05.07.2018 йилдаги 1821-III-сон
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг қарори, 05.07.2018 йилдаги 1821-III-сон
Кучга кириш санаси
05.07.2018
Қонунчилик палатаси депутатларининг жорий йил апрель ойида жойларга чиқиб ўрганишлари давомида мамлакатимиз Президентининг 2017 йил 8 августда қабул қилинган «Ҳудудларнинг жадал ижтимоий-иқтисодий ривожланишини таъминлашга доир устувор чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламлари ҳамда ногиронлиги бўлган шахслар ўртасида ўтказилган суҳбатлар жараёнида ногиронликни белгилашга тааллуқли қатор масалалар мавжудлиги аниқланиб, бу борада соғлиқни сақлаш вазирининг ахборотини эшитиш таклифи билдирилган эди.
«Парламент назорати тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 4 ва 10-моддаларига мувофиқ Ўзбекистон Халқ демократик партияси фракциясининг ташаббусига кўра Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг «Мамлакатимизда ногиронликни белгилаш амалиёти ва уни такомиллаштириш борасида олиб борилаётган ишлар тўғрисида»ги ахборотини эшитди.