26.06.2018 йилдаги ПҚ-3803-сон
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 9 октябрдаги «Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, қишлоқ хўжалиги экин майдонларидан самарали фойдаланиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-5199-сонли Фармонига мувофиқ «Илғор фермер», «Меҳнаткаш деҳқон» ва «Намунали томорқачи» кўкрак нишонлари таъсис этилганлиги муносабати билан мамлакатимизда қишлоқ хўжалиги тармоғини ривожлантириш ишларига муносиб ҳисса қўшган соҳа ходимларининг меҳнатини муносиб тақдирлаш мақсадида:
1. «Илғор фермер» кўкрак нишони (кейинги ўринларда — кўкрак нишони) билан мамлакатимиз қишлоқ хўжалиги соҳасини ривожлантириш, унинг иқтисодий қудратини ва экспорт салоҳиятини юксалтириш, халқимизнинг ризқ-рўзи ва фаровонлигини, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш ишларига муносиб ҳисса қўшиб келаётган, қишлоқ хўжалигининг пахтачилик, ғаллачилик, боғдорчилик, узумчилик, сабзавот-полизчилик, чорвачилик, балиқчилик, паррандачилик, асаларичилик ва бошқа йўналишларида самарали фаолият кўрсатаётган, соҳага оид илм-фан ютуқларини амалиётга жорий этган, замонавий технологиялардан унумли фойдаланаётган ҳамда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштиришда юқори ҳосилдорликка эришаётган, уларни қайта ишлаш, сақлаш, тайёрлаш ва экспорт қилиш ишларида салмоқли натижаларни қўлга киритаётган, кўп тармоқли фаолиятни йўлга қўйган, моддий-техник базаси мустаҳкам, тажрибали ва илғор фермер хўжаликлари раҳбарлари тақдирланадилар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(9-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 13 декабрдаги ПФ-5894-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.12.2019 й., 06/19/5894/4161-сон)