Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ходимларининг хизмат гувоҳномаларини тайёрлаш, ҳисобга олиш, сақлаш, бериш ва улардан фойдаланишни тартибга солишни янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 5 январдаги 2-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2012 й., 1-сон, 1-модда) билан тасдиқланган Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ходимларининг хизмат гувоҳномаси тўғрисидаги Намунавий низомга иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимча киритилсин.
2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — молия вазири Ж.А. Қўчқоров ва Ўзбекистон Республикаси Марказий банки раиси М.Б. Нурмуратов зиммасига юклансин.
Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ходимларининг хизмат гувоҳномаси тўғрисидаги намунавий низомнинг 3-иловасида: