Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021 29.01.1992 йилдаги 36-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг қарори , 29.01.1992 йилдаги 36-сон
Кучга кириш санаси
29.01.1992
Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИ ҲУЗУРИДАГИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1992—1995 ЙИЛЛАРДА ҚАШҚАДАРЁ ВИЛОЯТИДАГИ ЯККАБОҒ НОҲИЯСИ АҲОЛИСИНИНГ ҲАЁТИЙ ТАЪМИНОТИНИ ЯХШИЛАШ БЎЙИЧА КЕЧИКТИРИБ БЎЛМАЙДИГАН ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамаси шуни таъкидлайдики, Қашқадарё вилояти ижроия қўмитаси, Яккабоғ ноҳияси ижроия қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Қашқадарё вилояти Яккабоғ ноҳиясини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, аҳолининг зарурий эҳтиёжларини қондиришга оид кўпгина масалаларни ҳал этмаётирлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ноҳияда яшовчининг ҳар бирига тўғри келувчи тиббий хизмат, турар-жой, мактаблар, мактабгача болалар муассасалари билан таъминот кўрсатгичлари вилоятдаги ўртача кўрсаткичлардан кескин орқада қолмоқда, оддий маданий-маиший шарт-шароитлар мавжуд эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бундай аҳволга ишлаб чиқариш инфраструктурасининг ривожланиши даражасининг заифлиги сабаб бўлди, бу ўз навбатида жамоат ишлаб чиқаришида банд бўлмаган меҳнатга лаёқатли аҳоли сонининг ўсиб боришига олиб келди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вужудга келган аҳвол вилоят бошқарув органларининг ишлаб чиқарувчи кучларни ривожлантиришга ва жойлаштиришга етарлича эътибор бермаслигининг оқибати бўлди, бу ҳол ноҳияда жиддий ижтимоий-сиёсий кескинликка олиб келди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аҳолининг ҳаётий таъминотини яхшилаш, унинг турмуш фаровонлиги даражасини ошириш, Қашқадарё вилояти Яккабоғ ноҳиясининг табиий ва меҳнат ресурсларидан янада самарали фойдаланиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Қашқадарё вилояти ижроия қўмитаси, республика вазирликлари ва идораларининг 1992 — 1995 йилларда Яккабоғ ноҳиясида ижтимоий ва ишлаб чиқариш объектларини кўриш ҳақидаги таклифи 1-2-иловаларга* мувофиқ қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қашқадарё вилояти ижроия қўмитаси иловаларда кўрсатиб ўтилган объектларни кўриш учун ўз вақтида ер ажратишни таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Молия вазирлиги, Иқтисодиёт қўмитаси ва республиканинг бошқа вазирликлари ва идоралари, республика банкларининг муассасалари халқ хўжалигининг 1992—1995 йиллардаги фаолияти истиқболларини белгилаш жараёнида Яккабоғ ноҳиясида уй-жой, ижтимоий-маданий ва ишлаб чиқариш объектлари қурилишини маблағ билан таъминлаш манбаларини белгиласинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қашқадарё вилояти ижроия қўмитаси 1 ва 4-иловаларга* мувофиқ ажратилган маблағлар ва моддий-техника ресурсларига мувофиқ объектларнинг қурилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1 — 4-иловалар берилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва Қашқадарё вилояти ижроия қўмитаси шу йилнинг 1 мартига қадар озиқ-овқат ва бошқа деҳқончилик ва чорвачилик маҳсулотларини ишлаб чиқаришни кўпайтириш бўйича аниқ дастурларни ишлаб чиқсинлар, бунда ноҳия хўжаликларида чорвачилик комплексларини кўриш ва реконструкциялаш ишлари ҳажмларини кўпайтиришни устун даражада кўзда тутсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси вазирликлари ва идоралари, Қашқадарё вилояти ижроия қўмитаси, Ўрта Осиё газ саноати ишлаб чиқариш бирлашмаси Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг вилоят қишлоқ аҳолисини ичимлик сув ва табиий газ билан таъминлаш ҳақидаги 1988 йил 12 июлдаги 240-сон ва 1990 йил 4 августдаги 275-сон қарорларининг иловаларида назарда тутилган объектларни белгиланган муддатларда кўришни ва уларни фойдаланишга топширишни таъминласинлар. Амалга оширилган ишлар ҳақида Вазирлар Маҳкамасига 1992 йилнинг февраль ойида маълум қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги 1993 — 1995 йилларда қишлоқни сув билан таъминлаш схемасини ишлаб чиқиш чоғида Яккабоғ ноҳиясининг қишлоқларидаги сув қувурларини қурилаётган Татар-Эски Яккабоғ магистрал сув қувурига улашни назарда тутсин ва Қашқадарё вилояти ижроия қўмитаси билан биргаликда 1992 йилнинг охиригача 1993 — 1995 йилларда қишлоқ сув қувурлари шохобчалари қурилиши ҳажмларини аниқлаб чиқсин. 1992 йилда ноҳияда узунлиги 40 километр бўлган шундай шохобчаларни кўриш топшириғи белгилансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Мелиорация ва сув хўжалиги вазирлиги 1992 — 1995 йилларда ноҳия хўжаликларидаги 60 километр масофадаги коллекторларни таъмирлаш ва тозалашни, шунингдек, дренаж шохобчаларини кўришни ва қайта кўришни амалга оширсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон Республикаси Энергетика ва электрлаштириш вазирлиги ва Қишлоқ хўжалиги вазирлиги 1992 — 1995 йилларда ташқи электр таъминоти бўйича ишларни 2-иловага мувофиқ ниҳоясига етказсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва Қашқадарё вилояти ижроия қўмитаси кўрсатилган муддатларда Яккабоғ ноҳиясининг аҳоли пунктларида ички хўжалик электр тармоқлари қурилишини таъминласинлар ва чорвачилик фермаларини резерв электр қуввати билан таъминлашни тезлаштирсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ўзбекистон Республикаси Автомобиль йўллари вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Қашқадарё вилояти ижроия қўмитаси 1992 — 1995 йилларда Яккабоғ ноҳияси йўл хўжалигини ривожлантириш бўйича тадбирларни 3-иловага* мувофиқ амалга оширсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
*3-илова берилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси Яккабоғнинг тошкўмир бор майдонларида — 1992 йилда С-2 категорияси бўйича истиқболли участкаларда кўмир захираларини тасдиқлаган ва кейинчалик уларни кичик ва кооператив корхоналарига қазиш ишларини олиб бориш учун берган ҳолда — қидирув-баҳолаш ишларини тезлаштирсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ўзбекистон Республикаси Алоқа вазирлиги Қашқадарё вилояти ижроия қўмитаси ва хўжаликларнинг буюртмалари бўйича 1992 — 1995 йилларда истиқомат қилувчи аҳолининг телефон алоқаси ва радиолаштириш объектларига бўлган талабини 4-иловага мувофиқ қондиришни таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. «Ўзбекенгилсаноат» уюшмаси талаб кўп бўлган ип-газлама матоларни ишлаб чиқариш мақсадида 1992 — 1994 йиллар мобайнида Яккабоғ тўқимачилик фабрикасини, унга қарашли ишлаб чиқариш майдонларида тикувчилик цехини барпо қилган ҳолда, технология жиҳатидан қайта жиҳозлашни амалга оширсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Ўзбекистон аҳолига маиший хизмат кўрсатиш республика давлат-кооператив маркази вилоят ва ноҳия ижроия қўмиталари талабларига мувофиқ маиший хизмат кўрсатиш объектларининг лойиҳа-смета ҳужжатларини тайёрлаш ҳамда уларни марказлаштирилган ҳолда тақсимланадиган ускуналар билан бутлашда ёрдам кўрсатсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Қашқадарё вилояти ижроия қўмитаси, республика вазирликлари ва идоралари объектларни ўз вақтида лойиҳалаштиришни ҳамда Ўзбекистон Республикаси деҳқончилик-саноат комплексини моддий-техникавий таъминлаш ва техникани тузатиш давлат-кооператив қўмитасига, Моддий-техника таъминоти давлат-кооператив қўмитасига, Иқтисодиёт қўмитасига асбоб-ускуналар, бутловчи буюмларни олиш учун ва пудрат ишларига талабномаларни топширишни таъминласинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Республика вазирликлари ва идоралари, Қашқадарё вилояти ижроия қўмитаси 1996 йилга қадар ҳар йили июль ва январь ойларида мазкур қарорнинг қандай бажарилаётганлиги тўғрисида Вазирлар Маҳкамасини хабардор қилиб борсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш вазифаси Вазирлар Маҳкамасининг ҳудудий-ташкилий бўлимига юклатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири A. МУТАЛОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1992 йил 29 январь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
36-сон