Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?

Авторизация қилиш Рўйхатдан ўтиш

×
 ×
Ўзбекистон Республикаси фуқароларини хорижда уюшган ҳолда ишга жойлаштириш тизимини янада такомиллаштириш ва тубдан қайта кўриб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида

Ўзбекистон Республикасидан ташқарида иш излаётган шахслар ишга жойлаштириш бўйича фаолиятни лицензиялаш тартиби тўғрисидаги НИЗОМ

1-боб. Умумий қоидалар

2-боб. Лицензия талаблари ва шартлари

3-боб. Лицензия олиш учун тақдим этиладиган ҳужжатлар

4-боб. Лицензия олиш учун аризани кўриб чиқиш тартиби

5-боб. Лицензия бериш ёки уни беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилиш тартиби

6-боб. Лицензияни қайта расмийлаштириш ва унинг дубликатини бериш тартиби

7-боб. Лицензия талаблари ва шартларига риоя этилишини назорат қилиш

8-боб. Лицензияни тўхтатиш, тугатиш, амал қилишини тиклаш ва бекор қилиш тартиби

9-боб. Реестрни юритиш

10-боб. Лицензияловчи орган қарорлари устидан шикоят қилиш

11-боб. Якунловчи қоида

Ўзбекистон Республикасидан ташқарида иш излаётган шахслар ишга жойлаштириш бўйича фаолиятни лицензиялаш СХЕМАСИ

Ўзбекистон Республикасидан ташқарида иш излаётган шахслар ишга жойлаштириш бўйича фаолиятни амалга ошириш учун лицензия олиш учун АРИЗА

2-ИЛОВА
Хорижга меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун кетаётган Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг касбий малакасини тасдиқлаш фаолияти билан шуғулланувчи юридик шахсларни аккредитациядан ўтказиш тартиби тўғрисидаги НИЗОМ

1-боб. Умумий қоидалар

2-боб. Малака, билим ва кўникмаларни баҳолаш тизими

3-боб. Ариза берувчини аккредитациядан ўтказиш

4-боб. Малака, билим ва кўникмаларни баҳолаш

5-боб. Сифатга ҳамда ўрнатилган талаблар ва шартларга риоя этилишини назорат қилиш

6-боб. Малакаси тасдиқланган шахслар миллий реестри

7-боб. Ваколатли орган қарорлари юзасидан шикоят қилиш

8-боб. Якунловчи қоидалар

1-ИЛОВА
Хорижга меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун кетаётган Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг касбий малакасини тасдиқлаш фаолият билан шуғулланувчи юридик шахсларни аккредитациядан ўтказиш СХЕМАСИ

2-ИЛОВА
Хорижга вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун кетаётган Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг касбий малакасини, шу жумладан касбий кўникмаларини ва чет тилларни билиш даражасини тасдиқлаш фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқини олишга аккредитациядан ўтказиш учун АРИЗА

3-ИЛОВА
Хорижда вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун Ўзбекистон Республикаси фуқароларини уюшган ҳолда танлаш тартиби тўғрисида НИЗОМ

1-боб. Умумий қоидалар

2-боб. Ходимлар ягона маълумотлар базасини шакллантириш

3-боб. Хорижда иш берувчиларни излаш

4-боб. Талабгорлар танлаб олинишини ташкил этиш ва амалга ошириш

5-боб. Талабгорларни кетишдан олдин мослаштириш

6-боб. Талабгорларни жўнатиш

7-боб. Меҳнат мигрантлари фаолиятининг мониторинги

8-боб. Якунловчи қоида

3-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси фуқароларини ишга жойлаштириш тўғрисида ДАЛОЛАТНОМА

4-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги тўғрисида НИЗОМ

1-боб. Умумий қоидалар

2-боб. Агентликнинг вазифалари ва функциялари

3-боб. Агентлик ҳуқуқлари ва жавобгарлиги

4-боб. Агентлик мол-мулки ва молия-хўжалик фаолияти

5-боб. Агентликка раҳбарлик қилиш

6-боб. Якунловчи қоида

5-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Хорижда меҳнат фаолиятини амалга оширувчи фуқароларни қўллаб-қувватлаш ҳамда уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш жамғармаси фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисида НИЗОМ

1-боб. Умумий қоидалар

2-боб. Жамғарма маблағларини шакллантириш тартиби

3-боб. Жамғарма маблағларидан фойдаланиш тартиби

4-боб. Жамғарма фаолиятини ташкил этиш ва маблағларини бошқариш

5-боб. Жамғарма маблағларини ҳисобга олиш, улар бўйича ҳисобот тузиш ва улардан фойдаланишни назорат қилиш

6-боб. Якунловчи қоидалар

ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Хорижда меҳнат фаолиятини амалга оширувчи фуқароларни қўллаб-қувватлаш ҳамда уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш жамғармаси маблағларининг тасдиқланган йўналишларга мувофиқ сарфланишини ташкил этиш схемаси *

6-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Хорижда меҳнат фаолиятини амалга оширувчи фуқароларни қўллаб-қувватлаш ҳамда уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш жамғармаси Кузатув кенгашининг ТАРКИБИ

7-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Хорижда меҳнат фаолиятини амалга оширувчи фуқароларни қўллаб-қувватлаш ҳамда уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш жамғармаси Ижро этувчи дирекциясининг ТУЗИЛМАСИ

8-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини йўқотган деб ҳисобланаётган айрим қарорлари РЎЙХАТИ

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасининг ташқи меҳнат миграция тизимини янада такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2018 йил 5 июлдаги ПҚ-3839-сон қарорига мувофиқ, шунингдек Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги фаолиятининг самарадорлигини янада ошириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 31 декабрдаги 1066-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.12.2018 й., 09/18/1066/2428-сон)
5. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 8-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-илова номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 31 декабрдаги 1066-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.12.2018 й., 09/18/1066/2428-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасининг ташқи меҳнат миграция тизимини янада такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2018 йил 5 июлдаги ПҚ-3839-сон қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикасидан ташқарида иш излаётган шахслар ишга жойлаштириш бўйича юридик шахсларнинг фаолиятини лицензиялаш ҳамда назорат қилиш тартибини белгилайди.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 31 декабрдаги 1066-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.12.2018 й., 09/18/1066/2428-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 31 декабрдаги 1066-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.12.2018 й., 09/18/1066/2428-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 31 декабрдаги 1066-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.12.2018 й., 09/18/1066/2428-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 31 декабрдаги 1066-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.12.2018 й., 09/18/1066/2428-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 31 декабрдаги 1066-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.12.2018 й., 09/18/1066/2428-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 31 декабрдаги 1066-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.12.2018 й., 09/18/1066/2428-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 31 декабрдаги 1066-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.12.2018 й., 09/18/1066/2428-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ шаклда ариза;
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 31 декабрдаги 1066-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.12.2018 й., 09/18/1066/2428-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(13-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 31 декабрдаги 1066-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.12.2018 й., 09/18/1066/2428-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(15-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 31 декабрдаги 1066-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.12.2018 й., 09/18/1066/2428-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(24-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 31 декабрдаги 1066-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.12.2018 й., 09/18/1066/2428-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(48-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 31 декабрдаги 1066-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.12.2018 й., 09/18/1066/2428-сон)
ушбу Низомнинг 24-бандида назарда тутилган ҳолларда;
Ушбу банднинг тўртинчи хатбошида назарда тутилган ҳолатда лицензияни бекор қилиш суд қарорига кўра, бошқа ҳолларда эса лицензияловчи органнинг қарорига биноан амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.

Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар

Ижро муддатлари

1-босқич

Лицензияга даъвогар

Зарур ҳужжатлар билан бирга ишчи органга ариза беради.

Лицензия даъвогарининг хоҳишига кўра

2-босқич

Ишчи орган

1. Лицензияни бериш ёки қайта расмийлаштириш учун тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиқиш.

2. Тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиқиш жараёнида аризачининг белгиланган талабларга мувофиқлигини сайёр ўрганади.

3. Кўриб чиқиш якунлари бўйича хулоса тайёрлайди, у лицензияловчи органга берилади.

Ариза келиб тушган кундан бошлаб ўн иш куни давомида

3-босқич

Лицензияловчи орган

Лицензия бериш ёки лицензия беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.

Хулоса олинган кундан бошлаб беш иш куни давомида

4-босқич

Лицензияловчи орган

Ёзма шаклда лицензия битими лойиҳасини илова қилиб, лицензия бериш учун йиғим киритиладиган банк ҳисоб рақами реквизитларини кўрсатиб, лицензия берилиши тўғрисида даъвогарни хабардор қилади.

Тегишли қарор қабул қилинган кундан кейин уч кун ичида

5-босқич

Лицензияловчи орган

Лицензиатлар жойлашган жой бўйича лицензияни бериш, бекор қилиш ёки тугатиш тўғрисидаги ахборотни давлат солиқ хизмати органларига хабар қилади.

Тегишли қарор қабул қилинган кундан кейин уч кун ичида

6-босқич

Даъвогар

Фуқароларнинг ҳуқуқлари ва манфаатларини қўллаб-қувватлаш ҳамда ҳимоя қилиш жамғармасининг депозит ҳисобида 50 000 АҚШ доллари миқдорида захиралайди

Қабул қилинган қарор тўғрисида хабар олинган кундан бошлаб уч кундан ошмай

7-босқич

Даъвогар

1. Ўзбекистон Республикасида тўлов куни белгиланган энг кам иш ҳақининг уч баравари миқдорида йиғим тўлаш.

2. Йиғим тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжатни ва ўз томонидан имзоланган лицензия битимини ишчи органга тақдим этади.

Қабул қилинган қарор тўғрисида хабар олинган кундан бошлаб уч кундан ошмай

8-босқич

Лицензияловчи орган

Даъвогарга лицензия берилади.

Йиғим тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжатни ва ўз томонидан имзоланган лицензия битимини ишчи органга тақдим этилгандан кейин

9-босқич

Лицензиат

Лицензия талабига мувофиқ фаолият олиб боради

Доимий асосда

(1-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 31 декабрдаги 1066-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.12.2018 й., 09/18/1066/2428-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-илова номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 31 декабрдаги 1066-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.12.2018 й., 09/18/1066/2428-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 10 августдаги 661-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.08.2019 й., 09/19/661/3571-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасининг ташқи меҳнат миграция тизимини янада такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2018 йил 5 июлдаги ПҚ-3839-сон қарорига мувофиқ хорижга меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун кетаётган Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг касбий малакасини тасдиқлаш фаолияти билан шуғулланувчи юридик шахсларни аккредитациядан ўтказиш, шунингдек, меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун хорижга кетаётган Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг малака, билим ва кўникмаларга эгалигини баҳолаш тартибини белгилайди, шу жумладан, Ўзбекистон Республикаси фуқароларини хорижда уюшган ҳолда ишга жойлаштиришни ташкил этиш бўйича халқаро шартномаларни амалга ошириш доирасида.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 31 декабрдаги 1066-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.12.2018 й., 09/18/1066/2428-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 31 декабрдаги 1066-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.12.2018 й., 09/18/1066/2428-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 31 декабрдаги 1066-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.12.2018 й., 09/18/1066/2428-сон)
ушбу Низомнинг 2-иловага мувофиқ шаклда ариза;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(26-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 31 декабрдаги 1066-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.12.2018 й., 09/18/1066/2428-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(30-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 31 декабрдаги 1066-сонли қарорига асосан хатбошилар билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.12.2018 й., 09/18/1066/2428-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(37-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 31 декабрдаги 1066-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.12.2018 й., 09/18/1066/2428-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(42-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 31 декабрдаги 1066-сонли қарорига асосан еттинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.12.2018 й., 09/18/1066/2428-сон)
ушбу Низомнинг 42-бандида назарда тутилган;
Ушбу банднинг тўртинчи хатбошисида назарда тутилган ҳолатда аккредитация суднинг қарори билан, бошқа ҳолларда эса ваколатли органнинг қарори билан бекор қилинади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(47-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 31 декабрдаги 1066-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.12.2018 й., 09/18/1066/2428-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 10 августдаги 661-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.08.2019 й., 09/19/661/3571-сон)
1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасининг ташқи меҳнат миграция тизимини янада такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2018 йил 5 июлдаги ПҚ-3839-сон қарорига мувофиқ хорижда вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун Ўзбекистон Республикаси фуқароларини уюшган ҳолда танлаш тартибини белгилайди.
Агентлик ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ шакл бўйича юборилган талабнома асосида бир иш куни давомида юборувчи ташкилотлардан ва Ўзбекистон Республикаси Консуллик муассасаларининг меҳнат масалалари бўйича атташесидан олинган ахборот асосида Иш берувчилар реестрига киритилади.
29. Гуруҳ тузиш якунлари бўйича юборувчи ташкилот ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ шакл бўйича намунавий шартномага биноан хорижда ишга жойлаштириш юзасидан хизматлар кўрсатиш тўғрисида талабгор билан шартнома тузади.
37. Ўтказилган тадбирлар якунлари бўйича ушбу Низомнинг 3-иловага мувофиқ шакл бўйича талабгорни ишга жойлаштириш тўғрисида ҳужжат тузилади. Унга шунингдек талабгор ва хорижий иш берувчи ўртасидаги меҳнат шартномаларининг нусхалари илова қилинади.
Олдинги таҳрирга қаранг.

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги хорижий ваколатхоналарининг,
Ўзбекистон Республикаси консуллик муассасалари меҳнат масалалари бўйича
атташесининг, юборувчи ташкилотларнинг хорижий иш берувчини
Хорижда ишга жойлаштириш учун иш берувчилар реестрига киритиш
БУЮРТМАНОМАСИ

____________________________________________________________________________________________________

Агентлик хорижий ваколатхоналари, меҳнат масалалари бўйича атташесининг, юборувчи ташкилотнинг номи)

Ишга жойлаштириладиган давлатнинг қонун ҳужжатларига мувофиқ меҳнат мигрантларини ишга жойлаштириш ҳуқуқини олган ва текширилган хорижий иш берувчини хорижда ишга жойлаштириш учун Иш берувчилар реестирга киритиш учун у тўғрисида қуйидаги ахборотни тақдим этади:

Ташкилот номи
Фаолият тури
Жойлашган жойи (почта манзили)
Телефон
E-mail
Веб сайт
Давлат рўйхатидан ўтказилган сана ва рақами
Устав капитали
Телефон
E-mail
Лицензия рақами
Ишга жойлашган мамлакат ва шаҳар
Бошқа муҳим ахборот
Боғланиш мумкин бўлган шахс, ФИО, лавозими, телефон рақами
Ташкилот рақами, ФИО, лавозими,
телефон рақами
Ариза берувчи хулосаси
________________________________________
___________________________________________________________

(ариза берувчи)

(имзо)

(1-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 10 августдаги 661-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.08.2019 й., 09/19/661/3571-сон)

Ўзбекистон Республикаси фуқароларини хорижда ишга
жойлаштириш бўйича хизматлар кўрсатиш тўғрисида
НАМУНАВИЙ ШАРТНОМА

Ушбу шартнома Устав ҳамда Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги томонидан берилган 201___ йил «____» _____ даги ______-сон лицензия асосида фаолият кўрсатувчи __________________ директори номидан ______________________________ (кейинги ўринларда Юборувчи ташкилот деб аталади) ва Ўзбекистон Республикаси фуқароси ___________________________________________________________________ (кейинги ўринларда Талабгор деб аталади), (кейинги ўринларда Томонлар деб аталади) қуйидагилар тўғрисида мазкур шартномани (кейинги ўринларда Шартнома деб аталади) тузди:

1. Шартнома мақсади

1.1. Юборувчи ташкилот Талабгорга______________________________ мутахассислиги/касби бўйича бўш иш ўринларини танлаш, кетишдан олдин мослаштириш ва хорижда ишга жойлаштириш бўйича хизматлар кўрсатади.
1.2. Талабгор ва хорижий иш берувчи ўртасидаги намунавий шартнома (кейинги ўринларда намунавий шартнома деб аталади) меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун рухсат этиш хусусиятига эга бўлган ҳужжатлар олингач, ишга жойлаштириладиган давлат ҳудудида имзоланади.

2. Шартноманинг амал қилиш муддати

2.1. Ушбу Шартнома меҳнат шартномасида кўрсатилган муддатга тенг муддатда амал қилади.
2.2. Меҳнат шартномаси муддати тугагач, ходим хорижий иш берувчи билан келишган ҳолда унинг муддатини узайтириш ҳуқуқига эга, бу эса тегишли равишда мазкур шартномани узайтиришга сабаб бўлади.

3. Ҳисоб-китоблар миқдори ва тартиби

3.1.Талабгор _________________________________ сўм миқдорида юборувчи ташкилот томонидан кўрсатиладиган

рақамлар ва сўз билан

хизматларга ҳақ тўлайди;
3.2. Томонлар ушбу Шартномани имзолагач, Талабгор 2 (икки) иш куни давомида Юборувчи ташкилот хизматларининг ушбу Шартнома 3.1. кичик бандида кўрсатилган қийматини тўлайди ва банк тўлов квитанциясининг нусхасини Юборувчи ташкилотга тақдим этади.
Агар Талабгор томонидан амалга оширилган тўлов тасдиқланмаса, Юборувчи ташкилот тасдиқномани олгунга қадар барча хизматлар кўрсатилишини тўхтатиб туриш ҳуқуқига эга.

4. Ишга жойлаштириладиган давлатда ишлаш шартлари

4.1. Ишга жойлаштириладиган давлат ҳудудида вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун Талабгор, агар ишга жойлаштириладиган давлат қонун ҳужжатларида бошқача назарда тутилмаган бўлса, махсус рухсатномага эга бўлиши керак.
4.2. Ишга жойлаштириладиган давлат ҳудудида вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошириш даврида яшаш ва бошқа ижтимоий шарт-шароитлар билан боғлиқ харажатлар, одатда, Талабгор ва хорижий иш берувчи ўртасида имзоланган меҳнат шартномаси билан тартибга солинади.
4.3. Меҳнат фаолияти даврида, иш ҳақи ва бошқа тўлов суммалари меҳнат шартномаси асосида Талабгор ва хорижий иш берувчи ўртасида аниқланади. Талабгорнинг иш ҳақи суммаси ходимларнинг тегишли тоифаси учун ишга жойлаштириладиган давлат фуқаролари учун қонун ҳужжатларида белгиланган иш ҳақидан кам бўлмаслиги керак.
4.4. Ишга жойлаштириладиган давлат ҳудудида меҳнат мигрантининг иш вақти қонун ҳужжатларида белгиланган иш вақти муддатидан ошмаслиги керак. Шунга мувофиқ меҳнат шартномаси асосида ҳафта давомида иш вақтининг давомийлиги аниқланади.
4.5. Ходимни иш вақтидан кейин ишга жалб қилишга йўқ қўйилмайди. Ходим ва иш берувчи ўртасида ходимнинг розилиги билан ўзаро битим тузилган ҳолат бундан мустасно.
4.6. Иш вақтидан кейин, шунингдек, дам олиш ва байрам кунларидаги иш учун ишга жойлаштириладиган давлатнинг меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ ҳақ тўланади.
4.7. Меҳнат фаолияти даврида ходим ишга ёки иш жойига мослаша олмаса ёки меҳнат мажбуриятларини мунтазам бузса, у ўз маблағлари ҳисобидан ўзи яшайдиган мамлакатга қайтарилади.

5. Юборувчи ташкилотнинг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари

5.1. Юборувчи ташкилот фуқароларни ишга жойлаштириш, уларнинг малакасини ошириш/уларни қайта тайёрлаш, шунингдек, ишга жойлаштириладиган давлатга меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун юборишда қуйидаги ҳуқуқларга эга:
мазкур Шартнома талабларини бузган ва жўнаб кетишдан олдин мослаштириш жараёнида иштирок этмаган Талабгорларни четлаштириш; 5.1-банднинг иккинчи хатбошига мувофиқ четлаштирилган фуқаролардан ишлаб чиқариш харажатларини ўқитиш соатларига ёки етказилган зарарга тенг миқд�рда ундириш.
5.2. Ишга жойлаштириладиган давлат ҳудудида Талабгорлар ҳуқуқларини ва кафолатларини таъминлаш бўйича Юборувчи ташкилотнинг мажбуриятлари қуйидагилардан иборат:
хорижий иш берувчи билан тузиладиган меҳнат шартномаси лойиҳасини Талабгорга тақдим этиш ва уни мазкур лойиҳа шартлари билан батафсил таништириш;
хорижий иш берувчининг асосий талаблари ва ишга жойлаштириш шартлари бўйича Талабгорларга умумий ахборот ва тавсиялар бериш;
тиббий кўрик якунлари бўйича соғлом деб топилган Талабгорни меҳнат фаолиятига жўнаб кетишдан олдин тайёрлаш жараёнини малакали ўқитувчилар/мутахассисларни жалб қилган ҳолда ташкил этиш;
ишга жойлаштириладиган давлатнинг ўзига хос хусусиятларидан келиб чиқиб, шунингдек, хорижий иш берувчилар талабларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг рақобатбардошлигини ошириш мақсадида Талабгорнинг ўқув-тайёргарлик, мослашиш (тил бўйича, ихтисослаштирилган ва касб билан боғлиқ) курслари ҳамда тадбирларида иштирок этишини ташкил қилиш;
имтиёзли чипталарни харид қилиш учун Талабгорни Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги базасида албатта рўйхатдан ўтказиш;
чипталар харид қилишда амалий ёрдам бериш ва Талабгорларни ишга жойлаштириладиган давлатга уюшган ҳолда жўнатиш;
Талабгорларга ишга жойлаштириладиган давлатда ҳамроҳлиқ қилиш;
меҳнат шартномаси тугагунига қадар ишга жойлаштириладиган давлат ҳудудида меҳнат мигрантларининг ҳуқуқлари ва манфаатларини ҳимоя қилиш;
хорижий иш берувчининг талабларига мувофиқ Талабгорларнинг тиббий кўрикдан ўтишини ташкил этиш;
меҳнат мигрантларига хорижий иш берувчилар томонидан иш ҳақи ўз вақтида тўланишини назорат қилиш;
ишга жойлаштириладиган давлат фуқаролари учун мўлжалланган даражадан паст бўлмаган даражада муносиб меҳнат қилиш ва яшаш шароитлари нормаларига риоя этиш;
ходим меҳнат фаолиятини бошлаган даврдан бошлаб, уни ишлаб чиқаришдаги кўнгилсиз ҳодисалардан, шу жумладан иш вақтидан ташқари кўнгилсиз ҳодисалардан тиббий суғурта қилишни хорижий иш берувчи билан биргаликда таъминлаш.

6. Талабгорнинг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари

6.1. Талабгор ишга жойлаштириладиган давлат ҳудудида меҳнат фаолиятини амалга оширишда қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Талабгор ва хорижий иш берувчи ўртасида тузилган меҳнат шартномасига мувофиқ меҳнат фаолиятини амалга ошириш;
ишга жойлаштириладиган давлат қонун ҳужжатларига қатъий риоя қилинган тақдирда, шахсий ҳуқуқлар ва эркинликлар, ижтимоий ва иқтисодий ҳуқуқлардан фойдаланиш;
ишга жойлаштириладиган давлат ҳудудида меҳнат фаолиятини амалга ошириш вақтида олинган иш ҳақидан ва бошқа даромадлардан эркин фойдаланиш;
суғурта турлари бўйича суғурта тўловларини талаб қилиш ва улардан фойдаланиш;
хорижий иш берувчилар билан меҳнат фаолиятини амалга оширган даврида юзага келган низоларни ҳал этиш учун Юборувчи ташкилотга ва Ўзбекистон Республикасининг Элчихонасига/консуллик муассасаларига бевосита мурожаат қилиш.
6.2. Ушбу шартномага мувофиқ Талабгор ишга жойлаштириладиган давлат ҳудудида меҳнат фаолиятини амалга оширишда ўз зиммасига қуйидаги мажбуриятларни олади:
ишга жойлаштириладиган давлат қонун ҳужжатларига қатъий риоя этиш ва мазкур давлат анъаналарини ҳурмат қилиш;
ушбу Шартноманинг 3.1-бандида кўрсатилган харажатларни ишга жойлаштириладиган давлатга жўнаб кетишидан олдин тўлаш;
белгиланган ички тартибга риоя қилиш ҳамда ўқитиш ва мослаштириш жараёнида албатта иштирок этиш;
ушбу Шартнома шартларига риоя қилиш, меҳнат фаолиятини хорижий иш берувчи ва меҳнат мигранти ўртасида тузилган меҳнат шартномасига мувофиқ амалга ошириш;
ишга жойлаштириладиган давлат ҳудудида бўлиш тартибига риоя қилиш;
ушбу Шартнома мажбуриятларини бажаришга тўсқинлик қиладиган/уни мураккаблаштирадиган ҳолатлар юзага келганда, Юборувчи ташкилотга мурожаат қилиш;
хорижий иш берувчи билан тузилган меҳнат шартномаси шартларига риоя қилиш;
меҳнат шартномаси муддати ва ишга жойлаштириладиган давлатда вақтинча рўйхатдан ўтиш (виза) муддати тугагач (ёки хорижий иш берувчи билан келишилган ҳолда муддат тугашидан олдин) ўзи яшайдиган мамлакатига ўз вақтида қайтиб келиш;
меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун рухсат (патент) олгунларига қадар яшаш ва овқатланиш билан боғлиқ харажатларни ўз маблағлари ҳисобидан қоплаш.
6.3. Талабгор фуқаролик-ҳуқуқий муносабатлар доирасида юзага келадиган қарз мажбуриятлари ва уларнинг оқибатлари учун шахсан ўзи жавоб беради (Талабгор ишга жойлаштириладиган давлат ҳудудида меҳнат фаолиятини амалга оширишга рухсат (патент) олмаганлиги ва ғайриқонуний хатти-ҳаракатларни амалга оширганлиги сабабли).

7. Қўшимча шартлар

7.1. Ишга жойлаштириладиган давлат ҳудудига келгандан кейин барча жавобгарлик қуйидаги ҳолларда Талабгор зиммасига юкланади:
агар меҳнат шартномаси тузилмаган бўлса/хорижий иш берувчига боғлиқ бўлмаган сабабларга кўра бекор қилинган бўлса;
Талабгор талаб этилган мутахассисликка ва/ёки хорижий иш берувчининг бошқа талабларига мос келмаса;
узрсиз/номаълум сабабларга кўра иш жойида бўлмаса.
7.2. Меҳнат мигранти ишлаб чиқаришда жароҳат олса/майиб бўлса, тиббий хизмат кўрсатиш ва/ёки ўзи яшайдиган мамлакатга қайтариш билан боғлиқ барча харажатлар Юборувчи ташкилот томонидан ва/ёки суғурта компанияси ҳисобидан қопланади.
7.3. Меҳнат мигранти ҳалок бўлса/ишлаб чиқаришда жароҳат олса, унинг ҳаётига ва/ёки соғлиғига етказилган зарар учун моддий жавобгарлик Юборувчи ташкилот/суғурта компанияси зиммасига юкланади. Меҳнат мигранти ҳалок бўлса, жасадни (жасад қолдиқларини) Ўзбекистон Республикасига олиб келиш бўйича харажатлар юборувчи ташкилотлар ва/ёки суғурта компанияси ҳисобидан амалга оширилади.
7.4. Меҳнат мигранти ишлаб чиқариш жараёнидан бошқа вақтда жароҳат олганлиги туфайли меҳнат фаолиятини давом эттириш имкони бўлмаса, тиббий хизмат кўрсатиш ва/ёки ўзи яшайдиган мамлакатга қайтариш билан боғлиқ харажатлар унинг ўз маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
7.5. Меҳнат мигранти ишлаб чиқариш жараёнидан бошқа вақтда жароҳат олиши ва/ёки бахтсиз ҳодисага учраши оқибатида ҳалок бўлса, жасад (жасад қолдиқлари) суғурта компанияси ҳисобидан олиб келинади. Меҳнат мигрантининг ҳаёти бахтсиз ҳодисалардан ва/ёки ўлимдан суғурта қилинмаган бўлса, жасадни Ўзбекистон Республикасига олиб келиш билан боғлиқ харажатлар меҳнат мигрантининг шахсий жамғармаси ва/ёки унинг оила аъзоларининг ҳисобидан амалга оширилади.
7.6. Депортация қилинган тақдирда, чиқариб юбориш билан боғлиқ харажатлар меҳнат мигранти зиммасига юкланади.

8. Форс-мажор ҳолатлар

8.1. Томонлар ушбу Шартнома бўйича мажбуриятларни бажармаганлиги ёки тегишлича бажармаганлиги учун, агар бундай вазият ушбу Шартнома тузилгандан кейин Томонлар олдиндан билиши, оқилона чоралар билан олдини олиши мумкин бўлмаган фавқулодда хусусиятга эга воқеалар натижаси�а вужудга келган енгиб бўлмайдиган куч (форс-мажор ҳолатлари)туфайли юзага келганлигини ва Томонлар ўз мажбуриятларини тегишлича бажариш юзасидан барча мумкин бўлган ва ўзларига боғлиқ бўлган чораларни кўрганлигини исботласа, жавоб бермайди.
8.2. Қуйидагилар форс-мажор ҳолатларга киради: ҳарбий ҳаракатлар, табиат кучлари таъсири (зилзила, сув тошқини ва ҳоказолар), давлат органлари қарорлари.
8.3. Форс-мажор ҳолатлар юзага келиши тўғрисида Томонлар бундай ҳолатлар юзага келган вақтдан бошлаб уч иш куни давомида бир-бирларини хабардор қилишлари керак.
8.4. Форс-мажор ҳолатлар юзага келган тақдирда, ушбу Шартнома бўйича мажбуриятларни бажариш муддати шундай ҳолатлар ва уларнинг оқибатлари амал қиладиган даврга кўчирилади.

9. Низоларни ҳал қилиш

9.1. Ушбу Шартномада назарда тутилган мажбуриятларни бажариш муносабати билан юзага келадиган ёки мазкур мажбуриятларни бажариш чоғида юзага келадиган барча низолар Томонлар ўртасида музокаралар ўтказиш йўли билан ҳал этилади.
9.2. Томонлар ўртасида музокаралар ўтказиш йўли билан низолар ҳал этилмаса, низолар Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ судда ҳал этилади.

10. Якунловчи қоидалар

10.1. Ушбу Шартнома 2 та (иккита) нусхада тузилиб, улар бир хил юридик кучга эга бўлади.
10.2. Томонларнинг ўзаро келишувига кўра, ушбу Шартномага ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиши мумкин.
10.3.Ушбу Шартномага ўзгартириш ва қўшимчалар ёзма шаклда расмийлаштирилади ва Шартноманинг ажралмас қисми ҳисобланади.

11. Томонларнинг манзиллари ва банк реквизитлари:

Ташкилот номи

Талабгор

______________________________________
______________________________________
СТИР ______________СТИР ______________
______________________________________
______________________________________
______________________________________

М.Ў.

имзо, Ф.И.О.имзо, Ф.И.О.
1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасининг ташқи меҳнат миграция тизимини янада такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 2018 йил 5 июлдаги ПҚ-3839-сон қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги фаолиятининг тартибини белгилайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(10-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 31 декабрдаги 1066-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.12.2018 й., 09/18/1066/2428-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(18-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 31 декабрдаги 1066-сонли қарорига асосан бешинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.12.2018 й., 09/18/1066/2428-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(23-банднинг ўнинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 31 декабрдаги 1066-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.12.2018 й., 09/18/1066/2428-сон)
1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасининг ташқи меҳнат миграция тизимини янада такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2018 йил 5 июлдаги ПҚ-3839-сон қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Хорижда меҳнат фаолиятини амалга оширувчи фуқароларни қўллаб-қувватлаш ҳамда уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш жамғармаси (кейинги ўринларда Жамғарма деб аталади) маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартибини белгилайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 31 декабрдаги 1066-сонли қарорига асосан иккинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.12.2018 й., 09/18/1066/2428-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(6-банднинг саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 31 декабрдаги 1066-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.12.2018 й., 09/18/1066/2428-сон)
7. Ушбу Низомнинг 6-бандида кўрсатилган харажатлар учун Жамғарма маблағларидан Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Хорижда меҳнат фаолиятини амалга оширувчи фуқароларни қўллаб-қувватлаш ҳамда уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш жамғармасининг Маблағлар сарфини ташкил этиш схемасига мувофиқ ушбу Низомга иловага биноан тасдиқланган йўналишларга асосан фойдаланилади.
Ушбу Низом 6-бандининг иккинчи — бешинчи хатбошларида кўрсатилган харажатларни тез ва шошилинч молиялаштириш зарурати юзага келса, Агентлик ваколатхонаси ва Агентлик харажатларни белгиланган лимит доирасида мустақил молиялаштириш ваколатига эга. Шошилинч харажатларни молиялаштириш учун Агентлик ваколатхонасига Агентликнинг ҳар бир ваколатхонаси учун белгиланадиган умумий лимит доирасида корпоратив банк картаси очилади.
Агентлик ваколатхонаси Жамғарма маблағларидан ушбу Низомнинг 6-банди иккинчи — бешинчи хатбошиларида кўрсатилган йўналишларда фойдаланишда Агентлик ҳамда Жамғарма Ижро этувчи дирекцияси билан келишган ҳолда, борадиган мамлакатнинг қонун ҳужжатлари билан ваколат берилган ихтисослаштирилган ташкилотларни, Агентлик ваколатхоналарини, шу жумладан маросим хизматларини кўрсатувчи агентликлар, транспорт ва логистика компаниялари, тиббиёт муассасалари, суғурта компаниялари, юридик хизмат кўрсатадиган ташкилотлар, ҳуқуқни ҳимоя қилиш ташкилотлари ҳамда бошқа ташкилотларни Жамғарма маблағларидан фойдаланишнинг юқорида қайд этилган йўналишлари бўйича хизмат кўрсатиш учун шартнома асосида жалб қилиш ҳуқуқига эга.
Агентлик тасдиқланган ҳужжатлар асосида ушбу Низомнинг 6-бандида кўрсатилган харажатларни қоплаш мақсадида Жамғарма маблағларини олиш учун талабнома расмийлаштиради ва уни Жамғарманинг Ижро этувчи дирекциясига юборади.
ушбу Низомнинг 6-бандида назарда тутилган вазифалар молиялаштирилишини таъминлайди;
Олдинги таҳрирга қаранг.

Т/р

Жамғарма маблағларидан фойдаланиш йўналишлари

Харажатларни тўлаш учун талаб этиладиган ҳужжатлар

Назарда тутиладиган чоралар

Молиялаштириш лимити**

1.

Хорижда меҳнат фаолиятини амалга ошириш даврида зўравонликка, мажбурий меҳнатга дучор бўлган ва камситилган, меҳнат ва бошқа ҳуқуқлари бузилган, мураккаб молиявий аҳволда қолган ва шахсини тасдиқловчи ҳужжатларсиз, яшаш учун маблағсиз қолган Ўзбекистон Республикаси фуқароларини ҳуқуқий ва ижтимоий ҳимоя қилиш, уларга моддий ёрдам бериш

1. Ҳуқуқий ва ижтимоий ҳимоя, моддий ёрдам сўраб Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг (Агентлик) ваколатхонасига ариза.

2. Ариза берувчининг шахсини тасдиқловчи ҳужжатлар (ҳужжатлар йўқолган ҳоллар бундан мустасно).

3. Хорижда меҳнат фаолиятини амалга ошириш тўғрисидаги тасдиқловчи ҳужжатлар (меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун рухсатнома, меҳнат шартномаси ёки меҳнат соҳасидаги назорат бўйича ваколатли орган маълумотномаси).

4. Мурожаат қилган шахс хорижда меҳнат фаолиятини амалга ошириш даврида зўравонликка, мажбурий меҳнатга дучор бўлгани ва камситилгани, меҳнат ва бошқа ҳуқуқлари бузилгани, мураккаб молиявий аҳволда қолгани ва шахсини тасдиқловчи ҳужжатларсиз, яшаш учун маблағсиз қолгани тўғрисида ишга жойлаштирилган мамлакат суди ёки ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари, ваколатли халқаро ташкилотлар тасдиқномаси (агар мавжуд бўлса).

1.Мурожаат қилганларни ҳимоя қилиш мақсадида адвокатнинг, юридик хизматлар кўрсатувчи ташкилотларнинг ёки ҳуқуқни муҳофаза қилиш ташкилотларининг хизматларига ҳақ тўлаш;

3 минг АҚШ долларигача

2. 3 суткагача хостеллар ва суткалик меҳмонхоналар томонидан кўрсатилган хизматларга ҳақ тўлаш (маблағсиз ва яшаш жойисиз қолган фуқаролар учун);

0,3 минг АҚШ долларигача

3. Мурожаат қилган фуқароларни ҳуқуқий ва ижтимоий ҳимоя қилиш масалалари бўйича ишга жойлаштириладиган мамлакатнинг ваколатли органларига мурожаатлар юбориш;

4. Ўзбекистон Республикасига қайтиш учун авиа (экономкласс) ва темир йўл (плацкарт вагонлар) чипталари ҳақини тўлаш;

транспорт компаниялари нархларига мувофиқ

5. Хорижий иш берувчиларда мавжуд бўлган бўш иш ўринларини таклиф қилиш.

6. Бир марталик моддий ёрдам тўлаш.

Энг кам ойлик иш ҳақининг бир баравари миқдорида

2.

Меҳнат миграциясида бўлган даврида жароҳат олган, бахтсиз ҳодисага дуч келган, ўткир ёки оғир касалга чалинган фуқароларга, агар улар меҳнат мигранти маблағлари ёки тиббий суғурта ҳисобига кўрсатилган тиббий хизматлар ҳақини тўлай олмаса, тиббий хизмат кўрсатиш

1. Маблағлар ёки тиббий суғурта полиси йўқлиги сабабларини кўрсатган ҳолда Агентлик ваколатхонасига ариза (шошилинч тиббий хизмат кўрсатилган ҳоллар мустасно);
2. Ариза берувчининг шахсини тасдиқловчи ҳужжатлар;
3. Ўзбекистон Республикаси Давлат чегарасини кесиб ўтиш муддати 7 ва ундан ортиқ кунни ташкил этса, хорижда меҳнат фаолиятини амалга ошириш тўғрисидаги тасдиқловчи ҳужжатлар (меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун рухсатнома, меҳнат шартномаси ёки меҳнат соҳасидаги назорат бўйича ваколатли орган маълумотномаси);
4. Ишга жойлаштирилган мамлакатнинг соғлиқни сақлаш органлари томонидан берилган тиббий ёрдам олиш заруратини тасдиқловчи маълумотнома (ҳужжат).

1. Ишга жойлаштирилган мамлакатнинг соғлиқни сақлаш муассасаларига кўрсатилган тиббий хизматлар ҳақини тўлиқ ёки қисман тўлаш, шу жумладан меҳнат миграциясига юборилаётган/ундан қайтаётган шахслар йўл-транспорт ҳодисаларига учраган бўлса, уларга шошилинч тиббий ёрдам кўрсатиш;

1,5 минг АҚШ долларигача

2. Суғурта полиси ҳисобига харажатлар тўланмаганлиги сабаби тўғрисида хорижий иш берувчига ва суғурта компаниясига сўров юбориш;

3.Ўзбекистонга қайтиш учун, шу жумладан оғир касалга чалинган одамлар ташилишини ҳисобга олган ҳолда Ўзбекистонга қайтиш учун авиа ва темир йўл чипталари ҳақини тўлаш.

транспорт компаниялари нархларига мувофиқ

3.

Меҳнат миграциясида бўлган даврда вафот этган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари жасадларини, шунингдек меҳнат фаолияти вақтида майиб бўлган ёки оғир жароҳатлар олган Ўзбекистон Республикаси фуқароларини олиб келиш

1. Агентлик ваколатхонасига ариза (фуқаролар вафот этган бўлса — яқин қариндошлар ёки бошқа шахслар мурожаати, бунда уларнинг шахсини тасдиқловчи ҳужжатлар ҳам тақдим этилади).
2. Вафот этган фуқаро паспортининг кўчирма нусхаси.
3. Агар мигрант ишга жойлаштирилган мамлакат ҳудудида вафот этган бўлса, ушбу мамлакатнинг ваколатли органи томонидан берилган ўлимни тасдиқловчи маълумотнома.
4. Оғир жароҳатлар олганлиги ва майиб бўлганлиги тўғрисида тиббиёт муассасасининг маълумотномаси (кўчирмалар, хулосалар, касаллик тарихи).

1. Вафот этган шахс жасадини олиб кетиш учун уни урф-одатларга кўра тайёрлаш хизматлари ва бошқа хизматлар ҳақини тўлаш;

1 минг АҚШ долларигача

2. Вафот этган шахснинг жасадини Ўзбекистонга ташиш бўйича транспорт компаниялари хизматлари ҳақини тўлаш;

транспорт компаниялари нархларига мувофиқ

3.Ўзбекистонга қайтиш учун, шу жумладан оғир касалга чалинган одамлар ташилишини ҳисобга олган ҳолда Ўзбекистонга қайтиш учун авиа ва темир йўл чипталари ҳақини тўлаш.

транспорт компаниялари нархларига мувофиқ

4.

Аввал хорижга уюшган ҳолда олиш доирасида ишлашга юборилган ва ишга жойлаштирилган мамлакат қонун ҳужжатларини бузиши натижасида депортация қилинган Ўзбекистон Республикаси фуқароларини қайтариш, тўланган маблағларни кейинчалик мазкур фуқаролар ҳисобидан қоплаш, шунингдек хорижий иш берувчилар томонидан ишга жойлаштириш бўйича келишилган шартлар бажарилмаган бўлса, Ўзбекистон Республикаси фуқароларини қайтариш

1. Агентлик ваколатхонасига ариза.
2. Ариза берувчи шахсини тасдиқловчи ҳужжатлар.
3. Хорижда меҳнат фаолиятини амалга ошириш тўғрисидаги тасдиқловчи ҳужжатлар (меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун рухсатнома, меҳнат шартномаси ёки меҳнат соҳасидаги назорат бўйича ваколатли орган маълумотномаси).
4. Ишга жойлаштирилган мамлакат суди ёки ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг депортацияни (чиқариб юборишни) тасдиқлаши (қарор, хулоса, маълумотнома ва ҳоказолар).
5. Хорижий иш берувчилар томонидан ишга жойлаштириш бўйича келишилган шартлар бузилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар (Агентлик, Ўзбекистон рекрутинг ташкилотлар, ишга жойлаштирилган мамлакатнинг меҳнат соҳасидаги назорат бўйича ваколатлари органлари хулосалари).

1. Ўзбекистонга қайтгунга қадар меҳмонхоналар ва суткалик меҳмонхоналар хизматлари ҳақини тўлаш (маблағсиз ва яшаш жойисиз қолган фуқаролар учун);

1 минг АҚШ долларигача

2. Фуқароларнинг меҳнат ҳуқуқларини ҳимоя қилиш масалалари бўйича ишга жойлаштирилган мамлакатнинг ваколатли органларига мурожаатлар юбориш (хорижий иш берувчи ишга жойлаштириш шартларини бузганда);

3. Ўзбекистонга қайтиш учун авиа (экономкласс) ва темир йўл (плацкарт вагонлар) чипталари ҳақини тўлаш;

транспорт компаниялари нархларига мувофиқ

4. Хорижий иш берувчиларда мавжуд бўлган бўш иш ўринларини таклиф қилиш (депортация ва чиқариб юбориш фактлари бундан мустасно);

5. Фуқаролар Ўзбекистонга қайтиб келгач, уларни қайтаришга сарфланган маблағларни қоплаш тўғрисида шартнома тузиш.

5.

Кетишдан олдин мослаштириш, касбга тайёрлаш, ўқитиш ва чет тилларни билишини синаш марказларини ташкил этиш, жиҳозлаш ва таъминлаш, меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун хорижга жўнаб кетаётган фуқароларнинг касбий малакасини тасдиқлаш

1. Агентликнинг марказ ташкил этиш зарурати тўғрисидаги илтимоси.
2. Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг кетишдан олдин мослаштириш, касбга тайёрлаш, ўқитиш ва чет тилларни билишини синаш марказларини ташкил этиш тўғрисидаги қарори, меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун хорижга жўнаб кетаётган фуқароларнинг касбий малакасини тасдиқлаш.
3. Қуриш, реконструкция қилиш, капитал ва жорий таъмирлаш (зарур бўлса) ва жиҳозлаш бўйича харажатлар сметаси, шунингдек асбоб-ускуналар етказиб бериш учун контрактлар (лойиҳалаштирувчилар, пудратчилар ва етказиб берувчи белгиланган тартибда саралангандан кейин).

1. Қуриш, реконструкция қилиш, капитал ва жорий таъмирлаш бўйича лойиҳалаштирувчилар ва пудратчиларни, шунингдек асбоб-ускуналар етказиб берувчиларни танлаш;
2. Молиялаштириш:
тасдиқланган режаларга мувофиқ, зарур бўлса, параллел лойиҳалаштириш ва қуриш шартлари асосида қуриш, реконструкция қилиш, капитал ва жорий таъмирлаш ишлари;
тасдиқланган шартномаларга мувофиқ асбоб-ускуналар етказиб бериш

тасдиқланган сметалар ва тузилган контрактларга мувофиқ

6.

Хорижда фуқароларни уюшган ҳолда ишга жойлаштиришни кенгайтириш, ноқонуний меҳнат миграциясининг олдини олиш масалалари бўйича ахборот-маърифий тадбирлар ўтказиш

1. Агентликнинг ахборот-маърифий тадбирлар ўтказиш тўғрисидаги илтимосномаси.
2. Ахборот-маърифий маҳсулотлар тайёрлаш ва жойлаштириш учун шартномалар (роликлар, мақолалар, эълонлар, флаерлар, рисолалар, буклетлар, баннерлар ва ҳоказолар).

1. Реклама-маърифий маҳсулотлар тайёрловчиларни саралаш;
2. Тузилган шартномаларга мувофиқ ахборот-маърифий маҳсулотлар тайёрлаш ва жойлаштиришни мол�ялаштириш.

10 минг АҚШ долларигача

7.

Хорижда Агентлик ваколатхоналарини ташкил этиш, жиҳозлаш ва сақлаб туриш

1. Агентликнинг хориждаги ваколатхоналарни ташкил этиш тўғрисидаги илтимосномаси.

2. Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг буйруғи.

3. Ваколатхона ташкил этишга сарфланадиган харажатлар сметаси.

4. Ваколатхонанинг штат жадвали..

1. Агентликнинг ваколатхона ташкил этиш, жиҳозлаш ва сақлаб туриш тўғрисидаги илтимосномаси.

2. Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг ваколатхона ташкил этиш тўғрисида ТИВ билан келишилган қарорлари.

3. Молиялаштириш:

ваколатхона бинолари ва хоналарини капитал ҳамда жорий таъмирлаш (зарур бўлса);

ваколатхона ходимлари учун автотранспорт воситаларини харид қилиш;

мебель ва идора техникаси билан жиҳозлаш,

тузилган ижара шартномаларига мувофиқ ваколатхона бинолари ва хоналари ҳамда ходимларнинг уй-жойи учун ижара ҳақи тўлаш.

тасдиқланган сметаларга ва тузилган шартномаларга мувофиқ

8.

Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ишга жойлаштирилаётган жойларни бориб кўриш орқали мониторинг ўтказиш

1. Агентликнинг Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ишга жойлаштирилаётган жойларни бориб кўриш орқали мониторинг ўтказиш тўғрисидаги илтимосномаси.
2. Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги билан келишилган ҳолда Агентликнинг мониторинг ўтказиш тўғрисидаги буйруғи.
3. Сафарга юбориш учун режа-вазифа ва харажатлар сметаси.


Транспорт, яшаш ва суткалик харажатларни белгиланган нормаларга мувофиқ, бироқ 5 суткадан кўп бўлмаган миқдорда тўлашни молиялаштириш

(илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 31 декабрдаги 1066-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.12.2018 й., 09/18/1066/2428-сон)

1.

Ш.Д. Кудбиев

Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири, Кенгаш раиси

2.

Э.М. Мухитдинов

Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг биринчи ўринбосари, Кенгаш раиси ўринбосари

3.

Б.З. Асадов

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари

4.

Р.Р. Ибрагимов

Ўзбекистон Республикаси Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги бошлиғи, Кенгаш раиси ўринбосари

5.

А.Р. Каримов

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг ўринбосари

6.

Ш.З. Давронов

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси директорининг ўринбосари

7.

А.Р. Исламов

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки раисининг ўринбосари

8.

Ш.Г. Расулов

«Микрокредитбанк» АТБ раисининг ўринбосари

9.

C.C. Холхужаев

«Ўзагросуғурта» АЖ суғурта компанияси раисининг ўринбосари

10.

лавозими бўйича

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Хорижда меҳнат фаолиятини амалга оширувчи фуқароларни қўллаб-қувватлаш ва уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш жамғармасининг ижро этувчи директори, Кенгаш масъул котиби


Ҳужжатда хато топганингизда, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги "Адолат" ҳуқуқий ахборот маркази