Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?

Авторизация қилиш Рўйхатдан ўтиш

д) икки ой муддатда Ўзбекистон Республикасининг «Фуқароларнинг соғлиғини сақлаш тўғрисида»ги Қонуни ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритсин.

Т/р

Чора-тадбирлар

Амалга ошириш механизми

Ижро муддати

Масъул ижрочилар

I. Норматив базани такомиллаштириш

1.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг 2014 — 2023 йилларда халқ табобати соҳаси стратегиясида назарда тутилган, ушбу ташкилотнинг тавсиялари асосида, шунингдек, ушбу йўналишда ривожланган давлатлар (Хитой, Корея, АҚШ, Россия ва бошқалар) тажрибаси асосида тайёрланган ва Вазирлар Маҳкамаси билан келишилган Ўзбекистон Республикасида халқ табобатини ривожлантириш бўйича комплекс чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш, жумладан:

маҳаллий соғлиқни сақлаш тизимида халқ табобатининг ролини ошириш;

халқ табобати усулларини қўллаган ҳолда хизмат кўрсатувчи хусусий тиббиёт муассасалари фаолиятини қўллаб-қувватлаш;

соғлиқни сақлаш тизимининг амбулатор ва стационар муассасаларида халқ табобати усулларини қўллаш билан касалликларни даволаш бўйича махсус бўлимлар ташкил этиш;

халқ табобати дори воситаларини сотиш билан шуғулланувчи дорихоналар тизимини ташкил этиш (ривожлантириш), халқ табобати соҳасида кадрлар тайёрлаш;

халқ табобатини янада оммалаштириш бўйича илмий-тадқиқот ишларини олиб бориш учун шароит яратиш;

халқ табобатидан кенг фойдаланиладиган хорижий мамлакатлар билан фаол ҳамкорлик қилиш.

Вазирлар Маҳкамаси билан келишилган комплекс чора-тадбирлар

2019 йил
1 февралгача

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А. Шодмонов),

Инновацион соғлиқни сақлаш миллий палата (Р. Изамов),

ТИВ (А. Камилов), манфаатдор вазирлик ва идоралар

2.

Тиббий фаолиятни лицензиялаш учун назарда тутилган тартибда ҳалқ табобати усулларини қўллаш билан кўрсатиладиган хизмат фаолиятини лицензиялаш муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 21 июндаги 405-сонли қарори билан тасдиқланган Тиббий фаолиятни лицензиялаш тўғрисидаги Низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш.

Вазирлар Маҳкамаси

қарори

2018 йил

1 декабргача

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А. Шодмонов),

Инновацион соғлиқни сақлаш миллий палатаси (Р. Изамов),

Адлия вазирлиги (Р. Давлетов)

3.

Ҳалқ табобати воситаларини реклама қилиш, шунингдек, ҳалқ табобати усулларини қўллаш бўйича фаолиятни ҳуқуқий тартибга солувчи қонунчиликни такомиллаштириш.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ва Президент Администрациясига таҳлилий маълумотнома киритиш.

Аниқ таклифлар билан таҳлилий маълумотнома

2018 йил

1 декабргача

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А. Шодмонов),

Давлат рақобат қўмитаси (Н. Шарипов)

4.

Халқ табобати усулларини қўллаган ҳолда амалга ошириладиган хизматлар кўрсатувчи шахсларнинг фаолиятига баҳо бериш мезонларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

Идоравий ҳужжат

2018 йил

1 декабргача

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А. Шодмонов),

Инновацион соғлиқни сақлаш миллий палатаси (Р. Изамов)

5.

Ўзбекистон Республикасида ҳалқ табобати соҳаси тартибга солиниши муносабати билан хизматчиларнинг асосий лавозимлари ва касблар Классификаторига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш.

Идоравий
меъёрий-ҳуқуқий ҳужжат

2018 йил

1 ноябргача

Меҳнат вазирлиги (Ш. Кудбиев),

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А. Шодмонов)

II. Ҳалқ табобатини ривожлантириш ва оммалаштиришнинг ташкилий чоралари

6.

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Инновацион соғлиқни сақлаш миллий палатаси ва бошқа идоралар, шу жумладан тиббиёт муассасалари ходимларини Хитой, Корея, Япония давлатларига халқ табобатини ривожлантириш ва рағбатлантириш, кадрлар тайёрлаш ҳамда дори воситалари билан таъминлаш бўйича тажрибасини чуқур ўрганиш учун таништирув сафарини ташкил этиш масаласини ишлаб чиқиш.

Сафар харажатлари Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Инновацион соғлиқни сақлаш миллий палатаси маблағлари, грантлар ва қонун билан тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан қопланади.

Ташкилий-амалий
чора-тадбирлар

2018 йил охиригача

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А. Шодмонов),

Инновацион соғлиқни сақлаш миллий палатаси (Р. Изамов),

Ташқи ишлар вазирлиги (А. Комилов)

7.

Тошкент шаҳрида чет эл экспертлари, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ва бошқа тузилмалар вакиллари иштирокида «Ўзбекистон Республикасида ҳалқ табобатини ҳуқуқий тартибга солиш ва ривожлантириш истиқболлари» мавзусида халқаро илмий-амалий конференция ўтказиш.

Ташкилий-амалий
чора-тадбирлар

2019 йил 1 февралгача

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А. Шодмонов), Инновацион соғлиқни сақлаш миллий палатаси (Р. Изамов), Ташқи ишлар вазирлиги (А. Комилов), манфаатдор вазирлик ва идоралар

8.

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузурида Ўзбекистон Республикасида халқ табобатини ривожланлириш борасида Халқ табобати фаолиятини тартибга солиш бўйича малакали табиблар, профессионал шифокорлар, халқ табобати соҳасида изланишлар билан шуғулланувчи шахслар, ҳуқуқшунослар ва бошқа касб эгаларидан иборат бўлган Кенгашни ташкил этиш.

Соғлиқни сақлаш вазирининг буйруғи

2018 йил

20 октябргача

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А. Шодмонов),

Олий ва ўрта махсус таълимвазирлиги (И. Маджидов),
ДБА (Р. Касимов)

9.

Халқ табобати усулларини қўллаш билан хизмат кўрсатувчиларнинг хизматларини илгари суриш, улар манфаатини ҳимоя қилиш мақсадида нодавлат нотижорат ташкилоти сифатида Ўзбекистон Халқ табобати ассоциацияси (жамияти)ни ташкил этиш масаласини муҳокама қилиш.

Ташкилий амалий
чора-тадбирлар

2018 йил

15 ноябргача

ЎзННТМА (И. Насриев),

Адлия вазирлиги (Р. Давлетов),

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А. Шодмонов),

Инновацион соғлиқни сақлаш миллий палата (Р. Изамов)

10.

Халқ табобати усулларини қўллаш билан касалликларни даволаш учун тавсия қилинадиган (ишлатиладиган), аниқ номдаги ўсимликлар, уларни парвариш қилиш ва ўстириш жойи, ўсимликлардан фойдаланиш ва бошқа зарур маълумотларни ўзида жамлаган миллий ўсимлик турлари тўғрисидаги маълумотлар базасини яратиш.

Ташкилий-амалий
чора-тадбирлар

I босқич — 2019 йил

1 январгача

II босқич — 2019 йил 1 майгача

III босқич — 2019 йил 1 октябргача

Фанлар академияси (Б. Юлдашев),

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А. Шодмонов)

11.

Халқ табобати усулларини қўллаш билан касалликларни даволаш учун тавсия қилинадиган табиий ва ўсимлик доривор воситалари, халқ табобати воситалари тўғрисидаги маълумотлар базасини яратиш, шунингдек, уни Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг веб-сайтида жойлаштириш.

Ташкилий-техник
чора-тадбирлар

2019 йил 1 мартгача

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А. Шодмонов),

Фанлар академияси (Б. Юлдашев)

12.

Халқ табобати усулларини қўллаш орқали касалликларни даволаш ва унинг тарғиботи бўйича Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси тизими марказий телеканалларида доимий асосда ток-шоу (кўрсатувлар) ўтказишни ташкил этиш.

Ташкилий-техник
чора-тадбирлар

мунтазам

МТРК (А. Хаджаев),

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А. Шодмонов)

13.

Ўзбек халқ табобатининг ноёб мероси ва бой тарихий анъаналарини ўрганишни акс эттирувчи электрон илмий изланишлар рўйхатини шакллантириш, шунингдек, ушбу рўйхатни изланишлар билан бирга Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигига тақдим этиш.

Ташкилий-техник
чора-тадбирлар

2018 йил
15 ноябргача

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги

ОАК (А. Юсупов),

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А. Шодмонов)


Ҳужжатда хато топганингизда, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Ҳуқуқий ахборот билан таъминлаш маркази