Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 6 апрелдаги 268-сон «Қамчиқ» довони орқали автомобиль транспортида юк ташишни янада тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 06.04.2018 й., 09/18/268/1042-сон) мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ва Ўзбекистон автомобиль транспорти агентлиги қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ва Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлигининг 2012 йил 3 августдаги 28, 5-сон қарори (рўйхат рақами 2391, 2012 йил 21 сентябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 38-сон, 443-модда) билан тасдиқланган Юк автотранспорт воситаларининг «Қамчиқ» довонидан ўтиши ва ҳаракатланиши устидан назорат қилиш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ва Ўзбекистон автомобиль транспорти агентлигининг 2018 йил 7 июнь 44 ва 1/212-сон қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
«Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 26 декабрдаги 342-сон «Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги автомобиль йўлларида хавфсизликни таъминлаш ва ташкиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги, 2012 йил 10 июлдаги 204-сон «Қамчиқ» довони орқали автомобиль транспортида юк ташишни тартибга солишга доир қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида»ги ва 2018 йил 6 апрелдаги 268-сон «Қамчиқ» довони орқали автомобиль транспортида юк ташишни янада тартибга солиш чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорларига мувофиқ юк ташиётган юк автотранспорт воситаларининг «Қамчиқ» довонига кириши ҳамда унда ҳаракатланиши устидан назорат қилиш тартибини белгилайди.».
«4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 6 апрелдаги 268-сон «Қамчиқ» довони орқали автомобиль транспортида юк ташишни янада тартибга солиш чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига мувофиқ ишлаб чиқарилган йили 20 йилдан ортиқ бўлган юк автотранспорт воситалари ва шатакчи автотранспортда (тиркама ва ярим тиркамалар бундан мустасно) «Қамчиқ» довони орқали юкларни ташиш тақиқланади.».
«6. Юк автотранспорт воситаларини, шунингдек, уларга ортилган юк габарити ва вазни ўлчамларини текшириш ҳамда назорат қилиш А373 «М39 автойўли — Гулистон –Бўка — Ангрен — Қўқон ва Андижон орқали — Ўш» автомобиль йўлининг 185 ва 273-километрларида замонавий технологик қурилмалар билан жиҳозланган назорат пунктлари қуриб битказилгунга қадар 193 ва 268-километрларидаги «Чинор» ва «Наманган» мунтазам йўл-патруль хизмати масканларида Ўзбекистон Республикаси Автомобиль йўллари давлат қўмитаси ҳамда Ички ишлар вазирлигининг Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати (бундан буён матнда ИИВ ДЙҲХХ деб юритилади) томонидан ҳамкорликда амалга оширилади. Бунда қуйидагиларга жиддий эътибор қаратилади:».
«7. А373 «М39 автойўли — Гулистон — Бўка — Ангрен — Қўқон ва Андижон орқали — Ўш» автомобиль йўлининг 185 ва 273-километрларидаги назорат пунктлари қуриб битказилганидан кейин юк автотранспорт воситалари, шунингдек уларга ортилган юк габарити ва вазн ўлчамлари Ўзбекистон Республикаси Автомобиль йўллари давлат қўмитаси томонидан текширилади ва назорат қилинади.».
6. 9-бандидаги «Ўзавтойўл» ДАКнинг» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Автомобиль йўллари давлат қўмитасининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
7. Мазкур ўзгартиришлар Ўзбекистон Республикаси Автомобиль йўллари давлат қўмитаси билан келишилган.