Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?

Авторизация қилиш Рўйхатдан ўтиш

Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати тўғрисида»ги Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 14 мартдаги ПФ-5379-сон «Ўзбекистон Республикасининг давлат хавфсизлиги тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига мувофиқ буюраман:
1. Буйруқ муқаддимасидаги «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1991 йил 25 октябрдаги 270-сон «Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳақида»ги қарорига мувофиқ ҳамда» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикасида» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
а) муқаддима қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
б) 2-банддаги «Миллий хавфсизлик хизмати» деган сўзлар «Давлат хавфсизлик хизмати» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
Мазкур ўзгартиришлар Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Мудофаа вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Қурилиш вазирлиги, Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси, Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат захираларини бошқариш қўмитаси, Марказий банки, «Ўзбекистон ҳаво йўллари» МАК, «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ, «Ўзкимёсаноат» АЖ, «Ўзбекэнерго» АЖ, «Ўздонмаҳсулот» АК, «Ўзэлтехсаноат» АК, «Ўзбекнефтгаз» АЖ, «Ўзшаробсаноат» АЖ, «Навоий кон-металлургия комбинати» ДК, «Олмалиқ кон-металлургия комбинати» АЖ, Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи «Ватанпарвар» ташкилоти Марказий Кенгаши, Ўзбекистон овчи ва балиқчилар спорт бирлашмаси билан келишилган.

Ҳужжатда хато топганингизда, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Ҳуқуқий ахборот билан таъминлаш маркази