ИЛОВА
Босқичлар | Субъектлар | Тадбирлар | Бажариш муддатлари | |||
I-босқич | Жамғарманинг ишчи органи | Жамғарма маблағлари куйидагилар ҳисобига шакллантирилади: ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун белгиланган тартибла солинадиган жарималар суммасининг 10 фоизи миқдоридаги ажратмалар; ногиронлиги бўлган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш жойларининг энг кам миқдорини яратишга доир маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг қарорлари бажарилмаганлиги учун белгиланган тартибда солинадиган жарималар суммасининг 10 фоизи миқдоридаги ажратмалар; | Жарима суммаси ундирилган вақтда | |||
юридик ва жисмоний шахсларнинг, шунингдек, халқаро ташкилотларнинг ҳомийлик хайриялари хамда қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар. | Доимий | |||||
II-босқич | Жамғарманинг ишчи органи | Жамғарманинг келгуси йил учун даромадлари ва харажатлари прогноз кўрсаткичларини ишлаб чиқади: даромадлар ва харажатлар сметаларини тайёрлайди: | Ҳар йили 1 декабргача | |||
Жамғарма тушумларини кўпайтириш ва унинг маблағларидан самарали фойдаланиш бўйича таклифлар тайёрлайди; | Доимий | |||||
хар чоракда камида бир марта Жамғарма маблағларидан фойдаланилиши тўғрисида ҳисобот тайёрлайди ва Кенгашга тақдим этади. | Ҳар чоракда | |||||
Ш-босқич | Жамғарма фаолиятини бошқариш кенгаши | хар йили 25 декабргача Жамғарманинг келгуси йил учун даромадлари ва харажатлари сметаларини тасдиқлайди; | Ҳар йили бир маротаба | |||
Жамғарма маблағларидан мақсадли ва самарали фойдаланилишини назорат қилади; | Доимий | |||||
Жамғарманинг чорак якуни бўйича даромадлари ва харажатлари тўғрисидаги ҳисоботини кўриб чиқади ва тасдиқлайди. | Доимий | |||||
IV-босқич | Жамғарма фаолиятини бошқариш кенгаши | Жамғарма маблағларидан: ногиронлиги бўлган шахсларни протез-ортопедия буюмлари, техник реабилитация воситалари ва кресло-аравачалар билан таъминлашга; ташкилотларда протез-ортопедия буюмлари ва техник реабилитация воситаларини ишлаб чиқаришни модернизация қилиш ва технологик янгилаш лойиҳаларини амалга оширишга; ногиронлиги бўлган шахсларни реабилитация қилиш. организмнинг издан чиққан ёки йўқолган функцияларини тиклаш ва уларни компенсация қилиш, ҳаёт фаолияти чекланганлигини бартараф этиш чора-тадбирларини амалга оширишга: ногиронлиги бўлган шахсларга жамият ҳаётида бошқа фуқаролар билан тенг иштирок этиш имкониятларини яратишга қаратилган чора-тадбирларни амалга оширишга; ногиронлиги бўлган шахслар учун йўналтирилган ихтисослаштирилган таълим муассасалари фаолиятига кўмаклашишга; ногиронлиги бўлган шахслар учун ихтисослаштирилган иш ўринларини ташкил этиш мақсадларини молиялаштиришга фойдаланилади. | Тасдиқланган даромадлар ва харажатлар сметаларига мувофиқ | |||
V-босқич | Жамғарма фаолиятини бошқариш кенгаши | Жамғарма маблағларидан фойдаланиш юзасидан ҳисоб, ҳисобот ва назорат: Жамғарманинг даромадлари ва харажатлари сметасини бюджет ташкилотлари учун бюджетдан ташқари маблағлар бўйича қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тузиш (чораклар, даромадлар манбалари ва улардан фойдаланиш йўналишлари бўйича) ва Кенгаш томонидан тасдиқлаш; | Ҳар йили бир маротаба. зарур бўлганда қайта | |||
Жамғарманинг даромадлари ва харажатлари сметаларининг бажарилиши бўйича йиллик ҳисоботни Ўзбекистон Республикаси Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги мажлисида кўриб чиқади ва хар йили 15 мартгача Кенгаш томонидан тасдиқлаш йўли билан амалга оширилади. | Ҳар йили бир маротаба |
« | 36. | Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги | ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун белгиланган тартибда солинадиган жарималар суммаси | 10 | ». |
ногиронлиги бўлган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш жойларининг энг кам миқдорини яратишга доир маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг қарорларини бажарилмаганлиги учун белгиланган тартибда солинадиган жарималар суммаси | 10 |