Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021 24.04.2001 йилдаги 185-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори

ЖАҲОН БАНКИ ГУРУҲИ ҲУЗУРИДАГИ ХАЛҚАРО ТАРАҚҚИЁТ УЮШМАСИ БИЛАН ҲАМКОРЛИКНИНГ УСТУВОР ЙЎНАЛИШЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жаҳон банки гуруҳи билан молиявий ҳамкорликни янада кенгайтириш, иқтисодиётнинг устувор тармоқларини, ишлаб чиқариш тузилмаси ва ижтимоий соҳани ривожлантиришни жадаллаштириш, жалб этилаётган молиявий ресурслардан самарали фойдаланилишини таъминлаш учун имтиёзли узоқ муддатли қарзларни жалб этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Жаҳон банки гуруҳига кирувчи Халқаро тараққиёт уюшмасининг узоқ муддатли имтиёзли кредитларини 2001 йилдан бошлаб жалб этиш, уларни ишлаб чиқариш ва ижтимоий инфратузилмани жадал ривожлантиришни таъминловчи устувор лойиҳаларни амалга оширишга жамлаш мақсадга мувофиқ деб ҳисоблансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Қуйидагилар Халқаро тараққиёт уюшмасининг 40 йилгача бўлган муддатга бериладиган 10 йилгача имтиёзли даврга эга бўлган имтиёзли фоизсиз кредитларидан фойдаланишнинг устувор йўналишлари этиб белгилансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ирригация-мелиорация тармоғини реконструкция қилиш ва самарадорлигини ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
электр энергетикада энергия ишлаб чиқарувчи қувватларни замонавийлаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
шаҳар ва қишлоқ инфратузилмасини ривожлантириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ижтимоий инфратузилма (таълим, соғлиқни сақлаш)ни ривожлантириш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Халқаро тараққиёт уюшмаси билан ўзаро келишувга кўра ҳамкорликнинг бошқа йўналишлари.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Халқаро тараққиёт уюшмаси билан ишлаш бўйича Идоралараро ишчи гуруҳнинг таркиби иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* Илова берилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Идоралараро ишчи гуруҳга:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бозор ислоҳотларини чуқурлаштириш, иқтисодиётнинг стратегик муҳим тармоқларини техника билан қайта жиҳозлаш, инфратузилмани замонавийлаштириш ва ижтимоий соҳани ривожлантиришга доир биринчи навбатдаги вазифаларни ҳал этиш учун Халқаро тараққиёт уюшмасининг узоқ муддатли имтиёзли кредитлари жалб этилишини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Халқаро тараққиёт уюшмаси томонидан ажратилаётган маблағлардан энг кўп даражада самарали ва мақсадли фойдаланилишини таъминлаш юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Идоралараро ишчи гуруҳ Халқаро тараққиёт уюшмаси билан қўшма лойиҳаларни тайёрлаш ва амалга оширишда ушбу лойиҳаларнинг Жаҳон банки гуруҳига кирувчи бошқа халқаро молия институтлари (Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки, Халқаро молия корпорацияси, Инвестицияларни кафолатлаш халқаро агентлиги), шунингдек Осиё тараққиёт банки, Европа тикланиш ва тараққиёт банки ва бошқалар билан Ўзбекистон Республикасининг ўзаро ҳамкорлик дастурларининг чамбарчас мувофиқлаштирилишига ва ўзаро бир-бирини тўлдиришига алоҳида эътиборни қаратсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазир ўринбосари Р.С.Азимов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2001 йил 24 апрель,

185-сон