 йил
1 июль

Вазирлар Маҳкамаси

(А. Абдухакимов),

Олий Мажлис ҳузуридаги Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институти (Р. Ҳакимов

келишув асосида)

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

(А. Шадманов),

Миллий палата

(Р. Изамов),

Адлия вазирлиги

(Р. Давлетов),

Молия вазирлиги

(А. Хайдаров),

Иқтисодиёт вазирлиги

(Б. Ходжаев)

8.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси санитария-эпидемиология хизматини такомиллаштириш тўғрисида»ги қарори лойиҳасини ишлаб чиқиш ва киритиш.

Ўзбекистон Республикаси
Президенти қарори лойиҳаси

2019 йил
15 февраль

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

(А. Шадманов),
ЛБМА (Д. Ли),

Иқтисодиёт вазирлиги

(Б. Ходжаев),

манфаатдор вазирлик ва идоралар

II. Соғлиқни сақлашни ташкил қилиш ва бошқаришни такомиллаштириш

9.

Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирлиги ходимларининг стратегик режалаштириш ва бошқариш имкониятларини қуйидаги йўллар билан ошириш:

соғлиқни сақлаш тизими бошқарув кадрлари учун замонавий менежмент ва корпоратив бошқарув, стратегик режалаштириш, молиявий бошқарув, сервисга йўналтирилган ёндашув, давлат буюртмаларини бажариш ва тиббий хизматлар сифатини бошқаришга асосланган ўқув дастурларини ишлаб чиқиш;

бошқарув кадрлари захирасини шакллантириш ва уларнинг маълумотлар базасини ҳудудлар ва бўлинмалар бўйича жорий қилиш.

Қўшма буйруқ

2019 йил
1 февраль

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

(А. Шадманов),

ЛБМА (Д. Ли)

10.

Тиббий ташкилотлар даражаси ва тиббий ёрдам кўрсатиш турларига кўра номенклатураси ҳамда уларни жиҳозлаш табели ва кадрлар таъминоти, тиббий объектлар инфратузилмаси нормативини, унинг зичлиги ва транспорт инфратузилмаси ҳамда аҳоли жон бошини инобатга олган ҳолда ишлаб чиқиш.

Шаҳар оилавий поликлиникаларида кўрсатилаётган тиббий хизматлар ҳажмини, мавжуд талаблардан келиб чиққан ҳолда тор мутахассислар фаолиятини ташкиллаштириш орқали ошириш.

Норматив ҳужжатлар лойиҳалари

2019 йил давомида

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

(А. Шадманов),

Миллий палата

(Р. Изамов)

11.

Қуйидагиларни назарда тутиб, комплекс чора-тадбирларни тасдиқловчи Вазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳасини ишлаб чиқиш:

тиббиёт муассасаларининг асбоб-ускуналар, сарфлов воситалари ва эҳтиёт қисмларга бўлган эҳтиёжни аниқловчи ягона механизм ва стандартларни татбиқ этиш;

тиббий асбоб-ускуна ва жиҳозлар ҳисобини юритувчи ахборот тизимини жорий қилиш;

давлат-хусусий шериклик шартларида тиббий асбоб-ускуна ва техникаларни метрологик текшириш ва уларга техник хизмат кўрсатувчи ҳудудий хизматларни ташкил этиш;

тиббий асбоб-ускуналарнинг техник ҳолатини яхшилаш.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси

2019 йил
1 август

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

(А. Шадманов),

«Ўзстандарт» Агентлиги

(Д. Саттаров),

Молия вазирлиги

(А. Хайдаров),

ЛБМА (Д. Ли)

12.

Соғлиқни сақлашнинг бирламчи тизим муассасалари фаолиятини касалликлар профилактикаси ва уларни эрта аниқлашга қайта йўналтириш орқали оптималлаштириш, мобил патронаж бригадалари билан махсус жиҳозланган «уй стационарлари» тизимини татбиқ этиш.

Ҳудудларнинг соғлиқни сақлаш тизимини ўзаро бир-бирини тўлдирувчи ва бир-бирини кучайтирувчи ҳар хил даражадаги тиббий ташкилотларни бир гуруҳга бирлаштиришни назарда тутувчи «кластер» ёндашуви асосида ташкил этиш.

Ташкилий-амалий
чоралар, зарур ҳолларда норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2019 — 2021 йиллар давомида

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

(А. Шадманов),

Миллий палата

(Р. Изамов),

Молия вазирлиги

(А. Хайдаров),

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар
ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

13.

Соғлиқни сақлаш тизимида объектлар қуришда ягона талаблар ҳамда қурилиш, қайта қуриш, бино ва иншоотлардан фойдаланиш низомини тасдиқловчи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳасини ишлаб чиқиш.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳ�си

2019 йил
1 июнь

Қурилиш вазирлиги

(А. Тухтаев),

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

(А. Шадманов)

Молия вазирлиги

(А. Хайдаров),

Иқтисодиёт вазирлиги

(Б. Ходжаев),

вазирлик ва идоралар

14.

Фаолияти гиёҳванд воситалар, психотроп моддалар ва прекурсорлар обороти билан боғлиқ ҳамда шифокор ва провизорлар фаолиятини якка тартибда лицензиялаш билан боғлиқ тиббиёт ва фармацевтика ташкилотларини аккредитация қилиш механизмларини чет элнинг илғор тажрибаларини инобатга олган ҳолда татбиқ этиш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари

2019 йил
1 ноябрь

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

(А. Шадманов),

Миллий палата

(Р. Изамов),

ЛБМА (Д. Ли),

Адлия вазирлиги

(Р. Давлетов)

III. Соғлиқни сақлашни молиялаштириш тизимини такомиллаштириш

15.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ўзбекистон Республикасида мажбурий тиббий суғурталаш механизмларини жорий қилиш тўғрисидаги қарори лойиҳасини ишлаб чиқиш, унда қуйидагилар назарда тутилади:

мажбурий тиббий суғурталашни босқичма-босқич амалга ошириш учун норматив-ҳуқуқий базани шакллантириш;

маблағ тўплаш ва бепул тиббий ёрдам дастурларини молиялаштириш учун давлат органини жамғармасини (фондини) ташкил этиш;

молиялаштиришнинг ягона аҳоли жон бошига мос стандартларини киритиш ва «даволанган ҳолат» учун клиник харажатлар гуруҳлари бўйича тўловларни амалга ошириш орқали минтақавий бюджет тақсимланишини бараварлаштириш чора-тадбирлар;

2021 йилдан бошлаб мақсадли бемор ва мақсадли тиббий ёрдам учун чекланган мажбурий тиббий суғурта дастурларини жорий этиш;

мажбурий тиббий суғурта дастури бўйича тиббий ёрдам кўрсатишда хусусий тиббиёт ташкилотларининг иштироки;

аҳолини мажбурий тиббий суғурталашга босқичма-босқич ўтиш.

Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳаси

2019 йил
1 июль

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

(А. Шадманов),

Миллий палата

(Р. Изамов),

Молия вазирлиги

(А. Хайдаров),

Иқтисодиёт вазирлиги

(Б. Ходжаев),

Давлат рақобат қўмитаси

(Н. Шарипов)

16.

Бирламчи тиббий-санитария муассасалари ва ихтисослаштирилган тиббий ёрдам муассасалари билан шартномалар (контрактлар) тузиш механизмлари ва тартибини жорий этиш, шу жумладан:

минтақавий жиҳатлар, аҳоли зичлиги, ташкилот турини ҳисобга олган холда, жон бошига ўртача молиялаштиришга асосланган тизимнинг методологияси;

клиник ва харажатли гуруҳлар бўйича «даволанган ҳолат» учун тиббий хизматларга ҳақ тўлаш механизмлари;

ҳар хил турдаги ихтисослаштирилган тиббий ёрдамнинг клиник-харажатли гуруҳларни аниқлаш методологияси;

намунавий шартномалар (битимлар)ни ишлаб чиқиш;

замонавий бошқарув тамойиллари асосида сифатни ошириш ва назорат қилиш механизмлари.

Норматив-хуқуқий
ҳужжат лойиҳаси

2020 йил
1 январь

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

(А. Шадманов),

Молия вазирлиги

(А. Хайдаров),

Иқтисодиёт вазирлиги

(Б. Ходжаев),

ЛБМА (Д. Ли)

17.

Бирламчи тиббий-санитария ёрдами ва ихтисослаштирилган тиббий ёрдам муассасалари учун тиббий хизматларни сотиб олиш тартибини жорий этиш, қуйидагиларни назарда тутиш:

республиканинг бир вилоятдаги муассасаларида тиббий хизматларни сотиб олиш;

бутун мамлакат бўйлаб тиббий хизматларни сотиб олиш механизмларини жорий этиш.

Ташкилий-амалий
чора-тадбирлар

2020 йил
1 январь 2021 йил
1 январь

ЛБМА (Д. Ли),

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

(А. Шадманов),

Молия вазирлиги

(А. Хайдаров),

Иқтисодиёт вазирлиги

(Б. Ходжаев)

IV. Тиббий ёрдам сифатини ва ундан фойдаланиш имкониятини ошириш, соғлом турмуш тарзини қўллаб-қувватлаш, юқумли ҳамда юқумли бўлмаган касалликлар профилактикаси ва уларга қарши кураш

18.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Юқумли касалликлар профилактикаси, соғлом турмуш тарзини қўллаб қувватлаш ва аҳоли жисмоний фаоллигининг даражасини ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори лойиҳасини ишлаб чиқиш:

2019 — 2022 йилларда юқумли бўлмаган касалликлар профилактикаси, соғлом турмуш тарзи ва аҳолининг жисмоний фаоллигини ошириш концепциясини тасдиқлаш, уни амалга ошириш чора-тадбирлари дастурини тасдиқлаш;

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш ҳузурида соғлом турмуш тарзини қўллаб–қувватлаш чора-тадбирларини амалга ошириш учун жавобгар бўлган давлат муассасасини ташкил этиш.

Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳаси

2019 йил

1 февраль

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

(А. Шадманов),

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги

(Д. Набиев),

Мактабгача таълим вазирлиги

(А. Шин),

Халқ таълими вазирлиги

(Ш. Шерматов),

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

(И. Мажидов),

Миллий палата

(Р. Изамов),

манфаатдор вазирлик
ва идоралар

19.

Соғлиқни сақлаш соҳасида тиббий хизматларнинг ягона реестрини яратиш, унда хизмат кўрсатиш технологияси зарур кадрлар ресурслари, дори-дармон ва сарф материалларини тавсифлашни назарда тутилади.

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири буйруғининг лойиҳаси

2019 йил
1 май

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

(А. Шадманов),

Миллий палата

(Р. Изамов)

20.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Юқумли ва паразитар касалликларнинг диагностикаси, уларни даволаш ва профилактикасини такомиллаштириш давлат дастурини тасдиқлаш тўғрисида»ги Қарори лойиҳасини ишлаб чиқиш, унда қуйидагилар назарда тутилади;

Юқумли касалликлар хизматнинг тиббий муассасаларини самарали мувофиқлаштириш ва ҳамкорлигини таъминлаш, улар билан алоқа тизимини яратиш;

истиқболли соҳаларни аниқлаш, юқумли касалликлар, эпидемиология, вирусология, микробиологиянинг муҳим масалалари бўйича фундаментал ва амалий тадқиқотларни мувофиқлаштириш, юқумли касалликлар муассасаларининг фаолиятига инновацион технологияларни жорий этиш;

юқумли касалликлар муаммолари билан шуғулланувчи юқумли касалликлар бўлимлари ва стационарлари, юқумли касалликлар хонаси, илмий-тадқиқот институтларининг моддий-техник таъминоти.

Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳаси

2019 йил
1 апрель

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

(А. Шадманов),

Молия вазирлиги

(А. Хайдаров),

Иқтисодиёт вазирлиги

(Б. Ходжаев),

Инновацион ривожланиш вазирлиги

(И. Абдурахмонов),

манфаатдор вазирлик
ва идоралар

21.

Қариялар ва кекса ёшдаги фуқаролар учун узоқ муддатли тиббий ёрдамнинг замонавий моделини яратиш, геронтологик парваришнинг сифати ва ундан фойдаланишни яхшилаш, гериатрияни ривожлантириш;

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг буйруғи лойиҳаси

2019 йил
1 октябрь

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

(А. Шадманов),

Миллий палата

(Р. Изамов)

22.

Далилларга асосланган тиббиёт ва халқаро стандартлар асосида, асосий ва кенг тарқалган касалликларнинг шароитга мос миллий клиник стандартларини (баённомалар, қўлланмалар, тавсиялар) ишлаб чиқиш ва амалиётга татбиқ этиш.

Норматив ҳужжатлар лойиҳаси

2019 — 2021 йиллар давомида

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

(А. Шадманов),

Миллий палата

(Р. Изамов)

23.

Катта кўп тармоқли тиббиёт муассасаларини ташкил этиш ва тиббиёт олий ўқув юртларининг клиник базасини кенгайтириш, шу билан бирга самарасиз фаолият юритаётган давлат тиббиёт ташкилотларини оптималлаштириш йўли билан юқори сифатли малакали тиббий хизматлардан фойдаланишни таъминлаш.

Ташкилий-амалий
чоралар

2019 — 2021 йиллар давомида

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

(А. Шадманов),

Давлат инвестиция қўмитаси

(С. Бекенов),

Молия вазирлиги

(А. Хайдаров)

24.

Халқаро стандартларга мувофиқ кам инвазив юқори технологияли жарроҳлик усулларини амалиётга татбиқ қилиш (радиожарроҳлик, робот-жарроҳлик, шунтлаш, фотодинамик терапия ва бошқалар).

Ташкилий-амалий
чоралар

2019 — 2021 йиллар давомида

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

(А. Шадманов),

Миллий палата

(Р. Изамов)

Давлат инвестиция қўмитаси

(С. Бекенов),

манфаатдор вазирлик
ва идоралар

V. Оналар ва болаларга тиббий ёрдам кўрсатиш тизимини такомиллаштириш

25.

Репродуктив ёшдаги аёллар ва болаларга тиббий ёрдам сифатини ошириш ва яхшилаш, шу билан бирга ташкиллаштириш йўли билан:

республика ихтисослаштирилган болалар жарроҳлик илмий-амалий тиббиёт марказини Тошкент шаҳар 2-сон болалар шифохонаси негизида Соғлиқни сақлаш вазирлигининг ташкилий-штат тузилмасида тегишли функциялар ва бўлимларни оптималлаштириш йўли билан;

марказий туман(шаҳар) кўп тармоқли поликлиникаларида перинатал диагностикаси (оналар скрининги) билан аёллар консультацияси бўлими;

тегишли тиббиёт муассасаларида болалар учун туну-кун кечиктириб бўлмайдиган шошилинч тиббий ёрдам;

туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмаларида болалар анестезиологияси, жонлантириш ва интенсив терапия бўлимлари;

устувор йўналишлар бўйича ёки олис туманларда, туман ва туманлараро болалар бўлимлари.

Норматив-ҳуқуқий
ҳужжат лойиҳаси

2019 йил
1 март

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

(А. Шадманов),

Молия вазирлиги

(А. Хайдаров)

26.

Ирсий, генетик ва бирламчи иммунитет танқислиги (кам учровчи) касалликлари бўлган болаларни ташхислаш, даволаш ва реабилитация қилиш дастурларини амалга ошириш, шунингдек, жисмоний ва руҳий-ижтимоий ривожланишдан орқадан қолиш хавфи бўлган, орқада қолган болаларга эрта ёрдам бериш.

Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳаси

2019 йил
1 июль

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

(А. Шадманов),

Молия вазирлиги

(А. Хайдаров)

27.

Оналар, янги туғилган чақалоқлар ва болаларни ҳудудларда самарали перинатал, неонатал ва педиатрик хизматларни олиш имкониятларини яратиш:

минтақавий перинатал марказларни такомиллаштириш ва 2-3 даражали акушерлик муассасаларини жиҳозлаш табелларига мувофиқ қилиб тўлиқ жиҳозлаш;

перинатал ёрдамни ҳудудийлаштириш мақсадида республика, вилоят ва туманлараро жонлантириш-маслаҳат, акушер-гинекологик, неонатал ва педиатрик шошилинч тиббий ёрдам гуруҳларини ташкил қилиш.

Ташкилий-амалий
чоралар

2019-2020 йиллар давомида

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

(А. Шадманов),

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар
ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари,

ЛБМА (Д. Ли)

28.

Ўзбекистон Республикасининг «Мактаб ёшидаги болаларнинг соғлиғига нисбатан муносабатини ўрганиш» (HBSC) Европа тармоғига ва болалардаги семизликнинг эпидемиологик назорати (COSI) Европа тармоғига қўшилиши.

Жаҳон Соғлиқни сақлаш ташкилотининг «Соғлиқни сақлашга кўмаклашуви мактаблар» дастурини амалга ошириш.

Ташкилий-амалий
чоралар

2019 йил
1 май

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

(А. Шадманов),

Халқ таълими вазирлиги

(Ш. Шерматов)

Адлия вазирлиги

(Р. Давлетов),
ЖССТнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси
(келишув бўйича)

29.

Оналар ва болалар ўртасида микронутриент етишмаслиги профилактикаси дастурларини амалга оширишни давом эттириш, эрта ёшдаги болалар учун озиқ-овқат маҳсулотларини уй шароитида фортификациялаш дастурини ишга тушириш.

Ташкилий-амалий
чоралар

2019 — 2021 йиллар давомида

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

(А. Шадманов),

Молия вазирлиги

(А. Хайдаров),

ЮНИСЕФнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси

(келишув бўйича)

30.

Республика ҳудудларида болалар учун ихтисослаштирилган юқори технологияли тиббий ёрдам тизимини кенгайтириш:

барча вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт марказларида болалар нейрохирургик бўлимлари (ўринлар) очилиши;

йирик шаҳар болалар шифохоналарини ва кўп тармоқли шаҳар болалар шифохоналарини қайта ташкил этиш.

Ташкилий-амалий
чоралар

2019 — 2021 йиллар давомида

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

(А. Шадманов),

Молия вазирлиги

(А. Хайдаров),

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар
ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

31.

Барча ҳудудлардаги перинатал марказларида ихтисослашган кам инвазивли эндовизуал (лапороскопик) гинекология бўлимларини ташкил қилиш, шу жумладан қуйидагилар орқали:

мазкур бўлимларни жиҳозлаш учун тегишли тиббиёт асбоб-ускуналарни харид қилиш;

тиббий ва техник ходимларининг малакасини ошириш;

эндоскопик асбоб-ускуналардан фойдаланишда мажбурий клиник протоколларни ишлаб чиқиш ва татбиқ этиш.

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг буйруғи лойиҳаси

2019 йил

1 август

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

(А. Шадманов),

Молия вазирлиги

(А. Хайдаров)

32.

Республика Ихтисослаштирилган педиатрия илмий-амалий тиббиёт марказида рақамли, тармоқ ва информацион технологиялардан фойдаланилган ҳолда, Миллий референс-лабораторияни ташкил этиш орқали болалар учун ихтисослашган тиббий ёрдам тизимидаги лаборатория хизматлари сифатини ошириш.

Ташкилий-амалий

чоралар

2019 йил

1 сентябрь

ЛБМА (Д. Ли),

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

(А. Шадманов),

Молия вазирлиги

(А. Хайдаров),

Ахборот технологиялари

ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

(Ш. Садиков),

Давлат инвестиция қўмитаси

(С. Бекенов)

33.

Сурункали касалликлар ва ногиронлиги мавжуд болалар учун ҳудудий болалар реабилитация марказларини ташкил этиш орқали болаларни соғломлаштириш ва реабилитация қилишни кенгайтириш.

Ташкилий-амалий

чоралар

2019 — 2021 йиллар давомида

Соғлиқни сақлаш

вазирлиги

(А. Шадманов),

Молия вазирлиги

(А. Хайдаров),

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар
ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

34.

Замонавий, халқаро миқёсда эътироф этилган парваришлаш усуллари, стандартлари, ташхис қўйиш ва даволашнинг клиник протоколларини жорий этиш орқали кам вазнли туғилган чақалоқларга тиббий ёрдам сифатини яхшилаш.

Ташкилий-амалий

чоралар

2019 — 2021 йиллар давомида

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

(А. Шадманов),

Миллий палата

(Р. Изамов)

35.

Ўзбекистон Республикасининг барча туғруқ муассасаларида Жаҳон Соғлиқни сақлаш ташкилотининг «Оналар ўлимини махфий таҳлил қилиш» ва «Критик ҳолатларини таҳлил қилиш» тавсияларини татбиқ этиш ҳамда перинатал аудитни ўтказиш, ташкилотчилар, акушер-гинеколог ҳамда анестезиологларни ўқитиш.

Ҳар бир она ўлими бўйича аудит ўтказиш, унинг натижаларига асосланиб оналар ўлимини камайтириш ҳамда тиббий ёрдам сифатини оширишни назарда тутган йиллик тадбирлар режасини ишлаб чиқиш.

Ташкилий-амалий

чоралар

Мунтазам

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

(А. Шадманов),

Миллий палата

(Р. Изамов)

VI. Давлат-хусусий шерикликни ва тиббий туризмни ривожлантириш

36.

Йирик давлат тиббиёт муассасаларида тиббий туризм хизматларини кўрсатиш бўйича, шу жумладан хориж давлатларидан келаётган фуқароларни ва уларнинг кузатувчиларини қабул қилиш ва даволаш бўйича махсус тузилмаларни ташкил қилиш.

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг буйруғи лойиҳаси

2019 йил

15 февраль

Соғлиқни сақлаш

вазирлиги

(А. Шадманов)

37.

Қуйидагиларни назарда тутган Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳасини ишлаб чиқиш:

соғлиқни сақлаш соҳасида давлат-хусусий шерикчиликнинг шакллари;

давлат-хусусий шерикчилик тўғрисидаги битимлар (шартномалар)нинг турлари;

давлат-хусусий шерикчилик ҳамда давлат-хусусий шериклик асосида давлат тиббий муассасаларининг хизмат турларини тадбиркорлик субъектларига ўтказиш тартиби тўғрисида низомни тасдиқлаш.

Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳаси

2019 йил

1 март

Соғлиқни сақлаш

вазирлиги

(А. Шадманов),

Молия вазирлиги

(А. Хайдаров),

Иқтисодиёт вазирлиги

(Б. Ходжаев),

Давлат рақобат қўмитаси

(Н. Шарипов),

манфаатдор вазирлик
ва идоралар

38.

Профилактика, даволаш-диагностика, лаборатория ва сервис хизмат кўрсатишнинг айрим турларини тақдим этишда давлат-хусусий шерикчилик ва аутсорсингни татбиқ этиш юзасидан амалий чора-тадбирларни жорий этиш.

Давлат тиббий муассасаларининг қўшимча ва ёрдамчи функцияларини (таом тайёрлаш, кир ювиш, тозалаш, техник хизмат кўрсатиш, ахборот-комуникация таъминоти ва ҳ.к.з.) хусусий секторга ўтказиш.

Ташкилий-амалий

чоралар

2019 — 2021 йиллар давомида

Соғлиқни сақлаш

вазирлиги

(А. Шадманов),

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар
ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

39.

JCI (Joint Comission International) ва бошқа нуфузли халқаро ташкилотларда (TAS, ACHSI, CCHSA ва бошқалар) аккредитация учун давлат тиббиёт ташкилотлари рўйхатини белгилаш, шунингдек уни амалга ошириш учун ташкилий-амалий чора-тадбирлар мажмуини тасдиқлаш.

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг буйруғи лойиҳаси

2019 йил

1 февраль

Соғлиқни сақлаш

вазирлиги

(А. Шадманов),

Ташқи ишлар вазирлиги

(А. Комилов)

40.

«Ўзбекистон Республикасида тиббий туризмни ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар дастурини тасдиқлаш тўғрисида»ги Ҳукумат қарори лойиҳасини ишлаб чиқиш ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси
қарори лойиҳаси

2019 йил

1 апрель

Соғлиқни сақлаш

вазирлиги

(А. Шадманов),

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси

(А. Аккулов),

Давлат инвестиция қўмитаси

(С. Бекенов)

41.

Тиббий туризмни ривожлантириш соҳасида йирик халқаро тадбирларда Ўзбекистон тиббиёт муассасаларининг иштирокини таъминлаш.

Ташкилий-амалий

чоралар

2019 — 2021 йиллар давомида

Соғлиқни сақлаш

вазирлиги

(А. Шадманов),

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси

(А. Аккулов).

42.

Маҳаллий тиббиёт муассасалари салоҳиятини намойиш этиш ҳамда улар томонидан сайёҳлик хизматлари билан уйғунлашган ҳолда тиббий хизматлар кўрсатилишини очиб бериш мақсадида кенг доирада PR-компаниялар ўтказиш.

Ташкилий-амалий
чоралар

Мунтазам

Соғлиқни сақлаш

вазирлиги

(А. Шадманов),

Миллий палата

(Р. Изамов)

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси

(А. Аккулов),

Ташқи ишлар вазирлиги

(А. Комилов)

43.

Махсус тиббий тур пакетлар ишлаб чиқариш, шу жумладан сайёҳлар келиши, даволаниши ва қайтиб кетиши вақтларида уларни кузатиш, шу жумладан:

виза ва рўйхатга олиш ҳужжатларини олишда кўмаклашиш;

кутиб олиш ва меҳмонхоналарда жойлаштириш;

тиббиёт ва соғломлаштириш-санатор муассасаларида диагностика ва даволаш ишларини ташкил этиш;

маданий-маърифий тадбирларда иштирок этиш;

ўзи яшайдиган мамлакатга кириб келишга кўмаклашиш.

Қўшма «йўл харитаси»ни тасдиқлаш ва намунавий туристик пакетларни ишлаб чиқиш

2019 йил

1 май

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

(А. Шадманов),

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси

(А. Аккулов),

Республика Ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт марказлари,

Ички ишлар вазирлиги

(П. Бобожонов),

Ташқи ишлар вазирлиги

(А. Комилов),

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар
ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

VII. Фармацевтика тармоғини янада ривожлантириш.

44.

Қиммат дори воситалари билан даволашни талаб этадиган беморларнинг регистрларини шакллантириш.

Ташкилий-амалий

чоралар

2019 йил

1 март

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

(А. Шадманов),

Фармацевтика соҳасини ривожлантириш агентлиги

(А. Абдуллаев)

45.

Дори ва фармакологик воситаларнинг клиник тадқиқотлар ўтказишнинг баҳолаш ягона ҳисоблаш усулини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

Қўшма буйруқ

лойиҳаси

2019 йил

1 май

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

(А. Шадманов),

Молия вазирлиги

(А. Хайдаров).

46.

Шифокор рецепти асосида бериладиган дори воситаларини ноқонуний сотилишини олдини олиш бўйича чора-тадбирларни такомиллаштириш, шу жумладан:

ушбу дори-воситаларини дорихонанинг пештахтаси ва бошқа кўринадиган жойларида сақланишини тақиқлаш;

дори воситалари ва тиббий буюмлар чакана савдосини лицензиялаш ишчи органига дори воситалари ва тиббий буюмлар чакана савдоси тартибига риоя этилишини назорат қилиш функциясини юклатиш.

Норматив-ҳуқуқий
ҳужжат лойиҳаси

2019 йил

1 апрель

Фармацевтика соҳасини ривожлантириш агентлиги

(А. Абдуллаев),

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент

(Д. Рахимов),

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар
ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

47.

Хитой Халқ Республикаси тажрибасини ўрганиш ҳамда Ўзбекистонда ХХРнинг қуйидаги тажрибасини жорий этиш мувофиқлиги юзасидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритиш:

дори-воситалари, тиббий ускуналар ва тиббий буюмларни тўғридан-тўғри ишлаб чиқарувчилардан сотиб олиш тартибини белгилаш;

давлат тиббиёт-профилактика муассасаларида давлат дорихоналарини очиш;

шифокор рецептисиз дори-воситаларини сотиш учун жавобгарликни белгилаш.

Таҳлилий

маълумот

2019 йил

1 март

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

(А. Шадманов),

Миллий палата

(Р. Изамов),

Фармацевтика соҳасини ривожлантириш агентлиги

(А. Абдуллаев),

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент

(Д. Рахимов)

VIII. Тиббиёт ва фармацевтика мутахассисларини ўқитиш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш, тиббиёт фанларини ривожлантиришнинг самарали тизимини шакллантириш

48.

Тиббий таълим тизими ва тиббиёт фанини ривожлантириш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори лойиҳасини ишлаб чиқиш ва киритиш, шу жумладан таълим муассасалари таркиби ва йўналишларини оптималлаштириш, «таълим-илм-амалиёт» интеграцияси ва узлуксизлигини жорий этиш, олий ва ўрта тиббиёт таълимнинг янги йўналишларини белгилаш, анатомик морг ва ўқув-биологик лабораторияларини ташкил этиш, етакчи хорижий олий ўқув юртлари халқаро факультетлари ва филиаллари очилишини назарда тутиш.

Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори

лойиҳаси

2019 йил

1 февраль

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

(А. Шадманов),

Миллий палата

(Р. Изамов),

Молия вазирлиги

(А. Хайдаров),

Иқтисодиёт вазирлиги

(Б. Ходжаев),

Адлия вазирлиги

(Р. Давлетов)

49.

Таълим стандартлари ҳамда олий таълим ва олий таълимдан кейинги таълимнинг ўқув дастурларини, шу жумладан кредит-модулли таълим тизимини жорий этиш ва уларда амалий компонентни ошириш орқали такомиллаштириш.

Норматив-ҳуқуқий
ҳужжат лойиҳаси

2019 йил

1 март

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

(А. Шадманов),

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

(И. Маджидов),

ЛБМА (Д. Ли),

Инновацион ривожланиш вазирлиги

(И. Абдурахмонов),

Миллий палата

(Р. Изамов)

50.

Хорижий тиббиёт таълим муассасалари билан кенг ҳамкорлик, уларнинг факультетлари ва филиалларининг очилиши ҳамда икки томонлама диплом берилиши тизимини жорий этиш.

Хусусан:

хорижий тиббиёт олий ўқув юртлари филиалларини очиш бўйича музокаралар олиб бориш, шу жумладан жойларга ташрифлар уюштириш;

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига таҳлилий маълумотнома киритиш, унда амалга оширилган келишувлар бўйича аниқ таклифларни тақдим қилиш.

Ташкилий-амалий чоралар

Таҳлилий маълумотнома

2019 йил январь — март

2019 йил

1 апрель

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

(А. Шадманов),

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

(И. Маджидов),

Ташқи ишлар вазирлиги

(А. Комилов),

ЛБМА (Д. Ли),

Инновацион ривожланиш вазирлиги

(И. Абдурахмонов),

Миллий палата

(Р. Изамов)

51.

Тиббиёт ва фармацевтика ходимларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимини такомиллаштириш, унда қуйидагилар орқали таълимнинг узлуксизлигини таъминлаш:

балли (жамғариб бориладиган) таълим тизими;

муаммога йўналтирилган модулли ўқув дастурлари;

масофавий таълим дастурлари;

тиббий ва фармацевтика таълимини ташкил этиш бўйича узлуксиз интерактив портал.

Норматив-ҳуқуқий
ҳужжат лойиҳаси

2019 йил

1 март

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

(А. Шадманов),

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

(И. Маджидов),

Инновацион ривожланиш вазирлиги

(И. Абдурахмонов),

Миллий палата

(Р. Изамов),

Фанлар академияси

(Б. Юлдашев)

52.

Тиббий кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизими самарадорлигини ошириш, тиббиёт соҳасини, илмий, таълим ҳамда тиббиёт муассасаларини халқаро стандартлар асосида, шу жумладан GCP (Good clinikal practice) стандарти асосида, сертификация (аккредитация) қилиш асосида ривожлантириш.

Ташкилий-амалий чоралар

2019 — 2021 йиллар давомида

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

(А. Шадманов),

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

(И. Маджидов),

Инновацион ривожланиш вазирлиги

(И. Абдурахмонов),

Фанлар академияси

(Б. Юлдашев)

53.

Халқаро талаблар асосида таълим, фан ва амалиётнинг интеграциялашувига қаратилган клиникалар, ўқув ва ўқув-ишлаб чиқариш базалари, ўқув-ишлаб чиқариш ва марказий илмий-тадқиқот лабораторияларини ривожлантириш орқали тиббий мутахассислар тайёрловининг сифатини ошириш;

тиббиёт ва фармацевтика йўналиши таълим муассасаларининг клиникалари, ўқув ва ўқув-ишлаб чиқариш базалари тўғрисида низом ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

Ташкилий-амалий
чоралар

2019 — 2021 йиллар давомида

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

(А. Шадманов),

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

(И. Маджидов),

Инновацион ривожланиш вазирлиги

(И. Абдурахмонов),

Миллий палата

(Р. Изамов),

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар
ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

54.

Тошкент Давлат стоматология институти фаолиятини такомиллаштириш, шу жумладан «Даволаш иши» бакалавриат йўналишини очиш орқали.

Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳаси

2019 йил

1 апрель

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

(А. Шадманов),

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

(И. Маджидов),

Иқтисодиёт вазирлиги

(Б. Ходжаев)

55.

Тиббий ходимларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини оширишда амалий кўникмаларини ривожлантириш мақсадида кўп функционал ўқув-методик маркази ва симуляция марказлар тармоғини яратиш, шу жумладан давлат-хусусий шериклиги шартларида хусусий инвесторларни жалб қилиш орқали шифокорларга тиббий тренажерлар ва манекенларда қўшимчалар ва виртуал олам муҳитида таълим олишлари учун имконият яратиб бериш.

Ташкилий-амалий
чоралар

2019 йил

1 август

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

(А. Шадманов),

Миллий палата

(Р. Изамов),

Давлат инвестиция қўмитаси

(С. Бекенов)

IX. Ахборот-коммуникация технологиялари ва «Электрон соғлиқни сақлаш»ни кенг татбиқ этиш

56.

Ўзбекистон Республикасида ягона тиббий маълумотлар базаси, «электрон соғлиқни сақлаш» ҳамда интеграциялашган ахборот тизимлари комплексини яратиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳасини тайёрлаш ва уни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига тақдим этиш, бунда қуйидагиларни назарда тутиш:

а) аҳоли учун:

тиббий хизмат кўрсатиш ва тиббий муассасалар тўғрисида маълумотлар олиш;

шифокорларнинг малакаси ва иш тажрибаси, қабул вақти, «электрон навбат» тўғрисида маълумот олиш, шу жумладан узоқ масофадан туриб навбат олиш;

кўрсатилаётган хизматлар сифатини, шу жумладан тиббий персонал фаолиятини баҳолаш;

мобил илова орқали тизимга кириш;

б) соғлиқни сақлаш бошқармалари ва тиббиёт муассасалари учун:

муассасанинг инновацион ижтимоий-йўналтирилган турига ўтказиш;

соғлиқни сақлаш тизимида стандартлаштиришни жорий қилиш;

электрон ҳужжат айланувини жорий қилиш орқали иш жараёнини мақбуллаштириш (тиббий карта ва касаллик тарихини тўлдириш, «электрон рецептлар» бериш);

тиббий ходимлар, дори воситалари, тиббий асбоб-ускуналар ва тиббий буюмлар, сарфлов материалларни ҳисобга олиш ва мониторинг қилиш;

давлатнинг кафолатланган бепул тиббий ёрдами дастурлари асосида молиявий ҳаракатларни амалга ошириш ва мониторинг қилиш, шунингдек, тиббиёт муассасаларининг келажакдаги харажатларини баҳолаш ҳамда келажакда бўлиши мумкин бўлган таваккалчиликни таҳлил қилиш;

тиббий статистика, бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботларни юритиш, шунингдек, миллий соғлиқни сақлаш ҳисоб-китобларини қўллаб-қувватлаш;

бошқа тиббиёт муассасаларининг ахборот тизимлари билан интеграциялашуви ва ахборот алмашинуви.

Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳаси

2019 йил

1 май

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

(А. Шадманов),

Ахборот технологиялари

ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

(Ш. Садиков),

Инновацион ривожланиш вазирлиги

(И. Абдурахмонов),

Молия вазирлиги

(А. Хайдаров),

Иқтисодиёт вазирлиги

(Б. Ходжаев)

57.

Давлат тиббиёт муассасалари ва ташкилотларини кенг қамровли (томонлар келишувига мувофиқ тезлиги йиллик ўсиши камида 10-Мб/д инобатга олинган ҳолда) интернет тармоқларига уланишини таъминлаш;

вилоят ва республика миқёсида — 2019 йил 1 мартга қадар;

туман даражасида — 2019 йил якунига қадар;

барча давлат тиббиёт муассасалари — 2021 йилнинг охиригача.

Ташкилий чоралар комплекси

2019 — 2021 йиллар давомида

Ахборот технологиялари

ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

(Ш. Садиков),

Давлат инвестиция қўмитаси

(С. Бекенов),

Молия вазирлиги

(А. Хайдаров),

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

(А. Шадманов)

58.

Тиббиёт муассасалари ўртасида ахборот алмашинуви ҳамда масофавий тиббий ва таълим хизматларини кўрсатиш (консультация, консилиум, амалиётлар, маҳорат дарслари ва бошқалар) мақсадида телемедицинани ривожлантириш.

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги марказий аппарати ҳамда ҳудудий тиббиёт бошқаруви органлари билан тезкор боғланиш мақсадида ягона видеоконференцалоқа тизимини яратиш.

Ташкилий-амалий

чоралар

2019 йил давомида

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

(А. Шадманов),

Ахборот технологиялари

ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

(Ш. Садиков),

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар
ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

1.

А.А. Абдухакимов

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, Ишчи комиссияси раиси

2.

А.Қ. Шадманов

Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири, Ишчи комиссияси раисининг ўринбосари

3.

С.И. Исмоилов

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси масъул ходими

4.

Б.Р. Саидбеков

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси масъул ходими

5.

Б.Қ. Юсупалиев

Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари

6.

А.Я. Хайдаров

Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг биринчи ўринбосари

7.

М.М. Мирзаев

Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт вазирининг биринчи ўринбосари

8.

О.М. Умаров

Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг биринчи ўринбосари

9.

И.С. Хажиев

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг қўмита раиси

10.

Р.Р. Хакимов

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг қўмита раиси

11.

А.Э. Бурханов

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати

12.

Н.И. Мухторов

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати

13.

С.Х. Бекенов

Ўзбекистон Республикаси Давлат инвестиция қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари

14.

Ю.Н. Мансуров

Ўзбекистон Республикаси инновацион ривожланиш вазири ўринбосари

15.

А.У. Аккулов

Ўзбекистон Республикаси туризмни ривожлантириш Давлат қўмитаси раиси вазифасини вақтинча бажарувчи

16.

Р.Ш. Изамов

Ўзбекистон Республикаси Инновацион соғлиқни сақлаш миллий палатаси раиси

17.

К.С. Ризаев

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Таълим, соғлиқни сақлаш, жисмоний тарбия, спорт ва туризм масалалари ахборот-таҳлил департаменти мудири

18.

У.М. Мадраҳимов

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг бошқарма бошлиғи

19.

Т.А. Даминов

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг академиги, Тошкент тиббиёт академияси профессори

20.

Б.Д. Дурманов

Тошкент врачлар малакасини ошириш институтининг бўлим бошлиғи

21.

К.К. Мирзалиева

«AKFA MEDLINE» МЧЖ директори (келишилган ҳолда)

22.

Ф.А. Раҳимқулов

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Нодавлат ташкилотларнинг тиббий фаолиятини лицензиялаш бошқармаси бошлиғи, Ишчи комиссия котиби


Ҳужжатда хато топганингизда, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги "Адолат" ҳуқуқий ахборот маркази