Ҳужжат кучини йўқотган 15.04.2019 29.08.2018 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 3063
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги директорининг буйруғи, 29.08.2018 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 3063
Кучга кириш санаси
29.08.2018
Ҳужжат кучини йўқотган 15.04.2019
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги директорининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
буйруғи
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Баҳоловчи малака сертификатини бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2018 йил 29 августда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3063]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги директорининг 2019 йил 5 мартдаги 01/10-12/49-сонли «Баҳоловчининг малака сертификатини бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруғига (рўйхат рақами 3153, 15.04.2019 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Баҳолаш хизматлари бозорини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 2018 йил 1 июндаги ПҚ-3764-сон қарорига мувофиқ буюраман:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Баҳоловчи малака сертификатини бериш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Директор Ш. САДИКОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2018 йил 7 август,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
230-сон

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги директорининг 2018 йил 7 августдаги 230-сон буйруғига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Баҳоловчи малака сертификатини бериш тартиби тўғрисидаги
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ

Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг «Баҳолаш фаолияти тўғрисида»ги Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 1 июндаги ПҚ-3764-сон «Баҳолаш хизматлари бозорини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ баҳоловчи малака сертификатини бериш тартибини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-боб. Умумий қоида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Мазкур Низомда қуйидаги тушунчалар ишлатилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
баҳоловчининг малака сертификати — жисмоний шахсга, агарда у баҳоловчи ташкилотнинг штатида турса ёки баҳоловчи ташкилот томонидан у билан фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартнома тузилган бўлса, мулкни баҳолаш ҳуқуқини берувчи сертификат;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
малака имтиҳони — баҳоловчиларга қуйилган талабларга талабгорни мос келишини текширишга йўналтирилган, имтиҳон комиссияси томонидан ўтказиладиган имтиҳон;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Марказ — Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги қошидаги Корпоратив бошқарув илмий-таълим маркази;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
баҳоловчи бўлиб ишлаш учун қайта тайёрлаш курси (бундан буён матнда қайта тайёрлаш курси деб юритилади) — баҳоловчиларнинг профессионал бирлашмалари таклифларини инобатга олган ҳолда ишлаб чиқилиб Марказ томонидан тасдиқланган ўқув дастурига мувофиқ ўтказиладиган ва олий маълумотли шахслар томонидан баҳолаш фаолияти билан шуғулланиш учун зарур билим ва кўникмаларни олишга йўналтирилган ўқув курси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
баҳоловчи — Марказ томонидан берилган баҳоловчининг малака сертификатига эга бўлган жисмоний шахс;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
талабгор — баҳоловчи малака сертификатини олишга талабгор бўлган шахс;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
малака оширишдан ўтганлик ҳақида гувоҳнома — баҳоловчи томонидан малака оширишни ўтганлигини тасдиқловчи ҳужжат.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-боб. Талабгорларга қўйиладиган талаблар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Малака имтиҳонини ўтиш учун талабгор қуйидаги талабларга жавоб бериши керак:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) олий иқтисодий, юридик ёки техник маълумотга, баҳоловчи ёки баҳоловчининг ёрдамчиси лавозимида сўнгги беш йилда камида бир йил иш стажига эга бўлиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ёхуд олий маълумотга, сўнгги беш йилда мол-мулкни баҳолашда баҳоловчи ёки баҳоловчининг ёрдамчиси лавозимида камида икки йил иш стажига эга бўлиши.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда хорижий давлатларда олинган олий маълумот ёки илмий даража белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикасидаги маълумотга эквивалент деб топилган тақдирда эътиборга олинади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) қайта тайёрлаш курсини тугатганлиги тўғрисида сертификатга эга бўлиш, бунда ўқиш тугаган пайтдан бошлаб ҳужжатлар топширилгунгача ўтган вақт ўн икки ойдан ошмаслиги керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Мазкур Низомнинг 2-банди «а» кичик банди талабларига риоя қилган ҳолда «Баҳолаш иши: Баҳолаш фаолияти ва риэлторлик (объектлар бўйича) (5А231501)» ёки «Экспертиза ва мулкни бошқариш: Мулкни баҳолаш ва бошқариш (5А340901)» мутахассислиги бўйича олий маълумотга эга бўлган талабгор қайта тайёрлаш курсини тугатганлиги тўғрисида сертификатни тақдим этмасдан малака имтиҳонидан ўтиш учун ҳужжатларни топшириш ҳуқуқига эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Баҳоловчининг халқаро сертификатига эга бўлган талабгор қайта тайёрлаш курсларини ўтмасдан малака имтиҳонини топширишга ҳақли.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-боб. Малака имтиҳонини топшириш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Талабгор малака имтиҳонини топшириш учун қуйидаги ҳужжатларни Марказга тақдим этади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) мазкур Низомнинг 1-иловасига мувофиқ малака имтиҳонини топширишга рухсат бериш тўғрисидаги ариза;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) мазкур Низомнинг 2-иловасига мувофиқ тўлдирилган сўровнома;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) паспорт нусхаси (чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар учун — яшаш учун гувоҳнома);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) олий маълумот тўғрисидаги дипломнинг ёхуд ваколатли давлат органининг хорижий таълим муассасасида олинган олий маълумот тўғрисидаги ҳужжатнинг нострификациялаш (эквивалентлигини қайд этиш) тўғрисидаги гувоҳномасининг нусхаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
д) меҳнат дафтарчасининг нусхаси (баҳоловчи ёки баҳоловчи ёрдамчи сифатидаги меҳнат стажини тасдиқловчи «Электрон меҳнат дафтарчаси» тизимидан кўчирма);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
е) 3,5 х 4,5 ҳажмдаги 2 дона фотосурат;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ж) қайта тайёрлаш курсларини тугатганлиги тўғрисидаги сертификат нусхаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
з) баҳоловчининг халқаро сертификатига эга бўлганлар учун баҳоловчининг халқаро сертификати нусхаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
и) малака имтиҳонидан ўтиш ва малака сертификати берилиши учун энг кам ойлик иш ҳақининг бир баравари миқдоридаги йиғим тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Талабгордан мазкур Низомда назарда тутилмаган ҳужжатларни тақдим этилишини талаб қилишга йўл қўйилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Мазкур Низомнинг 5-бандида кўрсатилган ҳужжатлар талабгор томонидан Марказга шахсан, почта ёки электрон алоқа воситалари орқали уларни олинганлигини тасдиқловчи хабарнома билан бирга топширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Марказ ариза тушган кундан бошлаб уч кунлик муддатда талабгорнинг малака имтиҳонига қўйилиши ёки қўйилмаслиги ҳақида қарор қабул қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Талабгор қуйидаги асосларга кўра малака имтиҳонига киритилмайди:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) талабгор мазкур Низомнинг 2-банди талабларига жавоб бермаганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) мазкур Низомнинг 5-бандида кўрсатилган ҳужжатларни тўлиқ бўлмаган ҳажмда ёки лозим тарзда расмийлаштирмай тақдим этганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) ҳужжатларда ёлғон ёки нотўғри маълумотлар аниқланганда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Талабгорни бошқа асосларга кўра малака имтиҳонига киритилмаслигига йўл қўйилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Талабгорни малака имтиҳонига қўйиш рад этилган тақдирда Марказ томонидан тегишли қарор қабул қилинади ва талабгорга рад этиш сабаблари кўрсатилган ҳолда, қабул қилинган қарор ҳақида ёзма хабардор қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Малака имтиҳонига қўйилмаган талабгор малака имтиҳонига қўйилмасликка сабаб бўлган камчиликларни бартараф этгандан кейингина қайта ариза бериши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Малака имтиҳонига қўйилган талабгорлар уни ўтказиш санаси, вақти ва жойи ҳақида имтиҳон ўтказиладиган кундан камида ўн кун олдин почта ёки электрон алоқа орқали хабардор қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Талабгорни малака имтиҳонига қўйиш юзасидан қарор қабул қилинганда имтиҳонга қўйилган шахслар рўйхати имтиҳон комиссиясига юборилади. Бунда малака имтиҳони гуруҳлар шаклланишига қараб, лекин икки ойда камида бир маротаба ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Имтиҳон комиссиясининг сони ва шахсий таркиби, шунингдек иш регламенти Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги (бундан буён матнда Агентлик деб юритилади) билан келишилган ҳолда Марказ директори томонидан тасдиқланади. Комиссия таркибига Агентлик ва Марказнинг ходимлари ҳамда баҳоловчи ташкилотларнинг ва баҳоловчиларнинг бирлашмалари вакиллари мажбурий тартибда киритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Малака имтиҳонини топширишда талабгорлар паспорт ёки унинг шахсини тасдиқловчи бошқа ҳужжат, маълумоти ҳақидаги ҳужжат, меҳнат дафтарчаси, қайта тайёрлаш курсларини тугатганлиги тўғрисидаги сертификатнинг асл нусхаларини тақдим этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Талабгор паспорти ёки унинг шахсини тасдиқловчи бошқа ҳужжатни кўрсатганда малака имтиҳонига қўйилади. Паспорт ёки унинг шахсини тасдиқловчи бошқа ҳужжат, маълумоти ҳақидаги ҳужжат, меҳнат дафтарчаси, қайта тайёрлаш курсларини тугатганлиги тўғрисидаги сертификат асл нусхаларига эга бўлмаган, ёхуд малака имтиҳонига кечиккан талабгор имтиҳонга қўйилмайди ва имтиҳонга келмаган ҳисобланади ҳамда навбатдаги малака имтиҳонидан ўтадиган талабгорлар рўйхатига киритилади, бу ҳақда у шахсан ёки почта ёки электрон алоқа воситалари орқали уч иш кунидан кечиктирилмаган муддатда хабардор қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Агарда талабгор Марказга ҳужжатларни топширган вақтдан бошлаб икки маротаба малака имтиҳонига келмаса, тақдим этилган ҳужжатлар унга қайтарилади. Бунда малака имтиҳонидан ўтиш учун тўланган сумма қайтариб берилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Талабгор томонидан ҳужжатларни қайта топшириш мазкур Низомнинг 5-бандида белгиланган тартибда амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Малака имтиҳони лойиҳани ҳимоя қилиш ва имтиҳон саволлари бўйича суҳбат ўтказишдан ташкил топади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Малака имтиҳонининг шаффофлиги ва холислигини таъминлаш мақсадида малака имтиҳонини ўтказиш жараёни узлуксиз равишда видеоёзувга (овозли) туширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Лойиҳа талабгор томонидан Марказнинг расмий веб-сайтида чоп этиладиган «кейс» лардан танлаб олиш асосида ишлаб чиқилган баҳолаш ҳисоботи ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Лойиҳа ҳимояси талабгор томонидан презентация шаклида амалга оширилади. Шунингдек, лойиҳани ҳимоя қилиш давомида талабгорга шахсий ишланмаларидан, қўшимча материалларидан, хусусан презентация, тарқатма материаллар ва бошқалардан фойдаланишга рухсат берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Лойиҳани ҳимоя қилиш якунларига кўра малака имтиҳони натижалари бўйича қўйиладиган умумий баллар суммасининг 50 фоизидан юқори бўлмаган баллар берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. Талабгор билан суҳбат имтиҳон комиссияси раиси ёки у томонидан тайинланган имтиҳон комиссияси аъзоларидан бирининг бошчилигидаги имтиҳон комиссияси томонидан ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23. Суҳбат имтиҳон билетларидаги тасдиқланган имтиҳон саволлари рўйхати асосида олиб борилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суҳбат жараёнида имтиҳон комиссияси аъзолари талабгорнинг имтиҳон билетидаги саволларга боғлиқ бўлган қўшимча саволларни ҳам бериши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Талабгор қайта тайёрлаш курсини қайси тилда ўтказган бўлса талабгор билан суҳбат шу тилда олиб борилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24. Имтиҳон саволларининг рўйхати талабгор томонидан ўтилган қайта тайёрлаш курслари дастурига мувофиқ тузилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25. Суҳбат якунларига кўра малака имтиҳони натижалари бўйича қўйиладиган умумий баллар суммасининг 50 фоизидан юқори бўлмаган балл берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
26. Малака имтиҳони учун баллар малака имтиҳонининг ҳар бир босқичи учун имтиҳон комиссиясининг ҳар бир аъзоси томонидан берилади. Малака имтиҳони учун максимал балл 100 баллни ташкил қилади, бунда 50 балл лойиҳа ҳимояси учун ва 50 балл имтиҳон саволларига жавоб учун берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
27. Малака имтиҳони учун якуний балл, комиссиянинг барча аъзолари томонидан қўйилган балларнинг умумий йиғиндисини комиссия аъзолари сонига бўлиш орқали ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
28. Талабгорнинг якуний баллари 70 баллдан юқорини ташкил қилган бўлса, у малака имтиҳонини муваффақиятли топширган ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
29. Малака имтиҳонидан ўта олмаган талабгор, малака имтиҳонини топширган санадан камида бир ой ўтгандан кейин имтиҳонни қайта топширишга ҳақли.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
30. Малака имтиҳонини қайта топшириш мазкур Низомнинг 18 — 27-бандлари асосида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
31. Малака имтиҳонидан иккинчи марта ўта олмаган талабгор қайта тайёрлаш курсини ўтгандан сўнг малака имтиҳонини топшириш учун ариза беришга ҳақли.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
32. Малака имтиҳони натижалари малака имтиҳони ўтказилган санадан уч кунлик муддат ичида имтиҳон комиссиясининг баённомаси билан расмийлаштирилади ва Марказ директорининг буйруғи билан тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
33. Лойиҳалар ва имтиҳон комиссиясининг баённомалари қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда Марказда сақланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-боб. Малака сертификатини расмийлаштириш ва бериш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
34. Малака сертификати мутахассиснинг фотосурати ёпиштирилган махсус бланкда мазкур Низомнинг 3-иловасига мувофиқ шаклда расмийлаштирилади ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудида юридик кучга эга бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
35. Малака сертификатининг бланкалари Марказ буюртманомасига кўра «Давлат белгиси» давлат ишлаб чиқариш бирлашмасида босма усулида тайёрланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
36. Малака сертификати Марказ томонидан имтиҳон комиссияси баённомалари олингандан кейин ўн кун муддатда расмийлаштирилади ва баҳоловчига ёки ишончнома асосида унинг вакилига баҳоловчилар реестрига имзо қўйилгач белгиланган тартибда берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
37. Илк маротаба малака сертификати олаётган баҳоловчиларга «сертификатланган баҳоловчи» малака тоифаси берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
38. Агар талабгор малака сертификатини расмийлаштирилган кунидан бошлаб уч ой давомида уни олишга келмаса ёки уни олишдан ёзма равишда ихтиёрий тартибда бош тортса Марказ мазкур сертификатнинг амал қилишини тўхтатиш тўғрисида қарор қабул қилиши мумкин. Бунда талабгорларга улар томонидан тўланган йиғим суммаси қайтарилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
39. Малака сертификати 5 йиллик муддатга берилади ва унинг амал қилиш муддати беш йиллик муддатга узайтирилиши мумкин, башарти малака сертификатига эга бўлган баҳоловчи малака сертификатини олган йилидан кейинги йилдан бошлаб ҳар йили малака ошириш курсларини ўтаса.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-боб. Апелляцияни кўриб чиқиш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
40. Малака имтиҳони натижалари бўйича малака имтиҳонидан ўтмаган деб тан олинган талабгор малака имтиҳони ўтказилган кундан бошлаб ўттиз календарь куни ичида Марказга апелляция бериш ҳуқуқига эга. Апелляция ёзма равишда тақдим этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
41. Апелляция комиссияси Агентлик директорининг буйруғи билан Агентлик ва баҳоловчи ташкилотларнинг ва баҳоловчиларнинг бирлашмалари малака имтиҳони таркибига киритилмаган вакилларидан иборат камида беш кишилик таркибда тузилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Апелляция комиссияси етти кун муддатда киритилган апелляцияни кўриб чиқади ва талабгорга қабул қилинган қарор ҳақида ёзма равишда хабар беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
42. Апелляцияни кўриб чиқиш натижалари юзасидан қуйидаги қарорлардан бири қабул қилинади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) имтиҳон натижаларини ўзгаришсиз қолдириш ва апелляцияни қаноатлантиришни рад этиш тўғрисида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) апелляцияга берган шахс учун такроран малака имтиҳони ўтказиш тўғрисида.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
43. Имтиҳон натижаларини ўзгаришсиз қолдириш ва шикоятни қаноатлантиришни рад этиш тўғрисидаги қарор қуйидаги ҳолларда қабул қилинади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) апелляция ушбу Низом талабларини бузган ҳолда тақдим этилган бўлса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) апелляцияда кўрсатилган важлар ўз тасдиғини топмаса.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
44. Малака имтиҳонини такроран ўтказиш тўғрисидаги қарор малака имтиҳони мазкур Низом талабларига ва имтиҳон комиссиясининг иш регламентига зид равишда ўтказилганлиги аниқланган тақдирда қабул қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
45. Апелляция комиссияси томонидан апелляция берган талабгор учун малака имтиҳонини такроран ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда, такрорий малака имтиҳони мазкур Низомда белгиланган тартибда ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
46. Талабгор такроран апелляция бериши мумкин эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
47. Апелляция комиссиясининг қарори устидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибга мувофиқ судга шикоят қилиниши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6-боб. Малака сертификатини амал қилиш муддатини узайтириш, қайта расмийлаштириш ва дубликат бериш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
48. Баҳоловчи мазкур сертификатнинг амал қилиш муддати тугашига қадар уч ой ичида Марказга малака сертификати муддатини узайтириш тўғрисида мазкур Низомнинг 1-иловасига мувофиқ ариза билан мурожаат қилади. Аризага қуйидаги ҳужжатлар илова қилиниши лозим:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) мазкур Низомнинг 2-иловага мувофиқ шаклда тўлдирилган сўровнома;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) баҳоловчининг малака сертификатининг асл нусхаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) малака ошириш курсларини тамомлаганлиги ҳақидаги гувоҳноманинг нусхаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) малака имтиҳонидан ўтиш ва малака сертификатининг амал қилиш муддатини узайтириш учун энг кам ойлик иш ҳақининг бир баравари миқдоридаги йиғим тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Баҳоловчи ҳужжатларни топшириш жараёнида ҳар йили малакасини оширганлиги ҳақидаги гувоҳномаларни асл нусхасини тақдим этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
49. Малака сертификати муддатини узайтириш мазкур Низомнинг 48-бандида белгиланган талабларга риоя этилганда ва баҳоловчи малака имтиҳонини муваффақиятли топширган тақдирда амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Малака сертификатининг амал қилиш муддати мазкур сертификатнинг бланкида кўрсатилган амал қилиш муддати тугаган пайтдан бошлаб узайтирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
50. Талабгор малака сертификатини амал қилиш муддатини узайтириш учун малака имтиҳонидан ўта олмаган тақдирда, малака сертификатини қайтадан бериш мазкур Низом асосида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
51. Малака сертификатининг амал қилиш муддатининг узайтирилиши белгиланган тартибда мазкур сертификатнинг бланкида махсус белгини (ёзув) қайд этиш орқали амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Малака сертификати бланкида унинг муддатини узайтиришга тааллуқли тўлдирилмаган қаторлар мавжуд бўлмаган тақдирда, баҳоловчига аввалги рўйхатга олиш рақами қўйилган янги малака сертификати берилади. Илгари берилган баҳоловчи малака сертификати бланки Марказ томонидан белгиланган тартибда йўқ қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
52. Баҳоловчининг фамилияси, исми, шарифи ёки паспорт маълумотлари ўзгарган тақдирда, у ўн кун ичида Марказга малака сертификатини қайта расмийлаштириш тўғрисида ариза бериши шарт, бунда аризага қайта расмийлаштирилиши лозим бўлган сертификатнинг асл нусхаси билан бирга тегишли ўзгаришларни тасдиқловчи ҳужжатларнинг асл нусхалари илова қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Малака сертификатини қайта расмийлаштириш учун баҳоловчидан энг кам ойлик иш ҳақи миқдорининг эллик фоизи миқдорида йиғим ундирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар малака сертификатига баҳоловчи тоифаси ўзгариши билан боғлиқ ўзгартириш киритилиши зарурияти бўлса, малака сертификатига ўзгартиришлар Баҳоловчиларга тоифалар бериш тартиби тўғрисидаги низом (рўйхат рақами 3052, 2018 йил 11 август) асосида киритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
53. Малака сертификатининг қайта расмийлаштирилиши баҳоловчи томонидан ариза берилган пайтдан бошлаб беш кун мобайнида амалга оширилади, бунда аввалги рақам ва илгари белгиланган амал қилиш муддати кўрсатилган малака сертификатининг янги бланки берилади, илгари берилган малака сертификати бланки Марказ томонидан белгиланган тартибда йўқ қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
54. Йўқотилган ёки яроқсиз ҳолга келган малака сертификатининг ўрнига баҳоловчининг аризасига кўра сертификат дубликати берилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Баҳоловчи малака сертификатининг йўқолганлиги ҳақида матбуотда эълон бериши ва эълон нусхасини Марказга тақдим этиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
55. Малака сертификати дубликатида унинг аввалги қайд этилган рақами ва илгари белгиланган амал қилиш муддати ёзилади, янги бланкнинг юқоридаги бурчагига «Дубликат» ёзуви кўрсатилган бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Яроқсиз ҳолга келган малака сертификати Марказга қайтарилиши ва белгиланган тартибда тугатилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
56. Дубликат беришда баҳоловчидан энг кам ойлик иш ҳақи миқдорининг эллик фоизи миқдорида йиғим ундирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7-боб. Малака сертификатининг амал қилишини тўхтатиш ва уни бекор қилиш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
57. Қуйидагилар малака сертификатининг амал қилишини тўхтатиш учун асос ҳисобланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) баҳоловчининг аризаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) баҳолаш фаолиятини амалга оширишда қонун ҳужжатлари талабларини мунтазам ёки бир марта қўпол равишда бузиш. Малака сертификатини амал қилинишини бекор қилишга асос бўлиши мумкин бўлган қонун ҳужжатлари талабларини бир марта қўпол равишда бузишга қуйидагилар киради:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
баҳолаш фаолияти тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда баҳолашни амалга оширишда холисликни таъминламаслик;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботни ва эксперт хулосасини нотўғри тузиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
баҳолаш ишларини ўтказишда олинган махфий ахборотни мулкдор ёки баҳолаш буюртмачисининг рухсатисиз ошкор қилиш, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
баҳоловчининг назорат ёки ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан ўтказиладиган текширувларда ва бошқа тадбирларда ўзи штатида турадиган ёки фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартнома тузган баҳоловчи ташкилотнинг тегишли рухсатномасисиз (буйруғисиз) мутахассис сифатида қатнашиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) молия-хўжалик муносабатлари соҳасида муайян лавозимни эгаллаш ёки муайян фаолият тури билан шуғулланиш ҳуқуқидан маҳрум қилиш жазосини назарда тутувчи қонуний кучга кирган суд ҳукми;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) фуқарони белгиланган тартибда муомалага лаёқатсиз ёки муомалага лаёқати чекланган деб эътироф этиш тўғрисидаги суд қарори.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
58. Малака сертификати унинг амал қилиш муддатини тўхтатиш тўғрисидаги қарор қабул қилинган санадан бошлаб тўхтатилади. Малака сертификатининг амал қилишини тўхтатиш тўғрисидаги қарор Марказ томонидан баҳоловчиларнинг профессионал бирлашмалари фикрини инобатга олган ҳолда қабул қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
59. Малака сертификати қуйидаги ҳолларда Марказнинг қарорига биноан бекор қилинади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
имтиҳон комиссияси ёки Марказнинг малака сертификатини бериш тўғрисидаги қарорининг ноқонунийлиги суд томонидан эътироф этилганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сертификат қалбаки ҳужжатлардан фойдаланган ҳолда олинганда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
60. Малака сертификатини бекор қилиш тўғрисидаги қарор малака сертификати берилган санадан бошлаб амал қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
61. Қонун ҳужжатларини бузганлик учун малака сертификатлари бекор қилинган ёки сертификатларининг амал қилиши тўхтатилган баҳоловчилар, сертификатлар бекор қилинган ёхуд амал қилиши тўхтатилган санадан бошлаб уч йил мобайнида малака сертификатини такроран олиш учун имтиҳонга қўйилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
62. Малака сертификатини бекор қилиш ёки унинг амал қилишини тўхтатиш тўғрисидаги қарор оммавий ахборот воситаларида эълон қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
63. Марказнинг малака сертификатини бекор қилиш ёки унинг амал қилишини тўхтатиш тўғрисидаги қарори беш кунлик муддатда баҳоловчи ва ушбу баҳоловчи мулкни баҳолашда номидан иш юритаётган баҳолаш ташкилотига юборилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
64. Баҳоловчи унинг малака сертификатини бекор қилиш ёки амал қилишини тўхтатиш тўғрисидаги қарорни олган кундан бошлаб 10 кун мобайнида ўз сертификатини Марказга белгиланган тартибда йўқ қилиш учун қайтариши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
65. Марказнинг малака сертификатини амал қилишини тўхтатиш ёки уни бекор қилиш тўғрисидаги қарори устидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда судга шикоят қилиниши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8-боб. Баҳоловчиларнинг реестри
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
66. Марказ томонидан баҳоловчиларнинг потенциал мижозларини хабардор қилиш мақсадида баҳоловчиларнинг реестри юритилади ва унда қуйидаги маълумотлар қайд этилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
малака сертификати олинган сана, уни олган шахснинг фамилияси, исми, шарифи ва имзоси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
паспорт маълумотлари ва турар жойи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иш жойи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
малака сертификатининг ҳисобга олиш серияси, рақами ва берилган санаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
малака тоифаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
малака сертификатининг амал қилиш муддати узайтирилганлиги, амал қилиши тўхтатилганлиги, бекор қилинганлиги, қайта расмийлаштирилганлиги ҳамда дубликат берилганлиги тўғрисида маълумотлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
67. Баҳоловчиларнинг реестри қоғоз ва электрон шаклда юритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Реестр шакли Марказ томонидан тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
68. Баҳоловчилар реестрига киритилган маълумотлар танишиш учун оммабоп бўлиб Марказнинг расмий веб-сайтида чоп этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9-боб. Якуний қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
69. Мазкур Низомни бажариш жараёнида келиб чиқадиган низолар қонун ҳужжатларига мувофиқ ҳал этилади
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
70. Мазкур Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
71. Мазкур Низом Корпоратив бошқарув илмий-таълим маркази, «Ўзбекистон баҳоловчилар жамияти» Жамоат ташкилоти ва Ўзбекистон баҳоловчи ташкилотлар ассоциацияси билан келишилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Корпоратив бошқарув илмий-таълим маркази директори Б. ГАНИХОДЖАЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2018 йил 7 август

Ўзбекистон баҳоловчилар жамияти раиси Н. МИРЗАРАХИМОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2018 йил 7 август
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Баҳоловчи ташкилотлар ассоциацияси раиси А. ИСЛАМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2018 йил 7 август
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Баҳоловчи малака сертификатини бериш тартиби тўғрисидаги низомга
1-ИЛОВА

‎‎Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги қошидаги Корпоратив бошқарув илмий-таълим маркази

‎Кимдан ______________________________
‎_____________________________________
‎_____________________________________

‎‎Малака имтиҳонини топширишга рухсат бериш тўғрисида
‎АРИЗА

‎‎Менга баҳоловчи малака сертификатини олиш учун/амал қилиш муддатини узайтириш учун* малака имтиҳонини топширишимга рухсат беришингизни сўрайман.
‎Аризага қуйидагилар илова қилинади:
‎1. _______________________________________________________________________________________________‎
‎2. _______________________________________________________________________________________________
‎‎3. _______________________________________________________________________________________________‎
‎4. _______________________________________________________________________________________________‎
‎5. _______________________________________________________________________________________________

‎20__ йил «____» ______________

‎Шахсий имзо _________________
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* Керакли сўзларни тагига чизинг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Баҳоловчи малака сертификатини бериш тартиби тўғрисидаги низомга
2-ИЛОВА

‎‎СЎРОВНОМА‎‎

‎‎‎‎‎‎1. Фамилияси ______________________________________________
‎Исми _____________________________________________________
‎‎Шарифи __________________________________________________
‎‎2. Туғилган санаси __________________________________________
‎‎
‎‎
‎‎

‎‎(йили, куни, ойи рақамлар билан ёзилади)

‎‎3. Паспорт серияси _______________ рақами_____________________
‎Берилган санаси ____________________________________________
‎Ким томондан берилган ______________________________________
‎‎4. Маълумоти:

________________________________________________________________________________________________
‎‎‎(ўқув юрти номи)
‎________________________________________________________________________________________________
‎(факультети)

‎‎Тамомлаган йили ________________________________________ диплом № _________________________________
‎Диплом бўйича мутахассислиги
‎________________________________________________________________________________________________
‎Илмий даражаси, илмий унвони (агар мавжуд бўлса)________________________________________________________________________________________________
‎5. Меҳнат дафтарчасидан иш стажи ҳақидаги маълумотлар:

Т/р‎

‎‎Ишга кириш даври

‎‎Ишдан кетиш вақти

‎‎Иш жойи

1.‎

‎‎ ‎‎ ‎‎

2.‎

‎‎ ‎‎ ‎‎

3.‎

‎‎ ‎‎ ‎‎

4.‎

‎‎ ‎‎ ‎‎

5.‎

‎‎ ‎‎ ‎‎

...‎

‎‎ ‎‎ ‎‎
‎‎‎‎6. Уй манзили: ____________________________________________________________________________________
‎________________________________________________________________________________________________
‎7. Боғланиш телефони ____________ _______________________ Факс: ______________ _______________________

‎‎(коди)

‎‎(рақами)‎‎

‎‎(коди)

‎‎8. Сўровнома тўлдирилган сана: 20____йил «_____» ___________________.
‎Шахсий имзо _________________________
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Баҳоловчи малака сертификатини бериш тартиби тўғрисидаги низомга
3-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

‎‎НАМУНА

‎Ўзбекистон Республикаси герби

‎Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги қошидаги Корпоратив бошқарув илмий-таълим маркази‎‎

‎‎‎‎БАҲОЛОВЧИ МАЛАКА СЕРТИФИКАТИ

‎‎‏
‎‎‏‎‎‎‏Фотосурат ‎
‎ўрни‎‎

‎‎

‎‎_____________- рақам

‎‎‎‎

‎‎Тошкент ш.

‎‎‎‎20____йил «____» _______________

‎‎Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги қошидаги Корпоратив бошқарув илмий-таълим маркази томонидан

‎‎________________________________________________________________________________________________
‎(кимга — баҳоловчининг Ф.И.О.) ________________________________________________________________________________________________
‎(паспорт серияси, рақами, қачон ва ким томонидан берилган)
‎________________________________________________________________________________________________

‎‎Ўзбекистон Республикаси ҳудудида рўйхатга олинган баҳолаш ташкилоти номидан мулкни баҳолашга рухсат берилади
‎ва _____________________________________________________________________________тоифаси берилди:

‎‎Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги қошидаги Корпоратив бошқарув илмий-таълим маркази директори

‎‎‎________________________

М.Ў.‎

‎‎Баҳоловчи малака сертификатининг амал қилиш муддати:

‎20___ й. «___» ____________ дан 20___ й. «___» ____________гача узайтирилган.
Имзо‎ ‎‎_________________________ М.Ў.‎
‎‎20___ й. «___» ____________ дан 20___ й. «___» ____________гача узайтирилган.
Имзо‎‎ ‎‎‎‎_________________________ М.Ў.‎‎
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.08.2018 й., 10/18/3063/1811-сон)