18.06.2018 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 3023
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг қарори, 18.06.2018 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 3023
Кучга кириш санаси
19.06.2018
Ҳужжат кучини йўқотган 12.07.2019
 LexUZ шарҳи
Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 18 июлдаги ПФ-5116-сон «Солиқ маъмуриятчилигини тубдан такомиллаштириш, солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларнинг йиғилувчанлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси қарор қилади:
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 18 июлдаги ПФ-5116-сон «Солиқ маъмуриятчилигини тубдан такомиллаштириш, солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларнинг йиғилувчанлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига асосан юридик шахсларни йирик солиқ тўловчилар тоифасига киритиш мезонларини белгилайди.
1. Мазкур Низом солиқ маъмуриятчилигини амалга ошириш мақсадида ушбу Низомнинг 4-бандида белгиланган мезонлар асосида аниқланган йирик солиқ тўловчи юридик шахслар тоифасига татбиқ этилади.
2. Йирик солиқ тўловчилар бўйича мезонлар Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 222-моддасига асосан солиқ тўловчиларга солиқ солиш тартибини танлаш ёки ўзгартириш ҳуқуқини бермайди.
6. Йирик солиқ тўловчилар тоифасини белгилашда, мазкур Низомнинг 4-бандида кўрсатиб ўтилган мезонлар, юридик шахсларнинг ўтган йилдаги солиқ даври якуни бўйича солиқ органларига тақдим этган солиқ ҳамда молиявий ҳисоботларидаги кўрсаткичларига асосан аниқланади.
7. Йирик солиқ тўловчилар тоифасига киритилган юридик шахслар солиқ даври якуни билан мазкур Низомнинг 4-бандида кўрсатилган мезонларга жавоб бермаса, ушбу юридик шахслар навбатдаги бир йил мобайнида йирик солиқ тўловчилар тоифасида қолади.