Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?

Авторизация қилиш Рўйхатдан ўтиш

2. Халқаро ҳунармандчилик фестивалига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича Ташкилий қўмита мазкур қарорнинг 2-иловасига мувофиқ тасдиқланган «йўл харитаси»да белгиланган чора-тадбирларнинг сифатли ва ўз муддатларида бажарилишини таъминласин.

Т/р

Чора-тадбирлар

Амалга ошириш механизми

Бажариш муддати

Ижро учун масъуллар

вазирлик ва идоралар

Вазирлар Маҳкамаси

I. Ташкилий масалалар

1.

2019 йилнинг 10 — 15 сентябрь кунлари Қўқон шаҳрида Халқаро ҳунармандчилик фестивалини ўтказиш бўйича Ташкилий қўмитанинг йиғилишини ўтказиш.

1. Ушбу чора-тадбирлар ижросини таъминлаш бўйича тегишли вазирлик ва идоралар, ҳокимликлар бўйича масъул ижрочиларни белгилаш, молиялаштириш манбаларини аниқлаш масалаларини муҳокама қилиш юзасидан Ташкилий қўмитанинг йиғилишини ўтказиш.

2. Фестиваль доирасида:

иштирокчиларни кутиб олувчи ва кузатувчи;

иштирокчиларни меҳмонхонага жойлаштирувчи ва транспорт билан таъминловчи;

иштирокчиларни овқатлантиришни ташкил этувчи;

тадбирларни оммавий-ахборот воситаларида ёритувчи;

маданий дам олишни ташкил этувчи;

таржимонлар ва волонтёрлар билан ишларни ташкил қилувчи гуруҳлар тузиш.

2018 йил
декабрь

Ташкилий қўмита аъзолари

А. Абдуҳакимов,
Ж. Қўчқоров,
А. Джурабаев,
Р. Гулямов

2018 йил

декабрь

Фарғона вилояти ҳокимлиги,

Савдо-саноат палатаси,

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси

А. Абдуҳакимов,
Ж. Қўчқоров,
А. Джурабаев,
Р. Гулямов

2.

Фестиваль ўтказиладиган жойни тайёрлаш (Қўқон шаҳридаги Худоёрхон Ўрдаси атрофидаги боғ ҳудудидан камида 17 гектар).

1. Фестиваль ўтказиладиган жойни (шу жумладан бино-иншоотларни) белгилаш тўғрисида Фарғона вилояти ҳокимининг тегишли қарорини қабул қилиш.

Бунда Фестивалда иштирок этадиган маҳаллий (республиканинг 14 та ҳудуди бўйича ҳар бирига алоҳида) ҳамда хорижлик ҳунармандлар учун алоҳида павильонлар ташкил этишни, шунингдек, кўнгилочар тадбирлар, овқатланиш шохобчалари, автотураргоҳлар ва эко-ҳожатхоналар учун алоҳида жой ажратишни назарда тутиш.

2. Нуфузли ландшафт дизайнерларини жалб қилган ҳолда Фестиваль доирасида Қўқон шаҳрида ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишларини амалга ошириш.

3. Фестиваль ўтказиладиган ҳудудда муҳандислик-коммуникация тармоқларини соз ҳолатга келтириш ва узлуксиз таъминотини таъминлаш, шу жумладан тунги ёритиш чироқлари устунларини тартибга келтириш.

2018 йил
декабрь

Фарғона вилоят ҳокимлиги

Фарғона вилояти ҳокимлиги

Фарғона вилояти ҳокимлиги,

Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, «Ўзбекэнерго» АЖ, «Ўзтрансгаз» АЖ

А. Раматов,

М. Жуманиязов,

Р. Гулямов,

И. Махкамов,

Б. Сидиқов

2018-2019 йиллар


2018-2019 йиллар

3.

Фестиваль иштирокчиларини меҳмонхоналар билан таъминлаш.

1. Қўқон шаҳри ва унга чегарадош туман (шаҳар)ларда мавжуд меҳмонхоналардаги ўринлар сонини хатловдан ўтказиш.

2. Меҳмонхоналарда меҳмонларни қабул қилиш қуввати етарли бўлмаган (шаҳар, туман миқёсида жами 2500 ўриндан кам) тақдирда ташаббускорларни жалб қилган ҳолда Қўқон, Марғилон, Риштон, Фарғона шаҳарларида 8 — 50 ўринли янги меҳмонхоналар қурилишини таъминлаш, ушбу шаҳарларда камида 100 тадан меҳмон уйлари ташкил қилиш.

2018 йил декабрь

Фарғона вилояти ҳокимлиги,

вазирлик ва идоралар, ташаббускор тадбиркорлик субъектлари

А. Раматов,

М. Жуманиязов,

Р. Гулямов,

И. Махкамов,

Б. Сидиқов


2018-2019 йиллар

4.

Фестивалнинг рамзи (логотипи)ни тайёрлаш.

1. Фестивалнинг рамзи (логотипи) бўйича танлов эълон қилиш ва ҳакамлар ҳайъати рўйхатини тасдиқлаш.

2. Фестиваль брендбуки ва памфлетини ишлаб чиқиш.

2018 йил декабрь

Савдо-саноат палатаси, «Ҳунарманд» уюшмаси, Бадиий академия, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, Миллий телерадиокомпания, Ўзбекистон матбуот ва ахборат агентлиги

А. Абдухакимов,

К. Ризаев,

Р. Гулямов,

А. Джурабаев


2019 йил январь

5.

Фестиваль давомида Қўқон шаҳрида умумий овқатланиш хизматлари тўлақонли кўрсатилишини таъминлаш.

1. Қўқон шаҳридаги мавжуд умумий овқатланиш корхоналарининг меҳмонларни қамраб олиш имкониятларини ўрганиб чиқиш.

2. Замон талаблари асосида миллий услубдаги умумий овқатланиш хизматлари кўрсатишни таъминлаш, заруратга кўра, янги кафе ва ресторанлар ташкил қилиш чораларини кўриш.

2018 йил декабрь

Фарғона вилояти ҳокимлиги,

вазирлик ва идоралар, ташаббускор тадбиркорлик субъектлари

А. Раматов,

М. Жуманиязов,

Р. Гулямов,

И. Махкамов

2018-2019 йиллар

6.

Фестиваль давомида такси хизматларини узлуксиз таъминлаш.

1. Қўқон шаҳридаги барча такси хизмати кўрсатувчи корхоналар паркини хатловдан ўтказиш, уларнинг техник тайёргарлик ҳолатини ўрганиб чиқиш.

2. Заруратга кўра Фарғона вилоятининг бошқа ҳудудларидан Қўқон шаҳрига такси хизмати кўрсатувчиларни сафарбар қилиш.

3. Ташаббускорларнинг таклифига биноан уларга йўловчи ташиш транспортларини имтиёзли шартларда сотиб олишга (шу жумладан кредит, лизинг асосида олишга) кўмаклашиш.

2018-2019 йиллар

Фарғона вилояти ҳокимлиги, Ўзбекистон автомобиль транспорти агентлиги

А. Раматов,

М. Жуманиязов,

Р. Гулямов,

И. Махкамов

Фестиваль кунлари


белгиланган муддатларда

7.

Маҳаллий темир йўллар бекатлари ва аэропортларда меҳмонларни муносиб кутиб олиш ва кузатиш.

1. Хориждан ташриф буюрадиган Фестиваль иштирокчиларини маҳаллий темирйўл бекатлари ва аэропортларда кутиб олиш ва кузатиш бўйича махсус штаблар ташкил қилиш.

2. Меҳмонларни кутиб олиш жойларида Фестиваль тўғрисида маълумотномаларни ўрнатиш;

3. Фестиваль кунлари Тошкент, Фарғона шаҳарлари ва Қўқон ўртасида шатл поездлари катновини йўлга қўйиш.

4. Фестивалга мўлжалланган алоҳида янги туризм маршрутларини ишлаб чиқиш.

Фестиваль кунлари

Фарғона вилояти ҳокимлиги,
Савдо-саноат палатаси,

Ташқи ишлар вазирлиги,

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ, «Ўзбекистон ҳаво йўллари» МАК,

туристик ташкилотлар

А. Раматов,

И. Махкамов,
Р. Гулямов

8.

Фестиваль доирасида хавфсизликни таъминлаш, тез тиббий ёрдам кўрсатишни ташкиллаштириш ва фавқулодда вазиятларни олдини олиш чораларини кўриш.

Фестиваль иштирокчилари хавфсизлигини таъминлаш, жамоат тартибини саклаш, тез тиббий ёрдам кўрсатилишини ташкил этиш ва фавқулодда вазиятларни олдини олиш чораларини кўриш.

Фестиваль кунлари

Ички ишлар вазирлиги,

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Фарғона вилояти ҳокимлиги

А. Раматов,

К. Ризаев,

Х. Бердибаев,

Р. Гулямов

II. Маданий-маърифий тадбирлар

9.

Фестивални юқори савияда ёритиш мақсадида Фестиваль сайтини яратиш.

Фестиваль сайтини яратиш ва ОАВ сифатида расмий рўйхатдан ўтказган ҳолда унда уч тилдаги ахборотларни мунтазам ёритиб бориш.

Бунда, Фестивалда иштирок этишни истаган хорижий давлатлар ҳунармандларининг ушбу сайт орқали онлайн тарзда ариза топширишлари ва рўйхатдан ўтишлари учун имконият яратиш.

2018 йил декабрь

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Фарғона вилояти ҳокимлиги, Савдо-саноат палатаси, «Ҳунарманд» уюшмаси

А. Абдухакимов,

С. Абдуллаев,

Р. Гулямов

10.

Фестиваль тўғрисида тарғибот-ташвиқот ишларини кучайтириш.

1. Фестивални тарғиб этувчи камида 3 та реклама ролигини тайёрлаш ва барча маҳаллий телеканалларда мунтазам намойиш қилиш.

2. Ўзбекистон Республикасининг хорижий давлатлардаги элчихоналари ва консуллик идораларини фестивални тарғиб қилувчи фото ва видеоматериаллар билан таъминлаш, шунингдек, чет эл ОАВлари орқали сайёҳларни ва ҳунармандларни фестивалда иштирок этишга ундовчи тарғибот материалларини намойиш этиш.

3. Хорижлик сайёҳларнинг экскурсия маршрутига ушбу фестивални киритиш.

2018-2019 йиллар

Савдо-саноат палатаси, «Ҳунарманд» уюшмаси,

Ташқи ишлар вазирлиги,

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси

А. Абдухакимов,

Р. Гулямов,

Д. Каландаров,

М. Жуманиязов

11.

Фестивалда миллий ҳунармандчилик намуналарининг кенг тақдимотини ташкил қилиш учун шароитлар яратиш.

1. Ҳар бир ҳудуднинг ўзига хос миллий ҳунармандчилиги ва маданий ҳаётини акс эттирувчи ҳунармандлар шаҳарчалари макетини тайёрлаш.

2. Республиканинг ҳар бир (14 та) ҳудудидан камида 60 нафардан ҳунармандлар иштирокини таъминлаш.

3. Фестиваль учун ажратилган майдон ҳудудида рассомлар хиёбони ташкил этиш ва Фестиваль иштирокчиларига маҳорат дарсларини намойиш этиш.

4. Республиканинг барча туман (шаҳар)ларида фестиваль рекламасини ташкил этиш (биллборд, ЛЭД панеллар, транспорт воситаларида ва ерости ўтиш жойларида, йирик савдо марказларида).

Фестиваль кунлари

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Савдо-саноат палатаси, «Ҳунарманд» уюшмаси

А. Раматов,

А. Абдухакимов,

Р. Гу�ямов,

М. Жуманиязов

12.

Хорижлик меҳмонларни Ўзбекистоннинг маданий-маърифий ҳаёти билан таништириш.

1. Хорижлик Фестиваль иштирокчилари ва меҳмонларни шаҳарнинг тарихий обидалари ва диққатга сазовор жойлари билан яқиндан таништириш мақсадида экскурсия маршрутини ишлаб чиқиш ва шу маршрутга киритилган жойларни таъмирлаш ва тайёрлаш.

2. Халқимизнинг маданий ва тарихий ҳаёти, ҳунармандлар турмуш тарзини ўзида акс эттирувчи театрлаштирилган очилиш ва ёпилиш маросимлари ва концерт дастурлари сценарийсини тайёрлаш ҳамда сценарийларни ёзиш ва саҳналаштириш жараёнларига тажрибали режиссёрлар, ёзувчи ва шоирлар, театр намоёндалари, санъат ва маданият арбоблари жалб этилишини таъминлаш.

3. Ўзбекистон ҳунармандчилиги ва амалий санъатининг тарихи ва бугунини акс эттирувчи махсус ҳужжатли фильмни суратга олиш ва барча миллий телеканаллар орқали уч тилда намойиш этиш.

Фестиваль кунлари

Маданият вазирлиги, Фарғона вилояти ҳокимлиги,
Ташқи ишлар вазирлиги,

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси

А. Абдухакимов,

А. Джурабаев,

М. Жуманиязов,

Р. Гулямов

13.

Фестиваль кунлари бепул WI-FI ҳудудларини ташкил этиш.

Фестиваль ўтказиладиган ҳудудда бепул WI-FI ташкил этиш.

Фестиваль кунлари

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Фарғона вилояти ҳокимлиги

А. Абдухакимов,

С. Абдуллаев,

Р. Гулямов

III. Фестиваль тадбирларини молиялаштириш

14.

Фестивални ўтказиш харажатларини молиялаштириш.

1. Фестиваль харажатлари сметасини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш учун Ташкилий қўмитага киритиш.

2. Тасдиқланган смета асосида харажатлар учун маблағларни олдиндан тўлаш чораларини кўриш.

3. Белгиланган тартибда муайян тадбирларни молиялаштиришга давлат-хусусий шериклик шартларида ташаббускор тадбиркорлик субъектларини кенг жалб қилиш.

2018 йил декабрь

Молия вазирлиги, Савдо-саноат палатаси, «Ҳунарманд уюшмаси»,

Фарғона вилояти ҳокимлиги,

манфаатдор вазирлик ва идоралар

Ж. Қўчқоров,
Р. Гулямов
А. Джурабаев,

М. Жуманиязов


Фестивалга тайёргарлик кўриш давомида


Ҳужжатда хато топганингизда, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги "Адолат" ҳуқуқий ахборот маркази