Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?

Авторизация қилиш Рўйхатдан ўтиш

×
 ×
Олий таълим муассасаси профессор-ўқитувчилар таркибининг ўқув юкламаси ҳамда ўқув-услубий, илмий-тадқиқот ва «устоз-шогирд» ишларини белгилаш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида

ИЛОВА
Олий таълим муассасаси профессор-ўқитувчилар таркибининг ўқув юкламаси ҳамда ўқув-услубий, илмий-тадқиқот ва «устоз-шогирд» ишларини белгилаш ҚОИДАЛАРИ

1-боб. Умумий қоидалар

2-боб. Профессор-ўқитувчиларнинг ўқув юкламасини ҳисоблаш

3-боб. Профессор-ўқитувчиларнинг ўқув-услубий, илмий-тадқиқот ва «устоз-шогирд» ишларини белгилаш

4-боб. Якуний қоида

1-ИЛОВА
Олий таълим муассасаси профессор-ўқитувчиларининг ўқув юкламаси ҳажмини ҳисоблашнинг вақт меъёрлари

2-ИЛОВА
Олий таълим муассасаси профессор-ўқитувчиларининг ўқув-услубий, илмий-тадқиқот ва «устоз-шогирд» ишларини турлари

Ўзбекистон Республикаси «Таълим тўғрисида»ги ва «Кадрлар тайёрлаш миллий дастури тўғрисида»ги қонунларига асосан ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги ПФ-4947-сон «Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида»ги Фармони, 2017 йил 20 апрелдаги ПҚ-2909-сон «Олий таълим тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ва 2018 йил 5 июндаги ПҚ-3775-сон «Олий таълим муассасаларида таълим сифатини ошириш ва уларнинг мамлакатда амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотларда фаол иштирокини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорларига мувофиқ, шунингдек профессор-ўқитувчилар таркибининг шахсий иш режасини тартибга солиш ва тизимлаштириш мақсадида буюраман:
Ушбу Қоидалар Ўзбекистон Республикасининг «Таълим тўғрисида»ги Қонунига ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 июндаги ПҚ-3775-сон «Олий таълим муассасаларида таълим сифатини ошириш ва уларнинг мамлакатда амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотларда фаол иштирокини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига мувофиқ олий таълим муассасаси профессор-ўқитувчилар таркибининг ўқув юкламаси ҳамда ўқув-услубий, илмий-тадқиқот ва «устоз-шогирд» ишларини белгилаш қоидаларини белгилайди.
5. Профессор-ўқитувчиларнинг (маданият ва санъат йўналишлари ўқув машғулотларида иштирок этадиган концертмейстерларнинг) ўқув йили бўйича шахсий иш режасига киритилган, унинг асосий қисми бўлган ўқув юкламасининг соатлардаги ҳажми мазкур Қоидаларнинг 1-иловасида назарда тутилган Олий таълим муассасаси профессор-ўқитувчиларининг ўқув юкламаси ҳажмини ҳисоблашнинг вақт меъёрларида белгиланган иш турларидан келиб чиқиб, профессор-ўқитувчиларнинг лавозимларига қўйилган малака талаблари асосида ҳисобланади.
7. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 11 мартдаги 133-сон қарори билан тасдиқланган Ижодий таътиллар бериш тартиби ҳамда бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда назарда тутилган нормаларга мувофиқ олиб борилаётган илмий-методик ва илмий-тадқиқот ишларини рағбатлантириш мақсадида профессор-ўқитувчиларнинг ўқув ишлари юкламаси ҳажми кафедра йиғилишининг таклифига асосан олий таълим муассасаси кенгашининг қарори билан ўзгартирилиши мумкин. Бунда профессор-ўқитувчиларнинг тегишли ўқув юкламасининг муайян қисми кафедранинг бошқа профессор-ўқитувчиларининг ўқув юкламасига қўшимча равишда тақсимланади.
9. Профессор-ўқитувчилар фаолиятининг ўқув-услубий, илмий-тадқиқот ва «устоз-шогирд» ишлари бўйича соатлар ҳажми ҳисобланмайдиган иш турлари мазкур Қоидаларнинг 2-иловасида назарда тутилган Олий таълим муассасаси профессор-ўқитувчиларининг ўқув-услубий, илмий-тадқиқот ва «устоз-шогирд» ишлари турларидан келиб чиқиб, профессор-ўқитувчиларнинг лавозимларига қўйилган малака талаблари асосида белгиланади.

Т/р

Иш турлари

Иш турлари учун ажратилган вақт меъёри

Иш турларининг бажарилганлигини аниқлаш

1.

Ўқув (маъруза, амалий, семинар, якка ва лаборатория) машғулотларини ўтказиш.

бир академик соат учун — 1 соат

Ўқув машғулотлари ўқув режага мувофиқ бир академик соатдан (45 минут) ёки танаффуссиз икки академик соатдан (80 минут) ўтказилади. Бунда:

амалий ва семинар машғулотлари талабалар сони, одатда, 25 нафаргача талаба бўлган академик гуруҳларда;

маъруза машғулотлари, одатда, 100 нафардан ошмаган бирлашган академик гуруҳларда (поток), тиббиёт олий таълим муассасаларида клиник кафедраларда циклга келган гуруҳларда (поток);

лаборатория машғулотлари ва чет (рус) тилини ўқитиш, чизма геометрия ва муҳандислик графикаси фанидан амалий машғулотлар, тиббиёт олий таълим муассасаларида тиббий-биологик, клиникагача бўлган ва гигиеник фанлар (тиббиёт олий таълим муассасалари учун) ўқитиш, нофилологик йўналишларда фанни чет тилида ўқитиш, одатда, 12 — 15 нафаргача талаба бўлган кичик гуруҳларда;

маданият, санъат ва спорт йўналишларида якка тартибдаги машғулотлар, одатда, 1 — 10 нафаргача, ансамбль машғулотларида 2 — 12 нафаргача талаба бўлган кичик гуруҳларда;

тиббиёт олий таълим муассасаларида клиник фанларни ўқитиш, одатда, 5 — 10 нафаргача талаба бўлган кичик гуруҳларда ўтказилади.

Ўқув машғулотларининг ўтказилганлиги гуруҳ журналида қайд этилади.

Тиббиёт олий таълим муассасалари учун ўқув машғулотларининг ўтказилганлиги ўқув журналида қайд этилади.

2.

Якуний давлат аттестацияси белгиланган фанлардан умумлашган маърузалар ва маслаҳатлар ўтказиш

битта фанга (битта поток учун) — 6 соат

Умумлашган маърузалар ва маслаҳатларнинг ўтказилиши якуний давлат аттестациясини ўтказиш жадвалида қайд этилади.

3.

Курс ишлари ва курс лойиҳаларига раҳбарлик қилиш, улар бўйича маслаҳатлар бериш.

бир курс иши учун — 2 соат;

бир курс лойиҳаси учун — 3 соат.

Бир профессор-ўқитувчи бир семестр давомида, одатда, 50 нафаргача талабага (кўпи билан 1-2 та академ гуруҳ талабаларига) курс иши (лойиҳаси) бериши мумкин.

Тиббиёт олий таълим муассасалари учун ўқув режада кўрсатилган фанлар бўйича ўтказилади.

4.

Курс иши (курс лойиҳаси) ҳимоясини ўтказиш.

бир курс иши ҳимояси учун — 0,4 соат;

бир курс лойиҳаси ҳимояси учун — 0,6 соат.

Бунда профессор-ўқитувчининг бир кунлик иш соати ҳажми 8 соатдан ошмаслиги лозим.

Курс иши (лойиҳаси) ҳимоясида камида 2 нафар профессор-ўқитувчи иштирок этади. Жами соатлар ҳимояда иштирок этган профессор-ўқитувчилар сонига бўлинади ва улар ўртасида тенг тақсимланади.

Профессор-ўқитувчининг курс иши (лойиҳаси) ҳимоясини ўтказишда иштирок этиши тегишли қайдномаларда акс эттирилади.

5.

Якуний давлат аттестациясини ўтказиш.

ёзма иш шаклида бир академ гуруҳ учун — 3 соат;

оғзаки шаклда битта талаба учун — 0,2 соат, ижодий ишларда битта талаба учун — 0,3 соат;

ёзма иш (ижодий иш)ни текшириш учун ҳар бир ишга — 0,2 соат;

тест шаклида битта академ гуруҳ учун — 1 соат.

Тиббиёт олий таълим муассасаларида клиникагача бўлган интеграллашган имтиҳон
ва беморда ўтказилган клиник имтиҳон бўйича бир нафар талаба учун — 0,5 соат (интеграллашган аттестация учун).

Якуний давлат аттестация комиссияси раисига комиссиянинг битта аъзоси учун бериладиган жами соатга қўшимча равишда 20% қўшилади.

Комиссия аъзоларига бериладиган бир кунлик ўқув юкламаси ҳажми 8 соатдан ошмаслиги лозим.

Бир поток (академ гуруҳ)да ёзма иш ўтказиш жараёнида иштирок этган комиссиянинг ҳар бир аъзоси (кузатувчи профессор-ўқитувчи)га 3 соатдан берилади.

Оғзаки шаклда ўтказилган якуний давлат аттестацияси синовлари жами соати унда иштирок этган комиссиянинг ҳар бир аъзосига берилади.

Ёзма иш шаклида ўтказилган якуний давлат аттестацияси синовларининг жами соати ёзма ишни текширишда иштирок этган комиссия аъзолари умумий сонига бўлинади ҳамда комиссия аъзоларига тенг тақсимланади.

Тест шаклида ўтказилган якуний давлат аттестацияси синовлари жами соати унда иштирок этган комиссиянинг ҳар бир аъзосига берилади.

Тиббиёт олий таълим муассасаларида клиникагача бўлган интеграллашган имтиҳон ва беморда ўт?азилган клиник имтиҳонда жами соатлар имтиҳон олишда иштирок этганлар орасида тенг тақсимланади.

Якуний давлат аттестациясида иштирок этиш тегишли буйруқ ва қайдномаларда акс эттирилади.

Якуний давлат аттестацияси комиссияси таркибини олдиндан аниқлаш имконияти бўлмаган тақдирда, комиссия аъзолари (кузатувчи профессор-ўқитувчи)га комиссия ўз ишини тугатгандан сўнг, соатбай ҳақ тўланади.

Бунда ушбу соатбай иш тури профессор-ўқитувчининг йиллик шахсий иш режасига киритилмайди.

6.

Намунавий ўқув дастурларида кўзда тутилган назорат, ҳисоблаш ва ҳисоб-график ишларини текшириш, маслаҳатлар бериш, тақриз ёзиш ва қабул қилиш. Тиббиёт олий таълим муассасаларида клиник фанларни ўқитишда ишчи ўқув дастурларида кўзда тутилган касаллик тарихлари ва экспертиза баённомаларини текшириш, маслаҳатлар бериш ва қабул қилиш.

битта топшириқ учун — 0,3 соат,

бироқ битта фанга кўпи билан — 1 соат.

Битта касаллик тарихи ва экспертиза баённомаси учун — 0,5 соат

Бир профессор-ўқитувчига кафедра қарорига асосан кўпи билан 3 тагача академик гуруҳ талабалари бириктирилади.

Тиббиёт олий таълим муассасаларида касаллик тарихи тегишли кафедрада бир йил давомида сақланади.

Мазкур ишларнинг бажарилиши талабаларни баҳолаш журналларида акс эттирилади.

7.

Оралиқ ва якуний баҳолашларни ўтказиш, шунингдек талабанинг қолдирган (ўзлаштирмаган) дарсларини қайта топширишини қабул қилиш.

фан бўйича оралиқ баҳолашларда жами ҳар бир талаба учун — 0,2 соат;

якуний баҳолашда ҳар бир талаба учун — 0,3 соат.

Қолдирилган (ўзлаштирилмаган) дарсларни қайта топширишни қабул қилишда ҳар бир талаба учун — 0,3 соат. Бунда бир ўқув семестри давомида бир профессор-ўқитувчига кўпи билан 20 соат берилади.

Семестр давомида битта фандан кўпи билан 2 тагача оралиқ баҳолаш ўтказилади. Бунда модуль тизимида ўқитилмаётган ва ҳажми (умумий аудитория соати) семестр давомида ҳафтасига тўлиқ 2 академик соатдан (тиббиёт олий таълим муассасаларида 4 академик соатдан) кам бўлган фанлардан оралиқ баҳолаш ўтказилмайди.

Оралиқ ва якуний баҳолашлар ўтказилиши тегишли жадвалларда акс эттирилади.

Ёзма ишлар натижалари эълон қилингандан сўнг 6 ой давомида сақланади.

Баҳолашлар жадвали (графиги) семестр бошланган муддатда талабаларга профессор-ўқитувчи томонидан эълон қилинади.

Дарсларни қайта топшириш тегишли журнал ёки қайдномаларда акс эттирилади.

8.

Бакалавриат таълим йўналиши талабалари амалиётига раҳбарлик қилиш, уларнинг ҳисоботларини текшириш ва баҳолаш.

Малакавий амалиёт ўтаётган ҳар бир талаба учун бир иш кунига — 0,5 соат. Бунда:

ўқув амалиётига раҳбарлик қилиш 1 академ гуруҳ учун бир иш кунига — 6 соат;

ишлаб чиқариш ва педагогик амалиётга раҳбарлик қилиш:

агар ишлаб чиқариш ва педагогик амалиёт ўталаётган ташкилот олий таълим муассасаси жойлашган ҳудуд доирасида бўлса, бир иш кунига 1 академ гуруҳ учун — 3 соат;

агар ишлаб чиқариш ва педагогик амалиёт ўталаётган ташкилот олий таълим муассасаси жойлашган ҳудуд доирасида бўлмаса, амалиётга раҳбарлик қилиш бир иш кунига — 6 соат.

Индивидуал ҳолда ўтказиладиган амалиётларда бутун амалиёт даврига бир талаба учун — 2 соат.

Мазкур иш тури бўйича профессор-ўқитувчининг соатлари ҳажми ўқув ишлари юкламасининг 20% идан ошмаслиги лозим.

Мазкур ишларнинг бажарилганлиги амалиёт ўташ бўйича олий таълим муассасаси буйруғи, талабанинг амалиёт кундалиги ва амалиёт учун баҳо қўйилган тегишли қайдномалар асосида аниқланади.

9.

Бакалавриат таълим йўналиши талабаларининг битирув малакавий ишига (диплом лойиҳаси, диплом иши) раҳбарлик қилиш, хулосалар ёзиш.

бир ўқув йилига ҳар бир талаба учун — 25 соат, техник йўналишларда ҳар бир талаба учун
– 30 соат

Бир ўқув йилида битта профессор-ўқитувчига 7 нафаргача талаба бириктирилади. Профессор-ўқитувчининг битирув малакавий ишига (диплом лойиҳаси, диплом иши) раҳбарлик қилганлиги, хулосалар ёзганлиги олий таълим муассасаси буйруғи, ёзилган хулоса ва ишнинг ҳимояга тақдим этилганлиги асосида аниқланади.

10.

Талабаларнинг битирув малакавий иши (диплом лойиҳаси, диплом иши, магистрлик диссертацияси) ҳимояси бўйича якуний давлат аттестацияси комиссиясида иштирок этиш.

бир битирув малакавий иши (диплом лойиҳаси, диплом иши) учун — 0,4 соат;

бир магистрлик диссертацияси учун — 0,8 соат.

Профессор-ўқитувчига бериладиган бир кунлик ўқув ишлари юкламаси ҳажми, одатда,
8 соатдан ошмаслиги лозим.

Аъзоларнинг якуний давлат аттестацияси комиссиясидаги иштироки олий таълим муассасаси буйруғи ҳамда ҳимоя натижалари тўғрисидаги қайдномалар асосида аниқланади.

Жами соат якуний давлат аттестацияси комиссиясида иштирок этган ҳар бир аъзога берилади.

Бир ЯДАК йиғилишида 4 тагача магистрлик диссертацияси, 8 тагача БМИ ҳимоясига рухсат берилади.

Якуний давлат аттестацияси комиссияси таркибини олдиндан аниқлаш имконияти бўлмаган тақдирда, комиссия аъзоларига комиссия ўз ишини тугатгандан сўнг, соатбай ҳақ тўланади.

Соатбай иш тури профессор-ўқитувчининг йиллик шахсий иш режасига киритилмайди.

11.

Магистратура талабаларининг илмий педагогик фаолияти ва амалиётига раҳбарлик қилиш. Тиббиёт олий таълим муассасалари учун клиник ординаторларнинг ўқув ва клиник амалиётига раҳбарлик қилиш.

бир ўқув йилига битта талаба учун — 50 соат. Бир ўқув йилига битта клиник ординатор учун — 50 соат.

Профессор ёки фан доктори 5 нафаргача, доцент, фан номзоди ва мутахассис 3 нафаргача талабанинг илмий педагогик фаолияти ва амалиётига раҳбарликни амалга ошириши мумкин. Профессор, фан доктори, доцент, фан номзоди ва мутахассис 4 нафаргача клиник ординаторнинг ўқув ва клиник амалиётига раҳбарликни амалга ошириши мумкин.

Талабанинг илмий педагогик фаолиятига раҳбарлик қилганлик талабанинг календарь иш режасидаги топшириқларни бажариши билан аниқланади. Амалиётга раҳбарлик қилганлик олий таълим муассасасининг амалиёт ўташ бўйича буйруғи, талабанинг амалиёт кундалиги ва амалиёт учун баҳо қўйилган тегишли қайдномалар асосида аниқланади.

12.

Магистратура талабасининг магистрлик диссертацияси

ва илмий-тадқиқот ишига раҳбарлик (илмий маслаҳатчилик) қилиш.

бир ўқув йилига битта талаба учун — 50 соат.

Профессор ёки фан доктори 5 нафаргача, доцент, фан номзоди ва мутахассис 3 нафаргача талабанинг магистрлик диссертацияси ва стажировкасига (илмий маслаҳатчилик) раҳбарликни амалга ошириши мумкин. Мазкур иш турининг бажарилганлиги олий таълим муассасаси буйруғи, талабанинг календарь иш режаси ва магистрлик диссертациясининг ҳимояга тақдим этилгани асосида аниқланади.

13.

Бакалавриат таълим йўналишлари бўйича касбий (ижодий) имтиҳонларни, шунингдек магистратура
ва клиник ординатура мутахассисликлари қабули жараёнида кириш синовларини ўтказиш комиссиясида, таянч докторант (PhD), докторант ва мустақил

изланувчилар танлови комиссиясида ва малака имтиҳонида иштирок этиш.

ёзма иш шаклида ўтказилганда бир поток (абитуриентлар гуруҳи) учун — 3 соат;

оғзаки шаклда ўтказилганда, битта абитуриент учун — 0,3 соат;

тест шаклида ўтказилганда, бир поток (абитуриентлар гуруҳи) учун — 1 соат;

ҳар бир ёзма иш (ижодий иш)ни текшириш учун — 0,3 соат.

Профессор-ўқитувчига бериладиган бир кунлик ўқув ишлари юкламаси ҳажми 8 соатдан ошмаслиги лозим.

Бир поток (абитуриентлар гуруҳи)да ёзма ишни ўтказиш жараёнида иштирок этган ҳар бир профессор-ўқитувчига 3 соатдан берилади.

Ёзма иш шаклида ўтказилган имтиҳон ва синовларнинг жами соати ёзма ишни текширишда иштирок этган комиссия аъзолари сонига тенг бўлинади ҳамда улар ўртасида тенг тақсимланади.

Оғзаки (тест) шаклида ўтказилган имтиҳон ва синовларнинг жами соати унда иштирок этган комиссиянинг ҳар бир аъзосига берилади.

Қабул имтиҳонлари ва синовларида иштирок этганлик олий таълим муассасасининг тегишли буйруғи ва тегишли қайдномалар асосида аниқланади.

Комиссия аъзолари таркибини олдиндан аниқлаш имконияти бўлмаган тақдирда, комиссия аъзоларига

комиссия ўз ишини тугатгандан сўнг, соатбай ҳақ тўланади.

Соатбай иш тури профессор-ўқитувчининг йиллик шахсий иш режасига киритилмайди.

14.

Олий таълим муассасасидаги докторант
ва мустақил изланувчига илмий маслаҳатчилик қилиш.

бир нафар докторант учун бир ўқув йилида — 100 соат;

бир нафар мустақил изланувчи учун бир ўқув йилида — 50 соат.

Фан доктори, профессор ва фан номзоди, доцент ўзи ишлаётган олий таълим муассасасида 3 нафаргача докторант ва мустақил изланувчига илмий маслаҳатчилик қилиши мумкин.

Илмий маслаҳатчи бўлганлик олий таълим муассасасининг тегишли буйруғи, докторант ва мустақил изланувчининг якка тартибдаги иш режаси бажарилиши асосида аниқланади.

15.

Очиқ, муаммоли, интеграциялашган маърузалар ва мастер-классларга тайёргарлик кўриш ва ўтказиш.

бир академик соат очиқ лекция ва мастер-класс учун — 5 соат; очиқ, муаммоли, интеграциялашган маъруза учун бир ўқув йилида кўпи билан — 30 соат.

Мастер-класс:

олий таълим муассасаси миқёсида ўтказилганда, бир ўқув йилида кўпи билан
30 соат;

республика миқёсида ўтказилганда, бир ўқув йилида кўпи билан 40 соат;

халқаро миқёсда ўтказилганда, бир ўқув йилида кўпи билан 60 соат.

Олий таълим муассасаларида ўтказилган очиқ, муаммоли, интеграциялашган маъруза ва мастер-класслар тегишли режалар ва уларнинг ўтказилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар асосида аниқланади.

16.

Қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларида ўқиш.

қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларида ўқиганлик учун — ҳафтасига 36 соатдан.

Қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларида ўқиганлигини тасдиқловчи ҳужжат асосида аниқланади.

17.

Сиртқи бўлим талабаларининг назорат ишларига тақриз ёзиш.

1 назорат ишига 0,75 соат; назорат иши бўйича суҳбатга 0,25 соат, бир фанга бир семестрга 1,5 соат;

Назорат ишлари (графиги) семестр бошланган муддатда талабаларга профессор-ўқитувчи томонидан эълон қилинади.

Т/р

Иш турлари

Иш турларини амалга ошириш механизми (профессор-ўқитувчининг шахсий иш режасида қайд этиладиган тадбирлар)

Иш турларининг бажарилганлигини аниқлаш

I. Ўқув-услубий ишлар

1.

Янги маъруза матнлари, машқ (масалалар) тўплами, лаборатория, ижодий ишлари бўйича услубий қўлланмаларни ишлаб чиқиш, ёзиш ва нашр этиш.

Янги маъруза матнлари, машқ (масалалар) тўплами, лаборатория, ижодий ишлар бўйича услубий қўлланмалар яратиш

Олий таълим муассасаси (факультет) Ўқув-услубий (илмий) кенгаши қарори билан нашр этишга тавсия этилган ишланмалар асосида аниқланади.

2.

Тарқатма ўқув материаллари, электрон ўқув дастурлар ва видео машғулотлар (фан доирасида), шунингдек тегишли компьютер дастурларидан фойдаланган ҳолда тақдимот слайдлари, ўқитиш дастурларини тайёрлаш (яратиш).

Янги таҳрирдаги тарқатма ўқув материалларини тайёрлаш;

фан бўйича компьютер дастурларидан фойдаланган ҳолда тақдимот слайдлари, ўқитиш дастурларини тайёрлаш;

электрон ўқув дастурлар ва видео машғулотлар фан доирасида яратиш.

Олий таълим муассасасида жорий ўқув йилида қўлланилган материаллар (дастурлар) асосида аниқланади.

3.

Дарслик, ўқув қўлланмалар ёзиш ва нашр этишга тайёрлаш.

Дарслик ва ўқув қўлланмаларни ёзиш ва нашрга тайёрлаш.

Олий таълим муассасаси (факультет) Ўқув-услубий (илмий) кенгаши қарори билан нашр этишга тавсия этилган дарслик ва ўқув қўлланма асосида аниқланади.

4.

Дарслик, ўқув қўлланмаларни тўлдирилган ва ўзгартирилган ҳолда қайта нашр этиш.

Дарслик ва ўқув қўлланмаларга тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ва нашрга тайёрлаш.

Олий таълим муассасаси (факультет) Ўқув-услубий (илмий) кенгаши қарори билан нашр этишга тавсия этилган дарслик ва ўқув қўлланма асосида аниқланади.

5.

Услубий қўлланма (кўрсатма, рисола)лар тайёрлаш ва нашр этиш.

Таълимга тегишли бўлган Услубий қўлланма (кўрсатма, рисола)лар тайёрлаш ва нашр этиш.

Олий таълим муассасаси (факультет) Ўқув-услубий (илмий) кенгаши қарори билан нашр этишга тавсия этилган услубий қўлланма (кўрсатма, рисола) асосида аниқланади.

6.

Фаннинг ўқув-услубий мажмуасини ишлаб чиқиш ва фаннинг электрон модуль папкасини яратиш.

Фаннинг ўқув-услубий мажмуасини яратиш.

Ўқув жараёнида қўлланилган ишлар асосида аниқланади.

7.

Мавжуд лаборатория ишини янгилаш.

Мавжуд лаборатория ишини янгилаш.

Кафедра йиғилиши баённомаси ва лаборатория иши бўйича жорий ўқув йилида тайёрланган янги услубий кўрсатмалар асосида аниқланади.

8.

Янги лаборатория ишини тайёрлаш ва жорий этиш, шунингдек виртуал лаборатория ишини тайёрлаш ва жорий этиш.

Янги лаборатория ишини тайёрлаш ва жорий этиш.

Кафедра йиғилиши баённомаси ва лаборатория иши бўйича жорий ўқув йилида тайёрланган янги услубий кўрсатмалар асосида аниқланади.

9.

Бакалавриат таълим йўналиши (магистратура, клиник ординатура мутахассислиги) бўйича малака талаби, намунавий ўқув режа, янги фан учун намунавий ўқув дастурларини ишлаб чиқиш.

Малака талаби, ўқув режа, ва ўқув дастурини ишлаб чиқиш.

Жорий ўқув йили учун тасдиқланган малака талаби, намунавий ўқув режа ва дастурлар асосида аниқланади.

10.

Ишчи ўқув режа, фан бўйича ишчи ўқув дастурини ишлаб чиқиш

Ишчи ўқув режа ва фан бўйича ишчи ўқув дастурини ишлаб чиқиш

Кафедра йиғилиши баённомаси ва кафедрада мавжуд бўлган, жорий ўқув йилида тайёрланган ишчи ўқув режа ва дастурлар асосида аниқланади.

11.

Дарслик, ўқув қўлланмалар ва бошқа материалларни таржима қилиш.

Дарслик, ўқув қўлланма ва фан доирасида бошқа материалларни таржима қилиш.

Олий таълим муассасасининг тегишли буйруғи, Ўқув-услубий (илмий) кенгаш қарори билан жорий ўқув йилида тайёрланган таржима материаллари асосида аниқланади.

12.

Фанлар бўйича назорат саволлари (тест, масалалар ва бошқа), оралиқ ва якуний баҳолашлар учун топшириқларни ишлаб чиқиш.

Оралиқ ва якуний баҳолашлар учун назорат саволлари (тест, масалалар ва бошқа), топшириқлар ишлаб чиқиш.

Ишлаб чиқилган ҳамда кафедра баённомаси билан жорий этилган топшириқлар тўплами асосида аниқланади.

II. Илмий-тадқиқот ишлари

13.

Илмий мақола, тезис тайёрлаш ва нашр этиш, ихтиро (патент), дастурий воситалар яратиш

Хорижий ва маҳаллий (ОАК рўйхатидаги) илмий журналларда илмий мақолалар чоп этиш, ихтиро (патент) олиш, тезислар нашр этиш.

Ҳар бир илмий мақола, ихтиро ва тезислари ҳисобга олинади.

Жорий ўқув йилида тайёрланган ва нашр этилган ишлар асосида аниқланади.

14.

Монография ва рисола нашр этиш, ахборот таҳлилий материаллар тайёрлаш, ижодий ишлар яратиш

Жорий ўқув йилида нашр этилган (тайёрланган) ишлар асосида аниқланади.

15.

Шахсий (тематик) ижодий асарлар каталогини нашр этиш, янги лойиҳалар яратиш

Шахсий (тематик) ижодий асарлар каталогини нашр этиш, янги лойиҳалар яратиш.

Жорий ўқув йилида нашр этилган (яратилган) ишлар асосида аниқланади.

16.

Дарслик, монография, рисола ва ўқув қўлланмаларига муҳаррирлик қилиш

Дарслик, ўқув қўлланма, монография
ва рисолалар.

Дарслик, монография ва ўқув қўлланма ҳамда рисолаларнинг жорий ўқув йилида нашр этилганлиги асосида аниқланади.

17.

Олий таълим муассасаси кенгаши томонидан тасдиқланган мавзу бўйича илмий-тадқиқот ишларини бажариш.

Раҳбар ёки масъул ижрочи бўлганлиги ҳисобга олинади.

Ўқув йили давомида мавзу бўйича амалга оширилган тегишли илмий-тадқиқот ишлари асосида аниқланади.

Хўжалик шартномалари доирасида тайёрланган ва давлат илмий-техник дастурларига мувофиқ бажарилаётган тадқиқот лойиҳалари бўйича бажарилган ишлар мазкур иш турига киритилмайди.

18.

Дарслик, ўқув қўлланма, монография, рисола, илмий мақола, диссертация, автореферат ва бошқа ишларга тақриз ёзиш.

Дарслик, ўқув қўлланма, монография, диссертация, автореферат ёки рисола, илмий мақола, ва бошқа ишлар.

Жорий ўқув йилида ёзилган тақризлар асосида аниқланади.

19.

Фалсафа доктори (PhD), фан доктори (DS) илмий даражасини олиш учун диссертация тайёрлаш ва ҳимоя қилиш.

Фалсафа доктори (PhD) ёки фан доктори (DS) диссертациясини тайёрлаганлиги.

Тайёрлаш ва ҳимоя қилиш учун 3 ўқув йили давомида диссертация ёзиш мумкин.

Автореферат, илмий даража олиш учун диссертация ҳимоя қилганлик тўғрисидаги Илмий кенгаш баённомаси асосида аниқланади.

20.

Илмий журналлар таҳририятига аъзо бўлиш.

Ҳар бир илмий журналлар таҳририятига аъзо бўлиш.

Нашр этилган илмий журналлар ва бошқа ҳужжатлар асосида аниқланади.

21.

Талабаларнинг илмий-тадқиқот ва илмий-ижодий ишларига раҳбарлик қилиш.

Талабаларнинг илмий-тадқиқот ва илмий-ижодий ишларига раҳбарлик.

Талабанинг илмий-тадқиқот ва илмий-ижодий ишлари (маъруза, мақола, тезис, шеърий тўплам ва бошқалар) нашр этганлиги асосида аниқланади.

22.

Талабаларнинг фан ва илмий тўгаракларига раҳбарлик қилиш.

Талабаларнинг фан ва илмий тўгаракларига раҳбарлик.

Тўгаракларга раҳбарлик қилганликни тасдиқловчи ҳужжатлар асосида аниқланади.

23.

Илмий ёки услубий конференция ва семинарлар ташкил этиш.

Илмий ёки услубий конференция
ва семинарлар ташкил этиилганлиги.

Илмий ёки услубий конференция ва семинарларнинг ўтказилганлигини тасдиқловчи маълумотлар.

24.

Илмий ёки усулбий кенгашларда иштироки.

Илмий ёки усулбий кенгашларда аъзо бўлганлиги.

Илмий ёки усулбий кенгашларда аъзо бўлганлигини тасдиқлочи маълумотлар.

III. «Устоз-шогирд» ишлари

25.

Талаба олий таълим муассасасига ўқишга қабул қилинганда янги шароитга адаптация жараёнини ўташга ва олий таълим муассасасида бўлган чоғида вақтини тўғри тақсимлашга ёрдам бериш.

Талабалар олий таълим муассасасига қабул қилинганда улар билан танишиш ҳамда талабаларнинг шахсий ҳужжатлари йиғма жилдини шакллантириш ва янгилаб бориш. Ўқишга қабул қилинган талабаларни олий таълим муассасаси ва унда мавжуд шароитлар билан таништириш. Талабаларни бўш вақтларини мазмунли ўтказиш бўйича иш режасини ишлаб чиқиш ва доимий назоратга олиш.

Талабаларнинг шахсий ҳужжатлари йиғма жилдлари
ва тасдиқловчи ҳужжатлар асосида аниқланади.

26.

Талабанинг шахсий ва академик ютуқларини ривожлантириш мақсадида учрашувлар ўтказиш

Етук фан арбоблари, академиклар, иқтидорли талабалар ҳамда иш берувчи ташкилотлар вакиллари билан талабаларнинг шахсий ва академик ютуқларини ривожлантиришга қаратилган учрашувларни ўтказиб бориш.

Учрашувларни тасдиқловчи ҳужжатлар (баёни, видео ёки фото лавҳалари) асосида аниқланади.

27.

Талабалар баҳолаш тизими қандай олиб борилишини қай даражада англаганини ва қаердан таълим ва академик соҳада ёрдам олиши мумкин эканлигини назорат қилиш

Талабаларга баҳолаш тизими бўйича маълумотлар бериш. Уларга қаердан таълим ва академик соҳада ёрдам олиши мумкин эканлигини тушунтириш ва амалий ёрдам бериш.

Талабаларни фанлардан ўзлаштириш даражаси орқали аниқланади.

28.

Ўқиш жараёнида шахсий ва академик муаммолар юзага келганда ва улар таълим олиш даражасига таъсир кўрсатса, уларни ҳал қилишда кўмаклашиш.

Талабалар билан шахсий ва академик муаммолари бўйича якка тартибдаги суҳбатлар олиб бориш ҳамда мавжуд муаммоларини ҳал қилиш чораларини кўриш.

Талабаларнинг фанларда ўзлаштиришларини доимий назорат қилиш ва дарс берувчи профессор-ўқитувчи билан мазкур масалани муҳокама қилиб бориш.

Гуруҳдаги талабаларнинг фанлардан ўзлаштириши ва бошқа фаолиятлари анализи натижасида белгиланади.

29.

Академик ёки касбий танлов қилишда тавсиялар бериш

Талабаларга академик ёки касбий йўлни танлаши учун кўмаклашиш ва уларга асосли маслаҳатлар бериб, уларни қизиқиш
ва истаклари асосида тўғри йўналтирилишини таъминлаш.

Талабаларнинг олий таълим муассасасини битиргач соҳаси бўйича ишлаши мумкин бўлган корхона
ва ташкилотлар ҳақида маълумотга эга бўлганлиги орқали аниқланади.

30.

Маъруза материалларни қайтариш ва мисолларни тақдим этган ҳолда уларни ёритиш.

Ўзлаштиришдан орқада қолган талабалар билан дарсдан бўш вақтларда график асосида ишлаш.

Ташкилий графикнинг мавжудлиги. Талабаларнинг ўзлаштириш даражаси орқали белгиланади.

31.

Талабаларнинг мутахассислик ва танлов фанларидан олган баҳолари ва ўзлаштирган билимлари уларнинг квалификацион даражаларига таъсирининг муҳимлиги ҳақида тушунчани шакллантириш.

Ўқув режасидаги фанларнинг муҳимлилик даражаси ҳамда малакали кадр бўлиб етишиши учун зарурлиги ҳақида тушунчалар бериш. Иш берувчи ташкилот ва корхоналар томонидан битирувчиларга қўйиладиган талаблар билан доимий таништириб бориш.

Битирувчиларнинг касбга тайёргарлик ҳолати.

32.

Бошқа талаба ва ўқитувчилардан ушбу талаба ҳақида маълумот олиши.

Талабанинг фаолиятини бошқа талаба ва ўқитувчилар орқали доимий билиб бориш ҳамда олинган маълумотлар асосида ушбу талаба билан ишлаш.

Талабани олий таълим муассасасидаги фаолияти бўйича маълумотларнинг мавжудлиги.

33.

Талабаларнинг ота-оналари билан ишлаш.

Ота-оналар билан мулоқатга киришиши, улар билан талабанинг фаолиятини муҳокама қилиш ҳамда ота-оналар истагига кўра уларни талабалар билан ишлашини таминлаш.

Талабаларнинг фаолиятини ота-оналар билан муҳокама қилинганлигини тасдиқловчи ҳужжатларни мавжудлиги.

34.

Янги ғояларни таклиф қилиш, баҳс-мунозараларни давом эттириш, жумладан, ижтимоий баҳоларни муҳокама қилиш.

Факультет ва ОТМ кенгашларида ҳамда таълим жараёнига бағишланган семинарларда талабалар фаоллигини оширишга қаратилган таклифлар билан иштирок этганлиги.

Талабаларда янги ғояларни шаклланганлиги, улар ўртасида баҳс-мунозаралар асосида ўтказилган семинарлар ва давра суҳбатларини тасдиқловчи ҳужжатларни мавжудлиги.

35.

Талабаларни ахборот билан таъминлаш ва интервью бериш.

Талабаларга доимий ахборотлар бериб боради ҳамда ОАВларида чиқишлар қилади.

Талабаларнинг янгиликлардан хабардорлиги
ва ОАВларида чиқишлар қилганлиги.

36.

Битирувчиларнинг ишини, шу жумладан, вақтни мониторинг қилиш ва музокараларни белгиланган режага мувофиқ амалга ошириш.

Битирувчиларни иш берувчи ташкилотлар билан доимий таништириб бориш, учрашувлар ташкил этиш ҳамда талабаларни корхона ва ташкилотларга ташрифини уюштириш.

Битирувчиларнинг ишга жойлашиш кўрсаткичлари орқали белгиланади.

37.

Олий таълим муассасаларига кириш учун ўқувчи-ёшлар ўртасида касбга йўналтириш ишларини олиб бориш.

Касбга йўналтириш ишларини олиб бориш режалаштирилган тадбирлар номи ва муддати.

Олий таълим муассасаси (факультет) кенгаши томонидан тасдиқлаган (режага киритилган) ишлар натижаси бўйича ҳисоботлар асосида аниқланади.

38.

Талабаларни Ўзбекистон Республикаси Президентининг давлат стипендияларига, давлат стипендияларига, халқаро ва республика олимпиадалари, танловлари, мусобақаларига тайёрлаш.

Тайёрлайдиган талаба (лар) Ф.И.О., гуруҳи ва курси.

Бир профессор-ўқитувчига кўпи билан 2 нафар талаба бириктирилади.

Мазкур иш турининг бажарилиши жорий ўқув йилида талабанинг Ўзбекистон Республикаси Президентининг давлат стипендиялари, давлат стипендиялари, халқаро ва республика олимпиадалари, танловлари, мусобақалари иштирокчиси бўлганлиги ҳамда унга профессор-ўқитувчининг бириктирилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар асосида аниқланади.

39.

Спорт, маданий-маърифий ва ижодий тадбирларни ташкил этиш ва ўтказиш.

Ташкил этиш ва ўтказиш режалаштирилган тадбир номи ва муддати.

Олий таълим муассасасининг Маънавият ва маърифат бўлими томонидан ишлаб чиқилган режа ва бажарилган ишлар бўйича тақдим этилган ҳисобот асосида аниқланади.

40.

Талабаларнинг ижодий ишлари кўргазмаларида уларнинг ишланмалари
ва иштирокига раҳбарлик қилиш

Раҳбарлик қилиш режалаштирилган талаба (лар) гуруҳи, сони ва муддати.­

Талабаларнинг ижодий ишлари кўргазмаларида профессор-ўқитувчининг иштирокини тасдиқловчи ҳужжатлар асосида аниқланади.

41.

Ташкилотларда маърузалар қилиш, оммавий ахборот воситаларида чиқишлар қилиш, шу жумладан ҳуқуқий тарғибот ишларини амалга ошириш.

Чиқиш (маъруза)лар қилиш режалаштириш тадбирлар номи ва муддати.

Олий таълим муассасасининг Маънавият ва маърифат бўлимига топширилган чиқишлар (маърузалар) қилинганлиги, шу жумладан ҳуқуқий тарғибот ишлари амалга оширилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар (маълумотлар, видео тасвирлар ва бошқалар) асосида аниқланади.


Ҳужжатда хато топганингизда, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги "Адолат" ҳуқуқий ахборот маркази