Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?

Авторизация қилиш Рўйхатдан ўтиш

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тошкент шаҳрида «Delta city» халқаро юқори технологияли инновация маркази» лойиҳасини амалга оширишга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида» 2018 йил 4 июлдаги ПҚ-3833-сон қарорининг 3-бандига мувофиқ лойиҳа ҳудудида жойлашган ва давлат органлари, давлат корхоналари ҳамда муассасаларга, шунингдек, устав фондида давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган бошқа ташкилотларга тегишли бинолар ҳамда иншоотлар туташ ҳудудлари билан бирга Дирекцияга Дирекция улушини кўпайтириш ҳисобига беғараз асосда берилаётганлиги;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Рақамли ишонч» рақамли иқтисодиётни ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш жамғармасини ташкил этиш тўғрисида» 2018 йил 2 сентябрдаги ПҚ-3927-сон қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳузуридаги «Нi-tech city» халқаро юқори технологияли инновацион маркази ҳудудида янги объектларни қуриш ва улардан фойдаланиш дирекцияси» давлат унитар корхонаси Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги қошидаги «Delta city» халқаро юқори технологияли инновацион маркази ҳудудида янги объектларни қуриш ва улардан фойдаланиш дирекцияси» давлат унитар корхонасига (кейинги ўринларда Дирекция деб аталади) ўзгартирилгани маълумот учун қабул қилинсин.
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Дирекция билан биргаликда ушбу қарорнинг 2-бандида кўрсатилган акциялар давлат пакетлари, шунингдек, бино ва иншоотларни белгиланган тартибда қабул қилиш-топширишни таъминласин;

Ҳужжатда хато топганингизда, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги "Адолат" ҳуқуқий ахборот маркази