Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?

Авторизация қилиш Рўйхатдан ўтиш

×
 ×
Таълим тизимида маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида

1-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳузуридаги «Маънавият ва маърифат» марказининг ТУЗИЛМАСИ

2-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳузуридаги «Маънавият ва маърифат» маркази фаолиятини такомиллаштириш ҳамда талаба ва ўқувчиларнинг дарсдан бўш вақтини мазмунли ташкил этиш ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ДАСТУРИ

3-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳузуридаги»Маънавият ва маърифат» маркази ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлаш РАЗРЯДЛАРИ

4-ИЛОВА
Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳузурида «Маънавият ва маърифат» марказини ташкил этиш тўғрисида» 2011 йил 12 январдаги 11-сон қарорига киритилаётган ўзгартиришлар

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида» 2017 йил 7 февралдаги ПФ-4947-сон Фармони ва «Олий таълим тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 20 апрелдаги ПҚ-2909-сон қарорида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш ҳамда талаба ва ўқувчиларнинг маънавий-маърифий, маданий савиясини мунтазам ошириб бориш, уларнинг ўқишдан бўш вақтини мазмунли ўтказишини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

Т/р

Чора-тадбирлар номи

Амалга ошириш механизми

Бажариш муддати

Масъуллар

1.

Талабалар ўртасида «Йил талабаси» танловини жорий этиш ва унинг ҳар йили ўтказиб борилишини йўлга қўйиш.

1. «Йил талабаси» танловини ўтказиш бўйича ишчи гуруҳ таркибини шакллантириш.

2. «Йил талабаси» танловининг низомини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

3. Танловни олий таълим муассасалари талабалари ўртасида ўтказиб бориш.

2018 йил

сентябрь


2018 йил

сентябрь


ҳар йили

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги,
тасарруфида олий таълим муассасалари бўлган вазирликлар ва идоралар,
Ўзбекистон ёшлар иттифоқи,
Республика Маънавият ва маърифат маркази

2.

Соғлом оила қуриш, соғлом фарзандни дунёга келтириш, соғлом турмуш тарзини юритиш (тўғри овқатланиш, гигиена, тиббий маданият, спорт билан шуғулланиш ва бошқалар) асосларини талаба ва ўқувчи қизлар ўртасида манзилли тарғиб этиш мақсадида якка тартибда тушунтириш ишлари, очиқ мулоқот, сайёр қабул ва давра суҳбатларини ташкил этиш.

1. Тадбирларни ўтказиб бориш бўйича ишчи гуруҳни тузиш.

2. Ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда тадбирлар режасини ишлаб чиқиш.

3. Тадбирларни юқори савияда ўтказиш.

2018 йил

сентябрь


2018 йил

сентябрь



мунтазам

Соғлиқни сақлаш вазирлиги,
Халқ таълими вазирлиги,
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги,
Касб-ҳунар таълими маркази,
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги «Оила» илмий-амалий тадқиқот маркази, Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси,
Ўзбекистон ёшлар иттифоқи,
Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича республика кенгаши,
«Соғлом авлод учун» халқаро жамоат фонди

3.

Талаба ва ўқувчи қизларнинг тадбиркорлик соҳасига оид билим ва кўникмаларини ошириш бўйича тадбиркор, ҳунарманд аёллар иштирокида ўқув-тренинглар ташкил этиш.

1. Ҳамкор ташкилотлар вакилларидан иборат ишчи гуруҳ тузиш.

2. Ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда ўқув-тренинглар режасини ишлаб чиқиш.

3. Ўқув-тренингларни юқори савияда ўтказиш.

2018 йил

сентябрь


2018 йил

сентябрь



мунтазам

Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси,
Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги,
Савдо-саноат палатаси, Марказий банк

4.

Талаба ва ўқувчи қизларни тадбиркорликка йўналтириш ҳамда уларнинг боқимандалик кайфиятига берилишининг олдини олишга қаратилган кўрсатув ва эшиттиришларни ташкил этиш.

1. Ҳамкор ташкилотлар вакилларидан иборат ишчи гуруҳини тузиш.

2. Ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда кўрсатувлар медиа-режасини ишлаб чиқиш.

3. Кўрсатувларни юқори савияда ташкил этиш.

2018 йил

сентябрь


2018 йил

октябрь



мунтазам

Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси,
Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси,
Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича республика кенгаши,
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги «Оила» илмий-амалий тадқиқот маркази,
«Нуроний» жамғармаси,
Ўзбекистон ёшлар иттифоқи

5.

«Буюкларни тарбиялаган онажонлар» рукнида атоқли олимлар, таниқли арбобларнинг оиласи, аввало, уларни тарбиялаган оналар ҳақида туркум мақолалар ва кўрсатувлар ташкил этиш. «Фарзандлар тарбиясида китобнинг ўрни» мавзусига оид мақолаларни мунтазам равишда тайёрлаш ва чоп этиб бориш.

1. Ҳамкор ташкилотлар вакилларидан иборат ишчи гуруҳи тузиш.

2. Ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда иш режасини ишлаб чиқиш.

3. Мақолаларни тайёрлаш ва чоп этиб бориш.

2018 йил

сентябрь


2018 йил

октябрь


мунтазам

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси,
Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси,
Республика Маънавият ва маърифат маркази, Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси,
Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги,
Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги

6.

Талабаларнинг ижтимоий-психологик ҳолатини янада яхшилаш мақсадида ҳар бир олий таълим муассасасида мутахассислардан иборат Социологик ва педагогик-психологик хизмат гуруҳини ташкил этиб, таълим муассасаси раҳбарига мазкур гуруҳ аъзоларини ҳар ойда белгиланган тартиб асосида моддий рағбатлантириб бориш ваколатини бериш.

1. Белгиланган тартибда ҳар бир олий таълим муассасасида мутахассислардан иборат Социологик ва педагогик-психологик хизмат гуруҳини ташкил этиш.

2. Социологик ва педагогик-психологик хизмат гуруҳи фаолиятини мониторинг қилиб бориш.

2018 йил

сентябрь



мунтазам

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги,манфаатдор вазирликлар ва идоралар

7.

Талаба ва ўқувчи қизларга шарт-шароитлар яратиш, уларга бўлган юксак эътибор сифатида Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ва оила институтини мустаҳкамлаш соҳасидаги фаолиятни тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 2 февралдаги ПФ-5325-сон Фармонининг мазмун-моҳияти ҳақида давра суҳбатларини ташкил этиш.

1. Талаба ва ўқувчи қизларга шарт-шароитлар яратиш бўйича тадбирлар ўтказадиган ижодий гуруҳ тузиш.

2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 2 февралдаги ПФ-5325-сон Фармонининг мазмун-моҳиятини тушунтириш бўйича тадбирларни ўтказиш режа-жадвалини тасдиқлаш.

3. Режа-жадвал асосида тадбирларни ташкил этиш.

2018 йил

сентябрь


2018 йил

ноябрь





мунтазам

Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси,
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги «Оила» илмий-амалий тадқиқот маркази,
Республика Маънавият ва маърифат маркази

8.

Талабалар турар жойларида таълим муассасасининг ички имкониятларидан келиб чиққан ҳолда, талабалар учун барча шароит ва имкониятларга эга бўлган ҳунармандчилик ва илм-фанга доир тўгараклар ҳамда ўқув курслари ташкил этиш.

1. Ҳар бир талабалар турар жойидаги тўгарак ёки ўқув курси учун мос бўлган жойларни аниқлаб, рўйхатини шакллантириш.

2. Талабалар турар жойларида ҳунармандчилик ва илм-фанга доир тўгараклар ҳамда ўқув курсларини ташкил этиш.

2018 йил

сентябрь



2018 йил

ноябрь

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги,
Ўзбекистон ёшлар иттифоқи,
манфаатдор вазирликлар ва идоралар

9.

Таълим муассасаларида «Президент асарлари билимдони», «Тафаккур синовлари», «Қувноқлар ва зукколар», «Талабалар театр студиялари», «Ёш китобхонлар», «Ягонасан, муқаддас Ватан!» каби республика миқёсида ўтказилаётган танловлар ҳамда спорт мусобақаларини юқори савияда ташкил этиш мақсадида уларни олий таълим муассасаларининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан молиялаштириш тизимини такомиллаштириш.

1. Олий таълим муассасаларининг йиллик харажатлар сметасига ўтказилаётган танловлар ҳамда спорт мусобақаларини олий таълим муассасаларининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан молиялаштириш бандини киритиш.

2. Танловлар ҳамда спорт мусобақаларининг ҳар бир олий таълим муассасасида юқори савияда ташкил этилишини таъминлаш.

3. Ўтказилган тадбирлар натижасини мониторинг қилиш.

ҳар йили







алоҳида режа асосида



мунтазам

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги,
Ўзбекистон ёшлар иттифоқи,
Республика Маънавият ва маърифат маркази

10.

Таълим муассасалари ўртасида республика миқёсида ташкил этилаётган спорт мусобақалари сонини янада ошириш, мусобақалар ўтказиладиган спорт турларини кенгайтириш, таълим муассасалари ўртасида спорт турлари бўйича ўртоқлик учрашувлари ўтказиб борилишини йўлга қўйиш.

1. Таълим муассасаларида ташкил этилаётган спорт мусобақалари турларини қайта кўриб чиқиш.

2. Таълим муассасалари ўртасида республика миқёсида ташкил этилаётган спорт мусобақалари сонини янада ошириш ва мусобақа ўтказиладиган спорт турларини кенгайтириш чораларини белгилаш.

3. Таълим муассасалари ўртасида спорт турлари бўйича ўртоқлик учрашувлари режасини ишлаб чиқиш.

2018 йил

сентябрь


2018 йил

октябрь





мунтазам

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги,
тасарруфида олий ва ўрта махсус,
касб-ҳунар таълими муассасалари бўлган вазирликлар ва идоралар

11.

Олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларидаги тўгаракларни тўлиқ хатловдан ўтказиш ва барча тўгаракларнинг самарали фаолият юритишини таъминлаш мақсадида тўгарак раҳбарларини моддий қўллаб-қувватлаш чораларини кўриш.

1. Тўгарак раҳбарларига иш ҳақи миқдорининг 25 фоизигача бўлган миқдорда устама ҳақ белгилаш бўйича намунавий тартиб ишлаб чиқиш.

2. Талаба ва ўқувчиларни ўз қизиқишидан келиб чиққан ҳолда тўгаракларга кенг қамраб олинишини таъминлаш.

3. Талабалар томонидан тўгараклар давомида яратилган маҳсулотлар реализациясини ва кўргазмаларини йўлга қўйиш.

2018 йил

сентябрь



2018 йил
октябрь



мунтазам

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги,
тасарруфида олий ва ўрта махсус,
касб-ҳунар таълими муассасалари бўлган вазирликлар ва идоралар

12.

Талабалар турар жойидаги тарбиячи-педагогларнинг педагогик маҳорати ва ёшлар билан олиб бориладиган тарбиявий ишлар бўйича малакасини ошириш чораларини кўриш ҳамда улар учун сайёр семинар-тренинглар ўтказиб бориш механизмини жорий этиш.

1. Тарбиячи-педагогларнинг малакасини ошириш юзасидан таклиф ишлаб чиқиш бўйича ишчи гуруҳ тузиш.

2. Тарбиячи-педагогларнинг малакасини ошириш ва улар учун семинар-тренинглар ўтказиб бориш бўйича таклиф ишлаб чиқиш.

3. Ишлаб чиқилган таклиф асосида тарбиячи-педагогларнинг малакасини ошириш механизмини жорий қилиш.

2018 йил

сентябрь


2018 йил

октябрь



2018 йил

ноябрь

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги,
тасарруфида олий таълим муассасалари бўлган вазирликлар ва идоралар,
Республика Маънавият ва маърифат маркази,
Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси,
бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар

13.

Талабаларда китобхонлик ва мутолаа маданиятини юксалтириш мақсадида гуруҳлар, факультетлар ва таълим муассасалараро (онлайн, видеоконференция тарзида) адабий учрашувлар, шеърият кечалари, адабий ўқишлар, навоийхонлик, бобурхонлик каби тадбирларни ташкил этиш.

1. Тадбирларнинг манзилли режасини ишлаб чиқиш.

2. Тадбирларни ўз вақтида ташкил этиб бориш.

3. Ўтказилаётган тадбирларнинг мониторингини юритиш.

2018 йил

сентябрь


режа асосида



ҳар чоракда

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, тасарруфида олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими таълим муассасалари бўлган вазирликлар ва идоралар

14.

Ҳар бир таълим муассасасида нотиқлик маҳоратига эга бўлган талаба (ёки ўқувчи)лардан иборат «Ёш тарғиботчилар клуби»ни ҳамда «IQ-SНOU» номли телетанловни ташкил этиш.

1. Клубнинг намунавий низомини ишлаб чиқиш.

2. Клубларнинг таълим муассасалараро сафарларини уюштириш.

2018 йил

сентябрь


режа асосида

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси, тасарруфида олий таълим муассасалари бўлган вазирликлар ва идоралар

15.

Талаба ва ўқувчиларни янги ахборотлар билан мунтазам таъминлаб бориш мақсадида талабалар турар жойларидаги Ахборот-ресурс марказида мавжуд китоблар билан таъминланган хона ва Интернет жаҳон ахборот тармоғига уланган (маълумотлар базасига уланган) хонани ташкил этиш.

1. Ахборот-ресурс марказида мавжуд китоблар билан таъминланган хона ва Интернет жаҳон ахборот тармоғига уланган (маълумотлар базасига уланган) хонага эга бўлмаган талабалар турар жойлари рўйхатини шакллантириш.

2. Талабалар турар жойларидаги Ахборот-ресурс марказида мавжуд китоблар билан таъминланган хона ва Интернет жаҳон ахборот тармоғига уланган (маълумотлар базасига уланган) хонани ташкил этиш.

3. Хоналардан фойдаланиш бўйича доимий назорат олиб бориш.

2018 йил

сентябрь





2018 йил

октябрь





мунтазам

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги,
тасарруфида олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари бўлган вазирликлар ва идоралар

16.

Талаба ва ўқувчилар ўртасида диний бағрикенглик ва миллатлараро тотувлик ғояларини кенг тарғиб қилиш мақсадида тизимли равишда диний уламолар билан учрашувлар, маънавий-маърифий тадбирлар уюштириш.

1. Тадбирларнинг манзилли режасини ишлаб чиқиш.

2. Тадбирларни ўз вақтида ташкил этиб бориш.

3. Ўтказилаётган тадбирларнинг мониторингини юритиш.

2018 йил

сентябрь

режа асосида


мунтазам

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита,
манфаатдор вазирлик ва идоралар

17.

Мутахассисларни жалб этган ҳолда, талаба (ўқувчи)лар ўртасида бадиий жамоалар фаолиятини йўлга қўйиш ва уларнинг ўзлари таҳсил олаётган олий таълим муассасаси ҳамда яқин ҳудудлардаги маҳаллаларда бадиий-ижодий чиқишларини ташкил этиб бориш.

1. Бадиий жамоалар фаолиятини йўлга қўйиш.

2. Бадиий жамоаларнинг бадиий-ижодий чиқиши бўйича манзилли режа ишлаб чиқиш.

3. Ўтказилаётган бадиий-ижодий чиқишларни оммавий ахборот воситаларида ёритиб бориш.

2018 йил

сентябрь


2018 йил

октябрь



2018 йил давомида

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, тасарруфида олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари бўлган вазирликлар ва идоралар

18.

Талаба ва ўқувчилар иштирокида республика оммавий ахборот воситаларида талабалар ва ўқувчиларнинг чиқишлари бўйича танловлар эълон қилиш.

1. Танловлар низомини ишлаб чиқиш.


2. Танловлар дастурини ишлаб чиқиш.


3. Ўтказилаётган танловларнинг мониторингини юритиш.

2018 йил

сентябрь


2018 йил

октябрь


2018 йил давомида

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, тасарруфида олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари бўлган вазирликлар ва идоралар, манфаатдор вазирлик ва идоралар

19.

Талабаларнинг маънавият, тарих, санъат соҳасида ҳамда миллий қадриятлар ва анъаналар, маданий меросимиз тўғрисидаги билимларини бойитиш, уларда миллий ғурур ва ифтихор туйғуларини юксалтириш, уларни тарихий-маънавий меросимиз, урф-одат ва анъаналаримизга ҳурмат руҳида тарбиялаш чораларини янада кучайтириш ҳамда натижадорлигини таъминлаш.

1. Мазкур масала бўйича дастур ишлаб чиқиш.

2. Дастур асосида тадбирлар ўтказишни йўлга қўйиш.

3. «Ватаним — менинг бахтим» шиори остида бой тарихий-маънавий меросимиз, урф-одат ва анъаналаримизни тарғиб этиш.

2018 йил

ноябрь


режа асосида



2018/2019 ўқув йили давомида

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, тасарруфида олий таълим муассасаси бўлган вазирликлар ва идоралар, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи, Республика Маънавият ва маърифат маркази, олий таълим муассасалари ректорлари

20.

«Ўқув даргоҳимизни юксак маънавият ва маърифат масканига айлантирамиз» мавзусида ижтимоий акциялар ташкил этиш.

1. Ижтимоий акциялар ўтказишнинг намунавий дастурини ишлаб чиқиш.

2. Ҳар бир таълим муассасасида дастур асосида ижтимоий акциялар ўтказиш.


3. Ижтимоий акциялар якуни бўйича республика форумини ўтказиш.

2018 йил

сентябрь


2018 йил

октябрь — ноябрь


2018 йил

ноябрь

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи, Республика Маънавият ва маърифат маркази, тасарруфида олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари бўлган вазирликлар ва идоралар, манфаатдор вазирликлар ва идоралар

21.

Олий таълим муассасаларининг Талабалар театр студияси ва «Қувноқлар ва зукколар» жамоаларининг ҳудуддаги ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари бўйлаб махсус режа-жадвал асосидаги ижодий сафарларини ташкил этиш.

1. Ижодий сафарларнинг режа-жадвалини ишлаб чиқиш.

2. Ҳар бир таълим муассасасида режа-жадвал асосида ижодий сафарлар уюштириш.

3. Ўтказилаётган ижодий сафарлар мониторингини олиб бориш.

2018 йил

сентябрь


режа-жадвал асосида



мунтазам

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги,
Касб-ҳунар таълими маркази, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи

22.

Талаба ва ўқувчи қизлар ўртасида «Қиз бола — бўлғуси оила бекаси» мавзусида давра суҳбатлари ташкил этиш.

1. Мазкур масала бўйича дастур ишлаб чиқиш.

2. Дастур асосида мутахассис тарғиботчилар рўйхатини шакллантириш.

3. Ҳар бир таълим муассасасида учрашув, давра суҳбати ва семинар-тренинглар ташкил этиш.

2018 йил

сентябрь


2018 йил

октябрь


2018 йил
сентябрь — декабрь

Хотин-қизлар қўмитаси,
Ўзбекистон ёшлар иттифоқи,
Республика Маънавият ва маърифат маркази,
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

23.

«Талаба ёшлар маънавий-ахлоқий онгини шакллантиришнинг ижтимоий-фалсафий хусусиятлари» мавзусида илмий-амалий конференция ташкил этиш.

1. Конференцияни ўтказиш бўйича ишчи гуруҳни ташкил этиш.

2. Конференцияни эълон қилиш ва унинг ахборот хатини тарқатиш.

3. Конференция мақолаларини йиғиб олиш.


4. Конференцияни ўтказиш.



5. Конференция материаллари асосида хулоса таклифлари тайёрлаш.

2018 йил

сентябрь


2018 йил

октябрь


2018 йил

сентябрь — октябрь


2018 йил

ноябрь



2018 йил

ноябрь

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги,
тасарруфида олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари бўлган вазирликлар ва идоралар, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи,
Республика Маънавият ва маърифат маркази,
манфаатдор вазирлик ва идоралар

24.

Талабалар ва ўқувчиларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этишга доир ишлар тизимини такомиллаштиришга қаратилган илмий тадқиқотлар олиб бориш учун эълон қилинган грант танловлари натижасига кўра илмий грантлар ажратиш чораларини кўриш.

1. Илмий грантлар мавзуларини аниқлаш бўйича эксперт комиссиясини тузиш.

2. Илмий грантлар мавзуларини эълон қилиш.

3. Грантларда эълон қилинган мавзулар бўйича тадқиқотлар натижаларини амалиётга татбиқ этиш чораларини кўриш.

2018 йил

сентябрь



2018 йил
октябрь


белгиланган муддатларда

Инновацион ривожланиш вазирлиги,
Фанлар академияси,
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги,
манфаатдор вазирлик ва идоралар

25.

Таниқли ва юқори илмий салоҳиятга эга академик ва профессор-ўқитувчиларнинг онлайн тарздаги видеодарсларини ташкил этиш тизимини жорий қилиш.

1. Мазкур масала бўйича режа-жадвал ишлаб чиқиш.

2. Режа-жадвал асосида академик ва профессор-ўқитувчилар рўйхатини шакллантириш ва дарс жадвалини ишлаб чиқиш.

3. Ҳар бир йўналиш бўйича академик ва профессор-ўқитувчиларнинг онлайн видеодарсларини ўтказиб бориш.

2018 йил

сентябрь


2018 йил

сентябрь




тасдиқланган режа-жадвалга мувофиқ

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги,
Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги,
Фанлар академияси,манфаатдор вазирлик ва идоралар

26.

Таълим муассасаларида «Оила — маънавият қўрғони», «Шукроналик — улуғ неъмат», «Ободлик кўнгилдан бошланади» мавзуларида мутахассислар иштирокидаги учрашув, давра суҳбати ва семинар-тренинглар ташкил этиш.

1. Мазкур масала бўйича дастур ишлаб чиқиш.

2. Дастур асосида мутахассис тарғиботчилар рўйхатини шакллантириш.

3. Ҳар бир таълим муассасасида учрашув, давра суҳбати ва семинар-тренинглар ташкил этиш.

2018 йил

сентябрь


2018 йил

сентябрь


2018 йил

август — декабрь

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи,
Республика Маънавият ва маърифат маркази,
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги,
Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси

27

Талабалар ва ўқувчиларда шукроналик ҳиссини янада кучайтиришга қаратилган «Эзгу ишларга дахлдорлик — улуғ фазилат», «Лоқайдлик — жамият кушандаси» мавзусида илмий-ижодий танловлар ташкил этиш.

1. Танловлар низомини ишлаб чиқиш.


2. Низом асосида танловларни юқори савияда ташкил этиш.

2018 йил

сентябрь


2018 йил
сентябрь — декабрь

Республика Маънавият ва маърифат маркази,
Ўзбекистон ёшлар иттифоқи,
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги,
Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси

1. 2 ва 3-бандлар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
2. 7-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
3. 1-илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

Ҳужжатда хато топганингизда, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги "Адолат" ҳуқуқий ахборот маркази