Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?

Авторизация қилиш Рўйхатдан ўтиш

×
 ×
ЧЕРНОБИЛЬ ҲАЛОКАТИДАН ЗИЁН КЎРГАН ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА ИСТИҚОМАТ ҚИЛУВЧИ ФУҚАРОЛАРНИ ИЖТИМОИЙ ҲИМОЯЛАШ ҲАҚИДА

Чернобиль ҳалокатидан зиён кўрган Ўзбекистон Республикасида истиқомат қилувчи фуқароларга бериладиган ҳақ-ҳуқуқлар, пул компенсациялари ва имтиёзлар РЎЙХАТИ

I. Фуқароларнинг тоифалари

II. Нурланиш касаллигига чалинган шахсларга ва ногиронларга тўланадиган компенсация пули ва имтиёзлар

III. Чернобиль АЭСдаги зарарланган зоналарда ҳалокат оқибатларини тугатиш қатнашчиларига компенсациялар ва имтиёзлар бериш

IV. Болалар ва ўсмирларни ижтимоий ҳимоя қилиш, уларга тиббий хизмат кўрсатиш ҳамда соғломлаштириш

V. Ногиронларнинг саломатлигига ва боқувчисини йўқотган оилаларга етказилган зарар учун компенсация тўлаш

VI. Чернобиль АЭСидаги ҳалокат оқибатларини тугатиш иштирокчиларининг саломатликларига етказилган зарар учун компенсация тўлаш

VII. ЧЕРНОБИЛЬ АЭСДАГИ ҲАЛОКАТ ОҚИБАТЛАРИНИ ТУГАТИШ ИШТИРОКЧИСИ — ОИЛА БОҚУВЧИСИНИ ЙЎҚОТГАНЛИК УЧУН КОМПЕНСАЦИЯ ТЎЛАШ

VIII. ЧЕРНОБИЛЬ ҲАЛОКАТИ ОҚИБАТИДА САЛОМАТЛИГИГА ЗАРАР ЕТГАН ШАХСЛАРГА ВА БОҚУВЧИСИНИ ЙЎҚОТГАН ОИЛАЛАРГА КОМПЕНСАЦИЯЛАР ТЎЛАШ

IX. ЖАМОАТ БИРЛАШМАЛАРИ

X. ФУҚАРОЛАР ВА ЖАМОАТ БИРЛАШМАЛАРИНИНГ МАЪЛУМОТ ОЛИШЛАРИ УЧУН ҲУҚУҚЛАРИ

Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 27 январдаги 35-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 5-6-сон, 32-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 25 декабрдаги 567-сон қарори билан ўз кучини йўқотган — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2003 й., 24-сон, 241-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Мазкур Рўйхатнинг I бўлими 1-бандида кўрсатилган шахслар қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Олдинги таҳрирга қаранг.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 5 июндаги 246-сон қарори билан ўз кучини йўқотган — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2001 й., 11-сон, 66-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ушбу бўлимнинг 5—7, 16, 18—20, 23-24-бандларида назарда тутилган компенсациялар ва имтиёзлар Чернобиль АЭС ҳалокати оқибатида ҳалок бўлган, нурланиш касали натижасида вафот этган ва вафот этган ногиронларнинг оилаларига ҳам жорий қилинади.
Ушбу Рўйхатнинг I бўлими 2-бандида кўрсатилган шахслар мазкур Рўйхатнинг II бўлими 2, 3, 6-7, 12, 14, 16, 18, 20—24-бандларида кўрсатилган компенсация ва имтиёзларга, шунингдек, қуйидаги ҳуқуқларга эга бўладилар:
Ушбу Рўйхатнинг II бўлими 6, 7 ва 16-бандларида кўзда тутилган компенсация ва имтиёзлар Чернобиль АЭСдаги ҳалокат оқибатларини тугатишнинг вафот этган қатнашчилари оилаларига жорий қилинади.
Ушбу Рўйхатнинг I бўлим 3-бандида кўрсатилган шахслар II бўлимнинг 3, 8, 20—24-бандларида, мазкур бўлимнинг биринчи қисми 2-бандида назарда тутилган компенсация ва имтиёзларга эга бўлиш ҳуқуқига эгадирлар ва шу билан бирга:
Ушбу Рўйхатнинг I бўлими 1-бандининг «а» ва «б» кичик бандларида ва 2 ва 3-бандларида кўрсатилган шахсларга Чернобиль ҳалокати оқибатларини тугатиш иштирокчиларининг гувоҳномаси ва кўкрак нишони берилиб, ушбу ҳужжат мазкур Рўйхатнинг II ва III бўлимларида назарда тутилган имтиёзларни олиш ҳуқуқини тасдиқлайди.
Ушбу Рўйхатнинг I қисми 1-бандида кўрсатилган ногиронларга уларнинг саломатлигига етказилган зарар учун қуйидаги миқдорларда бир йўла компенсация тўланади: I гуруҳга — 10 минг сўм; II гуруҳга — 7 минг сўм; III гуруҳга — 5 минг сўм. Уларга ҳар йили саломатликни тиклаш мақсадида қуйидаги миқдорларда моддий ёрдам пули ҳам тўланади: I ва II гуруҳ ногиронларга энг кам иш ҳақи миқдорининг 3 баравари; III гуруҳга — энг кам иш ҳақи миқдорининг икки баравари миқдорида.
Мазкур Рўйхатнинг I бўлими 3-бандида кўрсатилган, 1988 йилда Чернобиль АЭСдаги ҳалокат оқибатларини тугатишда иштирок этган шахсларга саломатлигини тиклаш учун ҳар йили энг кам иш ҳақи миқдорининг икки баравари миқдорида бир йўла моддий ёрдам пули тўланади.
Мазкур Рўйхатнинг I бўлими 3-бандида кўрсатилган, 1989 йилда Чернобиль АЭСдаги ҳалокат оқибатларини тугатишда иштирок этган шахсларга саломатлигини тиклаш учун ҳар йили энг кам иш ҳақи миқдорида бир йўла моддий ёрдам пули тўланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ушбу Рўйхатнинг I бўлими 3-бандида кўрсатилган, 1986-1987 йилларда Чернобиль АЭСидаги ҳалокат оқибатларини тугатишда қатнашган шахсларга саломатлигини тиклаш учун ҳар йили энг кам иш ҳақининг уч баравари миқдорида бир йўла моддий ёрдам тўланади.

Ҳужжатда хато топганингизда, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Ҳуқуқий ахборот билан таъминлаш маркази