24.08.2018 йилдаги 682-сон
1. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 3 апрелдаги 263-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2018 й., 4-сон, 77-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг ташқи сектори статистикасини шакллантириш тартиби тўғрисидаги низомга иловага* мувофиқ қўшимчалар киритилсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизматининг Чегара қўшинлари сервер асбоб-ускуналари модернизация қилингандан кейин ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат персоналлаштириш маркази 2021 йил 1 январдан бошлаб Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 3 апрелдаги 263-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг ташқи сектори статистикасини шакллантириш тартиби тўғрисидаги низомнинг 8-бандида белгиланган тартибда, ушбу қарор билан киритиладиган қўшимчаларни ҳисобга олган ҳолда камида 24 соат даврга Ўзбекистон Республикасига келган ва Ўзбекистон Республикасидан чиқиб кетган хорижий фуқаролар ва Ўзбекистон Республикаси фуқаролари сони тўғрисида статистик маълумотлар тақдим этилишини таъминласинлар.
* Илова рус тилидаги матнда берилган.