03.07.2018 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 3032
Ўзбекистон Республикаси мактабгача таълим вазирининг буйруғи, 03.07.2018 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 3032
Кучга кириш санаси
04.07.2018
Ҳужжат кучини йўқотган 15.07.2021
 LexUZ шарҳи
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 30 сентябрдаги ПҚ-3305-сон «Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 29 декабрдаги ПҚ-2707-сон «2017 — 2021 йилларда мактабгача таълим тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ буюраман:
Мазкур Ўзбекистон Республикасининг илк ва мактабгача ёшдаги болалар ривожланишига қўйиладиган давлат талаблари (бундан буён матнда Давлат талаблари деб юритилади) Ўзбекистон Республикасининг «Таълим тўғрисида»ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 29 декабрдаги ПҚ-2707-сон «2017 — 2021 йилларда мактабгача таълим тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 21 ноябрдаги 929-сон «Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги тўғрисидаги низомни ҳамда Мактабгача таълим муассасалари раҳбар ва мутахассисларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институти уставини тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига асосан илк ва мактабгача ёшдаги болаларни (бундан буён матнда болалар деб юритилади) ҳар томонлама ривожлантириш, таълим-тарбия бериш, мактаб таълимига тайёрлаш бўйича давлат талабларини белгилайди.

ЖИСМОНИЙ РИВОЖЛАНИШ ВА СОҒЛОМ ТУРМУШ ТАРЗИНИ ШАКЛЛАНИШИ

Кичик соҳа: Йирик моторика

Талаб: Бола ўз танаси ва унинг аъзоларини бошқаради, мақсадли тўғри ҳаракатланади

0-1 ёш

1-2 ёш

2-3 ёш

КУТИЛАЁТГАН НАТИЖАЛАР

боши ва кўкрагини кўтаради;

орқасидан қорнига ва қайта ўгирилади;

ёрдамсиз ўтиради;

оёқларини излайди ва топиб, оғзига тортади;

турли йўналишларда эмаклайди;

тўрт оёқлаб ҳаракатланади;

тиргакка суянган ҳолда оёқда туради;

катталар ёрдамида ва ёрдамисиз оёқда туради ;

юра бошлайди ;

кичик тўсиқлар устидан хатлаб ўтади.

катталар ёрдамисиз турли йўналишларда юради;

тиззасига ўтиради;

югуради;

энгашиб ўйинчоқларни олади;

зинапоядан юқорига қадама-қадам кўтарилади.

бир оёқда туриб мувозанатни сақлайди;

мустақил зинапоядан кўтарилади ва тушади;

тепаликдан сирғаниб тушади;

икки оёқлаб бир жойда сакрайди, олдинга силжиб сакрайди;

кичик тўсиқлар устидан сакраб ўтади;

ёпиқ эшикни очади, эшикдан киради ва чиқади;

уч оёқли велосипедда учади.

БОЛАНИ РИВОЖЛАНТИРИШ БЎЙИЧА ФАОЛИЯТ

болани севимли ўйинчоғи яқинига эмаклаб келишини рағбатлантириш;

бола ўтирган ҳолатдан ётган ҳолатга тушиши ва кўтарила олиши учун юмшоқ жойни таъминлаш;

болани қориндан орқасига айланишига ва қорнига ўгирилишига рағбатлантириш;

«мен томон эмакла», «ўтир» кўрсатмалари орқали бола билан ҳамкорликда ўйинлар ташкил қилиш;

бола хатлаб ўта олиши учун уни «паст предметлар» билан таъминлаш;

вазифани мураккаблаштириш мақсадида предметлар сонини (масалан, кубикларни)
аста-секин кўпайтириб бориш;

бола қизиқаётган предметига эмаклаб ёки хатлаб етишиши учун имконият яратиш.

болага тортиш, чўзиш, кўтариш имконини берувчи предметларни таклиф қилиш;

бола билан қўл ва оёқларни ҳаракатлантириб ва хиргойи қилиб ўйнаш;

бола эркин ҳаракатланиши учун хавфсиз ва мустаҳкам муҳит яратиш;

болага аравача, отчалар, кубиклар, йирик ўйинчоқ машиналар билан ўйнашни ўргатиш;

бола билан тўғри йўналишда юриш, югуриш, эмаклаш, предметларни отиш/илиб олиш имкониятини берадиган ўйинлар ўйнаш;

эрталабки бадантарбияни очиқ ҳавода ташкиллаштириш.

боланинг ҳаракат тажрибасини турли хил жисмоний машқлар билан бойитиш;

бола билан йўналишини топиши ва бўш жойда ҳаракатланиши учун ҳаракатли ўйинлар ўтказиш;

болага кичик тепаликка чиқиш ва тушишида кўмаклашиш;

болаларни ҳаракат фаоллигини ташкиллаштиришда жамоавий шаклларга жалб этиш;

таниш ҳаракатларни биргаликда осон ва эркин, бир маромда ва келишган ҳолда бажариш;

полда турли катаклар, йўлакчалар, доирачалар чизиш ҳамда болага қувонч ва хурсандчилик бағишлайдиган машқлар бажариш.

Кичик соҳа: Майда моторика

Талаб: Бола қўли ва бармоқларини турли мақсадларда мувофиқлаштиради ва ишлатади

0-1 ёш

1-2 ёш

2-3 ёш

КУТИЛАЁТГАН НАТИЖАЛАР

предметларни ушлайди;

предметларни бир қўлидан иккинчи қўлига олади;

бир вақтда бир неча предметларни қўлида ушлайди;

бармоқлари билан турли ўйинчоқларни айлантиради;

оддий ўйинчоқларни бўлакларга ажратади ва йиғади;

қарсак чалади;

қўлини силкитади.

кўпинча бир неча варақни ўтказиб, китоб бетларини варақлайди;

предметларни теради ва бирлаштиради (пирамида ва ҳоказо);

предметларни бураб қўяди ва бураб олади;

«бармоқлар ўйини»ни ўйнайди.

5 — 7 ҳалқали пирамидани бўлакларга ажратади ва йиғади;

тешик шаклига мос келадиган ясси ва ҳажмли шаклдаги предметларни жойлаштиради ;

ҳалқага арқонни ўтказади ;

катта ҳажмли содда мозайкаларни йиғади ;

осон қурилиш конструкцияларини қуради;

катталар ёрдамида йирик мунчоқларни ипга ўтказади.

БОЛАНИ РИВОЖЛАНТИРИШ БЎЙИЧА ФАОЛИЯТ

ҳар бир ҳаракатни аниқ тушунтирган ҳолда ҳаракатни кўрсатиш;

қурилмалар билан ўйнаш;

болага ўйинчоқлар бериб, уларни ўрганиб чиқишига имконият бериш;

болага хавфсиз предметлар, шақилдоқлар, кичик пирамидалар ва бошқа предметларни катталар назорати остида танлаши ва саралаши учун бериш.

болага, очиш/ёпиш мумкин уй-рўзғордаги ўйинчоқ ва предметларни тақдим этиш (синмайдиган қопқоқли банкалар, кастрюллар).

бола билан мунтазам шуғулланиш: ҳамкорликда ҳайвонларни, уй-рўзғор буюмларини (ликопча, пиёла, қошиқ) лойдан ёки пластилиндан ясаш, ушбу барча предметларни чизиш;

қумдонда бола билан ўйнаш, қумдонда кичкина ўйинчоқларни бекитиш мумкин, бола эса уларни ўзи қидиради;

қўллар майда моторикасининг сенсомотор мувофиқлигини ривожлантириш учун боғлаш ўйинларини ўтказиш

болага кубикларни йиғиш, қулфларни ёпиш ва очиш имкониятини бериш ва ҳ.к.

Кичик соҳа: Сенсомоторика

Талаб: Бола сезги органлари ёрдамида ўз ҳаракатларини бошқаришга қодир

0-1 ёш

1-2 ёш

2-3 ёш

КУТИЛАЁТГАН НАТИЖАЛАР

муҳитни қўллари ва оғзи билан ўрганади;

предметларни бир-бирига уради ;

қарсак чалади ;

қизиқтираётган объектга интилади.

ёқтирган таоми ва бошқа буюмларга қўлини чўзади;

ликопчани (пиёла) ушлайди ва ундан ичади ;

сувни бир идишдан бошқасига тўкади;

икки қўли билан коптокни ирғитади;

коптокни думалатади ва отади;

оёғи билан коптокни итаради;

ипга боғланган аравача ёки машинани бошқаради.

коптокни бошқаларга думалатади;

катталарга коптокни отади;

тортилган арқон устидан коптокни отади;

пирамидани ранги, шакли ва катталигига қараб йиғади;

таниш сабзавот ва меваларнинг таъмини аниқлаши мумкин;

паст ва баланд овозларни ажратади;

қўл ва оёқларини бир маромда уйғун ҳаракатлантиради.

БОЛАНИ РИВОЖЛАНТИРИШ БЎЙИЧА ФАОЛИЯТ

овқатланиш ва тамадди қилишнинг аниқ вақтини белгилаб қўйиш

болага қути бериш ва ўйинчоқларини унга йиғишини илтимос қилиш;

болага севимли таомларини таклиф қилиш;

болага у кўраётган нарсаси ва ҳаракат ўртасидаги боғлиқликни англашига кўмаклашиш (қара, копток думалаяпти, бор, уни тутиб ол);

боланинг ҳар бир муваффақиятини рағбатлантириш.

болага бир неча таомдан бирини танлаш имконини бериш;

болани кун мобайнида мустақил пиёладан ичишини рағбатлантириш;

болага сезгиси билан ҳаракатларни бирлаштирувчи жисмоний машқлар имконини таклиф қилиш (соялар ўйини, оёқлар билан чизиш, сигнал бўйича ҳаракат );

турли материал ва турли шаклдаги предмет ва ўйинчоқларни таклиф этиш ва уларни номини айтиш.

бола билан доимий мулоқотда бўлиш, у билан ўйнаш, у кубларни, пирамидаларни, матрешкаларни қисмларга ажратиш, йиғиш, предметларни қутиларнинг мос келадиган тешигига киргизиш;

салатлар тайёрлаётганда, болага сабзавотларни татиб кўриб, таъми ва ҳидига қараб аниқлаш имконини бериш ;

«Секин ва баланд», «Нима жаранглаётганини аниқла!, «қадам ташлаймиз ва рақсга тушамиз», «Нимани эшитяпсан?» каби ўйинларни ўйнаш.

ЖИСМОНИЙ РИВОЖЛАНИШ ВА СОҒЛОМ ТУРМУШ ТАРЗИНИ ШАКЛЛАНИШИ

Кичик соҳа: Соғлом турмуш тарзи ва хавфсизлик

Талаб: Бола саломатликни сақлаш кўникмаларини намоён қилади, хавфсиз соғлом овқат ва ҳаётни сақлаш қоидалари ҳақида тушунчага эга

туғилгандан-1 ёш

1-2 ёш

2-3 ёш

КУТИЛАЁТГАН НАТИЖАЛАР

яхши иштаҳа ва уйқуга эга ;

қошиқ билан мустақил ейишга ҳаракат қилади;

қўлининг барча бармоқларини қўллаб губкани сиқади;

юзи, оғзи ва қўлларини артади;

бутилкадан ичади;

чўмилаётганда сувни сачратади.

катталар ёрдамида тишларини тиш чёткаси билан тозалайди;

мустақил юзи, оғзи ва қўлларини артади;

кийимини ечишга ҳаракат қилади;

стол ва полларни артишга тақлид қилади.

қўлини совун билан ишқалайди, кўпигини ювади ва сочиққа артади;

мустақил қошиқ билан таомланади;

қўл сочиғидан (салфеткадан) овқатланиш жараёнида фойдаланади;

сув муолажаларига ижобий муносабат билдиради.

БОЛАНИ РИВОЖЛАНТИРИШ БЎЙИЧА ФАОЛИЯТ

бола билан биргаликда жўмракдан оқаётган сувни кузатиш;

қўл ювиш жараёнини кўрсатиш;

болага совун бериш, ундан қандай фойдаланишни кўрсатиш, ҳидлаб кўриш имкониятини бериш, рангига боланинг эътиборини қаратиш;

чўмилиш вақтида губка, майда ўйинчоқлар ва кўпик билан ўйинлар ташкил қилиш.

болага қандай қилиб тишни тозалаш ва оғизни чайиш кераклигини кўрсатиш;

боланинг уринишларини рағбатлантириш;

сув нимага кераклигини тушунтириш;

жараён вақтида турли шеърлардан фойдаланиш;

чётка билан ишқалангандан сўнг кир жой қандай тозаланишини намойиш қилиб бериш.

болаларни мустақил ҳаракатга ўргатиш;

болаларни тўғри овқатланишга ўргатиш;

болага организм учун нима фойдали, нима зарар эканлигини тушунтириш;

саломатликни сақлаш ва мустаҳкамлашда шахсий намуна кўрсатиш

Кундалик ҳаётда, жамиятда, табиатда хавфсиз юриш-туриш асосларини шаклланиши.

Туғилгандан 3 ёшгача

Бола ҳали жуда кам тажрибага эга бўлганлиги сабабли:

болани қаровсиз қолдирмаслик ва травматизмни олдини олиш;

ўйин ва мустақил ҳаракат мобайнида доимий равишда боланинг кайфиятини кузатиш;

сокин ва дўстона оҳангда гапириш;

болага ўйинчоқ танлашда ишлаб чиқарувчининг тавсияларига риоя қилиш лозим.

ИЖТИМОИЙ-ҲИССИЙ РИВОЖЛАНИШ

Кичик соҳа: «Мен» концепцияси

Талаб: Бола ўзини ўз хусусиятларига эга, ижобий шахс сифатида қабул қилади. Бола мустақил ва ўзига жавоб беради

0-1 ёш

1-2 ёш

2-3 ёш

КУТИЛАЁТГАН НАТИЖАЛАР

ўз исмига муносабат билдиради, ишора ва товушлар билан жавоб беради;

айрим тана аъзоларини кўрсатади(боши, қўли, оёғи, бурни);

кўзгуда ўз аксига кулади;

катталар эътиборини турлича ўзига тортади;

истаган натижага эришганда хурсандчиликни ифодалайди ёки норозилик билдиради, инжиқланади.

кўзгуда, расмда ўзини танийди, ўз исмини билади;

катталар талаби билан унинг истаги тўғри келмаганда эътироз билдиради;

катталар томонидан ўзининг ҳаракатларига билдирилган рағбат ва танбеҳни фарқлайди.

ўзи ва буюмлари ҳақида сўзлайди (бу меники);

ҳамма ишни ўзи бажаришга интилади;

ўзи бажарган ишга севинади;

ўз нарсаларини танийди ;

ўзини аниқ бир жинсга мансублигини билади;

бирор бир ишни мустақил бажаради.

БОЛАНИ РИВОЖЛАНТИРИШ БЎЙИЧА ФАОЛИЯТ

болани исми билан чақириш;

боланинг тана аъзоларини кўрсатинг ва номини айтиш;

болага кўпроқ табассум билан қараш, у билан биргаликда кўзгуга қараш;

турли вазиятларда боланинг ҳиссиётларини таърифлаб ўтиш («Зарина айиқча келганига хурсанд бўляпти», «Шаҳзода чарчади, уйқуси келяпти);

боланинг ҳаракатларига кўра муносабатни билдириш.

болага ўзини ижобий баҳолашида кўмаклашиш: «мен — яхши», мен тиришқоқ»;

болани бошқалар билан бўлашишга ўргатишни бошлаш;

«ўғил болалар — кучли», «қиз болалар — мулойим» каби стереотиплардан қочиш;

«ман этилади» ва «...мумкин эмас» ибораларидан воз кечиш; болага нотўғри ҳаракатлар оқибатини тушунтирган ҳолда уни йўналтириш («қум кўзингга тушса, кўзинг оғрийди»).

болани бошқалар билан мулоқотда ўзини таништиришга одатлантириш;

болани ютуқлари учун албатта мақташ, ютуқлар кичикроқ бўлса ҳам;

бола бош бўладиган ҳолатларни ташкиллаштириш;

танбеҳ беришдан ўзини тийиш.

ИЖТИМОИЙ-ҲИССИЙ РИВОЖЛАНИШ

Кичик соҳа: Ҳиссиётлар ва уларни бошқариш

Талаб: Бола бошқаларнинг ҳис-туйғуларини фарқлаши ва ўзиникини ифодалашга қодир

0-1 ёш

1-2 ёш

2-3 ёш

КУТИЛАЁТГАН НАТИЖАЛАР

атрофдагилар кайфиятини сўзлашув оҳангига қараб аниқлайди (онам хурсанд бўляпти, бобомнинг жаҳли чиқяпти);

қарсак чалади, хурсанд бўлади, бирон-бир товуш ёки ҳаракати атрофдагиларга таъсир қилишини англаса, ушбу товуш ва ҳаракатларни қайтаради.

катталарнинг унга муносабатидан ўз ҳиссиётларини, таассуротларини намоён қилади;

ҳайрат, завқ, қўрқинчни ифодалайди;

мустақил ўйин ҳаракатлари билан боғлиқ бўлган қувончни (хафаликни) кўрсатади.

мулоқотда очиқ, ижобий эмоционал руҳият устун, атрофдагиларга асоссиз тажовузкорлик кўрсатмайди;

бошқаларга ачинади, қайғуради ;

бошқа одамнинг эмоционал ҳолатини тушуна бошлайди ва шунга мос муносабат билдиради.

БОЛАНИ РИВОЖЛАНТИРИШ БЎЙИЧА ФАОЛИЯТ

боланинг ҳар бир ютуғини мақташ ва қўллаб-қувватлаш;

ўйинчоқларга овоз бериб, турли ҳиссиёт ва ҳаракатларни таниш имкониятини бериш;

оилада эмоционал ижобий ҳолатни яратиш ва ҳар куни бола билан ўйнаш;

ўйин вақтида болага ўзига ишонч ҳиссини ошириш учун яқин туришга ҳаракат қилиш ва барча биргаликда бажарилаётган ҳаракатларни болага аниқ ва лўнда тушунтириш;

баланд товуш ва шовқинларни чеклаш.

бола билан у билан боғлиқ бўлган турли вазият ва ҳиссиётларни муҳокама қилиш;

болага рад жавобини берилиши сабабини тушунтириш;

боланинг жаҳли чиқганда, хафа бўлганда ёки ўзини ёмон ҳис этганда ёнида бўлиш.

бола билан суҳбатда ҳиссиётларни таърифловчи сўзларни қўллаш;

мультфильм қаҳрамонларининг ёрқинлигини таҳлил қилиш; ҳиссиётларни ифодаловчи сўзли ўйинлардан фойдаланиш, кайфият ва ҳис туйғулар ҳақидаги ҳикоялар ва шеърларни ўқиш.

ИЖТИМОИЙ-ҲИССИЙ РИВОЖЛАНИШ

Кичик соҳа: Ижтимоийлашув, катталар ва тенгдошлар билан мулоқот

Талаб: Бола тенгдошлари ва катталар билан мулоқот малакаларини ривожлантиришга қодир

0-1 ёш

1-2 ёш

2-3 ёш

КУТИЛАЁТГАН НАТИЖАЛАР

саломлашади, муносабат билдиради, хайрлашаётганда қўлини силкитади;

бошқа бола ҳаракатини кузатади, кулади ёки боғланишсиз гапиради;

катталарнинг кўп мурожаатларига жавоб беради, бироқ баъзиларини эътиборга олмайди.

катталар ҳаракатига тақлид қилишга интилади;

товуши ёки ҳаракати билан бошқа боланинг диққатини ўзига тортади;

бошқа болалар билан ўйинда қатнашади;

тури ҳаракатларни бажариб, ҳайвонлар ҳаракатини ўхшатиб ҳаракатли ўйинларда иштирок этади.

катталар ҳаракатига тақлид қилади;

катталарни бирга ўйнашга жалб қилишга интилади;

тенгдошлари ёнида ўйнайди;

бошқа болалар билан ўйинчоқларини бўлишади.

БОЛАНИ РИВОЖЛАНТИРИШ БЎЙИЧА ФАОЛИЯТ

болага ҳаракатлар намунасини кўрсатиш (саломлашиш, хайрлашиш);

болани катталар мурожаатига жавоб бергани учун мақташ;

очиқ ҳавода бошқа болалар билан биргаликда сайр ташкиллаштириш;

ҳаракатларни сўзлар билан қўшиб олиб бориш.

болага ўйин ёки ҳаракатнинг умумий қоидаларини тушунтириш (биз қумни ўйнаймиз, лекин қумни сочмаймиз);

тенгдошлар билан биргаликдаги фаолиятга жалб қилиш

бола билан ўйин мобайнида бошқалар билан ҳамкорлик қилишни шахсий намуна асосида намойиш этиш;

мулоқот жараёнида чегара белгилаш;

болани бошқа болалар билан таққосламаслик.

НУТҚ, МУЛОҚОТ, ЎҚИШ ВА ЁЗИШ МАЛАКАЛАРИ

Кичик соҳа: Нутқ ва тил

Талаб: Бола нутқни тинглаш ва тушунишга, гапириш ва мулоқот қилишга қодир

0-1 ёш

1-2 ёш

2-3 ёш

КУТИЛАЁТГАН НАТИЖАЛАР

ба-ба, ма-ма, бу-бу ва бошқа бўғинларни талаффуз қилади;

болалар қўшиқлари, овутмачоқлар, эртаклар, қисқа ва содда ҳикояларни тинглайди;

номи тилга олинган объект томон қарайди (ойиси қани…);

ёрқин расмли китобчаларни кўришга қизиқиш билдиради.

кундалик ҳаётда бажариладиган ҳаракатларни англатувчи сўзлар маъносини тушунади;

ўриндош сўзларни қўллайди, катталар кетидан енгил сўзларни қайтаради;

катталар нутқига тақлид қилади;

китобларни ўрганади.

истак ва илтимосни ифода этади;

катталар нутқини тўғри тушунади;

катталарнинг оддий топшириқларини бажаради;

ҳаракатларни нутқ билан бирга олиб боради;

сўзлардан фойдаланади;

китоб ўқиб беришларини сўраши мумкин;

расмлар бўйича китобни танийди.

БОЛАНИ РИВОЖЛАНТИРИШ БЎЙИЧА ФАОЛИЯТ

болани парваришлаш жараёнида (эмизиш, чўмилтириш, ухлашга ётқизиш) у билан гаплашиш, тана аъзолари, кийим, буюмлар номини айтиш;

болага турли ҳикоялар, эртаклар айтиб бериш, биргаликда ёрқин китобларни томоша қилиш ва болани диққат билан тинглашга қизиқтириш;

бола билан мулоқот мобайнида унга саволлар бериш ва маъноси бўйича тўғри жавобни такрорлашга ундаш.

болага китоб ўқиб, турли ҳикоя ва эртакларни сўзлаб бериш;

сайр давомида кўрган нарсаларни муҳокама қилиш (кучук югуряпти, болакай мактабга кетяпти);

бола билан бирга китоб дўконлари ва кутубхоналарга бориш;

телевизор кўриш ва электрон техника қўллашни чегаралаш.

бола билан мулоқот вазиятларини яратиш, саволлар бериш;

болага топшириқлар бериш, масалан, «қиём учун ликопча олиб кел», «қизил қаламни ол», «кичик айиқчага қўшиқ айтиб бер»;

боланинг сўз бойлигини турли дидактик ўйинлар, кузатув ва томошалар орқали бойитиб бориш;

китоб харид қилишда болага танлаш имконини бериш.

НУТҚ, МУЛОҚОТ, ЎҚИШ ВА ЁЗИШ МАЛАКАЛАРИ

Кичик соҳа: Қўл бармоқлари майда моторикаси

Талаб: Бола асосий ҳаракатларни эгаллаган, қўлларнинг майда моторли кўникмасига эга

0-1 ёш

1-2 ёш

2-3 ёш

КУТИЛАЁТГАН НАТИЖАЛАР

турли юзаларда бармоқлари билан гуашь(бўёқ) ёрдамида чизади (ойна, целлофан, қоғозда).

ишлатаётган буюмларини бармоқлари билан ушлайди; (қалам, мўйқалам, маркер) бетартиб чизиқларни чизади.

турли эркин чизиқлар ва ноаниқ айланалар чизади;

турли юзаларда турли шакллар чизади;

ўз исмининг ёзувини танийди.

БОЛАНИ РИВОЖЛАНТИРИШ БЎЙИЧА ФАОЛИЯТ

болани расм яратиш учун бармоқларидан фойдаланишга рағбатлантириш.

болага йирик ҳарфларни таклиф этиш, ушбу ҳарфларни қум орасига бекитиб биргаликда излаш;

ҳарфлар шаклидаги печеньеларни харид қилиш;

стикерли китоблардан фойдаланиш;

бола соч ўришга ўрганиши учун сочли қўғирчоқлардан фойдаланиш.

болага ечиниш ва кийиниш кетма-кетлигини кўрсатиш;

бола билан турли топшириқли ўйинлар ўйнаш: столга қошиқларни қўйиш, нон идишни олиб келиш;

бола билан чизиш, қирқиш, ёпиштириш ва елимлаш;

қум, хамир ва шакллар билан ўйнаш;

болани кичик ютуқлари учун доим рағбатлантириш.

БИЛИШ ЖАРАЁНИНИНГ РИВОЖЛАНИШИ

Кичик соҳа: Интеллектуал-англаш малакалари

Талаб: Бола қизиқувчан, интилувчан, фаол, билишга қизиқиш билдиради ва унга эҳтиёжи мавжуд

0-1 ёш

1-2 ёш

2-3 ёш

КУТИЛАЁТГАН НАТИЖАЛАР

ўз ўйинчоқларини текшириш(ўрганиш)ни бошлайди: оғзига солади, улоқтиради, бўлакларга бўлади, тақиллатиб кўради, иккитасини бир-бирига уради ва чиқаётган товушни тинглайди;

бирор бир товушни атроф-муҳит билан боғлайди (масалан, мушукни «мяу» билан, кучукни «вов» билан)

атрофидаги объектларни кузатади.

расмдаги предметларни танийди;

табиат ҳодисаларини қисқа муддат ичида кузатади;

айрим сабзавот ва меваларни билади ва фарқлайди;

ҳашаротлар (чувалчангларни тегиб кўради, чумолини кузатади), ҳайвонлар (уй ҳайвонларига қарайди, уларни кўрсатади), ўсимликлар (гулларни юлади, баргларни тўплайди) билан қизиқади.

тана аъзоларини кўрсатади ва уларнинг функциясини билади;

предметларнинг тактил хусусиятларини билади (юмшоқ, қаттиқ, дағал, силлиқ);

предметли расмлар орқали жонли табиат объектларининг номини билади (ҳайвонлар, ўсимликлар, қушлар);

табиатнинг айрим ҳодисаларини фар?лайди (ёмғир, қор).

БОЛАНИ РИВОЖЛАНТИРИШ БЎЙИЧА ФАОЛИЯТ

болага турли объектларни бошқариш имконини бериш;

болани бир-бирига мос ўйинчоқларни жамлашга қизиқтириш — қўғирчоқ кийими қўғирчоққа мос келиши

болага атрофдаги янги нарсаларни кўрсатиш ва унинг муносабатини кузатиш;

янги объектларни қўллаган ҳолда бола билан ўйнаш ;

турли ҳайвонлар турли товушлар чиқаришини намойиш қилиш.

бола билан тоза ҳавода, фермада (уй ҳайвонлари), ҳайвонот боғида сайр қилиш;

об ҳаво ва ҳиссиётлар ҳақида сўзлашиш;

ёмғир ёки қор вақтида бола билан қор парчалари ёки ёмғир томчиларини кузатиш;

кўлмакка сакраш, қордан шакл ясаш;

варрак учириш

бирор бир объектни узоқ кузатиш.

турли фактурали предметларни ушлаб кўришни ва номини айтишни таклиф қилиш;

барглар, чўплар, тошлар йиғиш

ҳудудда қуш ва ҳашаротларни, аквариумда балиқларни, ариқда ёки кўлмакда сув ҳаракатини кузатиш;

табиат ҳодисаларини кузатиш, қор, кўлмак, қуёшли қуёнчалар, қум, сув ва соя билан ўйнаш.

БИЛИШ ЖАРАЁНИНИНГ РИВОЖЛАНИШИ

Кичик соҳа: Элементар математик малакалар

Талаб: Бола бошланғич математик малакаларга эга

0-1 ёш

1-2 ёш

2-3 ёш

КУТИЛАЁТГАН НАТИЖАЛАР

предметларни катта ва кичикка ажратади.

миқдорни «битта», «кўп»га ажрата олади.

предметларни ранги ва шаклига қараб фарқлайди;

предметларни кичигидан каттасига қараб бир қатор қилиб жойлаштиради;

шаклларни ўзига мосини топади (Сеген доскаси).

БОЛАНИ РИВОЖЛАНТИРИШ БЎЙИЧА ФАОЛИЯТ

турли ўлчамдаги кубикларни олинг ва уларни катта ва кичикка ажратишни кўрсатиш;

болага рақамлар ёзилган карточкаларни кўрсатиш;

болани сенсор тажрибасини бойитиш мақсадида қўлини ушлаб турли шакллар устидан юргизиш (боши думалоқ, кўзи кичкина).

болага предметларнинг ҳажми, оғирлиги ва узунлигини таърифлаб бориш;

болага сайр даврида элементар математик саволлар бериш: биз қанча зинапояни босиб ўтдик?, сенда нечта ўйинчоқ бор?

болани математик билимларини ривожлантириш бўйича фаолиятга жалб қилиш (менга битта пиёла олиб кел, иккита печенье бер).

бола диққатини бир-биридан фарқ қиладиган ўлчамдаги предметлар ва уларнинг номланишига қаратиш (катта-кичик);

предметларни шакли бўйича ажратиш ва номини тўғри айтиш малакасини шаклланишига кўмаклашиш (кубик, ғишт, шар);

болада атроф-оламни амалий ўзлаштириш тажрибасини ортишига кўмаклашиш;

ётоқхона, меҳмонхона, ўйин хонаси ва бошқа хоналарни ажратишга ўргатиш;

бола билан биргаликда зинапояларни, қарсак ва бошқаларни санаш.

БИЛИШ ЖАРАЁНИНИНГ РИВОЖЛАНИШИ

Кичик соҳа: Тадқиқий-билиш ва самарали рефлексив фаолият

Талаб. Бола ўзининг табиий муҳитига қизиқишини намоён қилади, фанни ўрганишда фаол

0-1 ёш

1-2 ёш

2-3 ёш

КУТИЛАЁТГАН НАТИЖАЛАР

ўйинчоқлар ва предметлар билан тажриба ўтказа бошлайди (ушлайди, чиқаради, бир-бирига жойлаштиради, босади, очади) ;

бўш пиёлани олади ва унга сув ёки шарбат қуйиб беришни сўрайди;

предметлар ёки инсонларнинг кўздан ғойиб бўлиши ва пайдо бўлишига муносабат билдиради.

бошқаларнинг ҳаракатини ёки тушиб кетган предметни кузатади;

қувонч ёки қониқиш ҳиссини бахш этувчи ҳаракат ва товушларга эришиш учун предметлар билан ҳаракатланади;

ҳаракатларга тақлид қилади ёки бошқалар
имо-ишорасини такрорлайди.

яқин атрофидаги предметларни фарқлайди (ўйинчоқлар, идиш-товоқлар, кийим, пойафзал, мебель) ;

айрим уй ва ёввойи ҳайвонларни билади;

айрим сабзавот ва меваларни фарқлайди

катталар ёрдамида қурилмалар қуради;

ўз қурилмаси атрофида ўйин ташкиллаштиради;

предметларни тегишли муҳитга жойлаштиришни билади (жирафни ҳайвонот боғига, машинани гаражга).

БОЛАНИ РИВОЖЛАНТИРИШ БЎЙИЧА ФАОЛИЯТ

болани ўйинчоқлар билан ўйнашдаги мустақиллигини қўллаб-қувватлаш;

болага тажриба ўтказиш учун турли материалларни турли миқдорда бериш;

пиёлани олиш,болага ичи бўшлигини кўрсатиш, бирор бир суюқлик билан тўлдириш ва болага ичи тўлганлигини тушунтириш.

бола билан хиргойи қилиб, товушлар чиқариб, имо ишоралар билан ўйнаш; болага шакли, ранги, оғирлиги турлича бўлган ўйинчоқ ва предметларни бериш;

бола ҳаракатига муносабат билдириш;

ўзгаришлар жараёнини кўрсатиш (пуфлаш, совун кўпикларини чиқариш);

у билан тўкилган барглар устида юриш, ойналарда тажрибалар кўрсатиш.

яқин атрофдаги предметларни номини тўғри айтиш (ўйинчоқлар, идиш-товоқлар, кийим-кечак, пойафзал, мебель);

предметлар ранги, ҳажми ва қандай материалдан қилинганлигини кўрсатиш ва тушунтириш (қоғоз, дарахт, мато, лой);

ҳайвонлар ҳақида оддий далилларни келтириш;

мустақил қуриш истакини қўллаб- қувватлаш.

ИЖОДИЙ РИВОЖЛАНИШ

Кичик соҳа: Дунёни бадиий тасаввур этиш

Талаб: Бола турли хил санъат воситаларидан фойдаланиб, дунёни ҳис этиш ва тушунишини намойиш этади

0-1 ёш

1-2 ёш

2-3 ёш

КУТИЛАЁТГАН НАТИЖАЛАР

мутолаа давомида расмли болалар эртаги ва мусиқани тинглайди;

шеърларни тинглаганда катталар кетидан ҳаракатларни қайтаради (бошини қимирлатади, қарсак чалади) ;

ёрқин рангдаги расмларга эътиборини қаратади.

мусиқа, товушларга муносабат билдиради;

болалар китобларини варақлайди ва ундаги таниш эртак қаҳрамонларини билади;

кийимдаги расмларга эътиборини қаратади;

мультфильм томоша қилади

расм чизиш учун рангларни танлайди.

севимли китоби ва расмларни танийди;

эртаклардаги жараёнга ўз ҳиссиётларини билдиради;

бўёқ ва мўйқалам ҳақида базавий тушунчага эга;

лой ва пластилиндан фойдаланади;

севимли қўшиқларини тинглайди;

болалар мусиқий инструментларини чалади;

театрга қизиқиш билдиради;

ўзига мослаб кийим танлайди.

БОЛАНИ РИВОЖЛАНТИРИШ БЎЙИЧА ФАОЛИЯТ

болага китобнинг бир қисмини эмас, балки расмларни намойиш этган ҳолда бирор бир тўлиқ воқеани ўқишга ҳаракат қилиш;

болага эмоционал, ҳайвонларга тақлид қилиб, ўқиш;

болани ижобий ҳиссиётларга ундаб ўқиш;

болага турли хавфсиз ижодкорлик предметларини бериш ;

мумтоз мусиқани қўйиш.

болага томоша қилиш учун мўлжалланган предметларни ўзига жамлаган иш жойини ташкил қилиб бериш;

болага чиройли манзаралар тасвирланган дискларни намойиш этиш ва уларни бола қўли етадиган жойда сақлаш;

болалар байрами ва тадбирларида иштирок этиш.

болага ҳайвонларни ўхшатиб, ҳис-туйғу билан ўқиш;

боланинг мусиқа билан боғлиқ фаолиятини қўллаб-қувватлаш (фонли классик мусиқа, болалар қўшиқлари);

мастер класс, байрам, халқ сайлларида иштирок этишни давом эттириш.

ИЖОДИЙ РИВОЖЛАНИШ

Кичик соҳа: Бадиий-ижодий қобилиятлар

Талаб: Бола атрофдаги борлиқни ижодий ўзгартириш малакасига эга

0-1 ёш

1-2 ёш

2-3 ёш

КУТИЛАЁТГАН НАТИЖАЛАР

мусиқа тинглаш мобайнида танаси билан рақс ҳаракатларини бажаришга интилади;

чиройли предмет ва нарсаларга эътибор қаратади.

катталар ёрдамида овутмачоқлар ёдлайди;

чизилган тасвирларни бармоқлари билан юргизиб чиқади;

содда тасвирий шаклларни қўли ва бармоқлари билан чизади;

қум ёк лойни эзғилайди;

содда рақс ҳаракатларини бажаради (қарсак чалади, оёқлари билан ҳаракатланади ва ҳоказо) ;

аввал тинглаган мусиқаларни танийди.

ўз ёшига монанд шеърларни айтади;

овутмачоқ ва тўртликларни айтаётганида имо ишоралар билдиради;

намуна асосида тегишли рангларни танлайди;

оддий санъат шаклларини бўяйди;

лой ёки пластилиндан шакллар ясайди;

сўралган объектни кубиклардан ясайди;

содда пазл ва мозаикани йиғади;

мусиқа тинглаганда рақсга тушади;

бошқа болалар билан биргаликда қўшиқ айтади;

ритмга мос ҳаракатланади;

мусиқа асосида сўралган ҳаракатларни бажаради.

БОЛАНИ РИВОЖЛАНТИРИШ БЎЙИЧА ФАОЛИЯТ

болага қувноқ мусиқалар қўйиш ва биргаликда рақсга тушиш;

мусиқага монанд қандай қарсак чалишни кўрсатиш;

мусиқага монанд оёқ ва қўллар билан қандай ҳаракатланишни кўрсатиш;

алла айтиш;

болани чиройли дид билан кийинтириш ва кийим деталларига боланинг диққатини қаратиш.

бола тасаввурини ривожлантирувчи муҳит яратиш;

боланинг мусиқий фаоллигини ривожлантирувчи болалар қўшиқларини эшиттириш;

болани таом тайёрлаш, хоналарни байрамга тайёрлаш жараёнига жалб қилиш;

турли табрикномаларни томоша қилиш, дўкон ва салонларда композиция яратаётган ишчилар фаолиятини кузатиш

болага мустақил ишлаши учун турли табиий материаллар, бўёқ, елим, қалам ва пластилин ва ҳоказолардан ташкил топган иш жойини ташкиллаштириш;

болани чизишга рағбатлантириш;

бола атрофидаги ўйинчоқлар, предмет ва материалларни вақти-вақти билан ўзгартириб туриш;

болани тасаввурини қўллаган ҳолда бирор бир эртак қаҳрамони бўлишга ундаш.

ЖИСМОНИЙ РИВОЖЛАНИШ ВА СОҒЛОМ ТУРМУШ ТАРЗИНИ ШАКЛЛАНИШИ

Кичик соҳа: Йирик моторика

Талаб: Бола ўз тана аъзоларини бошқаради, мақсадли тўғри ҳаракатланади

3-4 ёш

4-5 ёш

5-6 ёш

6-7 ёш

КУТИЛАЁТГАН НАТИЖАЛАР

турли усуллар билан юради (тўғри, эркин, кўрсатилган йўналишда) ;

колонна, доира бўлиб сафлана олади;

мувозанатни сақлаб югуради;

спорт зинасида юқори ва пастга ҳаракатланади;

бир жойда икки оёқлаб сакрайди;

олдинга силжиб сакрайди ;

айлана ёйи тагидан эмаклаб ўтади;

бадантарбия вақтида машқларни такрорлайди;

уч оёқли велосипедда учади.

оёқ учида, товонида, оёқ кафтларининг ён томони билан ва тиззаларини юқори кўтариб юради;

арқон устида мувозанат сақлаб юради;

тиззаларини юқори кўтариб югуради;

паст тўсиқлар устидан сакраб ўтади;

арқонда сакрашга ҳаракат қилади;

гимнастика скамейкаси устида қўли билан тортилиб қорнида сурилади;

гимнастика нарвонида ҳаракатланади;

самокатда учади.

оёқларини учидан товонига алмаштириб юради;

тўсиқларни айланиб ёки хатлаб ўтади;

гимнастика скамейкасида мувозанатни сақлаган холда, қадамба қадам юради;

қия доска устида тўғри ва ёни билан юради;

югуришнинг ҳар хил турларини бажаради (илонизи, зигзаг, мокисимон, тўсиқларни енгиб ўтиб) ;

турли усуллар билан сакрайди;

бир неча предмет оралаб эмаклайди;

қорнида ётиб, қўллари билан тортилиб эмаклайди;

гимнастика нарвонига ўрмалаб чиқади.

бир, икки, тўртта бўлиб сафланади, доира бўлиб, қатор бўлиб юради;

юришда турли топшириқларни бажаради;

енгил югуради (шиддат билан, тўсиқларни енгиб ўтиб, йўналиш ва мувозанатни сақлаган ҳолда) ;

бир жойда айланиб сакрайди, оёқларини ўнгга ва чапга алмаштириб сакрайди;

арқонда турли усулларда сакрайди;

арқонли нарвон, йўғон арқонда юқорига кўтарилади;

икки оёқли велосипедда учади.

ЖИСМОНИЙ РИВОЖЛАНИШ ВА СОҒЛОМ ТУРМУШ ТАРЗИНИ ШАКЛЛАНИШИ

Кичик соҳа: Майда моторика

Талаб: Бола қўли ва бармоқларини турли мақсадларда ишлатади

3-4 ёш

4-5 ёш

5-6 ёш

6-7 ёш

КУТИЛАЁТГАН НАТИЖАЛАР

халқага арқонни кирғизади;

майда предметларни маълум бир тартибда тахлайди;

мустақил равишда ўйинчоқларни қутига жойлаштиради ва ундан олади;

катталар ёрдамида йирик ҳажмдаги мунчоқларни ипга ўтказади;

буюмларни бир идишдан иккинчисига жойлаштиради.

мустақил тугмачаларини қадайди ва ечади, кийими ва пойабзали илгакларини ўзи тақади;

намуна асосида ипга майда, ўрта, ва йирик мунчоқларни теради;

қулфларни очади ва ёпади, калитдан фойдаланади;

майда буюмларни бурайди ва бир бирига улайди (конструктор қисмлари) ;

конструкторнинг катта ва кичик қисмларидан ҳар хил предметлар ясайди;

намуна асосида тўғри чизиқ ва айлана чизади;

кўрсатилган чизиқ бўйича қоғоз, мато ва салфеткани буклайди;

кўрсатилган чизиқ бўйлаб қоғозни қайчи билан қирқади.

юзаларда турли чизиқлар чизади (асфальтда классик ўйини) ;

кичик, ўрта ва катта ўйинчоқларни қутига ҳажмига қараб жойлаштиради;

мураккаб конструкцияларни жамлайди;

қопчадаги ўйинчоқни пайпаслаб номини айта олади;

тўғри чизиқ бўйлаб қоғозни мустақил қирқади.

тасаввурдаги предметларни қўллари билан (гул, қуш, капалак, қаср) кўрсатади;

арқонлардан турли тугунларни тугади;

ўйин фаолияти мобайнида майда ўйинчоқлар билан ўйнайди;

белгиланган чизиқлар бўйлаб қоғозни батартиб йирта олади;

майда қисмли мозаика ва пазлларни йиғади.

ЖИСМОНИЙ РИВОЖЛАНИШ ВА СОҒЛОМ ТУРМУШ ТАРЗИНИ ШАКЛЛАНИШИ

Кичик соҳа: Сенсомоторика

Талаб: Бола сезги органлари ёрдамида ўз ҳаракатларини бошқаришга қодир

3-4 ёш

4-5 ёш

5-6 ёш

ёш

КУТИЛАЁТГАН НАТИЖАЛАР

катта коптокларни масофага, икки қўл билан, ўтириб, туриб ирғитади;

белгиланган нишонга предметни ирғитади;

бошқа болага коптокни ирғитади ёки отади;

силлиқ ва нотекис текстуранинг фарқига боради;

таъмни аниқлайди;

қўғирчоқли аравачани итаради.

коптокни ерга ўнг ва чап қўли билан галма-гал уради;

галма гал чап ва ўнг томон айланади;

турли текстура ва юзанинг фарқига боради;

матрап билан майда учаётган, сузаётган предметларни тутади;

совун кўпикларини учиради.

коптокни осмонга ирғитиб, тутиб олади;

узатилган коптокни турли усуллар билан илиб олади;

коптокни клюшка билан тўсиқларора олиб ўтади;

қумли халтачани нишонга отади;

бошқа болага коптокни икки қўллаб асосий вазиятдан узатади;

турли анализаторлар орқали предметни тадқиқ қилади (кўзи боғланган холда, таъмига қараб, пайпаслаб).

пастдан, боши узра коптокни ирғитади;

коптокни ер бўйлаб илонизи қилиб ирғитади;

чанада, роликда, икки оёқли велосипедда учади;

копток билан нишонни уриб туширади (боулинг) ;

гардишни қўлида, оёғида, белида айлантиради;

ҳалқаларни ҳалқа устунига отиб туширади.

ЖИСМОНИЙ РИВОЖЛАНИШ ВА СОҒЛОМ ТУРМУШ ТАРЗИНИ ШАКЛЛАНИШИ

Кичик соҳа: Соғлом турмуш тарзи ва хавфсизлик

Талаб: Бола соғлиқни сақлаш малакаларини намоён қилади. Бола хавфсиз соғлом таом ва ҳаёт хавфсизлиги қоидалари ҳақида тушунчага эга

3-4 ёш

4-5 ёш

ёш

6-7 ёш

КУТИЛАЁТГАН НАТИЖАЛАР

мустақил қўли, юзини ювади, тишини тозалайди, сочиқдан фойдаланади;

тароқ ва дастрўмол ёки салфеткадан фойдаланади;

овқат вақтида мустақил қошиқ билан фойдаланади, овқатдан сўнг оғзини чаяди ;

хонада тартибни сақлайди, ўзидан кейин ўйинчоқларни йиғиштиради;

мустақил ҳожатхонага боради;

хавфли бўладиган предметларни фарқига боради.

витаминлар ва соғлом овқатланиш фойдасини билади;

овқатланиш олдидан қўлини ювади;

санчқидан тўғри фойдаланади;

ўз ташқи кўринишини тартибга келтиради;

ҳожатхонадан сўнг ўз-ўзига хизмат қилади;

ёрдам сўрай олади;

хавфли бўлган предметлар, жойлар ва моддалар номини билади (зинапоя, болохона, очиқ ойна, иссиқ сув, олов, дори, ўткир асбоблар, электр);

нотаниш инсонлар билан кетиш мумкин эмаслигини тушунтиради;

қандай қилиб гавдани тўғри тутиш кераклигини тушунтириб бера олади.

шахсий гигиенага риоя қилади;

стол атрофида овқатланиш маданиятига риоя этади;

витаминлар ва уларни таомдаги фойдасини билади;

саломатлик ҳақида қайғуриш муҳимлигини англайди;

асосий тана аъзолари ва уларнинг функцияларини билади;

пиёдалар учун асосий йўл қоидаларини билади;

сув ичиш фойдасини англайди ва мустақил сув ичиш режимини бажаради;

хавфсиз хатти-ҳаракатнинг асосий қоидаларини билади ва уларга риоя қилади;

ёрдам зарур бўлганда катталарга мурожаат қилиш кераклигини билади;

хавфли фаолиятлар номини айтиб беради: хавфли жойларда ўйнаш ( машина қатнови йўлакларида, қурилиш яқинида, нотаниш сув ҳавзаларида, кўл, оқар сувларда чўмилиш), велосипедда машина қатнови йўлларида.

ўзининг ташқи кўринишига этибор беради;

жисмоний машқларни мустақил бажаради;

табиат бурчагидаги ўсимликлар ва жонзотларни парваришлайди;

саломатликка зарарли бўлган хулқ шаклларини англайди (чекиш, ичкиликбозлик, олов билан ўйнаш ва ҳоказо) ;

боғчада, кўчада, транспортда юриш қоидаларига риоя қилади;

пиёдалар ва велосипедчилар учун йўл қоидаларини билади;

ёнғин хавфсизлиги -101; миллий гвардия- 102; тез ёрдам -103; газ хизмати -104 телефон рақамларини билади;

хавфли вазиятларда қандай йўл тутишни билади ва тушунтиради

супермаркетда, шаҳарда, қишлоқда, далада йўқолиб қолса, ўзини қандай тутиш кераклигини билади.

ИЖТИМОИЙ-ҲИССИЙ РИВОЖЛАНИШ

Кичик соҳа: «Мен» концепцияси

Талаб: Бола ўзини ўзига хос хусусиятлари билан, ижобий шахс сифатида қабул қилади, мустақил ва ўз хатти-ҳаракатига жавоб беради

3-4 ёш

4-5 ёш

5-6 ёш

6-7 ёш

КУТИЛАЁТГАН НАТИЖАЛАР

ўзи ҳақида — «мен» деб биринчи шахс номидан гапиради;

ўзи ҳақида сўзлайди (исми, фамилияси, ёши, жинси ва бошқаларни билади) ;

ўз яқин инсонларига мурожаат қилади ва ёрдам сўрайди;

ўзига дўст танлайди ва у билан ўйнайди;

ўз оиласи ва яқинларига қизиқиш билдиради;

ўз эҳтиёжларини билдиради;

ортиб бораётган ўзига ишончни билдиради.

ўз хоҳиш истаклари, қизиқишларини билдиради;

ўйин давомида ролларни бажаради;

ўз ҳатти ҳаракатларига жавоб беради («буни мен қилдим») ;

катталар илтимосини (топшириқни) бажаради;

машғулот давомида диққатни жамлайди;

ютуққа мотивация билдиради;

омадсизлик, мағлубиятда қайғуради;

турли ҳиссиётлар ва кайфиятларни намойиш этади;

ўз ўйини учун жой ҳозирлайди.

ўзига юклатилган мажбуриятларни қабул қилади ва бажаради;

ўзининг қайси миллатга мансублигини билади ;

ўзининг ҳохиш-истаклари ва қизиқишларини аниқ белгилайди;

ўз ҳиссиётларини намоён қилади;

ўз ўзини баҳолашга қодир;

мустақил ўзига фаолият турини танлайди;

ғоялар таклиф этади, ташаббускор

хайрихоҳ ва очиқкўнгил.

мустақилликка интилади;

ўзининг оилавий, гендер мансублигига ижобий ҳис туйғуларни англайди ва фарқлай олади;

ўзининг миллати, тили ва ўз маданиятининг муҳим элементларини билади;

ўзига юклатиган мажбуриятлар асосида фаолиятни ташкил қилади;

шахсий қарорларини қабул қилишга қодир;

бошқаларга намуна бўлишга ҳаракат қилади.

ИЖТИМОИЙ-ҲИССИЙ РИВОЖЛАНИШ

Кичик соҳа: Ҳиссиётлар ва уларни бошқариш

Талаб: Бола ўзининг ва ўзгаларнинг ҳиссиётларини англашга ва ўзининг ҳиссиётларини мослаштиришга қодир

3-4 ёш

4-5 ёш

5-6 ёш

6-7 ёш

КУТИЛАЁТГАН НАТИЖАЛАР

эртак, ҳикоя, мультфильмлар қаҳрамонларига ҳамдардлик билдиради;

қувонч, қайғу каби ҳиссий ҳолатни тушунади;

ўз кечинмалари ва ҳиссиётларини намоён этади («менга ёқади», «мен ёқтирмайман») ;

бошқа боланинг ҳиссиётларини аниқлайди ва сўз билан ифода этади;

бошқаларга ҳамдардлик билдиради;

сюжетли-ролли ўйинларда иштирок этади;

ўз оиласи ҳақида сўзлар экан, нима ёқиши ва ёқмаслиги ҳақида гапиради.

болалар билан ўйин давомида самимий муносабат билдиради; ва ўз ўйинчоқлари билан ўртоқлашади;

катталар билан эслатмасиз саломлашади ва хайрлашади;

ўз ҳаракатларига баҳо беради;

катталарга мурожаат қилади ва ўз фикрини баён қилади;

совға ва байрамларга қувонади.

асосий ҳиссиётлар сабабини тушунади;

кимнидир хафа қилса, ўзини айбдор хис қилади;

яхши ёки ёмон хулққа баҳо бера олади;

ўйин мобайнида ғолибликдан қувонишни билади;

яқин инсонлари ва дўстлари билан ўз ҳиссиётлари ва кечинмалари билан ўртоқлашади;

қўрқув ва хавфни тушунади;

тушунарли асарларни қизиқиш билан тинглайди ва уларга ҳиссиётларини намоён этади.

ўз ҳиссиётлари назорат қилади;

турли ижтимоий вазиятларга эмоционал муносабат билдиради;

ўз ҳиссий ҳолатини изоҳлаб бериши мумкин;

бошқа инсонлар ёки бадиий асарлар қаҳрамонлари ҳиссиёти ҳақида гапиради;

ўзини ёмон ҳис этаётганларга ҳамдардлик билдиради ва юпатади.

ИЖТИМОИЙ-ҲИССИЙ РИВОЖЛАНИШ

Кичик соҳа: Ижтимоийлашув, катталар ва тенгдошлар билан мулоқот

Талаб: Бола тенгдошлари ва катталар билан мулоқот малакаларини ривожлантиришга қодир

3-4 ёш

4-5 ёш

5-6 ёш

6-7 ёш

КУТИЛАЁТГАН НАТИЖАЛАР

ўз оила аъзоларини билади;

катталар ҳаракатига тақлид қилади;

ўз ҳаракатлари натижасига эришишда қатъийлик билдиради;

катталар ва болалар билан биргаликда ўйнайди;

болалар салбий ҳаракатига ўз муносабатини билдиради;

жамоавий ўйин фаолиятида қатнашади;

тенгдошларига яхшилик истайди.

ўйин фаолияти давомида мулоқотга киришади;

ўйинда ўзаро ҳаракатда бўлиб, ижтимоий ролни қабул қилади;

гуруҳ қоидаларини бажаради (ўйинчоқларни жойига тахлайди, кийимларини тартибга солади ва ҳоказо) ;

ўз оила аъзоларига самимий муносабат билдиради ва уйида маълум бир қоидаларга риоя қилади;

ўз дўстлари ҳақида сўзлаб бериши мумкин;

катталар ҳаракатлари ва хулқ моделини имитация қилган ҳолда уларга тақлид қилади;

катталар назоратисиз топшириқларни бажара олади.

мулоқот давомида ўз фикрини, ҳиссиётларини ва таассуротларини намоён этади;

оила ва гуруҳда ташкил этилган меҳнат фаолиятида иштирок этади;

ўз суҳбатдошига илтимос ёки маълумотни айта олади;

мустақил, катталардан бевосита мустақилликни эркин намоён этади,

ёрдам кўрсатишга тайёр;

таниш инсонлар билан осон мулоқотга киришади;

тушунчаларда ёритилган ижтимоий ҳулқ қоида ва меъерларига бўйсунади (мумкин, маън этилади , яхши, ёмон, керак) ;

бошқа болалар билан доимий дўстона муносабатларни қўллаб-қувватлайди.

катталар ва тенгдошлар билан осон мулоқотда бўлади;

қийин вазиятларда амалий ечим қидиради;

бошқалар хатти-ҳаракатига ўз таассуротларини билдиради;

ўзгалар ютуғига қувонганлигини намоён этади;

низоларни ҳал этишда бир неча методлардан фойдаланади (тинчлантиради, ўз ўйинчоғини беради, мулойим сўзлар айтади) ;

ўйинлар ўйлаб топади, сюжетли ролли ўйинлар, турли эртакларни саҳналаштиришда иштирок этади.

НУТҚ, МУЛОҚОТ, ЎҚИШ ВА ЁЗИШ МАЛАКАЛАРИ

Кичик соҳа: Нутқ ва тил

Талаб: Бола нутқни тинглайди ва англайди, сўзлашади ва мулоқот қилади

3-4 ёш

4-5 ёш

5-6 ёш

6-7 ёш

КУТИЛАЁТГАН НАТИЖАЛАР

ўзининг айрим ҳаракатларини сўзлар билан шарҳлайди;

расмда кўрган нарсаси ҳақида сўзлайди;

катталарнинг турли саволларига жавоб беради (яқин атрофига тегишли) ;

мулоқот даврида фаоллик билдиради;

бирор бир парчани тинглаб, таниш асарнинг номини айтади;

кичик шеърни ёддан айтади;

катталар томонидан айтилган таниш ҳикоя, эртакни давом эттиради ёки тугаллайди;

дидактик ўйинлар ўйнайди.

бошланган ҳикояни давом эттира олади;

воқеа-ҳодисалар тўғрисида муҳокама даврида саволлар беради ва ўз фикрини баён этади;

берилган саволни тушунади ва унга жавоб беради;

мулоқотда феъл ва сифатларни фаол қўллайди;

от ва феълларни қўллаган холда мураккаб бўлмаган гаплар тузади (шифокор касалларни даволайди, сотувчи сабзавотларни сотади) ;

«кўп», «битта» маънода сўзларни ишлатади;

турли оҳангдаги сўзларни имо-ишоралар ёрдамида нутқида ишлатади;

дидактик ва сўз ўйинлари ўйнайди.

кузатаётган ҳодиса ва воқеаларни тушунтириб беради;

умумлаштирувчи сўзларни тўғри қўллайди (мева, сабзавот, дарахтлар, қушлар, идиш-товоқ) ;

ўзига нисбатан предметлар жойлашувини таърифлайди (олдимда, столда) ;

сўзларни мазмунига кўра тўғри қўллайди;

нутқида маъносига монанд асосий сўз туркумларини қўллайди;

бир негизли сўзларни (намуна асосида) туза олади (мушук-мушукча-мушукли) ;

грамматик содда ва мураккаб гаплар тузади;

суҳбатлаша олади;

катталар ёрдамида ижодий ҳикоя тузади;

барча товушларни тўғри ва аниқ талаффуз қилади;

хорижий тилни билиши:

саломлашиш ва хайрлашиш сўзларини қўллайди;

10гача саноқни билади;

Асосий ранглар номини билади (оқ, сариқ, қизил, яшил, кўк, қора).

ўз она тилида эркин сўзлашади; сўз туркумларини ёшига монанд мустақил, грамматик тўғри қўллайди;

гапдан синоним ва антонимларни топа олади ва берилган сўзларга уларни мослайди;

кўп маъноли сўзларни турли маъноларини фарқлайди;

турли гапларни тузади ;

шахсий тажрибасига таяниб, расм юзасидан тасвирий ҳикояни мустақил тузади;

турли жанрдаги бадиий асарларни ифодали ҳикоялайди;

гуруҳ муокамасида мулоқотга киришиб ва тинглаб иштирок этади;

қофиялар тузади, топишмоқлар топади;

нутқида хорижий сўзларни қўллайди;

кичик шеърларни, қофияларни сўзлаб бериши мумкин;

йил фасллари номини билади (баҳор, ёз, куз, қиш).

НУТҚ, МУЛОҚОТ, ЎҚИШ ВА ЁЗИШ МАЛАКАЛАРИ

Кичик соҳа: Ўқиш малакалари

Талаб: Бола китоб ва ўқишга қизиқиш билдиради

3-4 ёш

4-5 ёш

5-6 ёш

6-7 ёш

КУТИЛАЁТГАН НАТИЖАЛАР

китоб ҳақида тушунчага эга;

катталардан китоб ўқиб беришларини сўрайди ;

ўз ёшига мос китобларни томоша қилади;

китобдаги расмлар ва сўзлар орасидаги боғлиқликни аниқлайди;

расмлардан таниш эртак қаҳрамонларини танийди.

тинглаган ҳикоясига муносабатини билдиради ва катталарга савол беради;

расмлар асосида тинглаган асарини асосий ўринларини гапириб бера олади;

бадиий асардан парча тинглагандан сўнг асар номини айта олади;

ўз ёшига мос шеърларни ёддан билади;

китобни эҳтиётлаб фойдаланади.

сўздаги биринчи товушни билади;

китобни мустақил томоша қилади;

товушларни фарқлайди;

сўзларни бўғинга бўлади;

сўзларга қофия келиштиради;

нутқнинг диалогик шаклини қўллайди, саволлар беради;

шеърларни ёд олади ва ифодали ўқийди;

севимли бадиий адабиёт, эртак ва ҳикоя муаллифлари ва уларнинг номини билади;

ифодалиликнинг оҳанг воситаларини тўғри қўллайди;

ҳарфларга тегишли сўзларни топади.

бошқа болаларга эслаб қолган китоб мазмунини сўзлаб беради;

содда ва мураккаб гапларни нутқида қўллайди;

сўзларни бўғинларга бўлади;

бўғинли карточкалар ёрдамида бўғинлардан сўзлар тузади;

сўз, товуш, бўғин, гап ҳақида тушунчага эга;

пешлавҳа, китоб номлари, расм тагидаги ёзувлар ва ҳоказоларни ўқийди;

болалар адабиёти жанри номини билади (эртак, шеър, ҳикоя) ;

машҳур ёзувчи ва шоирлар номини билади.

НУТҚ, МУЛОҚОТ, ЎҚИШ ВА ЁЗИШ МАЛАКАЛАРИ

Кичик соҳа: Қўл бармоқлари майда моторикаси

Талаб: Болада ёзув малакаси шаклланади

3-4 ёш

4-5 ёш

5-6 ёш

6-7 ёш

КУТИЛАЁТГАН НАТИЖАЛАР

2-3 объектдан расм тузади;

варақ сатҳида тўғри чизиқлар чизади;

ҳарфларга қизиқиш билдиради, айрим ҳарфларни шаклини билади ва фарқлайди;

йирик мунчоқларни ипга теради;

ёзишга ҳаракат қилади.

чизиқ, белги, илгакларни содда намуналарини қайта чиза олади;

предметларнинг мураккаб бўлмаган шаклларини чизади;

расмларни устидан юргизиб чизади ва бўяйди;

шаблонларни штрихлайди;

майда қисмлардан иборат конструкторни йиғади;

ўрта мунчоқларни ипга теради;

аниқ белгиланган чизиқ асосида қоғозни қайчи билан қирқади;

белгиланган чизиқ асосида қоғозни текис йиртади;

икки қўли билан қоғозни бурайди.

чизиқ, илгак ва гажакча ёзади;

қоғозни турли усулда тахлайди (оригами) ;

намуна асосида босма ҳарфларни ёзишни бошлайди;

бармоқлари ёрдамида машқлар бажаради;

расмларни текис штрихлайди;

турли сатҳларда чизади (нам қумда, асфальтда, доскада) ;

соч ўради;

мозаика йиғади.

қоғозда тўғри чизиқлар, сўзлар ва қисқа гапларни ёзади;

дафтардаги ёзув қаторларини аниқлай олади;

расмларни тўғри жойлаштиради;

қўлни узмасдан нуқта-чизиқчаларни бирлаштириб расм чизади;

матодаги расмни тўқийди;

«ўзига» ва «ўзидан» ҳаракатлари йўналишини тушунади;

турли материаллардан мураккаб намуналарни қирқади.

БИЛИШ ЖАРАЁНИНИНГ РИВОЖЛАНИШИ

Кичик соҳа: Интеллектуал-билиш малакалари

Талаб: Бола қизиқувчан, интилувчан, фаол, билишга қизиқиш билдиради ва унга эҳтиёжи мавжуд

3-4 ёш

4-5 ёш

5-6 ёш

6-7 ёш

КУТИЛАЁТГАН НАТИЖАЛАР

битта белги асосида предметларни ажратади;

олти рангни фарқлайди ва ажратади;

бир хил пойини топади;

расмлардаги предметларни танийди ва номини айтади;

жонли объектларга қизиқиш билдиради;

предметлар ясалган материални фарқлайди (қоғоздан, тахтадан, темирдан) ;

хонани кузатади ва ўзи турган жойни аниқлайди;

атроф-муҳитга қизиқиш билдиради.

расмларни солиштиради;

2-3 белги асосида гуруҳларга ажрата олади;

жонзодларни асосий эҳтиёжларини таърифлайди ва таққослайди (ҳайвонлар: овқат ейди, нафас олади, ҳаракатланади ва ҳоказо) ;

ҳаёт учун сув, ҳавонинг аҳамиятини таърифлайди;

кун қисмларини нутқида тўғри қўллайди ва билади (эрталаб, пешин, кечқурун, кечаси) ;

йил фаслларини тавсифлайди;

атроф оламга фаол қизиқиш билдиради.

расм асосида сюжетни эслаб қолади ва гапиради;

кетма-кетликни сақлаган ҳолда фикр юритади, мулоҳаза қилади;

турли ҳайвонларнинг яшаш жойларини айтади (балиқ сувда яшайди, бўри ўрмонда) ;

географик тушунчаларни билади (ер, денгиз, тоғ, дарё) ;

оддий сабаб ва оқибат алоқаларни тушунади (ёмғир ёғяпти — панага ўтиш керак) ;

синаш ва хатоларни таҳлил қилиш йўли билан амалий вазифалар ечимини топишга ҳаракат қилади (машинани юрғизиш учун калитни бураш керак) ;

объектларни тизимга солад.

атроф-олам ҳақида мустақил маълумот излайди;

кузатувлар асосида хулоса қилади ва умумлаштиради;

йил фасллари ва воқеа-ҳодиса кетма-кетлигини айтади;

расмлар бўйича кетма-кетликни сақлаган ҳолда фикр юритади, мулоҳаза қилади;

ўз мамлакати ва унинг рамзлари ҳақида тушунчага эга;

ўз халқининг айрим миллий анъаналари ва одатларини билади;

болалар энциклопедиясидан фойдалана олади (керакли маълумотни топа олади) ;

ички ва ташқи белгиларга кўра предметларни гуруҳларга ажратади (ранги, шакли, ҳажми, вазни, ҳаракатланиш тезлиги, вазифасига қараб).

БИЛИШ ЖАРАЁНИНИНГ РИВОЖЛАНИШИ

Кичик соҳа: Элементар математик малакалар

Талаб: Бола элементар математик малакаларга эга

3-4 ёш

4-5 ёш

5-6 ёш

6-7 ёш

КУТИЛАЁТГАН НАТИЖАЛАР

предметларни 1-2 та белгиси бўйича гуруҳларга бўлади;

атроф-муҳитдан «битта» ва «кўп» ни топади ;

предметларни катталигига қараб теради;

геометрик шаклларни фарқлайди (доира, квадрат, учбурчак), шакллар (куб, шар) ;

кўпликни таққослайди;

«узун» ва «қисқа» тушунчалари маъносини билади;

«ярим», «яримтача» тушунчаларни билади;

саноқ ва сонлар қаторидаги боғлиқликни тушунади;

механик тарзда 5гача санайди.

геометрик шаклларга ўхшаш предметларни топади;

геометрик фигура ва шаклларни номини билади;

миқдорий алоқаларини белгилайди;

соннинг миқдорий таркибини билади;

математик тушунчалардан фойдаланади (кўп, кам, жами, шунча);

кетма кетликда санайди;

кўпликларни таққослайди «кўпроқ», «камроқ», «тенг»;

бўшлиқда йўналиш олишни билади (олдинда, орқада, тепада, пастда, яқин, узоқ);

бутун ва унинг қисмлари тушунчасини тушунади.

геометрик шаклларни билади ва уларни предметлар орасидан ажратади; предметларни узунлиги, эни, қалинлиги ва баландлигига кўра таққослайди;

предметлар гуруҳини таққослайди;

мулоқот даврида математик терминологияни қўллайди;

белгилар тизимини тушунади (сон ва белгиларни қўллаган холда +, -, =);

1дан 10гача бўлган сонларни тўғри ва тескари санайди;

предметларни сони ва саноғига қараб таққослайди;

предметлар тенглиги ва тенгмаслиги гуруҳларини аниқлайди ва уларни бир бири билан таққослайди.

ҳаётда сон ва саноқнинг аҳамиятини тушунади;

геометрик шакллар ва фигураларни билади;

20гача бўлган айрим математик ҳаракатларни бажаради;

10гача қўшиш ва айиришли содда математик вазифаларни ечади (сон ва белгиларни қўллаган холда +, -, =);

сон қатори ҳақида тушунчага эга

гуруҳларни тенг ёки тенг эмаслигини таҳлил қилади (қанчага кўп?, қанчага кам?);

ҳажми, баландлиги ва қалинлигига қараб предметларни кетма кет жойлаштиради;

шартли белги асосида суюқ, сочилувчан ва қаттиқ материални ўлчайди.

БИЛИШ ЖАРАЁНИНИНГ РИВОЖЛАНИШИ

Кичик соҳа: Тадқиқий-билиш ва самарали рефлексив фаолият

Талаб: Бола ўзининг табиий муҳитига қизиқишини намоён қилади, фанни ўрганишда фаол

3-4 ёш

4-5 ёш

5-6 ёш

6-7 ёш

КУТИЛАЁТГАН НАТИЖАЛАР

катталар билан биргаликда тадқиқотларда қатнашади (эритиш, бўяш, чўктириш, сув сатҳига чиқариш ва ҳоказо) ;

табиатдаги айрим ўзгаришларни фарқлайди (қор, ёмғир, дўл, иссиқ, шамол ва ҳоказо) ;

айрим ҳашарот ва қушларни танийди ва номини айтади;

айрим жониворлар болаларини номини тўғри айтади ;

«сюжет» асосида қурилмалар яратади ;

сув ва қум билан ўйнайди;

жонли объектларни кузатади.

катталар билан биргаликда тадқиқотларда иштирок этади (эритиш, яхлатиш, магнетизм, бўяш, қиздириш, қайнатиш ва ҳоказо);

йил фаслларига хос табиат ҳодисаларини билади;

нима учун овқатланиш, нафас олиш, ўқиш кераклигини билади;

организмнинг маълум бир органлари функциясини билади;

айрим жисмоний жараёнлар муҳимлигини тушунади;

конструктор, пазл, мозаика, Legoдан конструкциялар яратади.

табиат ҳодисаларини турли омилларга боғлиқлигини тушунади;

табиатдаги ўзгаришлар сабабини тушунтириб бера олади (масалан, қор эриши) ;

инсонларни атроф-оламга таъсирини тушунади (экин экиш, ҳосил йиғиш) ;

табиий материаллардан қўл ишларини яратишни билади, иш босқичларини белгилайди;

мустақил қуриб ясаши мумкин;

жонли ва жонсиз табиатни фарқлайди;

инсонлар ҳаётида табиатнинг аҳамиятини англаб етади.

қурилмани мустақил ўлчайди (баландлиги, узунлиги, кенглиги бўйича) ;

шахсий қизиқиши ва кузатувларига боғлиқ саволлар беради;

шахсий тахминлари ҳақида гапиради, аввалги ва ҳозирги тажрибасини умумлаштиради ва тушунтиради;

тадқиқотда ечимини талаб этаётган муаммони белгилайди;

турли ресурсларни қўллаган холда шахсий кузатувларни тасдиқлайди ва таърифлайди;

атроф-муҳитни яхшилашда иштирокнинг муҳимлигини тушунади (масалан, ахлат чиқиндиларини ташлаш, уларни ажратиш, дарахт ва гуллар экиш, сув, электр энергияси ва қоғозни асраш).

ИЖОДИЙ РИВОЖЛАНИШ

Кичик соҳа: Дунёни бадиий тасаввур этиш

Талаб: Бола турли хил санъат воситаларидан фойдаланиб, дунёни ҳис этиш ва тушунишини намойиш этади

3-4 ёш

4-5 ёш

5-6 ёш

6-7 ёш

КУТИЛАЁТГАН НАТИЖАЛАР

иллюстрация, ўйинчоқ, халқ амалий санъати асарларини ўрганишда эмоционал таъсирланади;

табиат объектларида, ўйинчоқ, болаларнинг ўз кийимларида ранглар жилосини англайди;

таниш қўшиқларни билади;

диққат билан товуш, оҳангларни тинглайди;

тасвирий санъат элементларидан фойдаланади.

Ўзбекистон халқ амалий санъати ҳақида илк тушунчага эга (сўзана, керамика) ;

санъатга тегишли касбларнинг айримлари ҳақида тушунчага эга (рассом, бастакор, актёр) ;

айрим санъат турлари ва жанрларини фарқлайди (қўшиқ, рақс, мусиқа, шеърият, топишмоқ, расм, ҳайкалтарошлик) ;

айрим архитектура қурилмалари ҳақида тушунчага эга (яшаш жойи ва жамоат жойи) ;

қўшиқ ва наволарда юқори ва паст товушларни фарқлайди;

айрим мусиқий асбобларнинг чалинишини фарқлайди (пианино, дутор, доира) ;

мусиқага монанд рақсга тушиши мумкин.

мусиқий асарга ҳиссий муносабат билдиради;

мусиқага монанд ҳаракатлар ўйлаб топиши мумкин;

бадиий асарлар қаҳрамонлари ролини ўйнаши мумкин;

амалий санъат турлари ҳақида бирламчи тушунчага эга;

шахсий лойиҳалар яратишда ғоялар билдиради;

мусиқада услубларни фарқлайди;

кичик сценарийлар тузиб, саҳна кўринишлари ташкиллаштира олади;

табиий материаллардан қўл ишлари ясайди;

кийимларни безаши, гулдасталар тузиши, содда рецепт асосида таом тайёрлаши мумкин.

шеърни ифодали ўқиб бера олади;

таниш асарларни мустақил сўзлаб беради, уларни саҳналаштиришда иштирок этади;

шеърий ва насрий бадиий асарларга муносабат билдиради;

мусиқий асарнинг ҳарактерини аниқлашга қодир;

болалар шоири, ёзувчиси ва бастакорлари ҳамда уларнинг асарларини билади;

тасвирий санъат турларини фарқлайди.

ИЖОДИЙ РИВОЖЛАНИШ

Кичик соҳа: Бадиий-ижодий қобилиятлар

Талаб: Бола атрофдаги борлиқни ижодий ўзгартириш малакасига эга

3-4 ёш

4-5 ёш

5-6 ёш

6-7 ёш

КУТИЛАЁТГАН НАТИЖАЛАР

тасвирий материаллар номини билади ва тўғри қўллайди;

содда композициялар, алоҳида буюмларни чизади;

тасвирланаётган предметларга мос рангларни танлайди ва бўяйди;

болалар мусиқий асбобларида(бубен, най, ксилофон) чалишга тақлид қилади;

болалар гуруҳи билан қўшиқ айтади;

рақсга тушади (жуфтликда айланади, оёқлари билан депсинади, предметлар билан мусиқага монанд ҳаракатланади) ;

пластилиндан берилган содда шаклларни ясайди;

тайёр шакллардан тасвирлар яратади, турли шаклдаги қоғозларни ясатади;

қумдан турли шакл ва пирамидалар қуради.

предметлар шаклини аниқ кўрсатган холда қисмларга бой тасвирлар чизади;

сюжетли расм, предмет ва персонажлар чизади;

шаклларни турли техника асосида бўяйди;

лой, хамир ва пластилиндан ясайди;

фаолияти бошида кўз олдига келтириб тасаввур қилади;

хорда ва яккахон қўшиқ айтади;

рақс ҳаракатларини ҳиссиётларни намоён этиш ва мулоқот воситаси сифатида қабул қилади;

мусиқий асбобларда чалади (қўнғироқча, доира, металлофон, учбурчак) ;

катталар ёрдамида бармоқлар театри саҳна кўринишларида иштирок этади.

мураккаб предметлар чизади ва уларни декоратив нақшлар билан ясатади (чойнак, гилам, рўмол, лаган) ;

хотира ёки тасаввурига кўра сюжет яратади;

қоғоздан ва табиат материаллардан аппликация-ҳажмли оранжировкалар яратади (силуэтлар, откриткалар, китоб ёрлиқлари) ;

муҳит ёки шахсий лойиҳаларини ясатади;

қоғоз буклаш, йиртиш, қирқиш йўли билан шаклларни ҳаракати ва пропорцияларини ёритган ҳолда кичик сюжетли композициялар яратади;

тенгдошлари билан ижодий ўйинлар яратиши мумкин;

шахсий ишларида турли ифода воситаларини қўллайди;

жамоавий лойиҳаларда ғоялар таклиф этади.

турли предметлардан композициялар яратади;

индивидуал ва жамоада қўшиқ айта олади;

рақсда ҳаракатларига жило берган холда шахсий намуна яратиши мумкин;

мусиқий асбобларда яккахон ёки оркестрда жўр бўлиб чалиши мумкин;

ғоя яратади ва татбиқ этади;

мақсадга эришишда ўриндош сифатида турли предметлар қўллайди;

турли спектаклларда роль ижро этиб иштирок этади;

оламни ўзгартиришда инсоннинг яратувчи ролини англайди;

буюмларни иккиламчи қўллашда ғоялар таклиф этиши мумкин.