Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?

Авторизация қилиш Рўйхатдан ўтиш

Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатни давлат реестридан чиқариш бўйича 2018 йил 16 ноябрдаги хулосага мувофиқ ҳамда Ўзбекистон Республикасининг «Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида»ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 13 апрелдаги ПҚ-3666-сон «Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштиришга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 9 октябрдаги 469-сон «Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар меъёрий ҳужжатларининг қонунийлигини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги, 2000 йил 19 майдаги 197-сон «Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларнинг меъёрий ҳужжатларини қабул қилиш тартибини такомиллаштириш тўғрисида»ги ва 2018 йил 7 ноябрдаги 920-сон «Назорат қилувчи органлар мансабдор шахсларини тадбиркорлик субъектлари фаолиятини текшириш ҳуқуқини бериш юзасидан аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорларига асосан буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 22 январдаги ПФ-5308-сон «2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини «Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили»да амалга оширишга оид давлат Дастури тўғрисида»»ги Фармонига асосан Назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Республика кенгаши тугатилганлиги ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 7 ноябрдаги 920-сон қарори билан Назорат қилувчи органлар мансабдор шахсларини тадбиркорлик субъектлари фаолиятини текшириш ҳуқуқини бериш юзасидан аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланганлиги, шунингдек Назорат қилувчи органлар мансабдор шахсларини хўжалик юритувчи субъектларда текшириш ўтказиш ҳуқуқини бериш бўйича аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом (рўйхат рақами 2070, 2010 йил 20 январь) амалда ўз аҳамиятини йўқотганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

Ҳужжатда хато топганингизда, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги "Адолат" ҳуқуқий ахборот маркази