Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?

Авторизация қилиш Рўйхатдан ўтиш

Т/р

Тадбирлар номи

Амалга ошириш механизми

Ижро муддатлари

Харажатлар

Молиялаштириш манбалари

Масъул ижрочилар

I. Иммунология ва тиббий генетика соҳасида фундаментал ҳамда амалий тадқиқотлар ва инновацион ишларни олиб бориш

1.

2018 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг Иммунология ва инсон геномикаси институтида фундаментал ва амалий тадқиқотлар, инновацион ишларни ўтказиш Концепциясини тасдиқлаш.

Иммунопатологик жараёнларнинг асосий йўналишлари ва механизмларини ўрганиш ва илмий тадқиқотларнинг натижаларини татбиқ этиш.

2018 йил
1 сентябргача

Фанлар академияси, Инновацион ривожланиш вазирлиги

2.

Чет эллардаги илмий марказлар томонидан ўтказиладиган иммунология ва инсон геномикаси соҳасидаги илмий тадқиқотлар тенденциялари ва натижаларини таҳлил қилиш. Таҳлил натижаларга кўра Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг Иммунология ва инсон геномикаси институти тадқиқотларининг йўналишларини янгилаш мақсадида ҳар йили монографиялар ва шарҳловчи мақолаларни эълон қилиш.

Таҳлилий маълумот ёзишмалари. Илмий тадқиқотларнинг йўналишлари, мавзулари, услуб ва технологияларини асослаб бериш

2018-2019 йилларда

Фанлар академияси

3.

Диагностика ва даволашнинг янги биорегуляцион услубларини ишлаб чиқиш учун таҳлилий ва технологик асосни яратган ҳолда иммунитетга боғлиқ патологиялар (онкологик, аутоиммун ва метаболик патологияларда) аутоиммун-яллиғланиш жараёнлари шаклланиши тизимли иммуно-геном ва ҳужайра-молекуляр механизмлари муштараклиги/ фарқларини ўрганишга йўналтирилган фундаментал илмий тадқиқотларни олиб бориш.

Илмий ҳисоботлар. Турли касалликлар аутоиммун-яллағланиш жараёнлари умумий механизмлари тавсифи

2018-2019 йилларда

Ушбу мақсадларга ажратиладиган маблағлар доирасида

Давлат илмий-техника дастурлари доирасида ажратиладиган маблағлар, халқаро ташкилотларнинг грантлари

Фанлар академияси, Инновацион ривожланиш вазирлиги

4.

Кўп омилли касалларнинг персоналлаштирилган генодиагностикаси учун молекула-генетик технологиялар ва диагностика панелларини ишлаб чиқиш бўйича амалий илмий тадқиқотларни бажариш

Илмий ҳисоботлар. Илмий-техник ҳужжатларни тайёрлаш

2018-2019 йилларда

Ушбу мақсадларга ажратиладиган маблағлар доирасида

Давлат илмий-техникавий дастурлари доирасида ажратиладиган маблағлар, халқаро ташкилотларнинг грантлари

Фанлар академияси, Инновацион ривожланиш вазирлиги

5.

Якка тартибдаги дори терапияси ва даволаш самарадорлигини баҳолаш курсларини танлаш учун, жумладан, фармакомониторинг методикаси ва фармакогеном прогнозлаштирилиши билан бирга персоналлаштирилган тиббиётнинг янги ёндошувларини татбиқ этган ҳолда дори воситаларининг иммун тизимига таъсири хусусиятларини аниқлаш мақсадида клиникагача бўлган босқичда дори-дармонларнинг иммунотрон таъсирини ўрганиш методларини ишлаб чиқиш бўйича амалий илмий тадқиқотларни бажариш.

Илмий ҳисоботлар. Илмий-техник ҳужжатларни тайёрлаш

2018-2019 йилларда

Ушбу мақсадларга ажратиладиган маблағлар доирасида

Давлат илмий-техникавий дастурлари доирасида ажратиладиган маблағлар, халқаро ташкилотларнинг грантлари

Фанлар академияси, Инновацион ривожланиш вазирлиги

6.

Болалар ва катталардаги қандли диабетнинг ҳужайра терапиясини ишлаб чиқишга йўналтирилган амалий илмий тадқиқотлар ҳамда инновацион лойиҳаларни бажариш.

Илмий ҳисоботлар. Илмий-техник ҳужжатларни тайёрлаш

2018-2019 йилларда

Ушбу мақсадларга ажратиладиган маблағлар доирасида

Давлат илмий-техникавий дастурлари доирасида ажратиладиган маблағлар, халқаро ташкилотларнинг грантлари

Фанлар академияси, Инновацион ривожланиш вазирлиги

7.

Персоналлаштирилган иммунотерапиянинг протоколларини ишлаб чиққан ҳолда иммун тизимининг фаолиятини инобатга олиб, турли хил (инфекцион, аллергик, аутоиммун ва онкологик) бирламчи ва иккиламчи иммунитет танқислигида иммунодиагно-стика, иммунотерапия ва иммунопрафилактиканинг замонавий алгоритмларини ишлаб чиқиш бўйича амалий ишларни бажариш.

Илмий ҳисоботлар. Илмий-техник ҳужжатларни тайёрлаш

2018-2019 йилларда

Ушбу мақсадларга ажратиладиган маблағлар доирасида

Давлат илмий-техникавий дастурлари доирасида ажратиладиган маблағлар, халқаро ташкилотларнинг грантлари

Фанлар академияси, Инновацион ривожланиш вазирлиги

8.

Иммунология ва инсон геномикаси соҳасидаги фундаментал, амалий ва инновацион илмий тадқиқотларнинг натижалари бўйича илмий мақолаларни чет эллардаги илмий журналларда чоп этиш.

Нашр этиш. Патентлар олиш. Илмий тадқиқотлар натижаларининг рақобатбардошли-гини таъминлаш, Иммунология ва инсон геномикаси институти фаолиятининг халқаро майдонда эътироф этилиши.

Ҳар йили

Фанлар академияси

9.

Халқаро индекс ва рефератив маълумот базаларида индексация қилиш орқали «Назарий ва клиник тиббиёт» («Теоретическая и клиническая медицина») журналини халқаро даражага олиб чиқиш мақсадида унинг ташкилий ва моддий-техникавий тузилмасини кучайтириш.

Журнални ҳар чоракда чиқариш

2021 йилга бориб халқаро индекс ва рефератив маълумот базаларида индексация қилиш

Ушбу мақсадларга ажратиладиган маблағлар доирасида

Иммунология ва инсон геномикаси институтининг бюджетдан ташқари маблағлари

Фанлар академияси

II. Иммунология ва инсон геномикаси соҳасидаги илмий кадрларни тайёрлаш ва малакасини ошириш, шунингдек, моддий-техника базасини мустаҳкамлаш

10.

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг Иммунология ва инсон геномикаси институти ҳузурида иммунология ва инсон геномикаси соҳасидаги мутахассислар малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш таълим Марказини ташкил этиш. Сифат жиҳатидан юқори ташкилий ва профессионал даражадаги курсларда машғулотлар ўтказиш учун зарур ўқув, методик ва моддий-техник базани яратиш.

Ташкилий чора-тадбирлар комплекси

2019 йил
1 январгача

Иммунология ва инсон геномикаси институтининг бюджетдан ташқари маблағлари, ҳомийлар маблағлари

Фанлар академияси, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Инновацион ривожланиш вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Молия вазирлиги, «Ўзбекнефтгаз» АЖ

11.

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг Иммунология ва инсон геномикаси институти ҳузурида иммунология ва инсон геномикаси соҳасидаги мутахассислар малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш Марказидаги педагогик фаолиятга Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг Иммунология ва инсон геномикаси институти етакчи илмий ходимларини, шунингдек, шартнома асосида хорижий мутахассисларни, амалиёт мутахассисларини жалб этиш.

Ташкилий
чора-тадбирлар

Тасдиқланган ўқув дастурлари асосида доимий

Келишув бўйича

Фанлар академияси, Соғлиқни сақлаш вазирлиги,
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

12.

Ёш олимларни иммунология ва инсон геномикаси соҳасидаги етакчи тадқиқот лабораторияларида ўтказиладиган тренингларга юбориш

Меморандумлар (битимлар) тузиш

Меморандум-лар (битимлар)га мувофиқ

Келишув бўйича

Хорижий грантлар ва халқаро ташкилотларнинг маблағлари

Фанлар академияси, Инновацион ривожланиш вазирлиги, «Ўзбекнефтгаз» АЖ

13.

Малака ошириш ҳамда замонавий илмий технологиялар ва билимларни ўзлаштириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг Иммунология ва инсон геномикаси институти илмий ходимларини халқаро конференциялар ва семинарларга юбориш.

Чора-тадбирлар комплекси. Кадрлар малакасини ошириш, янги билимларни ўзлаштириш ва Ўзбекистонга янги технологияларни олиб келиш. Илмий тадқиқотлар натижаларининг рақобатбардошли-гини ошириш

Тадбирларни ўтказиш муддатларида

Ушбу мақсадларга ажратиладиган маблағлар доирасида

Грантлар ва халқаро ташкилотларнинг маблағлари, Иммунология ва инсон геномикаси институтининг бюджетдан ташқари маблағлари

Фанлар академияси, Инновацион ривожланиш вазирлиги

14.

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Иммунология ва инсон геномикаси институтининг ҳужайра терапияси бўлими учун янги корпус қурилиши ва мазкур институт биносиникапитал таъмирлаш, унинг моддий-техника базасини янада мустаҳкамлаш.

Ташкилий чора-тадбирлар комплекси

2019 йил
1 мартгача

Грантлар ва халқаро ташкилотларнинг маблағлари, Иммунология ва инсон геномикаси институтининг бюджетдан ташқари маблағлари, шунингдек, бошқа манбалар

Фанлар академияси, Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси, Қурилиш вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Тошкент шаҳар ҳокимлиги, «Ўзбекнефтгаз» АЖ


Ҳужжатда хато топганингизда, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги "Адолат" ҳуқуқий ахборот маркази