16.07.2018 йилдаги 538-сон
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 13 апрелдаги ПҚ-3666-сон «Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштиришга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори ижросини таъминлаш, замонавий талабларга жавоб берадиган янги норматив-ҳуқуқий ва бошқа ҳужжатларни қабул қилиш ҳамда умуммажбурий идоравий ҳужжатлар ўз кучини йўқотаётганлиги сабабли қонунчиликда ҳуқуқий бўшлиқ келиб чиқишини олдини олиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 13 апрелдаги ПҚ-3666-сон «Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштиришга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига мувофиқ 2019 йил 1 январдан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида 1993 йил 17 июнгача қабул қилинган ва Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида рўйхатдан ўтмаган умуммажбурий идоравий ҳужжатлар, шу жумладан собиқ СССРнинг идоравий ҳужжатлари ўз кучини йўқотаётганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
* илова рус тили матнида берилган.